СВ: Коронавирусга қарши эмланувчилар гуруҳи яна кенгайди
Республика махсус комиссиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва илмий марказлар олимлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси боғлиқ эпидемиологик вазият ҳамда ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда масъул раҳбарлар ҳисоботлари эшитилиб, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинди.
Биринчи навбатда касаллик профилактикасига қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, аҳоли томонидан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш каби санитария-эпидемиология талаблари назоратини олиб бориш юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирларида аҳоли фаоллигини ошириш мақсадида, 50 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқароларни ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами қаторида босқичма-босқич Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан эмлаш тадбирларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, сўнгги кунларда инфекция билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлигини инобатга олиб, ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга йўналтирилган тиббиёт муассаларининг тайёргарлик ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур дори воситалари захирасини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги кунларда айрим қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлиги, шу жумладан мамлакатимизда ҳам ушбу инфекция билан касалланиш бироз ортганлигини инобатга олиб ҳалқимиздан шахсий масъулиятни оширган ҳолда жамоат жойларида ниқобда бўлиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби талабларга риоя этишларини сўраб қолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

ЎЗБЕК-АФҒОН ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАНИШИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси Афғонистон Ислом Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, ўзбек-афғон Давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.
Шу билан бирга, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига туристик визалар беришни ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
Бунда “Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали қуйидаги тоифадаги фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади:
📌дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;
📌халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
📌ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига.
Шунингдек, “Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахслар томонидан ўтказиш пунктида фаолият юритаётган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.
Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эса тегишли ҳудудда жойлашган махсус клиникаларга даволаш учун юборилади.
Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.
Бундан ташқари, синов тариқасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Ўзбекистон Республикасига чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келган барча шахслардан, республика ҳудудига кириб келганларидан сўнг 7-кунига қадар коронавирус инфекциясига полимераза занжирли реакция текширувини ўтказиш ва бунда тест харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тизими жорий этилади.

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.
Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.
Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.
✅https://t.me/samtrans

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди.
Мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан шериклигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Бош котиб Мартин Чунгонг мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантиришдаги сезиларли ютуқларни алоҳида қайд этди ҳамда Ўзбекистоннинг бу борадаги глобал ташаббусларини юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял генерального секретаря Межпарламентского союза Мартина Чунгонга.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения партнерства нашей страны с этой авторитетной международной организацией.
Генеральный секретарь Мартин
Чунгонг особо отметил заметный прогресс в развитии парламентаризма в нашей стране, высоко оценил и поддержал глобальные инициативы Узбекистана в этой сфере.
#Mirziyoyev #qabul #ParlamentlararoIttifoq
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Erkinjon Oqbo'tayevich Turdimov 🇺🇿
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳар Фидойилар маҳалласида аҳоли билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.
Суҳбат чоғида ҳудудда электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш масалаларида, шунингдек, туғилганлик гувоҳномаси олиш бўйича мурожаатлар эшитилди.
Ҳар бир масала юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, мурожаатлар назоратга олинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Ж. Чориев Пайариқ туманида ёшлар билан учрашди.
✅https://t.me/samtrans
✅https://t.me/samtrans
Forwarded from Erkinjon Oqbo'tayevich Turdimov 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Веб-сайт - ҳокимлик, ташкилот фаолияти очиқлигининг асосидир
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан республика махсус комиссияси қарорининг ижроси юзасидан жойларда назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчилар ва йўловчиларга ниқоб тақиш ва антисептиклардан фойдаланишнинг фойдали жиҳатлари тушунтирилмоқда. Шу билан биргаликда сўнги бекатлар, автостанцияларда дизенфекциялаш ишларини олиб борилишини ҳам кўздан кечиришмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Жамоат транспортидан ниқоб таққан ҳолда фойдаланишни сўраб қоламиз. Манзилга етгач, антисептик воситалар орқали қўлларни зарарсизлантиришни маслаҳат берамиз
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобил ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари ва вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида вилоят бўйича ноқонуний – лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчиларга қарши “рейд” тадбирларини ўтказишмоқда. Ўтказилган тадбирлар давомида ноқонуний фаолият олиб бораётган транспорт воситаси эгаларига тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, автотранспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига қўйилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Ноқонуний фаолият олиб бориш қонун талабларига зид эканлигини унутманг!