Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
“Қарши-Самарқанд-Қарши” йўналишида “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови йўлга қўйилади.

Батафсил

Расмий саҳифаларимиз 👇 👇
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qoidabuzar haydovchi bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilindi

Samarqand viloyati transport boshqarmasi axborot xizmati
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди

“Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (645-сон, 15.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

🔘 Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:

➖ Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
➖ чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
➖ судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
➖ автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
➖ жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

🔘 Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

➡️ Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:

➖ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
➖ транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
➖ транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

📝 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилиб, “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасига ўзгартирилди.

📝 “Тошкент метрополитени” ДУК бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади.

🔘 “Тошкент метрополитени” ДУК 2024 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва тегишли рўйхат бўйича импорт товарларни олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

➡️ 2022 йил 1 июлгача 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламалари;

➡️ 2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади.

📲 2022 йил 1 январдан
қуйидаги маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобил илова ишга туширилади:

➖ метрополитен йўналишлари (уларнинг қурилиши бўйича маълумотлар);
➖ бекатлар (улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари);
➖ поездлар ҳаракати жадвали;
➖ электрон тўлов.

🌐 2022 йил 1 апрелгача ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади.

📋 Қарор билан шунингдек, 2021–2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Zarnews.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#18_октябрь_Самарқанд_шаҳри_куни

Жаҳонда гулшану танҳо гулистондир Самарқандим!

Вилоятдаги миллий-маданий марказлари вакиллари ижросида

✅@Zarnews_uz
Forwarded from Samarqand.uz (Intizor Umarova)
Самарқанд шаҳри кунида шаҳардаги Президент мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Э. Турдимов, Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умаровалар сўзга чиқиб, муассасага қабул қилинган ўқувчиларни табриклади.
Кенг жамоатчилик вакиллари мактабда яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Forwarded from Zarnews.uz
Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи очилди

Музейда Беҳбудий ижоди ва ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар, ўша давр маданияти, маърифати, илм-фан ривожига ҳисса қўшган бир қанча маърифатпарвар олимларнинг фотосуратлари, илмий асарлари мавжуд.

Шунингдек, ХХ аср бошларига тегишли ноширлик дастгоҳи, газета ва журналлар нусхалари, илмий архив ҳужжатлари ва нодир музей ашёлари ўрин олган.

- Бу бинода "Самарқанд" газетаси, "Ойна" журнали чоп этилган, - дейди СамДЧТИ ўқитувчиси Дилафрўз Раҳматова. - Шунингдек, ''Падаркуш'' драмаси ҳам илк бор шу бино ҳовлисида саҳналаштирилган.

✅@Zarnews_uz