👍11🕊7❤🔥3
Forwarded from Xurshida Namazbaeva Ergashevna ijodiy kanali (Хуршида Намазбаева)
Кеча Қорахтойга бориб келдим мен,
Қалбимни нурларга қориб келдим мен
Киндик қоним оққан, азим Қорахтой!
Булоғингга дардим ёриб келдим мен!
Қанча карвонларнинг манзил макони,
Шох-у гадоларнинг асралган жони
Таърихлар гувоҳдир не улуғ зотлар
Илоқ давлатингда бўлган меҳмони.
Мирзо Бобур ёниб битгандир ғазал
Бир кўриб лол бўлган сенга Искандар
Йўл олмоқ бўлсам гар Каъбатуллоҳга
Қорахтойим сендан бошлангай сафар!
Сенга гувоҳдирлар кўҳна дунёлар
Мозийда ёғилди қанча савдолар
Номингни эшитгач ҳуркиб балолар
Тилларини тишлаб кетган Қорахтой!
Вайрон бўлди бағринг додим етмади,
Товонимдан ҳануз лойинг кетмади
Қалдирғоч ин қургай айвонларингда,
Томиримда шоир қонинг Қорахтой!
Пинҳон сирим сенга келсам айтгайман,
Қайларга кетсамда сенга қайтгайман
Тупроғинг кўзимга сурмадек суриб,
Ватаним ичида, тенгсиз бир Ватан!
Тоғларинг бошлари қордир Қорахтой,
Кўнглимга дардларинг ёрдир Қорахтой
Шодликлар кўнглимга сиғмагай сенсиз,
Хуршида меҳрингга зордир Қорахтой!
Хуршида Намазбаева шеъри
t.me/khurshida_ergashevna
Қалбимни нурларга қориб келдим мен
Киндик қоним оққан, азим Қорахтой!
Булоғингга дардим ёриб келдим мен!
Қанча карвонларнинг манзил макони,
Шох-у гадоларнинг асралган жони
Таърихлар гувоҳдир не улуғ зотлар
Илоқ давлатингда бўлган меҳмони.
Мирзо Бобур ёниб битгандир ғазал
Бир кўриб лол бўлган сенга Искандар
Йўл олмоқ бўлсам гар Каъбатуллоҳга
Қорахтойим сендан бошлангай сафар!
Сенга гувоҳдирлар кўҳна дунёлар
Мозийда ёғилди қанча савдолар
Номингни эшитгач ҳуркиб балолар
Тилларини тишлаб кетган Қорахтой!
Вайрон бўлди бағринг додим етмади,
Товонимдан ҳануз лойинг кетмади
Қалдирғоч ин қургай айвонларингда,
Томиримда шоир қонинг Қорахтой!
Пинҳон сирим сенга келсам айтгайман,
Қайларга кетсамда сенга қайтгайман
Тупроғинг кўзимга сурмадек суриб,
Ватаним ичида, тенгсиз бир Ватан!
Тоғларинг бошлари қордир Қорахтой,
Кўнглимга дардларинг ёрдир Қорахтой
Шодликлар кўнглимга сиғмагай сенсиз,
Хуршида меҳрингга зордир Қорахтой!
Хуршида Намазбаева шеъри
t.me/khurshida_ergashevna
👍32😢6❤🔥3👏3🐳3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bugun, 21:00 da
102 tv kanalida
102 tv kanalida
👍23❤🔥6😢3🕊3