Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш учун қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида:

Тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бизнес соҳасига имкониятларни кенгайтириш, солиқ турлари ва унинг юкини камайтириш бўйича тизимли ишларимизни изчил давом эттирамиз.

2020 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширган эдик. Энди, зарур тайёргарлик ишларини кўрган ҳолда 2023 йилдан бошлаб ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга туширамиз.

Келгуси йили корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилади.

Яна бир янгилик – 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади.

Ҳозирги вақтда банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси ҳар хил бўлиб, улар амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади.

Туман ва шаҳарлардаги мавжуд бир нечта тадбиркорликка кўмаклашадиган тузилмалар негизида Тадбиркорлар кенгаши ташкил этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилади - Шавкат Мирзиёев.

Касбий таълим билан тизимли шуғулланиш масалалар, тўлиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилади.

Келгуси беш йилда норасмий ишлаётган 2,5 миллион нафар фуқаро бандлигини легаллаштиришга ёрдам берилади. Шу орқали уларнинг ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишига имконият яратилади.

Шунингдек, ҳудудларда сервис соҳалари кўламини кенгайтириш орқали хизмат кўрсатиш ҳажми 3 баробарга оширилади ва бунинг эвазига 3,5 миллионта янги иш ўрни яратилади.

Аёллар ўртасидаги ишсизлик даражаси келгуси беш йилда 2 баробарга камайтирилади. Шунингдек, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади ва уларнинг харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Келгуси уч йилда уй-жойга муҳтож 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими тубдан қайта кўриб чиқилади - Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, 3 минг километр ички йўллар янгиланади, 10 та замонавий кўприк қурилади.

Тошкентнинг оқова тизими шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқарилиб, давлат-хусусий шериклик асосида янги тозалаш иншооти барпо этилади.

Келгуси беш йилда Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш босқичма-босқич бошланади.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилади. Ҳудудларда ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт кўчатлари экилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида камида 50 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилади.

Бундан ташқари, шаҳарлар ва туман марказларида ҳар 50-100 минг аҳоли учун жамоат парклари ташкил этилади.

Шу билан бирга, дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бундан буён, парклар ва яшил зоналар ҳудудини бошқа мақсадлар учун ишлатиш қатъиян тақиқланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида:

- Янги Ўзбекистон – кучли қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтлари самарали фаолият кўрсатадиган, “Давлат – халқ хизматчиси” тамойили амал қиладиган демократик давлатдир.

Шу муносабат билан “Халқчил давлат” миллий дастури, Халқ қабулхоналарига конституциявий мақом бериш ва уларнинг фаолияти тўғрисида алоҳида қонун ишлаб чиқиш вақти етди.

Маҳаллада фуқаролар учун давлат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, давлат органларига маҳалладан туриб мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Туман, шаҳар, вилоят вакиллик ва ижро ҳокимияти тизими қайта кўриб чиқилади. Келгусида туман ва шаҳар кенгашларида камида 2-3 нафар депутат доимий асосда ишлайдиган тартиб жорий этилади.

Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод туман кенгашида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади.

Келгуси йилдан 28 та туман ва шаҳарда эксперимент тариқасида ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳокимликларнинг ваколат ва имкониятлари кенгайтирилади.

Энди ҳокимликлар ўзининг ва ҳудудий ижро идораларининг штат бирлиги ва тузилмаларини кенгаш билан бамаслаҳат мустақил белгилайди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:

Барча бўғиндаги ижро идоралари раҳбарлари – хоҳ у вазир бўлсин, хоҳ қўмита раиси, бир йиллик иш дастури ва амалга оширадиган лойиҳаларини жамоатчиликка очиқ эълон қилиб боради.

Келгуси беш йилда давлат идоралари штатларини оширишга йўл қўйилмайди.

Аксинча, рақамлаштириш ва қатор функцияларни хусусий секторга бериш ҳисобига штатлар қисқартириб борилади.

Давлат хизматчилари учун узлуксиз малака ошириш, натижадорликни баҳолаш ва лавозим бўйича кўтарилиш мезонлари белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
- Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг эркин фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Мен ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев одил судлов, инсон қадр-қиммати ва ҳуқуқлари олий қадрият сифатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мазмуни бўлиб қолишини таъкидлади.

Мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизими такомиллаштирилади.

Маъмурий судларга давлат идоралари томонидан етказилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга оид масалаларни ҳал қилиш ваколати берилади.

Энди қарор ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти уни қабул қилган мансабдорнинг ўзига юкланади.

20 йил аввал қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги қонун ўрнига мамлакатда қонунийликни қатъий таъминлайдиган, очиқ ва адолатли янги прокуратуранинг ҳуқуқий асосларини яратиш лозим.

Фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш мақсадид ушлаб турилган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона электрон реестри ишга туширилади. Ишга оид маълумотларни реестрга киритмаслик ушлаб туриш ва ундан кейинги барча ҳаракатларни ноқонуний деб топишга асос бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Тараққиётимиз йўлида жиддий тўсиқ ва ғов бўлаётган коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситаларини сафарбар этамиз", деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкларини декларация қилиш тизими келгуси йилдан босқичма-босқич жорий этилади.

Давлат харидлари, давлат мулкини сотиш жараёнлари тўлиқ очиқ-ошкора ташкил этилади ва бунга жамоатчилик кенг жалб қилинади.

Коррупцияга йўл қўйган шахсларнинг очиқ реестри юритилиб, уларнинг давлат хизматига кириши, масъул лавозимларга номзоди кўрсатилиши чекланади.

Давлат ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бепул юридик ёрдам нафақат жиноят ишлари бўйича, балки фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам кўрсатилади.


Facebook|Instagram|Twitter
- Дунёдаги ҳозирги мураккаб вазият, қўшни минтақалардаги зиддият ва қуролли низолар Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда.

Келгусида ҳам мамлакатимиз мудофаа салоҳияти ва ҳарбий қудратини янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ ва манзилли ишларни давом эттирамиз.

Мамлакатимизни ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизими ҳам давр талабларидан келиб чиқиб янада кучайтирилади. Чегараларимиз хавфсизлигини замонавий коммуникация воситалари ва техник иншоотларни кенг қўллаш орқали янада мустаҳкамлаймиз, - деди Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тизимли ва пухта ўйланган, прагматик фаол ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатиясини бундан кейин ҳам изчил давом эттиришини таъкидлади.

- Авваламбор, Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика ва транспорт, маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқамиз. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқамиз.

Россия, Хитой ва АҚШ, шунингдек, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари каби анъанавий ҳамкорларимиз билан муносабатларни янада ривожлантириш, ташқи алоқаларимиз географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратамиз.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятимизни кучайтирамиз.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш бўйича аниқ амалий қадамлар қўйилади.

Қўшни Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жафокаш афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз, - деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон стратегияси бўйича маърузасини якунлар экан, барча юртдошларимизга мурожаат қилди:

- Ватанимизнинг бугунги ва эртанги тақдири, фарзандларимизнинг келажаги сизларнинг
сайловдаги онгли иштирокингизга, фуқаролик позициянгизга боғлиқ.

Ишонаман, бу сайлов сизларнинг фаол иштирокингиз билан бугун биз интилаётган Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс сари ташланган яна бир улкан амалий қадам бўлади.

Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи – сизнинг қўлингизда. Келажак учун масъулият эса – барчамизнинг зиммамизда.

Ана шундай буюк ҳиссиёт, ишонч-эътиқод билан ҳаракат қилсак, биздан халқимиз ҳам, келажак авлодлар ҳам албатта рози бўлади.

Янги Ўзбекистонимиз ҳар томонлама тараққий топган, гуллаб-яшнаган гўзал мамлакатга айланади.

Президент нутқидан сўнг партия делегатлари сўзга чиқмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
2021-yil 1-sentabr holatiga viloyat IIB YHXB bilan hamkorlikda 537 marta qo‘shma reyd tadbirlari o‘tkazilishi natijasida jami 2188 ta avtomobil transportida yo‘lovchi tashish faoliyati bilan litsenziyasiz shug‘ullanish holatlari aniqlangan. Ularga belgilangan tartibda, ya’ni MJtKning 1763 moddasiga asosan ma’muriy bayonnomalar rasmiylashtirilib, qonuniy chora ko‘rish uchun tegishli tartibda sudlarga yuborilgan.
Sudlarga yuborilgan ma’muriy huquqbuzarlik holatlari bo‘yicha sudlar tomonidan jami 1 264.4 mln.so‘m jarima jazolari tayinlangan va jarimalar to‘liq undirilgan. Bundan tashqari o‘tkazilgan reydlar davomida noqonuniy yo‘lovchi tashish bilan shug‘ullanuvchi transport vositalarining 1414 tasining faoliyati qonuniylashtirildi.
Batafsil tanishish uchun: http://samarqand.mintrans.uz/news/1414-ta-noqoqnuniy-yo-lovchi-tashish-bilan-shug-ullanuvchilar-faoliyati-qonuniylashtirildi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ойбек Мадатов: Мен шунчаки аравача сўраб борувдим...
———
Ойбек Мадатов: Я пошёл, чтобы попросить всего лишь коляску...

YouTube:
https://youtu.be/uVaPn0eV9UI

Facebook: https://fb.watch/7VW80G0uom/

Каналга қўшилинг--- Подпишитесь на наш канал:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Самарқанд вилоятида мурожаатлар билан ишлашнинг янги тизими
#9sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
So‘nggi yillarda yurtimizda siyosiy, iqtisodiy va ijtimoiy sohalarda olib borilayotgan islohotlar bilan bir qatorda transport sohasida ham qator ijobiy va samalari islohotlar qilinayotganligi, ayniqsa transport-logistika sohasini rivojlantirish hamda mamlakatning tranzit salohiyatini oshirish masalasiga alohida ahamiyat qaratilmoqda. Zero, har tomonlama rivojlangan transport tizimi ichki va tashqi iqtisodiy aloqalarni rivojlantirishda muhim rol o‘ynaydi.
Shu nuqtai nazardan, davlatimiz rahbari tomonidan olib borilayotgan islohotlardan ko‘zlangan asosiy maqsad mamlakatimiz transport-logistika tizimini jahon standartlariga moslashtirish, xalqaro ahamiyatdagi transport koridorlarining o‘tkazish qobiliyatini oshirish, yangi arzon va qisqa transkontinental tranzit koridorlarini shakllantirish, shuningdek, markaziy Osiyo davlatlarining jahon transport tizimi bilan o‘zaro uyg‘unlikda rivojlanishini ta’minlashdan iborat ekanligi bugun hammamizga kundek ravshan bo‘lib turibdi.
Batafsil tanishish uchun: http://samarqand.mintrans.uz/news/ozbekistonning-yagona-transport-tizimini-yaratish-boyicha-ulkan-qadamlar-tashlandi