Сурхондарё Рейд 🚨
31.2K subscribers
3.88K photos
2.62K videos
3 files
4.23K links
🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!

🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''

🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.

🇷🇺Только актуальные темы.

Реклама: @ReklamaUchun75

📬 @SurxonReydSupportBot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️📃 Қайтариб олинмайдиган ва алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлари рўйхати:

🔹 Тиббий ва гигиена буюмлари, дори воситалари
🔹 Шахсий гигиена воситалари ва косметика
🔹 Метрлаб сотиладиган матолар, кабеллар, қурилиш материаллари
🔹 Ички кийимлар, пайпоқ ва қўлқоплар
🔹 Озиқ-овқат билан боғлиқ полимер идишлар
🔹 Маиший кимё воситалари
🔹 Мебел тўпламлари
🔹 Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо тошлар
🔹 Автомобиллар, мототехника ва уларнинг агрегатлари
🔹 Техник жиҳатдан мураккаб маиший техника

📌 Ушбу товарлар қонунга кўра алмаштирилмайди ва қайтариб олинмайди (истиснолар мавжуд).

Ишончли маълумотлар⤵️
👉
@SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён #инспекторлардан

📍Сурхондарёда ЙПХ ходимларининг бир куни

👮‍♀️Мақсадимиз йўлларда сизни ва яқинларингизни хавфсизлигингизни таъминлаш.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☄️Тожикистондан келтирилган жами 32 кг наркотик модда ашёвий далил сифатида олинди

1️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Тожикистон Республикасидан контрабанда қилинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи, 1984 й.т. фуқаронинг Қўқон шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Натижада хонадон ошхонасида 4 кг 572 гр “опий” ҳамда 1 кг 58 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, унга тожикистонлик наркосавдогарлар “WhatsApp” мессенжеридан юборган геолокация орқали – муқаддам Данғара тумани ҳудудига яшириб кетилган 9 кг 980 гр “опий” моддаси олинди.

Бундан ташқари, унга гиёҳвандлик воситаларини қайта ишлаб, истеъмолга тайёр ҳолатга келтириш учун ёрдам берган, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1969 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилганлиги аниқланиб, ундан ҳам 7 кг 226 гр “опий” моддаси олинди.


2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Қўқон шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган, 1980 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унда муқаддам 34 минг АҚШ долларига сотиб олинган 5 кг 22 гр “опий” моддаси борлиги маълум бўлди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унга наркотик моддани сотган, 1985 й.т. ҳамшаҳари ва унинг жиноий шериги бўлган – 1985 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси қўлга олинди.

Шунингдек, тожикистонлик фуқаронинг Ўзбекистон туманидаги хонадонидан ҳам 2 кг 362 гр “опий” моддаси олинди.


3️⃣ Қўқон шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди ва унда йўловчи сифатида кетаётган, 1992 й.т. фуқарога тегишли сумка ичида 982 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, у гиёҳвандлик воситасини муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Қўқон шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олган.


4️⃣ Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 2000 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан олиб келинган 989 гр “гашиш” моддасини харидорга 150 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


⚖️ Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
🕵️‍♂️ Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ t.me/xavfsizlik_uz
❤1
❗️ БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

🚫 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, қуйидаги ҳолларда одамларни ташиш тақиқланади:

🔹болаларни юк автомобилларининг юкхонасида;

🔹транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно);

🔹тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида;

🔹мотоциклларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида;

🔹12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида;

🔹одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда.

❗️Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❤1
🚗 KAFOLAT СУҒУРТА — 1 ЗУМДА, БОТ ОРҚАЛИ! 🤖

Энди навбат йўқ, вақт йўқотиш йўқ!
📲 Telegram-бот орқали бир неча дақиқада Kafolat суғурта қилинг.

✅ Осон ва тез
✅ 100% расмий
✅ Ҳужжатлар онлайн
✅ Уйдан чиқмасдан

⏰ 24/7 ишлайди

❌ Ортиқча қоғозбозлик йўқ
👉 Ҳозироқ суғурталанинг — хавфсизликни кечиктирманг!


Суғурта қилиш учун ҳавола
❤1
⚡️1 синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1 синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддатини мактаб маъмурияти белгилайди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❤1
#қонуний_чора

🚨 Қўпол қоидабузарлик содир этганлар аниқланди.

👮‍♀️Сутка давомида Сурхондарё вилояти ҳайдовчилик ҳуқуқисиз, ИИО ходимининг қонуний талабини бажармаган ва маст ҳолда транспорт бошқарган бир қатор ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#жараён

👮‍♀️ Қоидадарга амал қилмаган ҳайдовчилар билан профилактик ишлар олиб борилди.

📍Денов тумани ЙҲХБ ходимлари томонидан марказий кўчаларда нотоғри тўхтаб сунъий тирбандлик юзага келтирган ва бошқа турдаги қоидабузарликлар содир этиб ҳаракат иштирокчиларига ноқулайликлар туғдирган бир қатор ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрилиб, тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.

🚔 Электрон мониторларда ҳайдовчи ва пиёдалар учун йўлларда хавфсиз ҳаракатланишни тарғиб этувчи кўргазмали лавҳалар жойлаштирилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂️
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
❤2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳатто Роналду ҳам Азизбекларни олдиндан байрам билан табриклайди😁

Азизбекларга юбориб қўямиз
.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉
@SurxonReyd да👮‍♂️
🚔
https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy