#Сийрат
Имом Термизий «Шамоили Муҳаммадия»да Расулуллоҳ ҳақида нима деганлар?
1. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васаллам) ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
🔗 Тўлиқ ўқиш
«Ҳилол» журналининг 82-сонидан олинди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 21 июлдаги 03/07/5860-рақамли хулосаси
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍3
#Сийрат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дил изҳорим
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Роббим, Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг оилаларига салавот, салом ва баракот юборганингдек, Ҳабибимиз, Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зоти бобаракотнинг азвожи мутоҳҳаротларига, зурриётларига ва аҳли байтларига салавот, салом ва баракотингни юборгин!
Саййидим Расулуллоҳ, мен ўн бешинчи ҳижрий асрда яшаётган мусулмонларнинг бири – Ҳошимжон ўғли Нозимжонман.
Саййидим, Сизни кўриш шарафига муяссар бўлолмадим, аммо масофадан туриб Сизга иймон келтирдим. Арқам ибн Абу Арқамнинг ҳовлисида махфий даъватни олиб бораётган пайтингизда ҳузурингизга бориб, қўлингизда иймон келтириш насиб этмади. Ёки Макка кўчаларида ошкора даъватга ўтганингизда, ёнингизга бориб иймон келтириш шарафига муяссар бўлолмадим. Ҳижрат сафарини босиб ўтиб, Қубога кириб келганингизда, Сизни ва соҳибингиз Абу Бакр розияллоҳу анҳуни муштоқ бўлиб кутган ансорлар сафида бўлиш менга насиб этмади...

👍9❤6
#Сийрат
Нубувват
Унинг инсониятни қутқариш ва саодатманд қилишдаги ўрни
Анбиёлар амалининг табиати
Нубувватнинг вазифасини ва анбиёлар амалининг табиатини баён қилиш учун бир мисол келтираман. Ундан фалсафий далилларсиз ҳам нубувватнинг вазифасини ва ўрнини тушуниб оламиз.
Ҳикоя қилинишича, бир гуруҳ талабалар денгизда сайр қилиш учун кемага минибдилар. Уларнинг ўзлари тетик, вақтлари кўп эди. Умрида дарс ўқимаган уммий кемачи ҳазил-мутойиба, қочирим гап қилиб кулиш учун яхши ҳадаф (нишон) эди.
Талабалардан бири унга: «Амаки, қайси илмларни ўргангансиз?» деди.
«Ҳеч нарса ўргана олмадим, болам», деди кемачи.
«Табиий илмларни ўрганмаганмисиз?» деди толиб.
«Йўқ. Улар ҳақида эшитмаганман ҳам», деди кемачи.
Шунда бошқа бир толиб гапга аралашиб: «Математика, алгебраларни ўқигандирсиз?» деди.

👍5❤1
#Сийрат
Интизор
Дийдор қўмсар бу юрагим не қилай, воҳ?
Тузук бир хат битолмадим, қалам гувоҳ.
Қўл узатди, ҳижрон бўлиб менга ҳамроҳ,
Фироғингиз қалбим ўртар, Расулуллоҳ!
Қай замонда туғилдим мен – Сиздан йироқ.
Бир бор тушда кўрмоқликка нигоҳ муштоқ.
Илҳақликдан тушмасайди кўзимга оқ,
Ғариб кўнглим соғинди-да, Расулуллоҳ!
Тингласайдим маржон каби сўзингиздан,
Юргим келар ул муборак изингиздан,
Дуо олай, деган эдим ўзингиздан...
Тополмайин, маҳзун бўлдим, Расулуллоҳ!
Ошиқ руҳим нубувватга бориб етган,
Дарди оғир. Каъбани ҳам тавоф этган.
Аммо жисмим замонимда қолиб кетган,
Мен телбага даво недир, Расулуллоҳ?
Муносиб эмасман ҳеч, лек умидим бор,
Кавсарларда учраштирсин Парвардигор.
Оқила эҳтиром-ла такрор ва такрор
Сизга салом йўллайди, эй Расуллуллоҳ!

👍9🔥1
#Сийрат
Роҳматан лил оламийн
Америкалик тарихчи, файласуф ва кўп томлик «Цивилизация тарихи» асари муаллифи Уилл Дюрант (Will Durant 1885-1981) шундай дейди:
«Агар биз тарихдаги шахсларнинг буюклигини уларнинг инсониятга кўрсатган таъсирининг кўлами билан ўлчайдиган бўлсак, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихнинг энг буюк шахсларидан биридир. У ўз зиммасига жоҳилият ва иссиқ саҳро ичида тарқоқ яшаётган мутаассиб қабилаларни бирлаштириш ва уларни юксалтириш вазифасини олди ва буни мукаммал даражада уддалади.
У қисқа фурсат ичида нафақат янги диний ақидани, балки асрлар давомида яшаб келаётган маданият ва сиёсий тизимни буткул ўзгартирган кучли ижтимоий низомни барпо этди. Инсоният тарихида диний, сиёсий ва маънавий раҳбарликни худди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек ўз вужудида мукаммал бирлаштира олган ва бутун бир дунёнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб юборган иккинчи бир шахсни топиш қийин».

❤8👍2
#Сийрат
Мавлиди шариф баракаси
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини мўмин кишигина қувонч билан кутиб олади.
Мўминлар ушбу мунаввар ойни Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлидлари муносабати билан хурсандчиликда ўтказадилар. Зеро, мавлиди шариф ойи хурсандчилик қилиш, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, яхшилик, саховат қилиш ойидир.
Бу ойда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўювчи ҳар бир киши бу ой келишидан аввал тайёргарлик кўриб, ой давомида имкон қадар улуғ неъматга шукронасини, шодлигини изҳор қилишга интилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
«Ҳилол» журналининг 82-сонидан олинди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 21 июлдаги 03/07/5860-рақамли хулосаси
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Мавлиди шариф баракаси
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини мўмин кишигина қувонч билан кутиб олади.
Мўминлар ушбу мунаввар ойни Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлидлари муносабати билан хурсандчиликда ўтказадилар. Зеро, мавлиди шариф ойи хурсандчилик қилиш, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, яхшилик, саховат қилиш ойидир.
Бу ойда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўювчи ҳар бир киши бу ой келишидан аввал тайёргарлик кўриб, ой давомида имкон қадар улуғ неъматга шукронасини, шодлигини изҳор қилишга интилган.
«Ҳилол» журналининг 82-сонидан олинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
#Сийрат
Буюклар Расулуллоҳ ҳақларида
«Дунё ҳеч қачон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби инсонни кўрмаган ва кўрмайди. У зот инсониятнинг нафақат маънавий, балки ақлий ва амалий етакчиси эди».
Шайх Абулҳасан Надавий.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати ва суннатига эргашмасдан туриб Қуръонни тўлиқ тушуниш имконсиздир. Чунки у зот Қуръоннинг тирик намунаси эди».
Уламолардан бирлари.
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чақириғи, даъвати инсон ақлини озод қилди, қалбини маънавиятга бой қилди ва жамиятни инсоний қадриятларга асослантирди. Унинг рисолати ҳар замон учун амалий ҳидоятдир».
Шайх Юсуф Қаразовий.
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мисли йўқ. Чунки у зотнинг сўзлари ва ишлари Аллоҳнинг ваҳийсига асосланган эди. Уни фақат ақл билан тушуниш етарли эмас, юрак билан ҳис қилиш керак».
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий.
Бобур Аҳмад тайёрлади

❤13👍3
#Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рафиқи Аълога интиқол қилишлари
Оламларнинг сарвари, охирги замон пайғамбари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дардлари оғирлашиб қолганида бошқа оналаримиздан Оиша онамизникида қолишга ижозат сўрадилар. Улар ижозат бердилар. Ўша ерда ётиб, муҳтазар ҳолига келдилар. Олдиларига бир идишда сув қўйилган бўлиб, у зот ўша идишга муборак қўлларини солиб, сўнгра юзларига суртар ва «Лаа илааҳа иллаллоҳ. Албатта, ўлимнинг сакароти бор», дер эдилар.
Кейин қўлларини тик қилиб, «Рафиқи Аълога», дедилар. Бу «Мен Аъло Рафиққа – Аллоҳнинг ҳузурига кетмоқдаман», деганлари эди.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан «ўлим» ва «вафот» сўзлари ўрнига тушунган доираларда «Рафиқи Аълога интиқол қилдилар» деган истилоҳ ишлатилади.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай ҳолатда турганларида жонлари қабз қилиниб, қўллари пастга тушди. Одам боласининг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси, Оламларнинг Сарвари бўлган зот ана шу тариқа фоний дунёдан боқий дунёга ўтдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Бу ёзишга ёки айтишга осон гапга ўхшайди. Ҳа, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши танимаган, маълум тарбия кўрмаган, қалбида у зтга нисбатан алоҳида севги ҳиссини туймаган, қадр-қийматларини тўлиқ тушуниб етмаган киши учунгина осон. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсларини яхши таниган, маълум тарбия кўрган, у зотга нисбатан қалбида алоҳида севги ҳиссини туйган ва қадр-қийматларини тўлиқ тушуниб етган одам бунга ўхшаш гапларни оддий гап сифатида айтиб, ёзиб ёки эшитиб кета олмайди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 158-рақамли хулосаси

❤12
#Эътирофлар
Ҳақли эътироф
Буюк Британиянинг файласуфларидан бири ва 1950 йилги Нобель тинчлик мукофоти совриндори Бертран Рассел шундай деган: «Мен Ислом ва Ислом пайғамбари ҳақида ўқидим ва англаб етдимки, бу дин дунё ва инсоният динига айланган, Пайғамбар Муҳаммаднинг таълимотлари ҳали ҳамон шарҳланиб, ўрганилиб келинмоқда ва биз ушбу таълимотлар орқали энг юксак мукофотларга сазовор бўлмоқдамиз».
Француз тадқиқотчиси Эдвард Браун (1862-1926) ўзининг «Дунё цивилизациялари тарихи» китобида шундай дейди:
«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ арабларга ва бутун дунё халқларига хушхабар келтирди, уларни Ягона Аллоҳга ибодат қилишга чақирди. Унинг даъватидаги шариат иймон ва ақидадан асло фарқ қилмайди. У диний ишларнигина эмас, балки дунё ишларини ҳам бошқарадиган мажбурий илоҳий ваколатга эгадир. Шу сабабли у мусулмонларга закотни фарз қилди ва мушрикларга қарши урушни мажбуриятга айлантирди. У жоҳилият арабларининг қабилачилик тизимидан устун турадиган ижтимоий тизимни барпо этди ва шу тариқа Арабистон ярим ороли учун илгари мутлақо номаълум бўлган мустаҳкам диний бирликни таъминлади».

❤7👍2
#Сийрат
Нубувват муҳри
عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذَهَبَتْ بِي خَالَتِي إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنَ أُخْتِي وَجِعٌ، فَمَسَحَ رَأْسِي وَدَعَا لِي بِالْبَرَكَةِ، ثُمَّ تَوَضَّأَ فَشَرِبْتُ مِنْ وَضُوئِهِ، ثُمَّ قُمْتُ خَلْفَ ظَهْرِهِ فَنَظَرْتُ إِلَى خَاتَمِهِ بَيْنَ كَتِفَيْهِ مِثْلَ زِرِّ الْحَجَلَةِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Холам мени Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг синглимнинг ўғлининг дарди бор», деди. Бас, у зот менинг бошимни силадилар ва менга барака тилаб, дуо қилдилар. Сўнгра таҳорат қилдилар. Мен у зотнинг таҳорат сувларидан ичдим. Кейин орқа томонларига ўтиб, икки кураклари орасидаги худди қора уйнинг (ўтовнинг) тугмаларига ўхшаш муҳрларига назар солдим».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси

❤4👍4
#Сийрат
Роҳибнинг у зотнинг пайғамбарликлари ҳақида башорат бергани
Шу ўринда тарихчиларимиз, муҳаддислар ва сийратчиларимиз Буҳайро исмли роҳиб билан Абу Толиб бошлиқ тижорат карвони аъзолари орасидаги учрашув ҳақидаги қиссани келтирадилар.
Бу қиссанинг Имом Термизий келтирган матнини бошқа кучли ривоятлар қувватлаб келган. Шунинг учун Имом Термизийнинг ривоятини мухтасар ҳолда келтирамиз.
عَنْ أَبِي مُوسَىt قَالَ: خَرَجَ أَبُو طَالِبٍ إِلَى الشَّامِ وَمَعَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي أَشْيَاخٍ مِنْ قُرَيْشٍ، فَلَمَّا أَشْرَفُوا عَلَى الرَّاهِبِ هَبَطُوا فَحَلُّوا رِحَالَهُمْ فَخَرَجَ إِلَيْهِمُ الرَّاهِبُ، وَكَانُوا قَبْلَ ذَلِكَ يَمُرُّونَ بِهِ فَلَا يَخْرُجُ وَلَا يَلْتَفِتُ إِلَيْهِمْ، فَجَاءَ الرَّاهِبُ وَهُمْ يَحُلُّونَ رِحَالَهُمْ فَصَارَ يَتَخَلَّلُهُمُ حَتَّى جَاءَ فَأَخَذَ بِيَدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: هَذَا سَيِّدُ الْعَالَمِينَ، هَذَا رَسُولُ رَبِّ الْعَالَمِينَ، يَبْعَثُهُ اللهُ رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ، فَقَالَ لَهُ أَشْيَاخٌ مِنْ قُرَيْشٍ: مَا عِلْمُكَ بِهَذَا؟ فَقَالَ: إِنَّكُمْ حِينَ أَشْرَفْتُمْ مِنَ الْعَقَبَةِ لَمْ يَبْقَ شَجَرٌ وَلَا حَجَرٌ إِلَّا خَرَّ سَاجِدًا، وَلَا يَسْجُدَانِ إِلَّا لِنَبِيٍّ، وَإِنِّي أَعْرِفُهُ بِخَاتَمِ النُّبُوَّةِ أَسْفَلَ مِنْ غُضْرُوفِ كَتِفِهِ مِثْلَ التُّفَّاحَةِ، ثُمَّ رَجَعَ فَصَنَعَ لَهُمْ طَعَامًا، فَلَمَّا أَتَاهُمْ بِهِ وَكَانَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي رَعِيَّةِ الْإِبِلِ، قَالَ: أَرْسِلُوا إِلَيْهِ، فَأَقْبَلَ وَعَلَيْهِ غَمَامَةٌ تُظِلُّهُ، فَلَمَّا دَنَا مِنَ الْقَوْمِ وَجَدَهُمْ قَدْ سَبَقُوهُ إِلَى فَيْءِ الشَّجَرَةِ، فَلَمَّا جَلَسَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَالَ فَيْءُ الشَّجَرَةِ عَلَيْهِ، فَقَالَ الرَّاهِبُ: انْظُرُوا إِلَى فَيْءِ الشَّجَرَةِ مَالَ عَلَيْهِ. قَالَ: فَبَيْنَمَا هُوَ قَائِمٌ عَلَيْهِمْ وَهُوَ يُنَاشِدُهُمْ أَلَّا يَذْهَبُوا بِهِ إِلَى الرُّومِ، فَإِنَّهُمْ إِذَا رَأَوْهُ عَرَفُوهُ بِالصِّفَةِ فَيَقْتُلُونَهُ، فَالْتَفَتَ فَإِذَا بِسَبْعَةٍ قَدْ أَقْبَلُوا مِنَ الرُّومِ فَاسْتَقْبَلَهُمْ، فَقَالَ: مَا جَاءَ بِكُمْ؟ قَالُوا: جِئْنَا إِنَّ هَذَا النَّبِيَّ خَارِجٌ فِي هَذَا الشَّهْرِ، فَلَمْ يَبْقَ طَرِيقٌ إِلَّا بُعِثَ إِلَيْهِ بِأُنَاسٍ، وَإِنَّا قَدْ أُخْبِرْنَا خَبَرَهُ بُعِثْنَا إِلَى طَرِيقِكَ هَذَا، فَقَالَ: هَلْ خَلْفَكُمْ أَحَدٌ هُوَ خَيْرٌ مِنْكُمْ؟ قَالُوا: إِنَّمَا اخْتِرْنَا خِيَرَةً بِطَرِيقِكَ هَذَا، قَالَ: أَفَرَأَيْتُمْ أَمْرًا أَرَادَ اللهُ أَنْ يَقْضِيَهُ، هَلْ يَسْتَطِيعُ أَحَدٌ مِنَ النَّاسِ رَدَّهُ؟ قَالُوا: لَا، قَالَ: فَبَايَعُوهُ وَأَقَامُوا مَعَهُ، قَالَ: أَنْشُدُكُمُ اللهَ أَيُّكُمْ وَلِيُّهُ؟ قَالُوا: أَبُو طَالِبٍ، فَلَمْ يَزَلْ يُنَاشِدُهُ حَتَّى رَدَّهُ أَبُو طَالِبٍ، وَبَعَثَ مَعَهُ أَبُو بَكْرٍ بِلَالًا وَزَوَّدَهُ الرَّاهِبُ مِنَ الْكَعْكِ وَالزَّيْتِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ حَسَنٍ.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Толиб Шом томон чиқди. У билан қурайш шайхлари ичида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бор эдилар. Роҳиб(нинг маскани)га яқинлашганларида тўхтадилар. Юкларини туширдилар. Роҳиб уларнинг ҳузурига чиқди. Бундан олдин ҳам унинг олдидан ўтар эдилар. Аммо у уларнинг ҳузурига чиқмас, бурилиб қарамас ҳам эди. Улар юкларини тушираётганларида роҳиб келиб, ораларида айланиб юра бошлади. Охири келиб, Набий алайҳиссаломнинг қўлларидан тутди ва:
«Бу оламларнинг саййидидир! Бу Роббул оламийннинг Расулидир! Уни Аллоҳ оламларга раҳмат қилиб юборадир!» деди.
Қурайш шайхлари унга қараб:
«Буни сен қаердан биласан?» дедилар.

❤9
#Сийрат
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга тошу дарахтнинг салом бериши
عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنِّي لَأَعْرِفُ حَجَرًا بِمَكَّةَ كَانَ يُسَلِّمُ عَلَيَّ قَبْلَ أَنْ أُبْعَثَ إِنِّي لَأَعْرِفُهُ الْآنَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: إِنَّ بِمَكَّةَ حَجَرًا كَانَ يُسَلِّمُ عَلَيَّ لَيَالِيَ بُعِثْتُ إِنِّي لَأَعْرِفُهُ الْآنَ.
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мен Маккада бир тошни билурман. У менга (пайғамбар этиб) юборилишимдан олдин салом берар эди. Албатта, уни ҳозир ҳам танийман», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

❤12👍6
#Сийрат
Жин ва ғойиб овозларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида хабар бериши
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا سَمِعْتُ عُمَرَ يَقُولُ لِشَيْءٍ قَطُّ إِنِّي لَأَظُنُّهُ كَذَا إِلَّا كَانَ كَمَا قَالَ، بَيْنَمَا عُمَرُ جَالِساً إِذْ مَرَّ بِهِ رَجُلٌ جَمِيلٌ، فَقَالَ: لَقَدْ أَخْطَأَ ظَنِّي أَوْ إِنَّ هَذَا عَلَى دِينِهِ فِي الْجَاهِلِيَّةِ أَوْ لَقَدْ كَانَ كَاهِنَهُمْ، عَلَيَّ الرَّجُلَ، فَدُعِيَ لَهُ فَجَاءَ، فَقَالَ لَهُ: مَا تَقَدَّمَ فَقَالَ: مَا رَأَيْتُ كَالْيَوْمِ اسْتُقْبِلَ بِهِ رَجُلٌ مُسْلِمٌ، قَالَ عُمَرُ: فَإِنِّي أَعْزِمُ عَلَيْكَ إِلَّا مَا أَخْبَرْتَنِي، قَالَ: كُنْتُ كَاهِنَهُمْ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، قَالَ: فَمَا أَعْجَبُ مَا جَاءَتْكَ بِهِ جِنِّيَّتُكَ؟ قَالَ: بَيْنَمَا أَنَا يَوْمًا فِي السُّوقِ جَاءَتْنِي أَعْرِفُ فِيهَا الْفَزَعَ، فَقَالَتْ: أَلَمْ تَرَ الْجِنَّ وَإِبْلَاسَهَا وَيَأْسَهَا مِنْ بَعْدِ إِنْكَاسِهَا وَلُحُوقَهَا بِالْقِلَاصِ وَأَحْلَاسِهَا، قَالَ عُمَرُ: صَدَقْتَ، بَيْنَمَا أَنَا عِنْدَ آلِهَتِهِمْ إِذْ جَاءَ رَجُلٌ بِعِجْلٍ فَذَبَحَهُ، فَصَرَخَ بِهِ صَارِخٌ لَمْ أَسْمَعْ صَارِخًا قَطُّ أَشَدَّ صَوْتًا مِنْهُ، يَقُولُ: يَا جَلِيحْ، أَمْرٌ نَجِيحْ، رَجُلٌ فَصِيحْ، يَقُولُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، فَوَثَبَ الْقَوْمُ، فَقُلْتُ: لَا أَبْرَحُ حَتَّى أَعْلَمَ مَا وَرَاءَ هَذَا الصَّارِخِ، ثُمَّ نَادَى: يَا جَلِيحْ، أَمْرٌ نَجِيحْ، رَجُلٌ فَصِيحْ، يَقُولُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، فَقُمْتُ فَمَا نَشِبْنَا أَنْ قِيلَ هَذَا نَبِيٌّ ظَهَرَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْفَضَائِلِ فِي إِسْلَامِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ . وَاللهُ أَعْلَمَ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен қачон Умарнинг «Мен буни шундай деб ўйлайман», деганини эшитсам, албатта, ўша нарса унинг айтганидек бўлмай қолмасди.
Умар ўтирган эди. Олдидан хушсурат бир киши ўтиб қолди. У:
«Ёки менинг ўйлаганим нотўғри ёки манави жоҳилиятдаги динида турибди ёхуд уларнинг коҳини бўлган. У одамни олиб келинглар», деди.
У чақирилди. У келди. Бас, (Умар) унга юқоридагиларни айтди.
«Мусулмон одамни бугунгидек кутиб олишни кўрганим йўқ», деди у.
«Менга хабарни айтмагунингча, барибир сени тек қўймайман», деди Умар.
«Жоҳилиятда уларнинг коҳини эдим», деди у.
«Жинниянг сенга олиб келган энг ажойиб нарса нима?» деди Умар.

❤9🔥1
#Сийрат
Ҳиро ғорида
Ўша пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак умрларидан қирқинчи йилини ўтказар эдилар. Дунё жар ёқасига келиб қолган эди. Турли разолатлар ботқоғига ботган инсоният ўзини ўзи ўлдиришга уринмоқда эди. Бутун атрофни жоҳилият зулмати қоплаган, қаёққа қарасанг, ҳаром-хариш, зулм-истибдод, ёлғон-туҳмат, душманлик ва жаҳолат ҳукм сурар эди.
Ўша пайтда бутун дунё жоҳилий ҳаёт кечирар эди. Инсоният бошдан-оёқ жаҳолат ботқоғига ботган эди. Кишиларнинг барчаси ҳозиргига ўхшаб, бўлган-бўлмаган, бузуқ ва аслсиз ақийдаларга эътиқод қилар эди. Уларнинг оилавий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётларида жабр-ситам, зулму ноҳақлик ҳукм сурар эди. Қўйингки, инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасида разолат, ҳақсизлик, жаҳолат ҳукмрон эди. Инсоният жоҳилиятнинг қуюқ зулматида, қаттиқ ғафлат уйқусида ётар эди.
Ана шундай қуюқ зулмат, моғор босган қалблар ухлаган бир пайтда фақатгина бир инсоннинг моғор босмаган пок қалби уйғоқ эди. Ўша ягона уйғоқ қалб мавжуд вазиятдан норози бўлиб, мазкур қоронғуликдан нурга чиқиш йўлини ахтарар эди.

❤13👍1
Forwarded from Islom.uz
Азиз китобхонлар!
Тадбирда юртимизнинг пешқадам устозлари, зиёлилар, жамоат фаоллари билан учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилади. Байрамда севимли муаллифларингиздан дастхат олишингиз ҳам мумкин бўлади. Меҳмонларга нашриёт томонидан эсдалик ҳадялар берилади, китоб сайли бўлиб ўтади.
Барчангизни кутамиз!
@islomuz & @hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍5
#Нубувват
Ваҳий, нубувват ва рисолат
Аллоҳ таоло:
«Ана шундай, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нима, иймон нима – идрок қилмас эдинг. Лекин Биз уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан хоҳлаганмизни ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан). Огоҳ бўлингким, (барча) ишлар Аллоҳгагина қайтиб борур», деган («Шуро» сураси, 52-53-оятлар).
Шарҳ: «Ат-Тожул жомеъ» китобининг муаллифи шайх Мансур Али Носиф раҳматуллоҳи алайҳи ваҳий, нубувват ва рисолат ҳақида қуръоний маълумот бермоқ ниятида «Шуро» сурасидаги ушбу икки оятни келтирадилар. Аслида улардан олдинги бир оятни ҳам олганларида, яна ҳам мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунинг учун биз ўша қолган аввалги оятдан бошлаб ўрганишга киришамиз. Шояд, ушбу масала бўйича батафсилроқ маълумот олсак.

❤8