Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.5K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Forwarded from Zarnews.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳридаги "Мўъжиза амфитеатрида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Жонли эфир: YouTube: https://clck.uz/tjdUD

✅@Zarnews_uz
👏1
Forwarded from Zarnews.uz
Фотогалерея: Тунги Самарқанд манзаралари (Уста Умар Жўрақулов кўчаси)

✅@Zarnews_uz
Азиз ватандошлар!

Транспорт вазирлиги жамоаси Сизни энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо буюк неъмат, улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этади.

Шундай шукуҳли дамда юртимизга тинчлик, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга қут-барака тилаб қоламиз!

Юрт тинчлиги, ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида амалга ошираётган фидокорона ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
👏2👍1
Forwarded from Samarqand TVR | MTRK
​​“Жартепа" чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Жартепа" чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли,

2022 йилнинг 5-16 сентябрь кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда тадбиқ этилмайди:

➡️дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
➡️расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
➡️республикамизда инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
➡️халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
➡️мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
➡️Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;
➡️ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
➡️Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.
Forwarded from Samarqand | Kun.uz
ShHT sammiti munosabati bilan Samarqanddagi bir qator ko‘chalarda transport vositalari harakati cheklanadi

Bu haqdagi Xalq deputatlari Samarqand shahar kengashining navbatdan tashqari sessiyasida qaror qabul qilingan

👉 https://kun.uz/uz/27332258

➡️ Samarqand xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади

✅Жорий йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан, 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет ҳиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рўдакий, Шохизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

⚠️Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

❇️14-15-16 ва 17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига келмоқчи бўлган фуқаролардан ташрифларини бошқа муддатга кўчиришларини сўраб қоламиз.

❌Боиси, шу кунлари Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳайдовчилар диққатига!

❌Жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан, 14-15-16- ва 17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилади.

⚠️Шу муносабат билан вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилганлигини ва махсус флайерлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз.

🔰Ҳайдовчилар флайердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланишлари учун рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова орқали ҳам кўришлари мумкин.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz
Транзит ўтувчи енгил транспорт воситаларини Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш автомобиль йўлларининг чизмаси

❗️Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан, 14 сентябрдан 17 сентябрь кунига қадар Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади.

⚠️Ушбу фотодаги QR код орқали ҳаракатланиш учун рухсат этилган айланма йўлларни кўриш мумкин.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz
Транзит ўтувчи юк автомобиллари Самарқанд шаҳрини айланиб ўтишга рухсат этилган йўналишлар

❗️Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан, 14 сентябрдан 17 сентябрь кунига қадар Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади.

⚠️Ушбу фотодаги QR код орқали ҳаракатланиш учун рухсат этилган айланма йўлларни кўриш мумкин.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz