SOG'LOM HAYOT ️️
169K subscribers
20.4K photos
4.53K videos
4 files
9.48K links
Статистикага кўра интернетдан тиббий маслаҳатлар излаганлар 58%ни ташкил қилади. Биз сизга энг сара маслаҳатларни биринчи бўлиб бериб борамиз!

Бизни бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Инстаграм: https://t.ly/xpdec


Реклама учун: 👉🏼 @Skarpion
Download Telegram
​🌿 Зира — шунчаки зиравор эмас, ҳақиқий шифо!

​Зиранинг организмимиз учун фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?

​✨ Фойдалари:
✅ ​Ҳазм қилишга ёрдам беради ва оқсилнинг сўрилишини яхшилайди.
✅ ​Темирга бой манба ҳисобланади.
✅​ ПМС кунларида жуда фойдали — томир тортишиши (спазм) ва асабийликни олади.

​🍳 Ишлатиш бўйича маслаҳатлар:
​Хушбўй ҳид чиқариш учун:
🔻 Таом тайёрлашни бошлашда зирани ёғда бироз қовуриб олинг.
🔻 ​Таомларга қўшиш: Ясмиқ (чечевица), сабзавотлар ва гуруч билан жуда яхши чиқишади.
🔻 ​Оғир овқатдан сўнг: Ёғли ёки оғир овқат еб қўйсангиз, зирани қайноқ сувга дамлаб, оз-оздан симириб ичинг.

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤43👍13🔥1
​🔴 Ҳомиладорликда токсикоз: сабаби ва табиий давоси!

​Ҳомиладорликдаги токсикоз – организмда совуқлик ва балғам кўпайганининг аломатидир. Бу кўпинча кам ҳаракат қиладиган ва совуқ сув ичадиган аёлларда кўпроқ учрайди.

​🚶‍♀️ Токсикозни енгишнинг асосий йўли:
🔻 ​Пиёда кўпроқ юриш: Ҳаракат – бу тана учун иссиқлик демакdir.
🔻 ​Пиёда сайр қилиш меъдадаги балғамни эритиб, оёққа туширади.
🔻 ​Бош айланиши, кўнгил айниши ва иштаҳасизликни тез бартараф этади.

​🥩 Қандай егуликлар фойдали?
✅​ Қўчқор ёки ёш мол гўштидан тайёрланган (пиёз ва шўрвасиз, нон-чой билан) шашлик.
✅ ​Меъдани мустаҳкамлаб, токсикозни тўхтатувчи беҳи ва жийда.

​💡 Муҳим эслатма:
«Қимирлама, фақат ўтир ёки ётиб дам ол» дейиш – нотўғри. Ҳомиладор аёл оғир юк кўтармаган ҳолда, енгил ҳаракатлар ва пиёда юришни кўпайтириши лозим. 

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤57👍18👎4🤯3
​🏡 Уйингиздаги эстетика – саломатлик гарови!

​Уйни гўзал ва файзли қилиш учун тиним билмайдиган аёллар аслида барчамизнинг соғлиғимизни ҳимоя қилади:

🔻 ​Асаб тизимини тинчлантиради
🔻​ Мия фаолиятини яхшилайди
🔻 ​Юрак саломатлигини асрайди
🔻 ​Тинч ва сифатли уйқуни таъминлайди
🔻 ​Стресс гормонларини камайтиради

​Қисқаси, уйдаги шинамлик ва тартиб – оиланинг тинчлиги ҳамда соғломлиги демакдир. Яқинларингизни қадрланг! 🤍

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤19👍13💯6🔥4
​💥 Лабингизда учуқ чиқдими ва ацикловир фойда бермаяптими?

​💡 Энг зўр ва тез ишлайдиган лайфҳак:
Оддий оқ тиш пастаси (гелли эмас) ёки Рух малҳами (Цинковая маз)!

​Нима қилади: Учуқ пуфакчаларини дарҳол қуритиб, қатқалоққа айлантиради ва тарқалишининг олдини олади.

​Қандай қўлланилади: Пахта чўпи ёрдамида бироз паста ёки малҳамни учуқ устига суртинг. 15–20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг. Кунига 2-3 марта такрорланг.

​⚠️ Эслатма: Учуқни ҳеч қачон сиқманг ва тирнаманг!

​👉 Яқинларга ҳам улашинг!

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤44🤯4👍2😴1
🌰 Тўсатдан ёнғоқ егингиз келдими? Бу шунчаки хоҳиш эмас!

Баъзида организм бизга нима етишмаётганини айнан шундай сигналлар орқали айтади. Айниқса, туғруқдан кейин ёки кундалик чарчоқ пайтида ёнғоққа бўлган иштаҳа кескин ортади.

Хўш, грек ёнғоғи аёллар организмига қандай таъсир қилади?

✨ Гормонларни мувозанатлайди: Таркибидаги соғлом ёғлар (Омега-3) аёллар гормонлари синтезига ёрдам беради.

✨ Энергия ва қувват: Кундалик юмушлар ва чарчоқдан сўнг организмни тезда тиклайди.

✨ Соч ва тери гўзаллиги: Тўкилаётган сочларни мустаҳкамлаб, терига табиий порлаш бағишлайди.

✨ Асабни тинчлантиради: Стрессни камайтириб, кайфиятни кўтаради.

💡 Қизиқ томони: Илгари ёнғоқ еганда аллергия берган бўлса ҳам, йиллар ўтиб ва туғруқдан кейин организмнинг ўзгариши ҳисобига бу ҳолат йўқолиб кетиши мумкин.

Кунига бор-йўғи 3–5 дона ёнғоқ — соғлиқ ва гўзаллик учун энг зўр табиий витамин!

👉 Яқинларга ҳам улашинг, улар ҳам буни билсин!

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤38👍16🔥7💯2😴1
​🍊 Қуритилган мандарин — касалликдан кейин тез тикланиш сири!

​Қуритилган мандарин организмни тез оёққа турғазишда жуда фойдали. Асосий хусусиятлари:

🔻​ Моддалар алмашинувини яхшилайди: Қон томирларини эластик қилади.
🔻 ​Шишларни кетказади: Қон ва лимфа димланишини бартараф этади.
🔻 ​Иштаҳа ва кайфиятни кўтаради: Ҳазм қилишни яхшилайди.
🔻​ Шифобахш: Занбуруғли касалликлар, астма ва цингага қарши самарали.
🔻 ​Бой таркиби: Калий, магний, кальций, фолий, бета-кератин кислоталари ва C, P, B1, B2, A, D, K витаминларига бой.

​🔥 Уй шароитида қандай қуритилади?
​Тайёрлаш: Мандаринни ювиб, жуқа қилиб тилимларга тўғринг (ёки фақат қабиғини олиб ташланг).

​Қуритиш усуллари:
​Дегидраторда (электросуритгич): 50–60°C ҳароратда 6–8 соат қуритинг.
​Духовкада: 50–70°C ҳароратда, эшигини бироз очиб қўйган ҳолда 3–5 соат давомида қуритинг.
​Сақлаш: Тўлиқ қуригач, шиша идишда сақланг.

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤34👍10😴1
Юракни ёшартирадиган оддий мева

​Юрак учун энг фойдали маҳсулотлардан бири — бу Анор.

​У юракка қандай ёрдам беради?
✅​Томирларни тозалайди: Қон томирларида шишадек йиғилиб қоладиган зарарли тиқинлар (бляшкалар) ҳосил бўлишига йўл қўймайди.
✅​Қон босимини туширади: Қонни суюлтириб, юракнинг зўриқишсиз ишлашига ёрдам беради.
✅​Юракни кучга тўлдиради: Юрак мушакларини озиқлантириб, чарчоқни олади.

​Кунига яримта анор ёки бир стакан янги сиқилган анор шарбати юракни соғлом ва тетик ушлаш учун етарли.

​Юрагингизга ғамхўрлик қилишни бугундан бошланг!

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤20👍17
Пиширилган макаронни 24 соат давомида музлаткичда сақлаб, кейин ейиш соғлиқ учун жуда фойдали

✅ ​Қанд миқдорини туширади: Совутилган макарон ҳазм бўлишни секинлаштириб, қондаги шакар кескин чиқиб кетишининг олдини олади.
✅ ​Ичакка фойда: Ичакдаги фойдали бактерияларни кўпайтиради.
✅ ​Қайта қиздириш муҳим: Совуган макаронни яна қайтиб қиздириб есангиз, унинг бу фойдаси янада кучайиб, қондаги шакарни 50 фоизгача пасайтириши мумкин!

​💡 Макарон жарқоп ёки палов қилмоқчимисиз?
Эртасига аввал қайласини тайёрлаб, музлаткичда турган совуқ макаронни қўшиб бирга қиздириб (жарқоп қилиб) есангиз ҳам шу фойдали хоссаси сақланади!

​Эртага ейдиган макаронингизни бугуноқ қайнатиб, музлаткичга қўйиб қўйинг! 🧊👇

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤37😱12👍4🔥1
Ўлик гижжа қолдиғи чириб кетмаслиги учун фақат БИТТА нарсани қилинг! 🦠

Кўпчилик гижжалардан қутилиш учун саримсоқ ёки қовоқ уруғини ейди. Лекин улар фақат катта куртларни ҳайдайди, холос. Ичакда қолган минглаб тухум ва личинкалар эса яна қайта кўпайиб, муаммони янгитдан бошлайди.

Тухумлари билан қўшиб таг-туби билан йўқ қиладиган ягона табиий восита — бу ГВОЗДИКА (қаранфил зиравори)!

💊 Қандай қўлланилади?
Нима қилиш керак: Бутун гвоздикани уйда кофемолкада янги кукун қилиб майдаланади.
Миқдори: Эрталаб оч қоринга пичоқ учида (мошдек келадиган миқдорда) оғизга солиб, ортидан бир стакан илиқ сув ичилади. 💧
Муддати: 7–10 кун давомида қайтарилади. ⏳

Сири нимада? Гвоздика таркибидаги эвгенол моддаси паразитларнинг ҳимоя қобиғини ҳам, личинка ва тухумларини ҳам куйдириб йўқ қилади.

⚠️ Меъдасида яраси борларга тавсия этилмайди.

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤45👍28🥰1
👶 Ота ва чақалоқ ўртасидаги илк боғланиш!

​Чақалоқ туғилганидан кейинги биринчи соатда отанинг болани ўз кўксига босиб ушлаши (терига-тери тегиши) кучли таъсирга эга:

​📈 Окситоцин (меҳр гормони): +176% га ортади.
​😢 Йиғи: 43% га камаяди.
​😴 Уйқу: 2 баробар узоқроқ ва тинчроқ бўлади.

​🧠 Асосий фойдаси: Бу жараён чақалоқ миясининг ривожланишини яхшилайди ҳамда унинг асаб тизимини келажакда стрессни осон енгишга тайёрлайди.

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤48👍11🤔5👎1
​🤫 Ҳеч ким айтмайдиган: Иммунитетни ҳақиқий кўтарувчи 3 та омил

​Қимматбаҳо витаминлар ва «сеҳрли дорилар» фойда бермаяптими? Чунки асосий сирлар бошқа жойда:

✅ ​Ичакдаги арзон муҳофаза: Иммунитетнинг 80% ичакда жойлашган. Уни кучайтириш учун қиммат добавкалар эмас, турли-туман сабзавотлар ва кўкатлар (клетчатка) керак.

✅​ 30 сониялик совуқ душ: Душ охирида совуқ сув қуйиш организмни стрессга чидамли қилиб, ҳимоя ҳужайраларини кескин кўпайтиради.

✅ ​Тўлиқ қоронғулик: Тунда хонада телефон экрани ёниқ турса ҳам, иммунитетни тиклайдиган мелатонин гормони ишлаб чиқарилиши тўхтайди. Қоронғуда ухланг!

​💡 Иммунитет дорихонада эмас — соғлом одатларингизда яширин!

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤56👍23🤔3
🍐 Нок — биз билмаган шифобахш хазина!

​Олимлар оддий нок таркибида беқиёс биокимёвий бирикмалар жамланмасини аниқлашди:

➡️​43 хил фенол кислотаси
➡️​64 хил флавоноид
➡️​24 хил тритерпеноид

​Бу таркиб нокни дунёдаги энг бой ва фойдали супер-мевалардан бирига айлантиради. Рационингизга қўшишни унутманг!

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
👍18❤15🔥5
​🧠 Пайпоқ билан ухлаш — мияни алдаш дегани (аммо бунинг тўлови бор)

​Одамлар «оёғим музлаяпти» деб пайпоқ кияди. Лекин аслида нима бўлишини биласизми?

— ​Тунги «иллюзия»: Оёқ исигач, мия «ҳаммаси жойида» деб ўйлаб сизни тезроқ ухлатади. Аммо сунъий иссиқлик сабабли тананинг ички ҳарорати пасаймайди. Оқибатда — тушда алоқ-шалоқ нарсалар кўриш ва сабабсиз уйғониб кетиш бошланади.
— ​Миянинг «кўзлари» кўр бўлади: Оёқ кафти — бу тананинг иккинчи кўзи. У кечаси муҳитни ҳис қилиб, асаб тизимини тинчлантириши керак. Пайпоқ бу сигналларни узади.
— ​Терининг «нафаси сиқилади»: Ҳатто энг тоза пайпоқ ҳам тунда оёқ атрофида ўз «иссиқхонаси»ни яратади. Эрталаб оёқдан келадиган нохуш ҳид — айнан ўша микро-иссиқхона маҳсулоти.

​🔥 Пайпоқсиз ухлай олмайдиганлар учун лайфхак:
Ухлашдан 15 дақиқа олдин кийиб, оёқни иситиб олинг, лекин ётишдан олдин ечиб ташланг. Мия исиганини ҳис қилади, тана эса эркин нафас олади!

​👇 Группангиздаги «пайпоқчилар»га юбориб қўйинг!

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤55👍32😁14🤯2
​🤰 Оналар жасорати: Туғруқ оғриғи нимага тенг?

​Инсон танаси кўпи билан 45 дел (оғриқ бирлиги) оғриққа чидай олади, холос. Бироқ фарзанд дунёга келтириш вақтида оналар нақд 57 дел оғриқни ҳис қилишади!

​Бу бир йўла 20 та суякнинг бир вақтнинг ўзида синишига тенг келадиган даражадаги оғриқ демакдир! 🤯

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
😢83❤31😱12💯7😴3
​🚨 Шамоллаганда дексаметазон ва глюкоза қуйдириш одат қўйганмисиз? Тўхтанг!

​Бир қарашда «қувват беради, тез оёққа турғазади» деган бу усул аслида организмга катта зарба беради:

​💥 Сахар касаллигига йўлланма: Дексаметазон каби гормонлар организмдаги шакар миқдорини осмонга чиқариб юборади. Бу ҳатто соғлом одамда ҳам қандли диабетни қўзғаши ҳеч гап эмас!

​⚠️ Фойда эмас, зарар: Оддий гриппга қарши кучли гормон ва глюкозани шифокор кўрсатмасисиз қўллаш иммунитетни алдаб, соғлиқни янада ёмонлаштиради.

​💡 Унутманг: Гриппга қарши энг зўр «дори» — кўп суюқлик, иссиқ чой, витаминлар ва тинчгина дам олиш. Гормонларни эса фақат оғир ҳолатларда шифокорларнинг ўзи белгилайди.

​Ўзбошимчалик билан «даволаниб», саломатлигингизни хавф остига қўйманг! 🛑

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤52👍20🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺 ПОРТАТИВ ИНГАЛЯТОР — ҲАР БИР ОИЛА АЪЗОСИ УЧУН ЖУДА КЕРАКЛИ!

Совуқ кунлар келиши билан йўтал ва нафас олишдаги ноқулайликларни уй шароитида бaртараф этиш учун энг самарали ва қулай ёрдамчи!

✨ Асосий афзалликлари:

🤫 Супер жим ва шовқинсиз: Болалар ухлаётганда ҳам осон ва бемалол фойдаланиш мумкин.
🔋 Портатив ва мустақил: Ҳам батареяда, ҳам токда ишлайди — йўлда ва уйда олиб юришга жуда қулай.
👨‍👩‍👧‍👦 Бутун оила учун: Тўпламда болалар ва катталар учун алоҳида махсус маскалар мавжуд.
🩺 Шифокорлар тавсияси: Нафас йўлларини уй шароитида тез ва хавфсиз даволаш учун идеал танлов.
📦 Тўлиқ тўплам: Ингалятор, болалар ва катталар маскаси, манштук, USB-кабел.

💰 Нархи: 69.000 сўм
🤝 Тўловни маҳсулотни олганда қиласиз.
🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бор.

БУЮРТМА БЕРИШ👇:
https://alijahon.uz/oqim/119933
https://alijahon.uz/oqim/119933
https://alijahon.uz/oqim/119933

👆Сайтга кириб заявка қолдрининг ва операторлар сизга боғланади
❤18👍1
🍲 Болажонлар учун табиий "витамин бомбаси" — Илик шўрва!

​Фарзандингизнинг соғлом ўсиши учун суяк қайнатмасининг фойдалари беқиёс. Хўш, унинг қандай хусусиятлари бор?

​🦴 Мустаҳкам суяк ва тишлар — таркибидаги калций ва коллаген бўғимларни бақувват қилади.
🛡 Кучли иммунитет — вирусларга қарши курашади ва қувватни тез тиклайди.
🥣 Осон ҳазм — қайнатмадаги табиий желатин ичаклар фаолиятини яхшилайди.
😴 Тинч уйқу — асабни тинчлантириб, боланинг хотиржам ухлашини таъминлайди.

​👶 Неча ёшдан бериш мумкин?
Қўшимча овқатга ўтгандан сўнг, 7-8 ойликдан бошлаб бериш тавсия этилади. Фақат бола ошқозонига оғирлик қилмаслиги учун қайнатманинг устки ёғини олиб ташлаб, бироз сув билан суюлтириб ёки сабзавотлар қўшиб берган маъқул.

​⏳ Қанча муддат қайнатиш фойдали?
Суякдаги барча фойдали минерал ва коллагенлар сувга тўлиқ чиқиши учун уни паст оловда камида 4-6 соат (имкон бўлса 8-10 соатгача) милдиратиб қайнатиш керак.

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤26👍13😱2👎1
​🧠 Фарзандингиз соғлиғи нимадан бошланади?

​Янги илмий тадқиқотлар ҳомиладорлик давридаги овқатланиш бола мияси шаклланишига жиддий таъсир қилишини кўрсатди.

​📊 Ҳайратланарли рақам:
​Ҳомиладорлик вақтида фастфуд ва қайта ишланган маҳсулотларни истеъмол қилиш болаларда ADHD (диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдроми) хавфини 66% га ошириши мумкин.

​💡 Хулоса: Бугунги тўғри танлов — келажакдаги соғлом фарзанд демакдир. Бу муҳим маълумотни яқинлар билан ҳам улашинг!

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yana qichishish… va teri qizarib ketdimi?
Har bir ona eng muhim paytda farzandiga yordam berishni xohlaydi…

Neoderm qichishish, yallig‘lanish va infeksiyaga qarshi kompleks ta’sir qiladi!
Zamburug‘, bakteriya va teri qichishishida yordam beradi!

Teri tinch ona ham xotirjam 💙
Neoderm ishonch bilan tanlanadigan g‘amxo‘rlik!
❤6
☕️ Оч қоринга кофе ичиш мумкинми?

​Кўпчилик оч қоринга кофе ичиш ошқозонга зарар деб ўйлайди. Лекин фан буни бутунлай рад этади!

​Қаҳҳванинг асосий фойдалари:
✅ ​Юрак ва жигар фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
✅ ​Қандли диабет хавфини камайтиради.
✅ ​Тери саратони (меланома) олдини олишга ёрдам беради.
✅ ​Ичак микрофлорасини яхшилаб, фойдали бактерияларни кўпайтиради.
✅​ Кунига 3 финжонгача кофе ичиш мутлақо нормал ва фойдали одат!

​👇 Сиз кунингизни кофе билан бошлайсизми ёки нонуштани кутасизми?

🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
❤53👍7🤔4