TABIIY FANLAR «SCIENCE» | Rasmiy kanal
10.4K subscribers
12K photos
2.13K videos
3.69K files
4.74K links
«SCIENCE» faniga befarq bo‘lmaganlar uchun maxsus kanal!

“Tabiiy fanlar – ilm-fan olamiga ilk qadam”

Reklama uchun: 👉 @talabageograflar

📮Murojaat uchun👇

👉 @tabiiyfan_sciencebot
Download Telegram
Термик депрессия: Ўзбекистонни синовдан ўтказган тўрт кун

17–20 июль. Атиги тўрт кун. Аммо бу кунлар Ўзбекистон учун оддий ёз эмас, балки иқлим ўзгариши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яққол кўрсатган давр бўлди.

Бу сафар иссиқлик шунчаки юқори ҳарорат эмас, балки ҳақиқий термал тушкунлик эди. Атмосфера гўё тўхтаб қолгандек, ҳаво кечаси ҳам совимади. Қизилқумнинг Зарафшон ва Учқудуқ атрофларида тонгги минимал ҳарорат +35 °C дан пастга тушмади, кундузлари эса +50 °C га яқинлашди. Сутканинг қарийб 60–70 фоиз даври +40 °C дан юқори ҳароратда ўтди. Бу ҳудудлар ҳатто дунёдаги энг иссиқ нуқталарга айланди.

Аммо рақамлар одамлар ҳис қилган азобни ифода эта олмайди. Хоналар кечаси ҳам қизиб турди, деворлардан иссиқлик уфурди. Кондиционерли уйларда ҳам тўлиқ роҳат бўлмади, кондиционерсиз хонадонларда эса тунлар ҳақиқий синовга айланди. Организм тиклана олмади, уйқу бузилди, иштаҳа пасайди, чарчоқ ва ҳолсизлик кучайди. Куннинг иккинчи ярмида ҳатто қисқа вақт очиқ ҳавода юриш ҳам инсонни лоҳас қилиб қўйди.

Иссиқлик бутун инфратузилмани ҳам синовдан ўтказди. Электр тармоқларида юклама кескин ошиб, шаҳарларда трансформаторлар бирин-кетин ишдан чиқди. Электр узилишлари аҳоли учун вазиятни янада оғирлаштирди. Совитиш тизими етарли бўлмаган ишхоналарда меҳнат самарадорлиги пасайди, айрим боғчалар вақтинча фаолиятини тўхтатди.

Табиат ҳам бу босимга дош беришда қийналди. Чўл ҳайвонлари салқин жой излади, айрим қушлар иссиқлик стрессидан нобуд бўлди, ўсимликлар эса кучли физиологик стрессга учради.

Энг оғир оқибат инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлди. Ёши катталар ва сурункали касаллиги бор инсонлар учун бу иссиқлик жиддий хавф туғдирди. Афсуски, айрим хонадонларда аза тутилди. Шу билан бирга, Ўзгидромет кузатув пунктларининг тахминан чорак қисмида кўп йиллик, айрим жойларда эса 100–150 йиллик ҳарорат рекордлари янгиланди.

Энг ташвишлиси, бу эҳтимол якка ҳолат эмас. Иқлим ўзгариши экстремал иссиқ тўлқинларини янада тез-тез ва кучлироқ такрорламоқда. Энди соя, яшил ҳудудлар, барқарор энергетика ва иқлимга мос шаҳарсозлик ҳаётий эҳтиёжга айланиб қолди. Буни ҳар бир ўзбекистонлик онгли тушуниб ета бошлади.

2026 йил июли бизга бир ҳақиқатни англатди: табиат билан тортишиб бўлмайди. Унга фақат мослашиш мумкин. Акс ҳолда, бу тўрт кун келажакнинг оддий манзарасига айланиши ҳеч гап эмас.
👍15❤4
Forwarded from Pedkadr.tdi.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаат юбориш 31 июлга қадар давом этади.

✅ Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар ҳамда тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлар касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.

➖ Мурожаатларини
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali ҳамда давлат хизматлари марказлари юбориш мумкин.

❗️Мурожаатларни юбориш31 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.

✔️ Эслатиб ўтамиз: Касбий сертификатлаш синовларида жорий йилнинг март-июнь ойларида ўтказилган касбий сертификатлаш синовларида иштирок этиб етарли балл тўплай олмаган (56 дан кам), ёки умуман иштирок этмаган стажёр-ўқитувчилар, шу жумладан узрли сабабларга иштирок эта олмаган педагоглар, шунингдек, ўз хоҳишларига кўра иштирок этадиган талабгорлар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.


👉 Pedkadr.tdi.uz — Педагоглар учун энг муҳим ҳуқуқий маълумотлар канали!

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
❤2
Forwarded from Pedkadr.tdi.uz
2026 йил 7 август куни касбий Сертификат назорат синовлари ўтказилиши режалаштирилаётган жойлар рўйхати:


1. Қорақалпоғистон Республикаси - Педагогик маҳорат маркази (Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчаси 54-уй, мўлжал: MEGA NUKUS савдо мажмуаси ёнида);

2. Андижон вилояти -
Педагогик маҳорат маркази ( Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 8-уй, мўлжал: Педагоглар малака малака ошириш институти)

3. Бухоро вилояти -
Бухоро шаҳридаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Бухоро шаҳар "Боғишамол кўчаси, 5-уй, мўлжал: Шарқ (олдинги Педагогика коллежи биноси));

4. Жиззах вилояти -
Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби (Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи Тўқимачилар кўчаси 45-уй, мўлжал: вилоят кўз касалликлари шифохонаси);

5. Қашқадарё вилояти -
Педагогик маҳорат маркази (манзил: Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй, мўлжал: Қарши давлат университети);

6. Навоий вилояти -
Navoiy shahar "Kelajak" markazi (Навоий шаҳар Алоқа кўчаси 6-уй, мўлжал: Навоий савдо маркази (ЦУМ) орқа томонида);

7. Наманган вилояти -
Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби (Наманган шаҳри, Ғишткўприк МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-А уй, мўлжал - Чорсу);

8. Самарқанд вилояти -
Педагогик маҳорат маркази (Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй,)

9. Сирдарё вилояти -
Sirdaryo viloyati "Kelajak" markazi (Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси 55-уй, мўлжал: Гулистон шаҳар истироҳат боғи);

10. Сурхондарё вилояти - Термиз шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактаби , (Термиз шаҳар "А.Жомий" МФЙ, Сўфи Оллоёр кўчаси, 4/54-уй.мўлжал: "ТЕРМИЗ-БАҚТРИЯ-САВДО" буюм бозори);

11. Фарғона вилояти - Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби (Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, А.Қодирий кўчаси -13А, мўлжал “Chery” автосалони);

12. Тошкент вилояти - Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси);

13. Хоразм вилояти - Урганч шаҳридаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Ал-Беруний мактаби) (Урганч шаҳар 4-Юқори боғ маҳалласи Махтумқули кўчаси 229-а-уй, мўлжал Омад тўйхонаси (omad bowling) ёки Урганч шаҳар 4-сон ички ишлар бўлими

14. Тошкент шаҳри - Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси).

P.S. Тез орада каналимизда касбий сертификат назорат синовларида тест топширадиган педагоглар рўйхати эълон қилинади!


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤1
Forwarded from Pedkadr.tdi.uz
Дарс тақсимоти бўйича киритилган ўзгартиришлар

15. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

Энди ўқитувчиларга дарс тақсимоти юқоридаги кетма-кетликда тақсимланади.

олий малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

дарс берадиган фанидан педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчилар (сертификатнинг белгиланган даражаси ва амал қилиш муддатига кўра);

биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар (ўқитувчида қайта тайёрлаш мутахассислиги бўйича мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда тааллуқлилигига кўра тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлган ўқитувчилар билан тенг устуворликка эга бўлади);

ўриндошлик асосида ишлаётган олий маълумотли ўқитувчилар;

олий таълим муассасаларининг педагогика йўналиши бўйича учинчи ва ундан юқори курс талабалари;
олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар (фақат бошланғич синфларда дарс берувчи ўқитувчилар учун);

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Бошланғич синфларда ўқитиладиган фанлар бўйича дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчиларнинг бошланғич таълим мутахассислигига эгалиги ёки тегишинча ушбу фанни бошланғич синфларда ўқитиш методикаси бўйича таълим олганлиги инобатга олинади.

Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.».

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 28.10.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3271-1-сонли қарори.


👉 Pedkadr.tdi.uz — Педагоглар учун энг муҳим ҳуқуқий маълумотлар канали!

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
❤3
Forwarded from GEOHISTORY 🌏
🎓 Omadbek


🌏 Geografiya faniga ixtisoslashgan kanalimizga marhamat!

Mantiqiy va mulohazali test savollari hamda foydali kontentlar siz bilan!


Kanal: 👉 @geografiya_ilmi
Kanal: 👉 @geografiya_ilmi
Kanal: 👉 @geografiya_ilmi
❤1
Forwarded from Pedkadr.tdi.uz
АТТЕСТАЦИЯДА 56 ёки 58 БАЛЛ ОЛГАНЛАР КАСБИЙ СЕРТИФИКАТ ОЛИШЛАРИ ШАРТМИ?

САВОЛ:
Мен 2026 йил баҳорги аттестацияда 58 балл олдим. Ҳозир касбий сертификатга топширишим керакми? (А.Т.Б. Китоб туманидаги 47 мактаб ўқитувчиси)

ЖАВОБ: Йўқ, ҳозирги босқичда касбий сертификатга топширишингиз мажбурий эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги
Низомнинг 44-бандига кўра:

🔹 Аттестациядан ўтгансиз: Низом талабларига мувофиқ, аттестация натижаларига кўра 55 баллдан 59 баллгача тўплаган ўқитувчилар «Мутахассис» (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига (тоифасига) мувофиқ деб топилади. Яъни сиз синовдан муваффақиятли ўтгансиз.

🔹 Сертификат кимлар учун мажбурий? Касбий сертификатлаш тизимга янги кириб келаётган ўқитувчи-стажёрлар ҳамда аттестациядан 55 баллдан кам тўплаб, ўта олмаганлиги учун меҳнат шартномаси бекор қилинган педагоглар учун мажбурийдир. Сиз учун эса бу мутлақо ихтиёрий.

🔹 5 йилга омонат (Муҳим имтиёз): Ушбу
Низомга мувофиқ, аттестациядан муваффақиятли ўтганингиз ва мутахассис тоифангиз тасдиқлангани сабабли, сиз кейинги 5 йил давомида навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилинасиз. Тоифангиз ва ўқитувчилик ҳуқуқингиз кейинги 5 йил давомида тўлиқ кафолатланади.

📌 Хулоса: Мактабда ўз фаолиятингизни хотиржам давом эттираверасиз. Агар хоҳласангиз, 5 йиллик муддатни кутмасдан, тоифангизни ошириш (Иккинчи тоифага ўтиш) мақсадида кейинги йиллардаги навбатдан ташқари (ихтиёрий) аттестацияларда қатнашиб, 60 баллдан юқори натижа кўрсатишга ҳаракат қилишингиз мумкин.


👉 Pedkadr.tdi.uz — Педагоглар учун энг муҳим ҳуқуқий маълумотлар канали!

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
❤5👍2
Forwarded from Pedkadr.tdi.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 31 июль Касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаат юборишнинг охириги куни.

✅ Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар ҳамда тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлар касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.

➖ Мурожаатларини Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali ҳамда давлат хизматлари марказлари юбориш мумкин.

❗️Мурожаатларни юбориш31 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.

✔️ Эслатиб ўтамиз: Касбий сертификатлаш синовларида жорий йилнинг март-июнь ойларида ўтказилган касбий сертификатлаш синовларида иштирок этиб етарли балл тўплай олмаган (56 дан кам), ёки умуман иштирок этмаган стажёр-ўқитувчилар, шу жумладан узрли сабабларга иштирок эта олмаган педагоглар, шунингдек, ўз хоҳишларига кўра иштирок этадиган талабгорлар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

👉 Pedkadr.tdi.uz — Педагоглар учун энг муҳим ҳуқуқий маълумотлар канали!

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
❤2
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 🤲🤲🤲

5-sinf “Tabiiy fan (Science)” boʻyicha kurslarga kirib oʻqish uchun havola

👉🏻 http://onlinedu.uz


6-sinf “Tabiiy fan (Science)” boʻyicha kurslarga kirib oʻqish uchun havola

👉🏻 http://uzlms.uz


Murojaat uchun:
🗣 @tabiiyfan_sciencebot

Tabiiy fanlar faniga oid yangiliklarni biz bilan birga kuzatib boring:
👍 @sciense_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
TABIIY FAN SAVOLLARGA JAVOB to'liq.pdf
856.6 KB
Tabiiy fan 6 sinf 1-18-mavzuning javoblari

Murojaat uchun:
🗣 @tabiiyfan_sciencebot

Tabiiy fanlar faniga oid yangiliklarni biz bilan birga kuzatib boring:
👍 @sciense_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5- sinf Tabiiy fan 1-mavzu testi javoblari

O'zim ham bir necha marotaba xato qilganim uchun berilgan ma'lumotlardan javoblarini aniq qilib topdim ko'k rangli belgilanganlari to'g'risi😊


✍🏻 @geografiyagulruhhikmatova

Murojaat uchun:
🗣 @tabiiyfan_sciencebot

Tabiiy fanlar faniga oid yangiliklarni biz bilan birga kuzatib boring:
👍 @sciense_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Tabiiy fan 5 sinf 2-mavzuning javoblari

✍🏻 @geografiyagulruhhikmatova

Murojaat uchun:
🗣 @tabiiyfan_sciencebot

Tabiiy fanlar faniga oid yangiliklarni biz bilan birga kuzatib boring:
👍 @sciense_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Tabiiy fan 5 -sinf 3-mavzuning javoblari

✍🏻 @geografiyagulruhhikmatova

Murojaat uchun:
🗣 @tabiiyfan_sciencebot

Tabiiy fanlar faniga oid yangiliklarni biz bilan birga kuzatib boring:
👍 @sciense_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1