Forwarded from Jamshid Muslimov
Jamshid Muslimov
Finance_Profile_AR_AP_Cash_Flows.docx
Resumeni Shahnoza opa telegramiga yuboring
+998903549210
+998903549210
👍2😢2
"Арзон" нега қиммат?
Бир туристик фирмада молиячи консультант бўлиб ёлландим. Ҳисобот тизимини яхшилаш учун аввал бизнесни тушунишим керак эди. Асосий маҳсулот - умрага борувчилар учун сафар пакетлари.
Инсон у ерларга ибодат учун боради. Энг азиз нарсаларини сўрашни дилига тугиб боради. Дили ва тили бир бўлишини истайди. Лекин - машаққат, ажнабий таом, эмоционал чарчоқ, ташкилий тушунмовчиликлар қалбни асл мақсаддан чалғитади. Энг ёмони - бу аэропортда бошланиб, Маккага етиб борганда ҳам тугамаса...
Бу соҳада давлат фақат йирик сармояга эга компанияларни лицензиялайди. Чунки муносиб хизматни фақат жиддий маблағ тикишга тайёр бўлганлар қила олади.
Ва улар шуни қилибди ҳам. Яхши меҳмонхоналар олдиндан олинган, авиаўриндиқлар бронь қилинган, медперсонал жалб қилинган, элликбошилар тайёрланган, миллий таом тармоғи қурилган. Буларнинг ҳаммасига салмоқли сармоя ва тизимли меҳнат кетган.
Рамазон кириб келди. Мижозлар битта талаб билан кела бошлашди - нархни тушуринг, "бошқалар шундай қиляпти" деган гаплар колл центрда янграйди.
Албатта арзон пакетлар бор. Улар ҳам ўз ўрнида. Тажрибали, бақувват, қийинчиликни саргузашт деб биладиган одам учун айни муддао. Лекин биринчи марта борувчи онахон-отахонга қанчалик мос?
Турфирмалар баъзан шунга боришади - қолган пакетларни таннархида ёки ундан паст сотиб юборишади. Кейин нима? Харажатлар қопланмайди. Сармоядорлар кейинги мавсумда пул тикмай қўяди. Хизмат даражасини туширишдан бошқа илож қолмайди. Шикоятлар кўпаяди. Эндигина миллий бренд бўлиб шаклланаётган компаниялар қулайди. Бундан бутун соҳанинг даражаси тушиши муқаррар деган хулосага кела бошлагандим...
Шу пайт мен ишлаётган жойда бошқа манзарани кўрдим.
Рақамларни ўрганиб юрсам - бир нарса ажралиб чиқди. Офисга келаётган мижозларнинг аксарияти тавсия асосида экан. Бориб келган танишларининг гапига ишониб келган. Бу - катта меҳнат билан қозонилган ишонч. Буни сотиб олиб бўлмайди.
"Арзон" бўлиш осон. Муносиб бўлиш қийматли. Ишончга интилиш - ирода иши. Сифатни бир марта кўрсатиш мумкин. Уни ушлаб туришга катта журъат керак.
Мен шу иродани ичкаридан кўриб турибман. Бу компания ғамхўрликни танлаган. Осон йўлни эмас.
Агар сиз ёки яқинларингиз умра сафарини режалаштираётган бўлса - келинг. Сўранг. Кўринг. Кейин қарор қилинг.
Бугун мен шу ердаман - Новза масжиди рўпарасидаги офисда. Таровиҳдан кейин ҳам.
Жамшид Муслимов

👍35❤32
Урушнинг мантиғи нима?
«Қурол кўтаришдан аввал ўйланинг: уруш қандай кутилмаган бурилишлар олиб келиши мумкин? Чўзилган уруш ҳар икки тарафга кутилмаган оқибатларни олиб келади ва охири қандай бўлишини ҳеч ким билмайди.»
- Фукидид «Тарих», спарталик шоҳ Архидамнинг нутқидан
2026 йил 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши катта ҳажмли қўшма ҳарбий операцияни бошлади. АҚШ операцияни "Epic Fury", Исроил эса "Roaring Lion" деб номлади. Теҳрон, Исфаҳон, Қум, Караж, Кермоншоҳ ва Табриздаги ядро объектлари, ҳарбий инфратузилма ва раҳбарият марказларига зарбалар берилди. Эрон Қизил Ярим Ой маълумотига кўра, 24 вилоятда камида 201 киши ҳалок бўлди.
Эрон жавоб зарбаларини фақат Исроилга эмас, балки АҚШ ҳарбий базалари жойлашган олти давлатга қаратди: Баҳрайн (5-флот штаб-квартираси), Қатар (Ал-Удейд ҳаво базаси), Кувайт (Али Ал-Салим базаси), БАА (Ал-Дафра базаси), Иордания ва Саудия Арабистони. Абу-Дабида бир киши ҳалок бўлди, Иордания узра 49 ракета ва дрон тўсиб қўйилди.
Аммо Теҳроннинг ҳаракатларини тўғри тушуниш учун бир нарсани ажратиш керак: Эроннинг мақсади урушда ҳарбий ғалаба қозониш эмас. Талофотлар оғир бўлиши мумкин, аммо тузумни хали бери заифлаштирмайди - давлат бошқаруви ишламоқда, ҳарбий салоҳият сақланган. Эскалация, яъни, вазиятни кескинлаштириш - музокарадаги мавқеини бақувватлаш воситаси. Эрон ўз кучини кўрсатиб рақибни музокара столига чорламоқда. Ҳақиқий мақсад - санкцияларни юмшатиш, нефть бозорига кенгроқ кириш ва баланд нархлардан фойдаланиш. Эроннинг ҳар бир зарбаси «мени жиддий олинглар, мен узоқ урушга тайёрман, вақт мен тарафда» деган сигналдир.
Трамп учун бу уруш сиёсий дедлайнлар билан ўралган. 2026 йил ноябрда АҚШда мидтерм сайловлари бўлади. Республикачилар ҳозир иккала палатани назорат қилади, аммо сўровлар Вакиллар палатасидаги кўпчиликни йўқотиш хавфини кўрсатмоқда. Агар мухолифат ғалаба қозонса, импичмент реал хавфга айланади.
Шунинг учун Трампга узоқ уруш - сиёсий ўлим. Унга фақат қисқа, тез тугайдиган махсус ҳарбий операция керак. Маълумотларга кўра, режа шундай: жума кечаси зарбани бошлаш, дам олиш кунлари давомида асосий мақсадларни йўқ қилиш, душанба куни биржалар очилгунча «масалани ҳал қилиш».
Бу режа тўлиқ амалга ошмаслиги мумкин. Эрон душанбагача тиз чўкмаса, бозорлар ларзага келади, АҚШ сиёсий мухолифати Трамп маъмуриятига босимни оширади ва операция кўзланган муддатдан узайди. Аммо Трамп учун ҳақиқий ҳарбий ғалаба шарт эмас - ғалаба кўриниши етарли. У Исроил олдидаги «бурчини» бажаргандек кўриниши, ўз электоратига натижа кўрсатиши ва орқага «чиройли» чекиниши керак.
Ахборот майдонида Хоманейнинг ўлдирилганига алоҳида урғу берилмоқда. Трамп маъмурияти унинг қароргоҳига 30 га яқин бомба ташланганини ва тегишли тасвирларни кўрганини даъво қилмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, Эрон ҳам буни расман тасдиқлаган..
Бу янги ҳол эмас. Аввалги зарбалардан кейин ҳам Исроил «Эрон ядро салоҳиятини йўқ қилдик» деб даъво қилганди. Намуна аниқ, Трампга душманнинг буткул мағлубияти эмас, нарратив муҳим. Нарративни қувватловчи факт - рақиб раҳбарини бартараф қилиш.
Бу – «Мадуро» модели. 2026 йил январида АҚШ махсус кучлари Венесуэла президенти Николас Мадурони Каракасдаги қароргоҳидан тунда ушлаб, десант кемасига, ундан Нью-Йоркга суд учун олиб кетди. Трамп ғалаба қозонгандек кўринди. Венесуэлада сиёсий тузум ўзгармади - ҳокимият тизими ўз ҳолича давом этди. Аммо қандайдир сиёсий келишувлар билан мавзу ёпилди. Ҳозирги Эрон сценарийси ҳам шунга ўхшаш кетиши мумкин: зарба берилади, иккала тараф «ғалаба» эълон қилади, Эрон тузуми ўз жойида қолади. Иккала тараф қандайдир битмда тўхташи мумкин.
ДАВОМИ >>>

🔥17❤8👍6
Jamshid Muslimov
Урушнинг мантиғи нима? «Қурол кўтаришдан аввал ўйланинг: уруш қандай кутилмаган бурилишлар олиб келиши мумкин? Чўзилган уруш ҳар икки тарафга кутилмаган оқибатларни олиб келади ва охири қандай бўлишини ҳеч ким билмайди.» - Фукидид «Тарих», спарталик шоҳ…
<<< АВВАЛИ
Қуйидаги эҳтимолий сценарийлар амалга ошиши мумкин:
- Тезда деэскалация. 48–72 соатда ҳарбий операция тўхтайди, дипломатия бошланади. Бу ҳозирги ҳолатга энг яқин сценарий. Унинг шарти - Эрон жавоб зарбаларини чеклайди, Трамп «мақсадга эришдик» деб эълон қилади, иккала тараф ғолиб сифатида музокарага ўтиради. Вазият барқарорлашади.
- Ҳафталаб давом этадиган операция. АҚШ зарбаларни давом эттиради, Эрон жавоб беради, аммо эскалация назоратдан чиқмайди. Бу ҳолат Трампнинг «блицкриг» режаси ишламаган, лекин вазият тўлиқ қўлдан чиқмаган ҳолатда юзага келади. Шарти - Эрон символик зарбалардан тактик ҳужумларга ўтади, аммо Ҳурмузни ёпмайди. Кўрфаз мамлакатлари иқтисодий босим остида қолади.
- Тўлиқ минтақавий уруш. Ҳурмуз бўғози ёпилади, ҳусийлар Жиддага ҳужумни кучайтиради, нефть 100 доллардан ошади. Бу глобал иқтисодий инқироз сценарийси. Шарти - Эрон тузумига экзистенциал хавф туғилади ва Теҳрон «йўқотадиган нарсаси қолмади» деган қарорга келади. Ёки АҚШ-Исроил зарбалари кутилгандан оғир бўлади, АҚШнинг кўрфаздаги базалари ва активларига Эрон жиддий талафот етказади.
Унутмаслик керак, ҳар қандай урушнинг ўз ички қонуниятлари бор ва улар сиёсатчилар режаларини босиб қўя олади. Трамп ҳарбий амалиёт тез тугатмоқчи, Эрон мавқе олмоқчи. Аммо бу ерда бир муаммо бор. Уруш бошланганидан кейин у ўз мантиғига бўйсунади.
Ҳурмуз бўғози - дунё нефтининг бешдан бир қисми ўтадиган транзит йўл. Агар Эрон уни тўсса, нефть нархи бир кунда 100 доллардан ошади ва глобал иқтисод силкинади. Кўрфаз давлатларидаги АҚШ базалари - агар улар доимий ҳужум остида қолса, араб давлатлари «бизга бу базалар нимага керак?» деб сўрай бошлайди. Бу - АҚШнинг ўн йилликлар давомида қурган минтақавий архитектурасининг барбод бўлиши.
Буларнинг бирортаси назоратдан чиқса, барча режалар - Трампнинг «тез тугатиш» режаси ҳам, Эроннинг «мавқе олиш» режаси ҳам - бир зумда маъносини йўқотади. Фукидид буни 2500 йил аввал айтган: чўзилган уруш ҳар икки тарафга кутилмаган воқеалар олиб келади ва охири қандай бўлишини ҳеч ким билмайди.
Бу можаро кўринишидан ҳарбий, моҳиятидан дипломатик жараён. АҚШнинг асосий қуроли - ҳарбий салоҳияти ва тезкорлик. Эроннинг асосий қуроли - вақтни чўзиш. Трамп «ғалаба» эълон қилиб чиқиб кетишни хоҳлайди - ва эҳтимол шундай қилади. Аммо Архидамнинг 2500 йиллик огоҳлантириши бугун ҳам долзарб, урушни бошлаш сизнинг қўлингизда, уни юритиш ва тугатиш эса ҳар доим ҳам шундай эмас.

🔥38❤13👍11
Forwarded from Paradoks Media
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Falsafa nima yoki faylasuf kim?
Falsafa — bu faqat kitoblar yoki murakkab nazariyalar emas. U insonning o‘ziga, dunyoga va haqiqatga bergan savollaridan boshlanadi.
Suhbat davomida oddiy, lekin hammani qiziqtirgan savollarga murojaat etdik:
— Faylasuf kim?
— Falsafa nima uchun kerak?
— Har bir inson aslida o‘zi bilmagan holda falsafa qiladimi?
Kundalik hayotdagi qarorlarimiz, e’tiqodlarimiz va fikrlash uslubimiz ortida qanday falsafiy qarashlar yotgani haqida mehmonimiz Jamshid Muslimov bilan suhbat qildik.
Agar siz “falsafa — bu faqat akademiklar uchun” deb o‘ylasangiz, ehtimol bu suhbat fikringizni o‘zgartiradi.
📹 https://youtu.be/1RgWkBt91cQ
Telegram | Instagram | YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥14👍7❤5⚡2
Forwarded from Safar Travel
🏖"Саёҳат сени тилдан қолдиради, кейин эса энг яхши ҳикоячига айлантиради"
Ибн Баттута
Чиндан, ҳар бир саёҳат аввалига ҳайратга солади: янги шаҳар-қишлоқлар, турли тиллар, рангбаранг манзаралар, анвойи ифорлар, турли табиат ва кўринишдаги одамлар.
Кейин эса бу тартибсиз таасуротлардан бутун умр болаларга, дўстларингизга, ўзингизга айтиб берадиган ҳикоялар туғилади.
Саёҳат - бу нафақат дам олиш, янгиланиш, балки шахсий "тарихлар хазинасини" тўлдиришдир
💬Саёҳатингиздаги энг ёрқин воқеалардан изоҳлар бўлимида биз билан улашинг.

❤26👍20🔥5
Forwarded from Safar Travel
📢 УМРА МАВСУМИ ЯКУНЛАНМОҚДА!
🔥 23-март санасидаги 14 кунлик Умра сафари учун махсус таклиф!
✈️ Парвоз:
Тошкент – Мадина – Тошкент
FLYKHIVA авиакомпанияси орқали
🕋 Сафар дастури:
• 3 кун Мадинаи Мунавварада (HAYAH HOTELS — Набавийгача 5 дақиқа)
• 11 кун Маккаи Мукаррамада (M BY MILLENNIUM MAKKAH)
🍽 Таомлар:
Мадинада — 2 маҳал (ўзбек ва араб таомлари)
Маккада — 3 маҳал (ўзбек миллий таомлари)
💰 МАХСУС НАРХ:
🔥 Фақат 19–22 март кунлари —1650$ - 1490$
Офисимиз очиқ ва ўз фаолиятини давом эттирмоқда ,09:00 дан 19:00 гача ишлаймиз.
Сизларни офисимизда мамнуният билан кутиб оламиз.
Марҳамат, офисимизга ташриф буюринг — барча саволларингизга жавоб берамиз ва сизга энг қулай вариантни танлашда ёрдамчи бўламиз.
⚠️ Жойлар сони чекланган!
📞 Батафсил маълумот учун:
78-150-22-66
📩 @safar_call_center
🔥 23-март санасидаги 14 кунлик Умра сафари учун махсус таклиф!
✈️ Парвоз:
Тошкент – Мадина – Тошкент
FLYKHIVA авиакомпанияси орқали
🕋 Сафар дастури:
• 3 кун Мадинаи Мунавварада (HAYAH HOTELS — Набавийгача 5 дақиқа)
• 11 кун Маккаи Мукаррамада (M BY MILLENNIUM MAKKAH)
🍽 Таомлар:
Мадинада — 2 маҳал (ўзбек ва араб таомлари)
Маккада — 3 маҳал (ўзбек миллий таомлари)
💰 МАХСУС НАРХ:
🔥 Фақат 19–22 март кунлари —
Офисимиз очиқ ва ўз фаолиятини давом эттирмоқда ,09:00 дан 19:00 гача ишлаймиз.
Сизларни офисимизда мамнуният билан кутиб оламиз.
Марҳамат, офисимизга ташриф буюринг — барча саволларингизга жавоб берамиз ва сизга энг қулай вариантни танлашда ёрдамчи бўламиз.
⚠️ Жойлар сони чекланган!
📞 Батафсил маълумот учун:
78-150-22-66
📩 @safar_call_center
👍9❤4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍29❤12🤩7🔥5⚡2😁1🎉1
Jamshid Muslimov
https://www.theguardian.com/fashion/2026/mar/22/living-period-political-anti-intellectualism-pop-culture-clever-new-cool?CMP=fb_gu&utm_medium=Social&utm_source=Facebook&fbclid=IwY2xjawQswnpleHRuA2FlbQIxMABicmlkETE1eFFmM0NndFkwaVVxVVFNc3J0YwZhcHBfaWQQMjIyM…
Vaqti bor do'stlar o'qib fikrlari bilan ulashinglar, kanalimga qo'yaman )
Bir interviewda kitobxonlikda erotiklik bor degandim yaqinda (bilmadim, chiqadimi yo'qmi) - bular intelletuallik jozibasi haqida yozgan shekill)

👍16🔥5
Forwarded from Safar Travel
Жамшид Муслимов очиқ суҳбатда ўзини таништириб, ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапиради. Шунингдек, Умра сафари бўйича таассуротлари билан бўлишади.
🔗 Видеони бу ерда томоша қилинг
🔗 Видеони бу ерда томоша қилинг
YouTube
Жамшид Муслимовдан очиқ суҳбат: ҳаёт, Умра ва фикрлар.
Bizning ijtimoiy tarmoqlarimiz:
https://t.me/safartraveluz
https://www.instagram.com/safartraveluz?igsh=MWtkMzlmc3B5MmZlYg==

👍20🔥3❤2⚡1🎉1
Assalomu alaykum
Safar-Travelga sifatli va mas’uliyatli mobilograf izlayapmiz. Qiziqqanlar uchun HR ga murojaat qiling:
@nellyatamanka

👍23❤2🔥1
Forwarded from Safar Travel
Истанбулдек катта шаҳарда ота-онангиз тил билмай қийналиши ёки адашиб қолишидан хавотирдамисиз?
Бизнинг Истанбул туримизда бундай муаммоларга ўрин йўқ. Биз ота-онангиз учун Истанбулда энг хавфсиз ва қулай муҳитни яратамиз:
✅ Аэропортда кутиб олишдан тортиб, сафар якунигача ходимимиз ҳар бир қадамда ёнларида бўлади. Улар бир сония ҳам ёлғиз қолишмайди.
✅Тил билмаслик ёки алданиб қолиш хавфи йўқ — барча мулоқот ва ташкилий ишларни биз ўз зиммамизга оламиз.
✅ Сара зиёратлар: Аюб Султон, Ая София, Босфор бўғози — барча масканлар хавфсиз ва тинч шароитда зиёрат қилинади.
👣 Меҳмонхонадан тортиб, бозор-ўчаргача ходимимиз доимо ҳамроҳлик қилади.
🌊 Денгиз саёҳати: Босфор бўғозида кема сайри ва Шаҳзодалар ороли.
✅ Шахсий эътибор: Гуруҳда атиги 15 киши. Бу — ҳар бир отахон ва онахонга кўрсатиладиган алоҳида эҳтиром.
Батафсил маълумот олиш учун биз билан боғланинг:
📞 +998-78-555-22-66
📩 @safartravel_admin

👍10❤4⚡3🎉1