@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
7.46K subscribers
31.3K photos
8.84K videos
141 files
17K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
ХЎЖА КЎРСИНГА ТАЪМИР: ҚЎШРАБОТДАГИ КЎПРИК АВАРИЯ ҲОЛАТИДА ҚОЛАВЕРАДИМИ?

@ozodnews'га Қўшработ тумани, «Қўшағоч» қишлоғидан мурожаат келди.

Қишлоқдаги автомобиль кўприги ўртасидан икки жойидан жиддий ёрилган. Аҳоли таъмирлаш ишларидан хавотирда: ёриқларга оддий тошлар тиқилиб, устидан асфальт ётқизилаётгани айтилмоқда.

Аҳоли савол бермоқда: кўприкнинг асосий конструкцияси мустаҳкамланмасдан ёриқларни асфальт билан ёпиш муаммони ҳал қиладими?

Қўшағочликлар асфальтлашга қарши эмас. Улар аввал кўприкдаги ёриқлар сифатли таъмирланиб, кейин асфальт ётқизилишини сўрамоқда.

Масъуллардан кўприк ҳолатини мутахассислар иштирокида текшириб, таъмирлаш ишларининг сифатига эътибор қаратиш сўралади.
📍 Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Чилгаз маҳалласи
Маҳалладаги йўлга шағал (шебен) тўкиш ўрнига тупроққа аралаш оддий тош олиб келиб тўкишган. Аҳолининг эътирозидан сўнг эса бу тошлар қайтадан олиб ташланган.
Аҳоли йўлга сифатли шебен тўкишни сўраганида, масъуллар томонидан «Шу ҳам сизларга кўп», деган мазмунда жавоб берилгани айтилмоқда.
📹 Мурожаат муаллифининг айтишича, воқеага оид видеолар ҳам мавжуд.
«ОБОД ҚИШЛОҚ»ДА ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ТЎЛИҚ ЯНГИЛАНМАГАНИ АЙТИЛМОҚДА

@ozodnews'га Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани, «Бунёдкор» МФЙ аҳолисидан мурожаат келди.

Мурожаатда маҳалла «Обод қишлоқ» дастурига киритилиб, электр тармоқлари томонидан бетон симёғочлар ва кабеллар ўрнатилгани, аммо ишлар тўлиқ якунланмагани айтилмоқда.

Аҳоли сўзларига кўра, иш бошланганига уч йил бўлганига қарамай, маҳалланинг бир қисмида эски симёғочлар сақланиб қолган. Айримлари аҳолининг ўзи ясаган, техник талабларга жавоб бермайдиган ёғоч устунлар экани айтилмоқда.

Маҳалла аҳолиси электр тармоқларини тўлиқ янгилаш ва ишларни якунлашни сўрамоқда.
Хитой қирувчилари: Ўзбекистон Россия қуролларидан узоқлашмоқдами?

📹 ВИДЕО

Ўзбекистон илк бор Хитойда ишлаб чиқарилган J-10CE қирувчи самолётларини оммага намойиш этди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Хитойдан бу турдаги қирувчи учоқни сотиб олган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланди. 2022 йилдан бошлаб Покистон бу учоқлардан 20 тасига эга бўлди. Бангладеш ҳам J-10CEларни харид қилиш бўйича Хитой билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда, аммо ҳозирча самолётларни қабул қилиб олгани йўқ.

Шу ўринда асосий савол туғилади: бу алоҳида харидми ёки кенгроқ модернизация жараёнининг бир қисмими? Агар шундай бўлса, бу тарихан Россия технологияларига таяниб келган Ўзбекистон ҳарбий авиацияни модернизация қилишда энди асосий ҳамкор сифатида Хитойни танлаётганини англатадими?

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video
ЎҚИТУВЧИЛАР МОЛХОНА ТАЪМИРИГА МАЖБУРЛАНМОҚДА
@ozodnews
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан келган мурожаатда мактаб директорлари ва ўқитувчилар бир неча ойдан бери мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани айтилган.
Мурожаатчига кўра, вилоят ҳокими ташриф буюриши режалаштирилган ҳудудларда ўқитувчиларга кўчаларни тозалаш, ҳатто ҳоким ўтадиган йўл бўйидаги молхоналарни таъмирлаш топширилган.
Шунингдек, давлат дастурига киритилган 56-мактаб таъмири учун ўқитувчилардан 500 минг сўмдан пул йиғилгани, педагог ва техник ходимлар бир ой давомида таъмирлаш ишларига мажбуран жалб қилингани даъво қилинмоқда.
Озодлик ушбу даъволар юзасидан Жарқўрғон тумани ҳокимлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабатини олишга тайёр.
ҚАШҚАДАРЁ: ЧИРОҚЧИДА БАЛИҚЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРДАН НОХУШ ҲИД ТАРҚАЛАЁТГАНИ АЙТИЛМОҚДА

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чилжувит МФЙ, Анҳор кўчасида яшовчи фуқаро маҳалладаги нохуш ҳид ва чиқиндилар юзасидан мурожаат қилди.

Унинг айтишича, маҳалла ҳудудидан ўтувчи Анҳорга айрим балиқчилик тадбиркорлари томонидан бадбўй ҳидли оқова сувлар оқизилмоқда.

Мурожаатчи, шунингдек, кечки пайтларда товуқ патлари ёқилаётгани ва бунинг оқибатида маҳаллада чидамас даражада сассиқ ҳид тарқалаётганини билдирди.

«Ҳозирда маҳалламизда яшаб бўлмай қоляпти. Болаларимиз касал бўляпти. Ушбу сассиқ ҳид сабаб кўчага чиқиб бўлмай қолди», — деб ёзган у.

Фуқаронинг сўзларига кўра, муаммо юзасидан тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилинган, аммо ҳозиргача натижа бўлмаган.

У масъул идоралардан ҳолатни текшириб, қонун доирасида чора кўришни сўрамоқда.
ШЎРЧИ ТУМАНИДА ЎҚИТУВЧИЛАР МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ҚИЛИНМОҚДА

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида мажбурий меҳнатга жалб қилинганимизни маълум қилмоқчиман.

Синф хоналарини таъмирлаш ишларини бажаришга мажбурлашди. Агар таъмирлаш ишларини қилмасак, дарс ва синф берилмаслиги айтилди. Бизга турли ваъдалар берилиб, кейинчалик бу ваъдалар бажарилмади.

Ушбу ҳолат юзасидан холисона текширув ўтказилиши ва қонуний чора кўрилишида ёрдам беришингизни сўрайман.


Telegram хабарлари учун: @ozodnews
ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ 16-СОНЛИ БОҒЧАДА БОЛАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ

Фарғона шаҳридан мурожаат қиляпман. Фарғона шаҳридаги 16-сонли боғчада содир бўлган ҳолатдан жуда қаттиқ хавотирдаман. Менинг қизим ҳам шу боғчага боради.

Биз фарзандларимизни тарбиячиларга ишониб, боғчага олиб келиб топширамиз. Аммо ушбу видеони кўриб, фарзандимизни қандай қилиб хотиржам ҳолда боғчага ишониб топширишимиз мумкин, деган савол туғилади.

Видеода болаларнинг совуқ кунларда, иссиқ пайтларда ҳам кўчада сарсон юрганини кўриш мумкин. Бу ҳолат ҳар қандай онани ташвишга солади.


Мен ёлғиз онаман, фарзандларимни ўзим тарбиялайман. Видеони кўриб жуда қаттиқ таъсирландим ва чидаб туролмай сизларга мурожаат қиляпман.

Telegram хабарлари учун: @ozodnews