Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Р.Рузметов ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи А.Джураевлар Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни соддалаштириш, соҳада яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадидла қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5108-сонли қарори мазмун моҳияти тўғрисида маъруза қилишмоқда.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Темир йўл транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи А.Ахмедов бугинги кунда темир йўл соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳастлар ҳамда келгусила амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

Семинар давомида Вазирлик Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи Д.Джумаев "Uzbekistan airports" ва "Uzbekistan airways" фаолияти билан таништирди ҳамда ҳаво йўллари соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар тўғрисида семинар қатнашчиларига маъруза қилди.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи А.З.Джураев Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали пойтахтимизга ташриф буюраётган йўловчиларни манзилларига етказиш юзасидан Тошкент халқаро аэропорти билан боғловчи йўналишли ва йўналишсиз такси ҳамда автобус йўналишлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
"Семинар тренинг" Тошкент метрополитенида давом этмоқда. Семинар иштирокчилари А.Қодирий ва Туркистон бекатларига ташриф буюриб Метрополитеннинг Юнусобод ер ости йўналишини ўрганишмоқда.


"АТТО" МЧЖ масъул ходимлари Метрополитенда ташкил этилган автоматлаштирилган тўлов тизими тўғрисида тушинча беришди.

Навбатдаги манзил Ер усти халқа айланма йўлининг "Дўстлик" ва "Қўйлиқ" ер усти метро бекатларига ташриф буюриш.


Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Семинар иштирокчилари Метрополитеннинг ер усти халқа йўли йўналиши 1-бекатга етиб келишди.
Метрополитен масьул ходими С. Кадиров янги барпо этилган ва кенгайтириб борилаётган ер усти метро йўналиши тўғрисида маъруза қилмоқда.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Семинар иштирокчилари “Highway logistik centre” МЧЖ логистика марказига етиб келишди.

“Highway logistik centre” МЧЖ логистика маркази рахбари Д. Сотиболдиев логистика маркази тўғрисида маъруза қилмоқда.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Семинар иштирокчилари "7-автобус саройи" МЧЖга етиб келишди.

Автокорхона рахбари Ж. Ахмедов семинар иштирокчиларига корхона фаолияти тўғрисида маъруза қилмоқда.

Тингловчилар барча қизиқган саволларига жавоб олмоқдалар.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи А. Джураев
Корхонада ташкил этилган техник хизмат кўрсатиш ва автобуслар эксплуатацияси тўғрисида маъруза қилмоқда.

Маъруза давомида Автокорхона қошида ташкил этилган "Тошавтотаъмир" УК тўғрисида сўз борди.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Семинар иштирокчилари Тошкент автовокзалига етиб келишди.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
🚃 Муносабат: Трамвай ҳаракати икки соатда йўлга қўйилган

Ижтимоий тармоқларда трамвай ўчиб қолгани ва йўловчилар томонидан силжитиб кетилаётгани бўйича видеоролик тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Самарқанд шаҳри 1-сонли "Саттепо маскани-Темир йўл бекати" трамвай йўналишининг Буюк Ипак йўли кўчасида электр тармоғидаги қисқа узилиш натижасида кўчада ҳаракатланиб келаётган 1012-сонли трамвай вагон Мирзо Улуғбек ва Буюк Ипак йўли кўчасининг кесишган чорраҳасида ҳаракатдан тўхтаб қолган.

Юзага келган вазиятни олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вагон ичида бўлган йўловчилар бошқа йўналишдаги автотранспорт воситаларига халақит қилмаслиги учун чорраҳадан вагонни олишга ёрдамлашган. 2 соат вақт оралиғида электр токидаги узилиш ҳолати тузатилган ва 1012- сонли вагон иш фаолиятини давом этирган.

Эслатиб ўтамиз, бу вақт оралиғида ҳеч қандай нохуш ҳолатлар кузатилмаган.