Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Айни пайтда қурилиш бошқармасида шаҳарсозлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилмоқда...
-------
В настоящее время в управлении строительства проходит очередное заседание градостроительного совета...
“Транспорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида “Транспорт тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Муносабат
Жорий йилнинг 31 май куни zarnews_uz каналида “Автобуслардаги асаббузарликларнинг адоғи борми?” сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилинди. Унда 52-шаҳар автобус йўналишида хизмат кўрсатувчи автотранспорт воситасининг ҳаракат жадвалини охиригача бажармаганлиги хусусида сўз юритилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси бўйича батафсил маълумот берилади.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати
Ҳар бир бола эъзоз ва эътиборда

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Азалдан болажон бўлган ўзбек халқи учун бу байрам алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар йили ушбу сана юртимизда кенг нишонланади. Болалар учун махсус кўнгил очар тадбирлар, концертлар ўтказилади.

Мазкур сана муносабати билан Траспорт вазирлиги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги "Нодирабегим", "Шўртепа" ва "Алишер Навоий" МФЙда маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари бўлган болажонларга қувонч улашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган болалар иштирок этишди.

Тадбирда мультфильм ва эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишлар, қизиқарли мусобақа ва викториналар ташкил этилиб, болажонларга байрам совғалари улашилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
​​Ер – давлатники, уни сотишга ҳеч ким ҳақли эмас

Самарқанд тумани ҳокимлиги мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, депутатлар ва фермерлар иштирок этди.

Йиғилиш давомида вилоят ҳокими ерларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлар кўпаёятганини қайд этиб, яқинда Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган селекторда билдирилган фикрлардан барча тегишли хулоса чиқариши кераклигини, “қонун устувор, жазо муқаррар” деган қоида бундан буён қатъий бўлишини таъкидлади. Яқинда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ва халқнинг нафратига сабаб бўлган самарқандлик фермерларнинг ер сотиш борасидаги "қаҳрамонликлари" барчага сабоқ бўлиши кераклиги айтилди.

– Ер – давлат мулки, биз ундан вақтинча фойдаланувчилармиз. Уни қонунга зид тарзда сотишга, тасарруф этишга ҳеч ким, ҳокимлар ҳам, ерга вақтинча эгалик қилаётган фермер ва тадбиркорлар ҳам ҳақли эмас. Буни ҳеч ким унутмаслиги керак – деди Э.Турдимов. – Барчамизни едириб-ичирадиган ер, бугунимиз ва эртамиз ер билан боғлиқ. Шунинг учун “она ер”, “она замин” деган иборалар пайдо бўлган. Оғир бўлса ҳам шуни англаб етиш керак – ерни сотганлар, онасини сотган кабидир.

Шунингдек, йиғилишда давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи ва вилоят прокурори сўзга чиқиб, аниқ мисоллар билан барчани огоҳликка чақирди.

Йиғилиш якунида масъул мутасаддиларга 1 июлгача тумандаги барча ер майдонларини инвентаризациядан ўтказиб, ердан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Туман Кенгаши депутатлари ҳам ушбу фикрни қўллаб-қувватлаб, улар ҳам бу жараёнда яқиндан амалий ёрдам беришларини билдиришди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Транспорт тармоғи учун янги лойиҳалар


Тошкент давлат транспорт университетида талабаларнинг инновацион ишланмалари ва стартап лойиҳалари танлови ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев туризм, шаҳар инфратузилмаси, саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жумладан, Чирчиқ дарёси бўйида замонавий уй-жойлар, дам олиш масканлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш иншоотларини барпо этиш кўзда тутилган.
Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгич кенгайтирилади.
Шунингдек, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией ряда проектов в области туризма, городской инфраструктуры и промышленности.
В частности, предусматривается строительство современного жилья, создание рекреационных, производственных и сервисных зон вдоль реки Чирчик. Будет расширен путепровод к международному аэропорту Ташкента.
Обсуждена проводимая работа по ремонту и реставрации мавзолея великого поэта и мыслителя Алишера Навои.

#Mirziyoyev #taqdimot #turizm #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳарсозлик кенгашида навбатдаги муҳокама

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/7HmTI3srepM

Facebook: https://fb.watch/5Rl7zjRMSP/
Forwarded from Zarnews.uz
Транспорт билан боғлиқ муаммолар қачон ҳал этилади?

Вилоят Матбуот уйида вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Қоржовов иштирокида бўлиб ўтган анжуманда бугунги кунда жамоат транспортидаги муаммолар ечими, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

👉 https://zarnews.uz/d7p

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
✈️ Самарқанд халқаро аэропорти орқали доимий равишда амалга оширилаётган маҳаллий йўловчи авиақатновлари жадвали билан танишинг:

Чоршанба
🛫 Самарқанд – Наманган 11:55-12:55
🛬 Наманган – Самарқанд 13:45-14:50

🛫 Самарқанд – Фарғона 15:55-16:55
🛬 Фарғона – Самарқанд 17:45-18:50

🛫 Самарқанд – Урганч 11:50-13:05
🛬 Урганч – Самарқанд 13:55-15:50

Жума
🛫 Самарқанд – Фарғона 08:05-09:05
🛬 Фарғона – Самарқанд 09:55-11:00

🛫 Самарқанд – Урганч 11:50-13:05
🛬 Урганч – Самарқанд 13:55-15:50

Шанба
🛫 Самарқанд – Наманган 08:05-09:05
🛬 Наманган – Самарқанд 09:55-11:00

🛬 Тошкент – Самарқанд 17:25-18:20
🛫 Самарқан – Тошкент 20:30-21:20

Якшанба
🛫 Самарқанд – Фарғона 15:55-16:55
🛬 Фарғона – Самарқанд 17:45-18:50

🛫 Самарқанд – Урганч 11:50-13:05
🛬 Урганч – Самарқанд 13:55-15:50

✅Чипталарни аэропорт авиакассасидан харид қилишингиз мумкин.

Авиакасса билан боғланиш учун телефон: ☎️+998 66 232 36 59

"Самарқанд халқаро аэропорти" МЧЖ матбуот хизмати