ОЛХЎРИ ВА ДАРВИШ — ТАШҚИ КЎРИНИШГА ЭМАС, ИЧКИ ГЎЗАЛЛИККА ҚАРА
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Мен бир зиёфатда стол устида бир олхўрини кўрдим. Унга ҳеч қўл узатишни истамасдим... Бу зиёфат рамазон ойи Эренкўйдаги бир боғда ташкиллаштирилган эди. Ўртада дабдабали, ноз-неъматга тўла бир стол. Столнинг устидаги неъматлардан кўнглим тусаб олгим келса ҳам, бир бурчакда турган олхўридан сира олгим келмасди. Чунки кўриниши ёнғоқ каби яшилранг, хунук эди. Аммо унга ачиндим... Столдаги неъматларнинг кўпидан тотиб кўрдим. Шу бечора
олхўрини ҳам «мазасини бир кўрай», – деб уни олиб бир тишлаган эдим, ажабо, ичи шафтоли каби қип-қизил, дилтортар. Таъми эса шакардек ширин, кутилмаганда лаззатли. Бу олхўри менга дарвишни хотирлатти... Ташқи кўриниши хунук бўлса ҳам, ичи жуда гўзал... Мана, тасаввуф нарсанинг ичига боқади, ташқи шаклига боқмайди.
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢14🔥8💯2
«РОББИМИЗ, НУРИМИЗНИ ТЎЛИҚ ҚИЛГИН» — СИРОТДАГИ НУР ВА ТУНГИ МАСЖИДГА БОРУВЧИЛАР
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Аллоҳ таоло ояти каримада:
“...Роббимиз, бизларга нуримизни тўлиқ қилиб бергин...” (Таҳрим сураси 8-оят), деган. Улар бу нур тугаб қолишидан қўрқиб, нурни тўлиқ қилиб беришини сўрамоқдалар. Зеро, Аллоҳ таоло каломида халойиқдан бир синфининг нури сиротда тугаб қолишини айтган. Бизга отам Муҳаммад ибн Муовия Ҳазмдан, у Ҳасандан ривоят қилади: У киши: “Дўзах аҳли тавҳид аҳлига: “Анави қавм нега қоқилмаяпти?” дейди. Уларга: “Улар зулматли кечада масжидларга борадиганлардир”, деб айтилади”, деган.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢9👍1
ТАСАВВУФ — ФИҚҲИ БОТИН: ТАШҚАРИ ГЎЗАЛ, ИЧ ХУНУК БЎЛМАСИН
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Тасаввуф эса «фиқҳи ботин»дир. Яъни қалбнинг, кўнгилнинг фиқҳидир. Бундай ажратишингиз ҳам мумкин: бири ақлнинг фиқҳи, ақлга кўра ҳукмларни, иккинчиси
туйғуларга кўра, қалбга кўра ҳукмларни ўрганади... Ташқи кўриниши эътибори билан,
шаклий ўлароқ бир нарса гўзал кўриниши мумкин. Аммо ич томондан хунук бўлиши мумкин. Бири сизга жуда ҳурмат кўрсатаётган каби олдингизда қўл қовуштириб, табассум этиб турар, аммо бурилганингиз заҳоти сизга панд берадиган ёки ханжар суқадиган аёвсиз душманингиз бўлиши мумкин. Демакки, ташқариси гўзал, аммо ичи ниҳоятда хунук...
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4😢4🔥1
БЕШ НАМОЗ — ҚАЙ БИРИ КЕЙИНГИ НАМОЗГАЧА ГУНОҲЛАР КАФФОРАТИ
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Анас ибн Молик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар. У зот алайҳиссалом: Муаззин бомдод намозига азон айтса, бир нидо қилувчи осмондан шундай нидо қилади:
“Эй мўминлар, сизларга битилган нарсага туринглар. Вақтики, бомдод намозини ўқисалар, пешингача каффорат бўлади. Пешин ҳам асргача, у каби аср ҳам шомгача, шу каби шом ҳам хуфтонгача шу каби айтилди. Муаззин хуфтон намозига азон айтганида бир нидо қилувчи осмондан “Сизларга битилган нарсага туринглар”, дедилар. Вақтики, хуфтонни ўқисалар, ўша куни гуноҳ қилмагандек ётадилар. Аммо ширк ва гуноҳи кабиралар бундан мустасно.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1😢4🔥3
ТАСАВВУФ АЛЛОҲ РИЗОСИ УЧУН ПОКЛАНГАН ИЧ ГЎЗАЛЛИГИДИР
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Тасаввуф ич гўзаллигига, ботинга аҳамият берадиган бир илм дедик, бироқ бу ич гўзаллиги дунёвий бир ич гўзаллиги эмас... Холис Аллоҳ ризоси учун ўзини ҳар томондан поклаган бир ич гўзаллигидир... Яъни эътиқодга таянмаган позитивист ёки қайсидир файласуф таъкидлаганидек, Суқротнинг дунёвий ахлоқлари ёки махсус реклама ва эълон қилинадиган, бизга ёт бўлган ахлоқлар эмас... Кимларнингдир Аллоҳга ишонмасликкава Аллоҳга ҳисоб бермасликка йўналган, ўзларича самимиятли деб аталган ахлоқлари эмас...
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍5🔥3
АРШ АТРОФИДА АСАЛАРИ КАБИ ҒУВИЛЛАЙДИГАН ЗИКР
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Амр ибн Али Содиқ Яҳё ибн Саъид Қаттондан, у Мусо ибн Таҳҳондан, у Авн ибн Абдуллоҳ Утбадан, у Акаси ёки онасидан ривоят қилади:
“Мен Нўъмон ибн Баширдан шундай деганини эшитдим: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таолога тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтиб зикр қилишларингиз Уни улуғлашдир. Улар арш атрофини айланиб юрадилар, асаларининг ғувиллаши каби уларнинг ғувиллаши бўлади. Улар соҳибини зикр қиладилар. Сизлардан бирингизнинг Аллоҳ таоло ҳузурида зикр қиладигани бўлишини яхши кўрмайдими?” деганлар”¹⁴⁵.
___
¹⁴⁵Ушбу ҳадис мазкур санад билан Ибн Можа томонидан ҳам ривоят қилинган. (“Сунан”, 3809-ҳадис).
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥10
АЛЛОҲНИ ТАНИГАН ОРИФЛАР ЙЎЛИ
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Тасаввуфнинг бош масаласи – Аллоҳга ишониш, Аллоҳни таниш, излаш, Аллоҳ розилигини топишдир... Буни ўз таъбирларича «маърифатуллоҳ», «ирфон» дейдилар. Ирфон эгасини «ориф» дерлар, «орифун биллоҳ» дерлар, яъни Аллоҳни таниган, Аллоҳга етган бир киши...
«Эран» ҳам дейдилар. Эран — эрмак (етмоқ, эришмоқ) сўзидан олинган бўлиши ҳам мумкин. Эран сўзининг этимологияси (келиб чиқиши) ҳақида менинг бир фаразим бор. Форс тилида «он» қўшимчаси баъзи сўзлар охирига қўшилганда, ўша сўзнинг кўплик шакли ясалади. Масалан, мард киши, одам дегани. «Он» қўшилиб, «мардон» бўлганда – кишилар, одамлар деган маънони билдиради. «Зан» – хотин, аёл дегани. Занон бўлганда – хотинлар, аёллар, дўст – дўст, дўстон – дўстлар деган маъноларни англатади.
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🕊3🔥1
Сайфиддин Сайфуллоҳ устоз нечанчи йилда таваллуд топганлар?
Anonymous Quiz
30%
1956 йилда
22%
1957 йилда
36%
1958 йилда
12%
1959 йилда
👍3😁1
МАЪРИФАТ ҚАЛБНИНГ АМИРИ, ҲАВО НАФСНИНГ АМИРИДИР
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Биз еттита аъзолар устидан ваъда олинганини билдик. Булар яхши ва ёмон иш қилиши мумкин. Маърифат ўрнашган қалб кўрсатган яхши ишни бажаради. Шу билан бирга, ҳавойи нафси буюрган ёмонликни ҳам қилиши мумкин. Маърифат қалбнинг амири, ҳавойи нафс шаҳватларнинг амири бўлади. Мазкур аъзолар қалб ва нафс орасида бўлади. Қалбда руҳ ҳаёти, нафсда нафснинг ҳаёти бордир. Руҳ тоатга, қалб маърифатга, нафс эса шаҳватларга, ҳаво нафсни гуноҳларга чақиради. Барча аъзолар устидан белгиланган ҳаддидан ошмасликка аҳд-ваъда олинган. Қўл ушлаш, олиш ва бериш учун, оёқ масофаларни босиб ўтиш учундир. Кўз нарсаларни кўриб, қулоқ эшитиб билиш учундир. Гапириш ризқ жалб қилиш, фарж сокинликка муҳтож бўлган шаҳватларни қондириш учундир. Аллоҳ таоло ояти каримада:
“Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги... Унинг оят-белгиларидандир” (Рум сураси 21-оят). Фарж қалбни сокин қилиш, тил ичкаридагиларни гапириш
учундир.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
ЧЎЛДА ТУЯСИДАН АЖРАЛГАН МУСОФИР
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
«Сиздан бирингиз туянгизга миниб, чўлда саёҳат қилаяпсиз. Эҳтиёж туфайли туядан тушдингиз. Боғлайдиган бир жой, бир дарахт йўқ. Қумлар ўртасидасиз. Сиз намоз
ўқиш учун туядан тушганингизда, туя ҳуркиб қочди. Энди бу чексиз, поёнсиз чўлдан туяни тутолмайсиз, ўлишингиз, ҳалок бўлишингиз мумкин. Чунки сув мешлари, озиқ-овқатлар туяда. Албатта туяни ушлашингиз керак. Аммо туя қочиб кетган. Қувласангиз ҳам етолмайсиз. Зотан қумда юришнинг ўзи бўлмайди. Судралиб, ҳансираб, вазмин юришнинг ўзи одамни жуда чарчатади. Ана шу вазиятда Аллоҳга таваккул қилиб айтингки: «Ё рижолаллоҳ, аиннуни», Эй Аллоҳнинг эрлари, кишилари, мардлари менга ёрдам қилинг! «Ё рижолаллоҳ, ағисуни» – Эй Аллоҳнинг эрлари, менга мадад беринг! «Фаинна лиллоҳи ибодан ло яро» – Чунки Аллоҳнинг у киши кўрмаган баъзи эр кишилари бордир.
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢2
ТИЛ ҚАЛБНИНГ ТАРЖИМОНИ, ФАЗИЛАТИ ЭНГ КЎП АЪЗО
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Барча аъзоларнинг яхши ва ёмон иш қилишлари аниқ-равшандир. Аллоҳ таоло:
“Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан” (Бақара сураси 286-оят), деган. Маълум бўладики, тил бошқа аъзоларга қараганда фазилати кўпдир. Зеро, тил амирнинг таржимонидир. Агар қалб Аллоҳ таоло хазиналаридан бирига айланган қалблардан бўлган бўлса, унда маърифат ва тавҳид бўлади. Бу қалбнинг таржимони бошқа аъзоларга нисбатан фазилати очиқ-равшандир.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
АЛЛОҲНИ УЗОҚЛАРДАН ИЗЛАМА
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Аллоҳни билиш, Аллоҳга етмоқ, ориф бўлмоқ тасаввуфнинг асосий мақсадларидандир. Шу маънода Юнус Эмронинг ажойиб бир мисраларини хотирлашимиз мумкин:
Изламагил олислардан,
Кўнгулдадир мақоми...
Яъни, Аллоҳ таолони узоқлардан, осмондан бошқа бир тарафлардан қидирма, унинг мақоми сенинг кўнглингдир, деб таъкидлайди шоир. У ишқ билан, Аллоҳни билиш ва унга етиш ишқи билан ёниб, ўртанади... Уни севиш ва ҳар бир нарсани унинг ризоси учун қилиш ва шундай йўллар билан асосий мақсад – Аллоҳ тарафидан севилган бир қул бўлиш...
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢7🔥3😁1
ТИЛ ИККИ ЧЕТЛИ ҚИЛИЧДИР
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Жоруд ибн Муоз Фазл ибн Мусо Шайбонийдан, у Фараж ибн Фузоладан, у Нўъмон ибн Омирдан ривоят қилди: “Абу Умома розияллуҳу анҳу шундай деганлар: “Аллоҳ таолога тилдан кўра маҳбуброқ нарса йўқ. Чунки Аллоҳ таолони якка- ягоналиги тил билан айтилади. Бироқ Аллоҳ таолога тилдан кўра ёмонроқ нарса ҳам йўқ. Чунки у билан ширк келтирилиши мумкин”.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1😢1
АЛЛОҲ СЕВГИСИНИ ЗАБТ ЭТГАН ОШИҚЛАР
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Хос ошиқлар кимнингдир севгисига, мақтовига, шуҳратига, хайру эҳсонига аҳамият бермайдилар. Улар Аллоҳ томонидан севилишни хоҳлайдилар... Албатта, бундай севгининг масъулиятини англаган ҳолда, кечаю кундуз унинг
йўлида ҳаракат қиладилар.
Ўрни келганда шуни айтишимиз керакки, Аллоҳ бир кишини севмоғи, Аллоҳ севгисини қозонмоқ учун тўғри тушунчага, соғлом ақидага эга бўлиш муҳим, шарт саналади...
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢5🕊3
ТИЛ ҚАЛБДАГИ МАЪРИФАТНИНГ ТАРЖИМОНИ
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Қалбдаги маърифатни таржима қилиш тилга топширилган. Аъзолар қилган яхши амаллар Аллоҳ
таоло ҳузурига кўтарилиб, хазиналарга жойланади. Тил билан қилинган яхши амаллар Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилади ва у арш атрофида соҳибини зикр қилиб, ғувиллаб туради.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5👍3
НАВОИЙ ИЖОДИДА НАФС ТАРБИЯСИ (Якуний 4-қисм).
https://youtube.com/watch?v=-ZlSwM6Me9w&si=XYa2SGeo2VlZEVck
https://youtube.com/watch?v=-ZlSwM6Me9w&si=XYa2SGeo2VlZEVck
👍5😢2🕊2
АЛЛОҲНИ СЕВСАНГИЗ, ПАЙҒАМБАРГА ЭРГАШИНГ
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудий руҳонийларини исломга даъват қилганларида, улар: «Биз Аллоҳни севамиз, Аллоҳнинг суюкли қулларимиз. Бизнинг динимиз бор, ўз эътиқодимиз бор. Нега сенинг олдингга келишимиз, сенга байъат қилишимиз керак? Сенга тобе бўлишга ҳожат йўқ. Биз зотан Аллоҳни таниймиз, севамиз»,–деганларида бу ояти карима нозил булган:
(Оли Имрон сураси, 31-оят) – «Айтинг, (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сиз- ларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир».
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9😁1
НАФСНИНГ КИБРИ ВА НОШУКРЛИГИ ИНСОННИ ХОР ҚИЛАДИ
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Неъматларга ношукр бўлса, димоғдор бўлса, ўзбошимчалик қилиб, ўзини катта олса, Робб ундан ғазабланади. Агар Аллоҳдан умидини узса, ўзини кучли деб билса, золим бўлса, Аллоҳ таоло уни паст ва хор қилади. Аллоҳ таоло ҳузурига барча яхшиликлардан, Аллоҳ таоло раҳматидан ажраган
ҳолда боради. Бунинг натижасида, қийналади ва қимматбаҳо неъматлардан ажрайди. Бу нафснинг иши ва унинг самарасидир.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢4👍2
АЛЛОҲ СЕВГИСИНИНГ ШАРТИ СУННАТГА ЭРГАШИШ
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Аллоҳ тарафидан бир қулнинг севилмоғининг асосий шарти нима экан?..
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан юрмоқ, ҳар ишда ҳазрати пайғамбаримизга тақлид қилмоқ, у киши каби ҳаракат
қилмоқ, тавсияларини бажармоқ ва у кишига тобе бўлиб, у зоти шарифни яхши кўрмоқ, севмоқ воситаси ила бўлар экан... Эранлар мазкур шарт ва воситаларни амалга оширган, Аллоҳнинг суюкли бандалари эдилар...
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊5👍3😢2
АҚЛ МАЪРИФАТ ХАЗИНАЛАРИГА ЙЎЛ ОЧАДИ
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Бандаларнинг маърифатдан насибаси кўпроғи ақли кўпроғи бўлади. Банда ақли ила маърифат хазиналаридан бохабар бўлади. Ақли қанча ривожланса, ҳавойи нафси шунча камаяди. Натижада, унда қўрқиш, ҳаё, тавозе ва сабр-матонат пайдо бўлади. Бундан ташқари, ўша илм Аллоҳ таоло ҳузурига боришни пайдо қилади. У банда ҳаётдан зерикади ва Аллоҳнинг дўстларидан бўлади. Аллоҳ таоло:
“Эй яҳудий бўлганлар, албатта, сиз, бошқалардан фарқли ўлароқ, Аллоҳнинг авлиёларимиз деб даъво қиладиган бўлсангиз, бас, ўлимни орзу қилинг, агар ростгўй бўлсангиз”, деб айт” (Жумъа сураси 6-оят), деган.
Бу орқали бандаларга Аллоҳ дўстларининг нияти ўлим бўлишини, улар Унга етишиш учун ўлимнинг аччиғига парво қилмасликларини билдирди.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊2🔥1