АРШ АТРОФИДА АСАЛАРИ КАБИ ҒУВИЛЛАЙДИГАН ЗИКР
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Амр ибн Али Содиқ Яҳё ибн Саъид Қаттондан, у Мусо ибн Таҳҳондан, у Авн ибн Абдуллоҳ Утбадан, у Акаси ёки онасидан ривоят қилади:
“Мен Нўъмон ибн Баширдан шундай деганини эшитдим: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таолога тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтиб зикр қилишларингиз Уни улуғлашдир. Улар арш атрофини айланиб юрадилар, асаларининг ғувиллаши каби уларнинг ғувиллаши бўлади. Улар соҳибини зикр қиладилар. Сизлардан бирингизнинг Аллоҳ таоло ҳузурида зикр қиладигани бўлишини яхши кўрмайдими?” деганлар”¹⁴⁵.
___
¹⁴⁵Ушбу ҳадис мазкур санад билан Ибн Можа томонидан ҳам ривоят қилинган. (“Сунан”, 3809-ҳадис).
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥10
АЛЛОҲНИ ТАНИГАН ОРИФЛАР ЙЎЛИ
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Тасаввуфнинг бош масаласи – Аллоҳга ишониш, Аллоҳни таниш, излаш, Аллоҳ розилигини топишдир... Буни ўз таъбирларича «маърифатуллоҳ», «ирфон» дейдилар. Ирфон эгасини «ориф» дерлар, «орифун биллоҳ» дерлар, яъни Аллоҳни таниган, Аллоҳга етган бир киши...
«Эран» ҳам дейдилар. Эран — эрмак (етмоқ, эришмоқ) сўзидан олинган бўлиши ҳам мумкин. Эран сўзининг этимологияси (келиб чиқиши) ҳақида менинг бир фаразим бор. Форс тилида «он» қўшимчаси баъзи сўзлар охирига қўшилганда, ўша сўзнинг кўплик шакли ясалади. Масалан, мард киши, одам дегани. «Он» қўшилиб, «мардон» бўлганда – кишилар, одамлар деган маънони билдиради. «Зан» – хотин, аёл дегани. Занон бўлганда – хотинлар, аёллар, дўст – дўст, дўстон – дўстлар деган маъноларни англатади.
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🕊3🔥1
Сайфиддин Сайфуллоҳ устоз нечанчи йилда таваллуд топганлар?
Anonymous Quiz
30%
1956 йилда
22%
1957 йилда
36%
1958 йилда
12%
1959 йилда
👍3😁1
МАЪРИФАТ ҚАЛБНИНГ АМИРИ, ҲАВО НАФСНИНГ АМИРИДИР
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Биз еттита аъзолар устидан ваъда олинганини билдик. Булар яхши ва ёмон иш қилиши мумкин. Маърифат ўрнашган қалб кўрсатган яхши ишни бажаради. Шу билан бирга, ҳавойи нафси буюрган ёмонликни ҳам қилиши мумкин. Маърифат қалбнинг амири, ҳавойи нафс шаҳватларнинг амири бўлади. Мазкур аъзолар қалб ва нафс орасида бўлади. Қалбда руҳ ҳаёти, нафсда нафснинг ҳаёти бордир. Руҳ тоатга, қалб маърифатга, нафс эса шаҳватларга, ҳаво нафсни гуноҳларга чақиради. Барча аъзолар устидан белгиланган ҳаддидан ошмасликка аҳд-ваъда олинган. Қўл ушлаш, олиш ва бериш учун, оёқ масофаларни босиб ўтиш учундир. Кўз нарсаларни кўриб, қулоқ эшитиб билиш учундир. Гапириш ризқ жалб қилиш, фарж сокинликка муҳтож бўлган шаҳватларни қондириш учундир. Аллоҳ таоло ояти каримада:
“Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги... Унинг оят-белгиларидандир” (Рум сураси 21-оят). Фарж қалбни сокин қилиш, тил ичкаридагиларни гапириш
учундир.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
ЧЎЛДА ТУЯСИДАН АЖРАЛГАН МУСОФИР
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
«Сиздан бирингиз туянгизга миниб, чўлда саёҳат қилаяпсиз. Эҳтиёж туфайли туядан тушдингиз. Боғлайдиган бир жой, бир дарахт йўқ. Қумлар ўртасидасиз. Сиз намоз
ўқиш учун туядан тушганингизда, туя ҳуркиб қочди. Энди бу чексиз, поёнсиз чўлдан туяни тутолмайсиз, ўлишингиз, ҳалок бўлишингиз мумкин. Чунки сув мешлари, озиқ-овқатлар туяда. Албатта туяни ушлашингиз керак. Аммо туя қочиб кетган. Қувласангиз ҳам етолмайсиз. Зотан қумда юришнинг ўзи бўлмайди. Судралиб, ҳансираб, вазмин юришнинг ўзи одамни жуда чарчатади. Ана шу вазиятда Аллоҳга таваккул қилиб айтингки: «Ё рижолаллоҳ, аиннуни», Эй Аллоҳнинг эрлари, кишилари, мардлари менга ёрдам қилинг! «Ё рижолаллоҳ, ағисуни» – Эй Аллоҳнинг эрлари, менга мадад беринг! «Фаинна лиллоҳи ибодан ло яро» – Чунки Аллоҳнинг у киши кўрмаган баъзи эр кишилари бордир.
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢2
ТИЛ ҚАЛБНИНГ ТАРЖИМОНИ, ФАЗИЛАТИ ЭНГ КЎП АЪЗО
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Барча аъзоларнинг яхши ва ёмон иш қилишлари аниқ-равшандир. Аллоҳ таоло:
“Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан” (Бақара сураси 286-оят), деган. Маълум бўладики, тил бошқа аъзоларга қараганда фазилати кўпдир. Зеро, тил амирнинг таржимонидир. Агар қалб Аллоҳ таоло хазиналаридан бирига айланган қалблардан бўлган бўлса, унда маърифат ва тавҳид бўлади. Бу қалбнинг таржимони бошқа аъзоларга нисбатан фазилати очиқ-равшандир.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
АЛЛОҲНИ УЗОҚЛАРДАН ИЗЛАМА
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Аллоҳни билиш, Аллоҳга етмоқ, ориф бўлмоқ тасаввуфнинг асосий мақсадларидандир. Шу маънода Юнус Эмронинг ажойиб бир мисраларини хотирлашимиз мумкин:
Изламагил олислардан,
Кўнгулдадир мақоми...
Яъни, Аллоҳ таолони узоқлардан, осмондан бошқа бир тарафлардан қидирма, унинг мақоми сенинг кўнглингдир, деб таъкидлайди шоир. У ишқ билан, Аллоҳни билиш ва унга етиш ишқи билан ёниб, ўртанади... Уни севиш ва ҳар бир нарсани унинг ризоси учун қилиш ва шундай йўллар билан асосий мақсад – Аллоҳ тарафидан севилган бир қул бўлиш...
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢7🔥3😁1
ТИЛ ИККИ ЧЕТЛИ ҚИЛИЧДИР
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Жоруд ибн Муоз Фазл ибн Мусо Шайбонийдан, у Фараж ибн Фузоладан, у Нўъмон ибн Омирдан ривоят қилди: “Абу Умома розияллуҳу анҳу шундай деганлар: “Аллоҳ таолога тилдан кўра маҳбуброқ нарса йўқ. Чунки Аллоҳ таолони якка- ягоналиги тил билан айтилади. Бироқ Аллоҳ таолога тилдан кўра ёмонроқ нарса ҳам йўқ. Чунки у билан ширк келтирилиши мумкин”.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1😢1
АЛЛОҲ СЕВГИСИНИ ЗАБТ ЭТГАН ОШИҚЛАР
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Хос ошиқлар кимнингдир севгисига, мақтовига, шуҳратига, хайру эҳсонига аҳамият бермайдилар. Улар Аллоҳ томонидан севилишни хоҳлайдилар... Албатта, бундай севгининг масъулиятини англаган ҳолда, кечаю кундуз унинг
йўлида ҳаракат қиладилар.
Ўрни келганда шуни айтишимиз керакки, Аллоҳ бир кишини севмоғи, Аллоҳ севгисини қозонмоқ учун тўғри тушунчага, соғлом ақидага эга бўлиш муҳим, шарт саналади...
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢5🕊3
ТИЛ ҚАЛБДАГИ МАЪРИФАТНИНГ ТАРЖИМОНИ
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Қалбдаги маърифатни таржима қилиш тилга топширилган. Аъзолар қилган яхши амаллар Аллоҳ
таоло ҳузурига кўтарилиб, хазиналарга жойланади. Тил билан қилинган яхши амаллар Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилади ва у арш атрофида соҳибини зикр қилиб, ғувиллаб туради.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5👍3
НАВОИЙ ИЖОДИДА НАФС ТАРБИЯСИ (Якуний 4-қисм).
https://youtube.com/watch?v=-ZlSwM6Me9w&si=XYa2SGeo2VlZEVck
https://youtube.com/watch?v=-ZlSwM6Me9w&si=XYa2SGeo2VlZEVck
👍5😢2🕊2
АЛЛОҲНИ СЕВСАНГИЗ, ПАЙҒАМБАРГА ЭРГАШИНГ
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудий руҳонийларини исломга даъват қилганларида, улар: «Биз Аллоҳни севамиз, Аллоҳнинг суюкли қулларимиз. Бизнинг динимиз бор, ўз эътиқодимиз бор. Нега сенинг олдингга келишимиз, сенга байъат қилишимиз керак? Сенга тобе бўлишга ҳожат йўқ. Биз зотан Аллоҳни таниймиз, севамиз»,–деганларида бу ояти карима нозил булган:
(Оли Имрон сураси, 31-оят) – «Айтинг, (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сиз- ларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир».
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9😁1
НАФСНИНГ КИБРИ ВА НОШУКРЛИГИ ИНСОННИ ХОР ҚИЛАДИ
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Неъматларга ношукр бўлса, димоғдор бўлса, ўзбошимчалик қилиб, ўзини катта олса, Робб ундан ғазабланади. Агар Аллоҳдан умидини узса, ўзини кучли деб билса, золим бўлса, Аллоҳ таоло уни паст ва хор қилади. Аллоҳ таоло ҳузурига барча яхшиликлардан, Аллоҳ таоло раҳматидан ажраган
ҳолда боради. Бунинг натижасида, қийналади ва қимматбаҳо неъматлардан ажрайди. Бу нафснинг иши ва унинг самарасидир.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢4👍2
АЛЛОҲ СЕВГИСИНИНГ ШАРТИ СУННАТГА ЭРГАШИШ
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Аллоҳ тарафидан бир қулнинг севилмоғининг асосий шарти нима экан?..
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан юрмоқ, ҳар ишда ҳазрати пайғамбаримизга тақлид қилмоқ, у киши каби ҳаракат
қилмоқ, тавсияларини бажармоқ ва у кишига тобе бўлиб, у зоти шарифни яхши кўрмоқ, севмоқ воситаси ила бўлар экан... Эранлар мазкур шарт ва воситаларни амалга оширган, Аллоҳнинг суюкли бандалари эдилар...
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊5👍3😢2
АҚЛ МАЪРИФАТ ХАЗИНАЛАРИГА ЙЎЛ ОЧАДИ
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Бандаларнинг маърифатдан насибаси кўпроғи ақли кўпроғи бўлади. Банда ақли ила маърифат хазиналаридан бохабар бўлади. Ақли қанча ривожланса, ҳавойи нафси шунча камаяди. Натижада, унда қўрқиш, ҳаё, тавозе ва сабр-матонат пайдо бўлади. Бундан ташқари, ўша илм Аллоҳ таоло ҳузурига боришни пайдо қилади. У банда ҳаётдан зерикади ва Аллоҳнинг дўстларидан бўлади. Аллоҳ таоло:
“Эй яҳудий бўлганлар, албатта, сиз, бошқалардан фарқли ўлароқ, Аллоҳнинг авлиёларимиз деб даъво қиладиган бўлсангиз, бас, ўлимни орзу қилинг, агар ростгўй бўлсангиз”, деб айт” (Жумъа сураси 6-оят), деган.
Бу орқали бандаларга Аллоҳ дўстларининг нияти ўлим бўлишини, улар Унга етишиш учун ўлимнинг аччиғига парво қилмасликларини билдирди.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊2🔥1
МУРИДНИ АЛЛОҲГА СЕВДИРИШ ЙЎЛИ
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Ашраф ўғли Румий деган жуда ажойиб, севимли бир мутасаввиф шоир борлигини биласиз. У бир шеърида ёзади:
Эй Аллоҳим, мени мендан айирма,
Мени асло жамолингдан айирма.
Балиғнинг жони сув ичра тирикдир,
Илоҳи балиғни кўлдан айирма.
Яъни, балиқ сув билан тирик бўлгани каби, у ҳам Аллоҳнинг севгиси, жамоли иштиёқи билан тирикдир. Шоир асарларида муршиди комилнинг икки вазифаси борлигини ҳам таъкидлайди:
1. Аллоҳни бандаларга севдирмоқ.
2. Бандаларни Аллоҳга севдирмоқ.
Албатта, бандаларга Аллоҳни севдирмак гўзалдир. Болага печенье, бўғирсоқ, хўрозқанд, шоколад ҳақида гапирсангиз, унинг мазасини тотиб кўради, севади. Бандаларга Аллоҳни севдирмоқ осон. Аммо Аллоҳга бандаларини қандай севдира оласиз?
Ашраф ўғли Румий бу ҳақда шундай жавоб беради: «Муридларни Расулуллоҳга эргаштираман, Расулуллоҳни суннати санийясига тобе этаман, суннати санийяга мувофиқ етиштираман». Дарҳақиқат, мазкур ояти карима зотан шу маънога ишора қилади.
👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🕊5😢4
ИЛМ АЛЛОҲНИНГ НУРИ БИЛАН ҚАЛБНИ ЁРИТАДИ
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Аллоҳ таоло каломида: “Аллоҳдан бандалари ичида олимларгина қўрқурлар”, деган. Агар Унинг саховатига назар солса, гуноҳ қилишдан ҳаё қилади.
Улуғлигига назар солса, ўзини паст тутади. Буюклигига назар солса, тавозели бўлади. Ҳайбатига
назар солса, сабрда собитқадам бўлади. Гўзаллигига назар солса, унга томон талпинади, қалб эса Аллоҳ таолонинг бу нурлар билан ўралган хазиналарини сочади. Бу худди уй ўртасидаги нарсалар ўраб олган устунга ўхшайди. Буларнинг барчаси қалбни ёритади. Қалб бу нурлар билан тўлади.
👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2