Sof Ibrat 🌙
21.1K subscribers
1.94K photos
5.62K videos
9 files
2.74K links
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙

Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)

Tijoriy hamkorlik masalasida
Download Telegram
ДУО

Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким яхшилаб, гўзал таҳорат қилса, сўнгра "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ. Аллоҳумма, ижъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн"

деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради", дедилар".

Маъноси: "Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин!".

©(Имом Термизий ривояти)👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан. 👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!».

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди».

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Сеники бўлган нарса заиф бўлсангда сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсангда эриша олмайсан!».

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Ақоид илми»👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диний илмларни яхшиласак дунёвий илмларимиз ҳам яхшиланади.

🎙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Шоҳим, сиз саройда туриб халқингизни ўтинсиз қолганини билмаганингиз каби биз ҳам бу қутида нима борлигини билмаймиз."👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Огоҳ бўлинг биродарлар, уч нарсани севамиз, лекин уччаласи ҳам бизники эмас:
1. Жонимизни яхши кўрамиз, жон эса Аллоҳники;
2. Молу давлатни яхши кўрамиз, у эса меросхўрларники;
3. Дунёни севамиз, уни эса барибир тарк этамиз.


Абу Туроб Нахшабий қуддиса сирруҳу
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ДАРВОЗАЛАРИ!

ЖАННАТ.
Жаннат луғатда – “боғ” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажариб, фазлу марҳаматига сазовор бўлган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаннат”, деб аталади.

Жаннатда Аллоҳ таоло ўзининг солиҳ бандалари учун кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган ноз-неъматларни тайёрлаб қўйгандир.
Жаннатийларга бериладиган энг улуғ неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш ҳисобланади.

“Жаннатлар саккиз хил бўлиб, уларнинг дарвозалари ҳам саккизтадир.

Жаннатлар ушбу хил номлар билан номланган:
1. Дарус салом;
2. Жаннат ул-маъво;
3. Жаннатун наъийм;
4. Жаннатул хулд;
5. Жаннатул фирдавс;
6. Жаннатул қарор;
7. Жаннату адн;
8. Васила.

Жаннатга вакил қилинган фаришта “Ризвону жаннат” деб аталади. Жаннат ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, Аллоҳга маълум бўлган олий макондадир.

ЖАҲАННАМ
Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”, деб аталади.
Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган:

لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤)

“Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”.

Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади:
1. Ҳовия.
2. Жаҳим.
3. Сақар.
4. Лазо.
5. Ҳутома.
6. Саъир.
7. Жаҳаннам.

Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония” деб аталади.

Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.

"Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китобидан. 👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 💐

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
🎋 Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🍁Амин йа роббал аламин!👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Икки кунини бир хил ўтказган киши зарар кўради".

Ҳақиқий мусулмон ҳар куни олдинга қараб ҳаракат қилувчи ва доимо ўзини камол топтирувчи инсондир. Кўп ўқиган, кўпроқ меҳнат қилган ҳамда кўпроқ изланган одам ўзига, миллатига ва динига фойдали бўлади. Ўзини яхши тарбиялаган инсон ўзининг олдидаги бурчини адо қилган инсондир.

“Ислом ахлоқи” китобидан.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл!

1. Онангни кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

Уч нарса қайтиб келмайди.

1.Сўз, оғиздан чиққанида.
2.Камон ўқи отилганида.
3.Вақт, ўтиб кетганида.

Дунё уч кундир.

1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз, қаерда бўлишимизни.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
👍1
БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ТУРКУМИДАН:

▪️Болангизга: "деворга чизма!" деб айтманг. Балки, "вараққа чиз, деворга ёки музлатқичга осиб қўямиз" деб айтинг!

▪️Болангизга: "тур, намозингни ўқи, йўқса жаҳаннамга тушасан" деб айтманг. Балки, "кел, болажоним, бирга намоз ўқийлик, жаннатда ҳам бирга бўлайлик" деб айтинг!

▪️ Болангизга: "тур, тўзиб кетган хонангни йиғиштир!" деб айтманг. Балки, "болажоним, хонангни тартиблаш ва тозалашда сенга ёрдам берайми, чунки сен тозалик ва тартибликни яхши кўрасан-у" деб айтинг!

▪️ Болангизга: "тур, дарсингни тайёрла, ўйин ўйнама, дарс ўйиндан кўра муҳимроқ" деб айтманг. Балки, "болажоним, дарсларинги эрта тугатсанг, сен билан ўйин уйнашда шерик бўламан ёки ўзинг яхши кўрадиган бирор бир нарсани бирга қиламиз" деб айтинг!

▪️Болангизга: "тур, тишларингни ювиб кел ёки доим мен айтишим керакми?!" деб айтманг. Балки, "болажоним, мен сендан жудаям хурсандман, чунки сен мен айтмасам ҳам тишларингни ювасан" деб айтинг!

▪️ Болангизга: "чап томонинг билан ухлама!" деб айтманг. Балки, "болажоним, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ўнг томонимиз билан ухлашимизни ўргатган" деб айтинг!

▪️ Болангизга: "шоколад емагин, тишларинг қуртлаб кетади" деб айтманг. Балки, "майли, кунда бир маротаба ейишинга рухсат бераман, чунки сен ақллисан, тишларингни доим тоза тутадиган боласан" деб айтинг!

Сиздан содир бўлаятган ҳар бир гапингиз ва феъл-атворингиз – болангизга жуда катта таъсир кўрсатади, билингки, болангиз сизни ва суратингизни аксидир!👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоздан нима тўсяпти, қандай баҳонамиз бор…?👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен сизларга айтиб берай ”Аллоҳим қандай эканлигини” жуда Ҳам ибратли маъруза! Албатта яқинларга ҳам улашинг

🎙Устоз Рустамжон Домла👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарз бўлишлик бу катта хавф👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

❗️Ким зино қилса уни кимигадир зино қилинади👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГ ХИЗМАТИНГГА МУҲТОЖДИР 👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Табибга ишинг тушмайди

Мўминлар амири Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўғли Имом Ҳасанга айтдилар: "Овқатланишга фақат оч қолганингда ўтир, овқатдан тўймасингдан олдин туриб кет, овқатни яхши чайна, ухламоқчи бўлсанг, олдин ҳожатга бориб кел. Агар шунга риоя қилсанг, табибга ишинг тушмайди".👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким Қурьон ўқиш-ўрганиш қийин деса ёлғончи у. 👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
‼️ Намозни тарк этманг!

❌ Намозингизни ҳеч қачон тарк этманг! Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: “Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!” деб орзу қилиб ётибдилар.

❗️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ