Sof Ibrat 🌙
21.1K subscribers
1.94K photos
5.62K videos
9 files
2.74K links
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙

Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)

Tijoriy hamkorlik masalasida
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёши 40 га бораётганлар эшитинг....

Яқинларга хам юборинг 👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида, У зот ювилган сув қаерга кетган?"

Бугун улуғ олим, шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий ҳақидаги ибратли бир қиссани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Кунлардан бир куни дин шайхлари ва уламоларидан бири бошчилигида бир ҳафталик исломий анжуман уюштирилди.

Бу конференцияга шайх Шаъровий ҳам таклиф қилиндилар. Шайх Шаъровий таклифга биноан анжуманга ташриф буюриб, унинг биринчи мажлисига ҳозир бўлдилар. Анжуман бошланди. Шайх Шаъровий мажлис ҳайъатидан жой олдилар. Анжуманга раислик қилаётган киши ўзини илму маърифатда барчадан устун даражада дея мағрурланар ва бу билан ҳузурланар эди.
Мажлис асносида бунга гувоҳ бўлган имом Шаъровий изн сўраб, минбарга чиқдилар ва «Сизларга бир савол бераман:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида У зот ювилган сув қаерга кетган?» дедилар.

Мажлис аҳли кутилмаган саволдан ҳангу манг бўлиб қолди. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Барча жим, ҳеч ким гапирмайди.

Анжуман раиси ҳижолат ва саросимада қолди. «Наҳотки мен бу саволнинг жавобини билмайман?» ўйларди у. Ниҳоят, раис шайх Шаъровийга: «Бизга фурсат беринг, инша Аллоҳ, эртанги мажлисгача саволингизга жавоб топармиз» деб, бу ҳолатдан чиқди.

Мажлисга раислик қилган киши тўғри уйига борди-ю, кутубхонасига кириб, бу мушкул саволга жавоб қидира кетди. Бироқ, ҳарчанд қидирмасин, китоб титмасин, ҳеч нарса топа олмади. Ҳамма китобларини бирма-бир варақлаб чиқди, лекин бу саволга жавоб топа олмади. Ниҳоят чарчаб, варақлаб ўтирган китобининг устида ухлаб қолди.

Бир пайт тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар. У зотнинг ёнларида фонус кўтарган бир киши бор эди.

Раис дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз ювилган сув қаерга кетган?» деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларида фонус кўтариб турган кишига ишора қилдилар. Фонус кўтарган киши шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган. Сўнг ёмғир бўлиб ерга ёққан. Бу ёмғирнинг ҳар бир қатраси ўрнида масжид бино қилинган». Маълум бўлишича, ер юзининг қаерида бўлмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сувнинг ҳар бир қатраси тушган жойда бир масжид бино қилинган экан.

Анжуман раиси уйқусидан бахтиёр ҳолда уйғонди. Энди у анжуманга ёруғ юз билан бора оладиган жавобни топган эди. У шоша-пиша анжуманга етиб бориб, шайх Шаъровийнинг оғзига термулиб, кечаги саволнинг жавобини сўрашларини кутди.

Лекин шайх ҳеч нарса бўлмагандек, мажлис ҳайъатида виқор билан ўтирардилар. Раиснинг ичи пишиб, бир амаллаб мажлиснинг охиригача чидади. Ниҳоят, тоқати тоқ бўлиб, имомга деди:

– Кеча бир савол сўраган эдингиз, жавобиини айтайми?

– Жавобини билдингми? – сўрадилар имом Шаъровий.

– Ҳа, – деди раис.

– Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув қаерга кетган экан?

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган экан. Сўнг ерга ёмғир бўлиб ёққан экан. Ўша ёмғирнинг ҳар қатраси ўрнида бир масжид бино бўлган экан, – деди раис.

– Жавобни қандай қилиб билдинг? – сўрадилар имом.

– Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга келдилар, У зотдан сўрадим.

– Лекин жавобни сенга фонус кўтарган киши айтди-ку? – дедилар кулимсираб имом Шаъровий.

Раис саросима ва ҳайратдан бир зум ҳайкалдек қотиб қолди. Сўнг ўзига келиб, беихтиёр «Буни қандай билдингиз?» деди. Шунда Шаъровий ҳаммани чексиз ҳайратда қолдириб, «Фонус кўтарган мен эдим!» дедилар…

Бу қиссани ўша анжуман раисининг ўзи ҳикоя қилиб берган.

Роббим, гуноҳларим ҳар қанча улуғ бўлса ҳам, афвинг улуғроқ эканлигини билдим.
Одинахон Муҳаммад Содиқ👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Хушхабар #Расман

✈️ УМРА РЕЙСЛАРИ БИР ҲАФТАДА 16 МАРТА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ.

Расман Ўзбекистондан умра сафарига 10 февралдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари 3 марта, қолган 5 кунида 2 тадан рейс йўлга қўйилди. Шунда бир ҳафта давомида жами 16 марта авиапарвоз амалга оширилади.

Навбатда турганлар энди яна ҳам тезлашиб кетади.

Хушхабарни дўстларингизга ҳам улашинг.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸3 та қизига Қуръони каримни тўлиқ ёдлатган ота-она қандай йўл тутган, биласизми?👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Фозил Қори - Шайтон ҳам қочган инсонлар. Ҳамма эшитсин👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳидоят Аллоҳдан (Акрамжон домла)👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

• Раҳмонга суюкли, тилга осон, қиёмат куни тарозуда оғир вазн босадиган икки калима:

•
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи. Субҳаналлоҳил Азийм.🌙

••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

Жумага эрта келган одамнинг мукофоти нима эканлигини биласизми?

Абдулазиз домла👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
​​БЕНАМОЗ

#Албатта_ўқинг!

Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз,
Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз.
Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз.
Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз.

Кунлар ўтди, қаршиладим ўнта баҳорни,
Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни.
Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни,
Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз.

Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон,
Иймон эмас қалбда севги бўлди султон,
Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон,
Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз.

Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат,
Елиб- учдим тўплай дея молу давлат.
Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат,
Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз.

Олтмиш баҳор ўтди, олтмиш кун мисол,
Кеч англадим, азиз умрим бўлибди увол.
Ибодатга турай десам йўқдир мажол,
Ўз жонимга жабр айлаб бўлдим бенамоз.

Саксонимда дард тўшакга қўйди жойлаб,
Қўл оёғим қимирламас йиллаб, ойлаб,
Ҳайҳот, ўлим фариштаси турар пойлаб,
Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз..

Бугун ҳасратдаман, изтиробдаман,
Қабримда на бўй бор, на бордир эни.
Ягона ўтинчим сўрайман Сендан
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Умримни совурдим ел-шамолларга,
Берилдим сафсата, хом хаёлларга,
Бугун юзим тутдим минг заволларга,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Кўзимни яратдинг, лекин кўрмадим,
Ҳақ йўлни эшитиб, унда юрмадим,
Умрим бўйи ухлаб, асло турмадим,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Бугун ҳаётимнинг зиёси сўнмиш,
Қоп-қора қарғалар қабримга қўнмиш,
Танимни юлажак тиконлар унмиш,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Тақвони эгнимга қилайин либос,
Барча гуноҳлардан бўлайин халос,
Ягона ўтинчим – Сендан, илтимос,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Не йўқотар эдим, қилсам ибодат,
Наҳотки, шунчалар босибди ғафлат,
Алам билан сўрай фақат ва фақат,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Танимни бир кўринг – қоп-қора кўмир,
Баданим нимталар қизиган темир,
Оҳ, афсус, берилмас қайтатдан умр,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Аллоҳим, изн бер, қабримни ўяй,
Иймон лаззатини қалбимда туяй,
Бир бора бошимни саждага қўяй,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!!!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Жума, Жумага чиқинглар деб қўйинг....👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларга насиҳат

🎙 АБДУЛЛОҲ ДОМЛА👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мос уммат бўлайлик !👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
☝️БОМДОД НАМОЗИДАН СЎНГ

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларидан бири – ҳар куни тонгда бомдод намозидан сўнг қуйидаги дуони ўқишга буюрар эдилар:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً.

«Аллоҳумма, инний ас’алука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан».


Маъноси: «Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва мақбул бўлувчи амал насиб қилишингни сўрайман».
Имом Насаий, Ибн Можа ва Аҳмад Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳобия аёллардан гўзал ибрат.

Оиламизга олиб кираётган луқмани ҳалол ва харомлигига эътибор ҳам бериб қўяйлик (эркаклар ва аёллар учун).👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуфти ҳалолингиз қул эмас, у ҳам Аллоҳнинг бандаси👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ота онага нисбатан гап қайтариш оқибати....

Албатта тингланг ва ўз вақтида хулоса қилинг.
👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Фарзандим – тожим" дастури

Юртимизда Марямхонлар кўпайсин!

Фарзандлар бизни такрорлашади...👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлар келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.

Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:

1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195‑оят).

2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222‑оят).

3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76‑оят).

4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134‑оят).

5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146‑оят).

6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148‑оят).

7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159‑оят).

8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13‑оят).

9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42‑оят).

10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93‑оят).

11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4‑оят).

12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7‑оят).

13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108‑оят).

14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9‑оят).

15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8‑оят).

16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4‑оят).

Давоми бор👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръони каримда исми бир мартта зикр этилган Пайғамбар алайҳиссалом кимлигини билармидингиз?..👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
🔊| Фойдали насиҳат...

Охиргача тингланг, фойдали..👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ