Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат, ҳудудлараро ҳамкорликка оид ҳамда тижорат банклари томонидан шакллантирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди. Малакали шифокорлар тайёрлашга қаратилган режалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни танқидий баҳолаб, уларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами в сферах здравоохранения и коммунального обслуживания, межрегионального сотрудничества, а также с проектами коммерческих банков.
Особое внимание уделено строительству и оснащению новых корпусов для Республиканского медцентра онкологии и радиологии. Рассказано о планах по подготовке квалифицированных врачей.
Глава государства критически оценил проекты и дал указания по их доработке.

#Mirziyoyev #taqdimot #soqliqnisaqlash #kommunal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#тезкор

Ҳурматли йўловчилар! Темирйўл вокзали ҳудудида оммавий тадбир ўтказилиши муносабати билан "Саттепо массиви- Темирйўл вокзали" йўналишида ҳарактланувчи трамвайлар ҳаракати 15 июнь куни соат 11.00 дан 12.20 га қадар ҳаракат тўхтатилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун барча йўловчилардан узр сўраймиз.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати
Ҳурматли йўловчилар! "Саттепо массиви - Темирйўл вокзали" йўналишидаги трамвайларнинг ҳаракати вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар бергандик.
Айни дамда трамвайларнинг ҳаракати қайта тикланди. Ушбу йўналишдаги трамвайлар ҳозирда жадвал асосида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат бошқаруви, янгиланишларнинг узоқ муддатли дастурини шакллантириш ва инновацион тараққиёт йўлига ўтиш борасида БАА илғор тажрибасини жорий қилиш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию ОАЭ во главе с министром по делам Правительства Мухаммадом бин Абдуллой аль-Гаргави.
Обсуждены вопросы дальнейшего углубления многоплановых отношений и развития практического взаимодействия.
Достигнута договоренность о принятии
совместной «дорожной карты» по внедрению передового опыта Эмиратов в сфере государственного управления, формирования долгосрочной программы преобразований и перехода на инновационный путь развития.

#Mirziyoyev #qabul #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасида ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларнинг фаолиятини қонунийлаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда йўловчи ташиш билан ноқонуний шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг фаолиятини қонунийлаштириш масаласи кўриб чиқилди.
Ҳаммамизга маълумки, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни соддалаштириш, соҳада яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Унга кўра, жисмоний шахсларга якка турдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда йўловчи ташишга рухсат берилди.

Батафсил ўқинг
Forwarded from Rasmiy axborot
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев хизмат сафари билан Самарқанд вилоятида бўлди. А.Ходжаев сафар давомида ахборот соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан учрашди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари ахборот хизматлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашув танқидий руҳда ўтди.

👉Батафсил

https://t.me/aoka_uz
​​Айни дамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раислигида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида секторлар кесимида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинмоқда

Муҳокамада вилоят ва барча шаҳар-туманларнинг тўртта сектор раҳбарлари иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юритилиши йўлга қўйилган “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларидаги эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар ва ишсиз қолаётган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар айрим сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари томонидан ҳанузгача тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида мазкур тоифадаги шахслар томонидан ўта оғир жиноятлар содир этилишига йўл қўйилаётганлиги вилоят ҳокими томонидан кескин танқид қилинмоқда.

Алоҳида эътиборга молик нотинч оилалар, уюшмаган ёшлар, муаммоли аёллар, назоратсиз вояга етмаганлар, илгари судланган шахслар билан профилактик ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш масалалари ҳам танқидий муҳокама қилинмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА томонидан ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди

YouTube: https://youtu.be/Wnv6J4089Os
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Мамлакатимиз ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари Тошкент вилояти мисолида кўриб чиқилди.
Устувор йўналишларда кооперация бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни самарали илгари суриш учун кенг имкониятлар мавжуд экани алоҳида таъкидланди.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с Президентом Татарстана Рустамом Миннихановым.
Рассмотрены практические аспекты дальнейшего расширения взаимовыгодного сотрудничества регионов нашей страны с Татарстаном на примере Ташкентской области.
Особо отмечены имеющиеся широкие возможности для эффективного продвижения совместных проектов и программ кооперации по приоритетным направлениям.

#Mirziyoyev #qabul #Tatariston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter