Sharq24 I Rasmiy kanal I Hamma uchun
13.4K subscribers
8.75K photos
3.01K videos
26 files
8.91K links
Қуёш Шарқдан чиққани каби - илм, маърифат, маданият ҳам Шарқда ривожланган.

Гувоҳнома: 1663

Мурожаат учун: @zaynobiddin_qodirov

www.sharq24.uz
t.me/sharq24uz
fb.com/sharq24uz
instagram.com/sharq24.uz
twitter.com/sharq24uz
Download Telegram
Янги букланадиган “iPhone Duo” экранлари оммавий равишда яроқсиз ҳолга келмоқда

Ижтимоий тармоқларда Хитой, Австралия ва бошқа мамлакатлардаги харидорлар “Apple” компаниясининг янги смартфони устидан шикоят қилмоқда: қурилма экранлари дарз кетиб, юзасида чизиқлар пайдо бўлмоқда.

Айрим ҳолларда дисплейлар дўконда қутидан очилган заҳоти ишдан чиққан бўлса, баъзи телефонлар харид қилинганидан сўнг 6 соатга бормай синган.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
😱1
25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ички ишлар тизимида ишлайдиган барча дўстларингизга бу табрикни юборинг!

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ички ишлар ходимлари оддий одамлар, лекин ҳар қайси оддий инсон ҳам ИИО ходими бўлолмайди!»

Ислом Каримовнинг ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳақидаги фикрлари:

«Мен юз марта, минг марта миннатдорман мана шу милиция органларини, ҳуқуқни муҳофаза қиладиган органларни. Умуман, ҳозир бизларни таянчимиз бўлмиш, тинчлигимизни суянчи бўлмиш мана шу органларни қилган ишлари — биласизларми, мен ҳақиқатдан қойилман.
Мен яқинда битта нарсани айтдим, милиция ходимлари шуни яна эшитсин: милиция ходимлари — оддий одамлар, оддий инсон, лекин ҳар қайси оддий инсон ҳам милиция бўлолмайди.

Эътибор беринглар шу гапларга, маъносига: милиция ҳам инсон. Бизларга ўхшаган инсон, катта ният билан, умид билан яшаётган инсон. Уларни ҳам бола-чақаси бор, уларни ҳам катта умидлари бор, уларни ҳам эзгу ниятлари бор. Улар ҳам тўйлар қилмоқчи, улар ҳам бола боқмоқчи, улар ҳам невараларини бахтини кўрмоқчи.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Нукусда ҳаво ҳарорати нол даражадан пасайди

Бугундан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совуши кутилмоқда.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Павел Дуров - Телеграм отаси.

Павел Дуров ва Телеграм ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар...

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечаси ишлаганлик учун 1,5 баробар кўп ҳақ тўланиши кераклигини билармидингиз?

Видеони барча ҳамкасбларга ва ишхона гуруҳларига юбориб қўйинг!

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Тошкентнинг олтита туманида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

26 октябрь соат 09:00 дан 27 октябрь соат 14:00 гача Тошкентнинг олтита туманида қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Вақтинча узилишлар Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир, Сергели, Мирабод ва Янгиҳаёт туманларидаги турар жой массивлари, маҳаллалар, бозорлар, корхоналар ҳамда ижтимоий объектларга таъсир қилиши мумкин.

Шунингдек, айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминотида ҳам узилишлар кузатилиши эҳтимоли бор.


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Луис Инасиу Лула да Силва Бразилия президенти этиб қайта сайлангани расман маълум қилинди.

Овозларнинг 99,82 фоизи санаб чиқилганидан сўнг, у 51,8 фоиз овоз тўплади. Унинг рақиби Флавио Болсонаро эса 48,2 фоиз овоз олди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Ўзбекистонда илк бор исломий банк фаолиятига лицензия берилди.

Марказий банкнинг 23 октябрдаги қарори билан Open bank исломий молия операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини олди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Ўктам Ҳамдамов Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Президентнинг тегишли Қарори билан Ҳамдамов Ўктам Рустамович Фавқулодда вазиятлар вазирининг Рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Шаҳноза Мирзиёева: болалар ҳимояси эртадан эмас, бугундан бошланиши керак

Самарқандда болалар фаровонлиги ва хавфсизлигига бағишланган халқаро саммитда сўзга чиққан Шаҳноза Мирзиёева болаларнинг саломатлиги, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлади.

«Ота-она учун фарзанд шунчаки келажак эмас. Фарзанд — бугунги кунимиз. Бугун болаларимизнинг бахти, саломатлиги ва хавфсизлиги бизнинг қўлимизда. Шунинг учун болалар олдидаги масъулиятимиз эртага эмас, айнан бугундан бошланади», — деди Шаҳноза Мирзиёева.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "Renessans" кино уйига ташриф буюриб, кинематография соҳаси ходимлари билан учрашади ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режаларни муҳокама қилади.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Ўзбек киносига ажратилаётган маблағ 218 миллиард сўмга етди

Президентимиз «Ўзбекфильм» киностудиясида киноижодкорлар билан учрашув ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари «Маҳаллада дув-дув гап», «Ўтган кунлар», «Шум бола», «Суюнчи» каби миллий кино дурдоналари халқимиз хотирасида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади. Шунингдек, мустақиллик йилларида «Абдуллажон», «Отамдан қолган далалар», «Дилхирож», «Ватан» каби фильмлар яратилгани қайд этилди.

Учрашувда «Ўзбекфильм» киностудиясини тиклаш, кино соҳасини ривожлантириш ва ижодкорлар учун шароит яратиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Қайд этилишича, 2016 йилда фильмлар суратга олиш учун давлат бюджетидан 10 миллиард сўм ажратилган бўлса, жорий йилда бу маблағ 218 миллиард сўмга етди.

Президентимиз миллий фильмларнинг сифати ошгани ва соҳага ўнлаб хусусий киностудиялар кириб келганини таъкидлади.


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.

Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расман, Исломий банк фаолияти учун лицензия берилди

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Киноларни молиялаштиришда давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади - Президент.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лавозимдан қатъи назар, халқдан ажрамаган, қишлоқда ўсган одамман – Президент.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Бошланғич синф ўқитувчилари иш ҳақига 15% устама олиши мумкин

Ўзбекистонда миллий сертификат олишни истаган бошланғич синф ўқитувчилари учун малака имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш бошланди.

Тегишли маълумотга эга ва Б+ ёки ундан юқори даражадаги сертификатни олган педагогларга лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.

Имтиҳон натижаларига кўра, А+, А, Б+, Б, C+ ёки C даражаларидан бири берилади. Сертификат уч йил давомида амал қилади.

Аризаларни мй.гов.уз портали орқали 5-ноябргача топшириш мумкин.


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
❤1
⚡️Тошкентда ҳаво ифлосланиши келгуси ҳафта бошигача сақланиши мумкин

Тошкент шаҳрида ҳаво сифати ёмонлашишига чанг массалари, ёғингарчиликнинг камлиги ва ноқулай метеорологик шароитлар сабаб бўлмоқда. Экология қўмитаси маълумотига кўра, бу ҳолат келгуси ҳафта бошигача давом этиши мумкин.

26 октябрь ҳолатига кўра, пойтахтда ой бошидан буён атиги 3,9 мм ёғингарчилик кузатилган. Бу октябрь ойи учун белгиланган 23,7 мм меъёрдан қарийб олти баравар кам.


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бир оилада ўқимишли қиз бўлса, оилада вазият ўзгаради. У катта бўлиб тарбиялаган фарзандлари эса миллатни ўзгартиради” — Шавкат Мирзиёев.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz