Сурхондарё Рейд 🚨
31K subscribers
3.9K photos
2.62K videos
3 files
4.24K links
🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!

🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''

🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.

🇷🇺Только актуальные темы.

Реклама: @ReklamaUchun75

📬 @SurxonReydSupportBot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
‼️ Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун муҳим хабар!

🗓 2025 йил 1-октябрдан бошлаб
мопед ва скутер ҳайдовчиларидан албатта “А” тоифали 🪪 ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади.

❌ Агарда “А” тоифаси йўқ бўлса:
💸 Катта жарима
🚓 Скутер ёки мопедингиз жарима майдончасига олиб қўйилиши мумкин

✅ Ечим:
🏫 Автомактобга ёзилинг
📝 Имтиҳон топширинг
🪪 Ва ўз вақтида “А” тоифали гувоҳномани олинг!

⚠️ Кейин кеч бўлиши мумкин!

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонуний_чора

⚖️ Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган "йўл безориси"га нисбатан чора кўрилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
XODIMLARGA BO'YSUNMAGANLAR JAZOLANDI

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонуний_чора

👮‍♀️ Қоидаларга амал қилмаган ҳайдовчига чора кўрилди.

Термизда светофорнинг таъқиқловчи ишорасида ҳаракатланган "Cobalt" автомашинаси ҳайдовчисининг ҳаракати жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Сурхондарё вилояти ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳуқуқбузар аниқланиб, ҳайдовчига тушунтириш ишлари олиб борилди ва белгиланган тартибда чора кўрилди.

⚠️ Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда ўзингиз ва ўзгаларни хавфсизлигига раҳна солманг. Қоидаларга амал қилинг.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❤3👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қонуний_чора

🚨 Вояга етмаган ўқувчининг ҳуқуқбузарлиги муҳокама қилинди.

📍Термизда отасига тегишли бўлган автомашинани бошқариб йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавфга қўйган ўқувчи аниқланди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Сариосиёда порахўрлик фош этилди: 2 минг доллар билан қўлга тушган раҳбар

15 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Инсон ижтимоий хизматлари бўлими ижтимоий тўловлар шўъбаси раҳбари Нурулло Дурманов 2 минг АҚШ доллари пора билан қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан унинг аризаси расман олинди.

Ордан бир кун ўтиб, 16 сентябр куни у эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳолат ижтимоий хизматлар тизимида йиллар давомида йўл қўйиб келинаётган суистеъмоллар ва назоратсизликнинг яна бир ёрқин мисоли бўлди.

104 миллион сўмлик камомаддан порахўрликкача

5 ой аввал ҳам шу бўлим фаолиятида 104 миллион сўмлик камомад аниқланган эди. Бироқ Сурхондарё вилояти Инсон ижтимоий хизматлар бошқармаси раҳбари Мухиддин Тогаев бу ҳолатга кўз юмиб, масъулларни қўллаб келгани жамоатчилик орасида катта норозилик уйғотган.

Муҳтожларнинг ҳаққи суистеъмол қилинмоқда

Ижтимоий тўловлар ҳақиқий муҳтож оилаларга қўллаб-қувватлов бўлиши керак эди. Аммо Дурманов ва унинг атрофидагилар айрим тўқ оилаларнинг мулкини «0» қилиб кўрсатиб, сохта ҳужжат тайёрлаб, ҳақиқий эҳтиёжмандларни орқада қолдириб келгани фош этилмоқда.

Унинг шериклари сифатида тилга олинаётган Хасан Ҳужамқулов ва Ёқуб Раҳимовнинг ҳам фаолияти тўлиқ текширилиши, уларнинг қилмишларига ҳуқуқий баҳо берилиши жамоатчилик талабидир.

Жавобгарликдан ҳеч ким қочолмайди

Бундай ҳолатлар бир шахснинг иши эмас – уларнинг ортида раҳбарият сукути ва тизимий масъулиятсизлик турибди. Шу боис, бошқарма раҳбари Мухиддин Тогаевнинг ҳам бу каби ҳолатларга кўз юмиб келгани бўйича жавоб бериши зарур.

Халқ интизори – адолат

Кам таъминланган оилаларнинг ҳаққини ейиш – бу оддий жиноят эмас, балки халқ ишончини суистеъмол қилишдир. Жамоатчилик пора эвазига лавозимини унутиб қўйганлар қонун олдида адолатли жазога тортилишини кутиб қолмоқда.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣‼️ Тошкентдан Термизга муҳим хабар!

🗓 25-сентябрь куни
15 йиллик тажрибага эга болалар неврологи
👩‍⚕️ Лобар Сайфуллаевна
“Чудо детки” клиникасига ташриф буюрадилар!

✅ Даволайдиган ва ташхислайдиган касалликлар:
🗣 Нутқ ва ақлий ривожланишда орқада қолиш (ЗПРР, ЗРР)
⚡ Эпилепсия, “шайтонлаш ҳуружлари”
🤕 Бош оғриқлари, туғма бўйин қийшиқлиги
👶 ДАУН синдроми, Аутизм
🗯 Логоневроз (говшаклик, дудуқланиш)
🌙 Тунги энурез (тунда заҳар ушлаб туролмаслик)
🧠 СДВГ, ММД
👶 ППНС — марказий нерв системасининг туғилиш вақтидаги зарарланиши

📌 0-18 ёшгача бўлган болалар учун.

📲 Қўнғироқ қилинг ва кўрикка ёзилинг:
+998 33 998 00 03

📍 Манзил:
Термиз ш., Истиклол кўчаси, 4/2 Мўлжал: “Алпомиш” стадиони билан эски “Калдиргоч” савдо мажмуаси оралиғида, Қўғирчоқ театри қаторидан.
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

🚸 Мактаблар яқинида пиёдалар ва транспорт воситаларини тартиб билан ҳаракатланиши ЙПХ ходимлари назоратида.

📍 Термиз шаҳри

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
👍3❤2
Пахтага мажбурий олиб чиқишлар тугамаганми?

Бойсун тумани электр тармоғи корхоналари ишчилари пахта теришга мажбуран жалб қилинаётгани акс этган ёзишмалар тармоқда тарқалди. Унда бир неча ходимлар пахта теримига бориши айтилган. Шунингдек, ходимларга металлом йиғиш мажбурияти ҳам юкланган.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❤3😁1
⚡️Термиз туман суди судья ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

➡️Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мазкур туман судида кўрилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан енгиллик яратиб бериши эвазига дастлаб 500 минг сўм пул маблағини олиб, қўшимча равишда 800 АҚШ доллари талаб қилади.

🚨Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда судья ёрдамчиси ўзининг қариндоши воситачилигида 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


⚖️Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁5❤1
#жараён

🚨Тунги рейд тадбирларидан фоторепортаж.

Сурхондарёда "Хавфсиз ҳудуд" профилактик тадбири доирасида жойларда тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Назорат рейдлари жараёнида бир қатор қўпол қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, транспорт воситалари вақтинча сақлаш жарима майдонларига жойдаштирилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонуний_чора

👮‍♀️ Қоидабузар хотин-қизларга ҳам чора кўрилди.

Сурхондарёда бўлиб ўтаётган "Хавфсиз ҳудуд" махсус профилактик тадбирлари жараёнида қоидаларни қўпол тарзда бузиб, автомобил йўлларида бошқа ҳаракат иштирокчиларига хавф туғдириб ҳаракатланган бир гуруҳ аёл ҳаёдовчилар аниқланди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат 🔞

⚡️Процентчи аёлни Ички ишлар ходими ўлдириб қумга кўмиб кетибди 😨

Бунга сабаб ИИБ ходими Хбетга берилиб кетиб аёлдан процентга олган пулларини тўлай олмаган

Қумга кўмилган мурда – Термиздаги мудҳиш қотиллик тафсилоти

2025 йил 2 март. Тонг. Термиз шаҳрида кўпчиликка таниш бўлган “процентчи” аёл йўқолиб қолгани ҳақидаги гап эл оралай бошлайди.

Хабарни қиморга берилган ва процентчи танишларга юбориб қўямиз

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤4🔥1
Деновда огоҳлантиришга қарамай 15 ёшли қиз турмушга берилди

Ҳолат Денов туманида яшовчи фуқаро билан боғлиқ экани аниқланган. Июль ойида қизни турмушга бериш ҳаракати бўйича масъуллар томонидан вояга етмаган шахсни турмушга бериш қонун ҳужжатларига зид экани таъкидланган ва оилага огоҳлантириш берилган.

Бироқ 10 август куни никоҳ маросими ўтказилгани маълум бўлган. Ушбу ҳолат бўйича қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарлик чораси қўлланиб, айбдорларга жарима белгиланган.

Ҳозирда фуқаро тумандаги касб-ҳунар мактабида таълим олаётгани аниқланган.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❤3👎2🤬1😢1