Sof Ibrat 🌙
21.1K subscribers
1.94K photos
5.62K videos
9 files
2.74K links
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙

Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)

Tijoriy hamkorlik masalasida
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ота-онага яхшилик қилиш нечоғлик муҳим!!! албатта яқинларингизга ҳам етказинг!!!
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
Дейишади...👇

Эрта турмушга чиқсанг, "эрсираган" дейишади.
Кечроқ турмушга чиқсанг, "ўтириб қолган" дейишади.
Ўзингдан ёши каттароққа тегсанг, "чолга тегибти" дейишади.
Кичкинага тегсанг, "ёш болани бошини айлантириб тегвоган" дейишади.
Тенгдошингга турмушга чиқсанг, "эр-хотин ёшида фарқ бўлиши керак" дейишади.
Тўйдан кейин Аллоҳ фарзанд берса, "зўрға турганаканде" дейишади.
Агар фарзанд ато этмаса, "бу туғмасакааан" дейишади.
Содда кийиниб юрсанг, "ҳижоб ичида ижод" дейишади.
16 ёшингда - "эрта катта бўб қоган" дейишади.
30 ёшингда эса, "қариб кетиптими?!" дейишади.
1 чи хотин бўлсанг, "буни эрини аниқ иккинчи хотини бор" дейишади.
2 чи хотин бўлсанг, "бировни бахтини ўғиpлаган" дейишади.
Интернетдан фойдалансанг, "эри даюс" дейишади. Фойдаланмасанг, "онги пас" дейишади.
Бир нимадан хафа бўлсанг, "ношукур" дейишади.
Хурсанд бўлсанг, "бахтни яшириш керак, кўз тегади" дейишади.
Шароитинг оддий бўлса, "ночор" дeйишади.
Ўзингга тўқ бўлсанг, "порахўр" дейишади.
Озғин бўлсанг, "сал семирса ўладими?!" дейишади.
Тўлача бўлсанг, "сал озса бўмидими?!" дейишади.
Ўғил туғсанг, "энди қиз керак" дейишади.
Қиз туғсанг, "ўғил хам туғволишиз керак" дeйишади.
Фарзанд сони кам бўлса, "қоматини ўйлаб кам туққанде" дейишади.
Фарзанди кўп бўлса, "вой Худо туғвурарканде аа" дейишади.

Улар аввал ҳам гапиришган,
ҳозир ҳам гапиришди,
кейин ҳам гапиришади.
Ўзингиз учун яшанг.
Улар доим гапиришади.
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
Аёлингизни фарзандларингизни олдида хеч қачон хақорат қилманг...
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
❗️ҚУРЪОНИ КАРИМГА ҚАРШИЛИК ҚИЛМАНГ!

Ўтган асрнинг 50-йилларида шу мамлакатда бўлган воқеа.

Отахон болаларга диний сабоқ беряпти, деган чақув билан бир отахоннинг ишлари судга оширилади.

Судя отахонга болаларга диний сабоқ берганлари, бунга гувоҳлар борлигини айтади. Отахон гувоҳлар қаердалигини сўраганларида, иккита йигит ўзларини гувоҳ дея таништирадилар.

Отахон улардан "Менинг бола ўқитганимни кўрганмисизлар?" деб сўраганларида, йигитлар "Ҳа" деб жавоб беришади. Аслида кўришмаган бўлади.

Шундан сўнг отахонни бир неча йилга қамаш бўйича ҳукм чиқаришади.

Аммо анави икки йигит суд залидан ўзлари юриб чиқиб кета олмаган. Иккисининг ҳам кўзи кўрмай қолган.

* * * * *

Мана бу воқеани бир устоз қори дада бир йигитга айтиб берганлар.

Уйимни босишди. Биттаси мени сўроқ қила бошлади.

— Исмингиз, фамилиянгиз? Нечта бола ўқитгансиз?

— Болам, ёшинг неччида?

— Нега сўраяпсиз?

— Сўрадим-да.

— 39 даман.

Хуллас, мени сўроқ қилган ўша йигит 40 ёшга кирмади.

* * * * *

Бу икки воқеа Қуръони Каримга қаршилик қилганларнинг бу дунёдаги оқибатларидир. Охиратдагисини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.

Ким бўлишингиздан, қайси вазирликда, қайси қўмитада, қайси идорада, қайси ташкилотда ишлашингиздан, қандай лавозимда эканингиздан қатъи назар Қуръони Каримга қарши гапиришдан, маҳаллалардан бирини Қуръони Карим ва унинг таълимига ихтисослаштирилишига қарши бўлишдан эҳтиёт бўлинг!

Унутманглар, сизларнинг қитмирлигингиз, ақлсизлик, жоҳиллик билан қиладиган хатти-ҳаракатингизни ёзиб бораётган фаришталар бор. Тилингизга эрк берманг! Эрта қиёмат куни шу тилингиз билан бидирлай олмайсиз. У кунда тилингиз эмас, тана аъзоларингиз ўзингизга қарши гувоҳлик беради.

Ақлингизни йиғиб, тавба қилинг! Унутманг, ўлсангиз, фарзандларингиз санъаткорнинг олдига эмас, имом домланинг олдига чопади.

Жанозангизни ўқийдиган кишиларни ҳақорат қилманг!

Кўзингларни очинглар! Охиратда қийин аҳволда қолишингларни унутманглар!

Нозимжон Ҳошимжон саҳифасидан
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарқатинг

Эрига гап қайтарган аёл ?
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
Бир она ўғлини бомдод намозига уйғотишга ҳаракат қилса ҳам ўғли уйғонмабди. Масжидда намоз тугагандан кейин яна уйғотибди, ўғли яна уйғонмабди...
Сўнгра онаси уни ўша ҳолида ташлаб, мактабига ҳам уйғотмай, ўз юмушига киришиб кетибди. Ўша куни ўғлининг жуда муҳим бир фанидан имтиҳони бор экан, уйғониб соатни қараса, имтиҳон соати ўтиб кетибди. Шу вақт онасига телефон қилиб: «Ойи, бугун соат тўққизда менинг имтиҳоним бор эди-ку, нега мени уйғотмадингиз?» дебди. Онаси унга жавобан: «Ўғлим, сени охират имтиҳонидан йиқилганингни кўргач, дунё имтиҳони учун безовта қилишни истамадим», дебди.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёматнинг кичик аломатлари
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охиригача кўринг дод деб йиғлаб юборасиз... 😭👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёлғончи онамни соғиндим😢
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

— Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

— Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

— Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.

— Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.

— Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

— Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.

— Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.

— Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

— Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.

— Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.

— Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.

— Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.

— Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.

— Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.

📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тақдиридан ҳадеб нолийдиганлар хулоса қилинг!!!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарзандларингиз учун ҳатто гўшт емасангиз ҳам уларни илм олишига пул тикинг!!!
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабрдаги биринчи кундан то 25 йилгача бўлган ҳолат

❗️Ҳар бир нафс ўлимни тотгувчидир
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табассум_вақти

Мени энг кичкина амаким доим шунақа ишлар билан еғлатарди. Энди мен учта ўғлидан аламимни оляпман 😅
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рaсулуллоҳ бўлсалар эди! (Соллаллоҳу алайҳи ва саллам)

Гўзал ижро... Эшитиб баҳо беринг
👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
📖 Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.

📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қизиқарли

Жониворлар ўртача қанча умр кўради?

Капалак - 1 кун
Чивин - 17 кун
Асалари - 4 ҳафта
Ётоқ канаси - 6 ой
Саккизоёқ - 3 йил
Қуён - 12 йил
Арслон - 20 йил
Каркидон - 40 йил
Фил - 80 йил
Япон ўргимчак-краби - 100 йил
Гренляндия кити - 200 йил
Уммон венуси - 400 йил
Turritopsis nutricula медузаси ягона абадий яшовчи жонивор экан.

Ummu Zaynab: Айтганча бу медузанинг бир грамм ҳам мияси йўқ. Мияси бўлмагандан кейин биламизки, албатта хотираси ҳам бўлмайди.

Узоқ яшаш учун ўзингизга азоб берадиган хотираларни унутинг, яхши кунлар шукуҳини эса бот-бот эслаб туринг!
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
БМТ маълумот бермоқда:

Боланинг ҳаётидаги биринчи 1000 кундаги овқатланиши унинг қолган бутун ҳаётига таъсир қилади. Дунёда бугунги кунда 165 миллионта одамнинг бўйи ҳаётининг илк йилларида яхши овқатланмаганлиги сабабли ўсмай қолган. Бу ерда фақат боланинг бўйи ёки вазни ҳақида гап кетмаяпти. Гўдаклигида яхши овқатланмаган болалар доимий камбағаллик, касаллик, очлик домида қолиб кетишади.

Нима учун? Чунки гўдакликнинг илк ойларида ўсишдан қолиб кетиш миянинг ривожланишига ҳам салбий таъсир қилади. Миянинг яхши ривожланмаслиги когнитив функцияларнинг бузилишига олиб келади. Бу бўлса даволаб бўлмас муаммо. Ўсишдан ортда қолиш нафақат боланинг ривожланишига ёки ўрганиш қобилиятига таъсир қилади, балки келажакда уни оладиган маошига ҳам таъсир қилади. Бунақа болалар кўп бўлган мамлакатлар ўз-ўзидан тараққиётдан ортда қолишади, ўз-ўзидан улардан ижтимоий муаммолар авж олади. Мактабда ўрганиб улгурмаслик, катта кишининг ўртача даромадида 22 фоизгача фарқ кўрсатади.

Дастлабки 1000 кунда яхшилаб овқатланмаслик яна келажакда семизлик, диабет ёки қон-томир касалликлари эҳтимолини жуда ошириб юборади.

Болажонларимиздан ҳеч нарсани аямайлик, улар бизнинг, бутун мамлакатнинг келажаги. Шунингдек маҳаллада шароити оғир, ёш болажонлар бор хонадонларга бир марта яхши бозорлик қилиб бериш, оддий кашадан кундалик истеъмол товарларигача олиб бериш манимча жуда катта савоб бўлган бўларди. Баъзида оддий кафеда овқатланиш учун 100-150 минг сўм пулни йўқ деймиз, лекин шу пул билан бир оилани бир неча кунга бахтли қилиш мумкинлигини, яна қанча савоб олиш мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Нафақат ўз болаларимизга, умуман жамиятимиздаги болаларга беэътибор бўлмайлик. Улар бизнинг келажагимиз.

©️allaevuzb
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар сафар шу видеони томоша қилсам кўзимга ёш келади. Болажонлар меҳрибон бўладилар.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким фарзандини иймонли келажаги порлоқ валий бўлишини истаса аёлига дуо қилдирсин👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ