@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
7.46K subscribers
31.3K photos
8.84K videos
141 files
17K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
ЎҚИТУВЧИЛАР МОЛХОНА ТАЪМИРИГА МАЖБУРЛАНМОҚДА
@ozodnews
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан келган мурожаатда мактаб директорлари ва ўқитувчилар бир неча ойдан бери мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани айтилган.
Мурожаатчига кўра, вилоят ҳокими ташриф буюриши режалаштирилган ҳудудларда ўқитувчиларга кўчаларни тозалаш, ҳатто ҳоким ўтадиган йўл бўйидаги молхоналарни таъмирлаш топширилган.
Шунингдек, давлат дастурига киритилган 56-мактаб таъмири учун ўқитувчилардан 500 минг сўмдан пул йиғилгани, педагог ва техник ходимлар бир ой давомида таъмирлаш ишларига мажбуран жалб қилингани даъво қилинмоқда.
Озодлик ушбу даъволар юзасидан Жарқўрғон тумани ҳокимлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабатини олишга тайёр.
ҚАШҚАДАРЁ: ЧИРОҚЧИДА БАЛИҚЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРДАН НОХУШ ҲИД ТАРҚАЛАЁТГАНИ АЙТИЛМОҚДА

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чилжувит МФЙ, Анҳор кўчасида яшовчи фуқаро маҳалладаги нохуш ҳид ва чиқиндилар юзасидан мурожаат қилди.

Унинг айтишича, маҳалла ҳудудидан ўтувчи Анҳорга айрим балиқчилик тадбиркорлари томонидан бадбўй ҳидли оқова сувлар оқизилмоқда.

Мурожаатчи, шунингдек, кечки пайтларда товуқ патлари ёқилаётгани ва бунинг оқибатида маҳаллада чидамас даражада сассиқ ҳид тарқалаётганини билдирди.

«Ҳозирда маҳалламизда яшаб бўлмай қоляпти. Болаларимиз касал бўляпти. Ушбу сассиқ ҳид сабаб кўчага чиқиб бўлмай қолди», — деб ёзган у.

Фуқаронинг сўзларига кўра, муаммо юзасидан тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилинган, аммо ҳозиргача натижа бўлмаган.

У масъул идоралардан ҳолатни текшириб, қонун доирасида чора кўришни сўрамоқда.
ШЎРЧИ ТУМАНИДА ЎҚИТУВЧИЛАР МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ҚИЛИНМОҚДА

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида мажбурий меҳнатга жалб қилинганимизни маълум қилмоқчиман.

Синф хоналарини таъмирлаш ишларини бажаришга мажбурлашди. Агар таъмирлаш ишларини қилмасак, дарс ва синф берилмаслиги айтилди. Бизга турли ваъдалар берилиб, кейинчалик бу ваъдалар бажарилмади.

Ушбу ҳолат юзасидан холисона текширув ўтказилиши ва қонуний чора кўрилишида ёрдам беришингизни сўрайман.


Telegram хабарлари учун: @ozodnews
ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ 16-СОНЛИ БОҒЧАДА БОЛАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ

Фарғона шаҳридан мурожаат қиляпман. Фарғона шаҳридаги 16-сонли боғчада содир бўлган ҳолатдан жуда қаттиқ хавотирдаман. Менинг қизим ҳам шу боғчага боради.

Биз фарзандларимизни тарбиячиларга ишониб, боғчага олиб келиб топширамиз. Аммо ушбу видеони кўриб, фарзандимизни қандай қилиб хотиржам ҳолда боғчага ишониб топширишимиз мумкин, деган савол туғилади.

Видеода болаларнинг совуқ кунларда, иссиқ пайтларда ҳам кўчада сарсон юрганини кўриш мумкин. Бу ҳолат ҳар қандай онани ташвишга солади.


Мен ёлғиз онаман, фарзандларимни ўзим тарбиялайман. Видеони кўриб жуда қаттиқ таъсирландим ва чидаб туролмай сизларга мурожаат қиляпман.

Telegram хабарлари учун: @ozodnews
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТДА ЯРАТИЛГАН ТАСВИРЛАР ВА ДАВЛАТ ХОДИМЛАРИНИНГ ПАХТА ИШЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛИШИ: ТУМАНДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА?

Мазкур тадбирга давлат ташкилотлари ишчи-ходимлари туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Б. Мирзаев томонидан берилган топшириқ асосида жалб қилингани айтилмоқда.

Бироқ тадбирга одамлар кам йиғилгани сабабли сунъий интеллект технологиялари ёрдамида одамлар сони кўпайтириб кўрсатилган тасвир ёки видео тайёрланиб, тарқатилгани ҳақида маълумотлар бор. Ушбу ҳолатни текшириш сўралади.

Айни пайтда давлат ташкилотлари ходимлари пахта терими ва йиғим-теримига масъул куратор сифатида бириктирилаётгани ҳам айтилмоқда.
Telegram хабарлари учун: @ozodnews