Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Табиий газ тармоқларига уланмаган аҳоли учун ажратилган суюлтирилган газни талон-торож қилинишига йўл қўймаслик мақсадида ДХХ, ИИВ, БП, ФВВ, “Ўзэнергоинспекция” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамкорлигида республика бўйлаб рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида бир гуруҳ шахслар газ тарқатиш шохобчаси мансабдорлари билан тил бириктирган ҳолда, ўзларига тегишли нотурар бинода 6 тонна ҳажмли цистерна ўрнатиб, аҳолига тарқатиш учун мўлжалланган суюлтирилган газ тўлдирилган баллонларни компрессор орқали ушбу цистернага бўшатиб, сўнгра уни ўзларига қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ноқонуний сотиш билан шуғулланишган.
Текширув давомида ушбу манзилда қиймати 32,2 млн сўмлик 3,1 тонна суюлтирилган газ аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилди. Таъкидлаш лозим, 3,1 тонна суюлтирилган газ ўртача 150 та хонадоннинг 45 кунлик эҳтиёжини қоплайди.
Бундан ташқари, мазкур шахслар томонидан электр энергиясига ноқонуний уланиш орқали давлат манфаатларига 1 млрд сўмлик зарар етказилганлиги фош бўлди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа ҳолатда эса Қўшработ туманида яшовчи, 1993 й.т. фуқаронинг уйида 130 кг суюлтирилган газ билан тўлдирилган 35 та газ баллони ноқонуний сақланаётгани маълум бўлди.
Рейд тадбирлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам фаол тарзда амалга оширилаётган бўлиб, биргина Амударё тумангаз бўлими ишчиси ва 1969 й.т. фуқаронинг яшаш хонадонларида жами 23 та газ баллони борлиги аниқланди.
Хоразм вилояти Боғот тумангаз бўлимининг 3 нафар чилангари эса ўз танишларининг яшаш хонадонларида жами 300 кг суюлтирилган газ билан тўлдирилган 25 та газ баллонни қиммат нархларда сотиш учун сақлаб келишган.
Андижон вилоятида ўтказилган тадбирлар давомида 980 кг суюлтирилган газ тўлдирилган 243 та газ баллони қиммат нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақланаётгани маълум бўлди.
Жумладан, Улуғнор тумангаз бўлими чилангарининг уйидан аҳоли учун мўлжалланган 17 та газ баллони, Шаҳрихон тумангаз бўлими чилангарининг хонадонидан эса 13 та газ баллони олинди.
Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда Янгиобод тумангаз таъминоти бўлими ҳайдовчиси ўзига таниш бўлган 2 нафар фуқаронинг яшаш хонадонларида жами 720 кг суюлтирилган газ тўлдирилган 57 та газ баллонни ноқонуний сақлаётганлиги ҳужжатлаштирилди.
Навоий вилояти Нурота тумангаз чилангари ва ҳайдовчиси эса ўзаро тил бириктириб, “Ҳудудгаз Навоий” ГТФ балансида бўлган ва суюлтирилган газ билан тўлдирилган 2 дона газ баллонни харидорга 280 минг сўмга сотаётган вақтларида ушланди.
Таъкидлаш лозим, ушбу йўналишдаги назорат тадбирлари мутасадди идоралар ҳамкорлигида мунтазам равишда ўтказиб борилади.
Ҳурматли фуқаролар, аҳоли учун мўлжалланган суюлтирилган газ билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга дуч келсангиз ДХХ Call-марказининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда “Президент олимпиадаси” республика босқичига йўлланма олган спортчилар билан учрашув ўтказилди
⚡️ Сирдарё вилоятида “Президент олимпиадаси” республика босқичига йўлланма олган спортчилар билан учрашув ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Мавлонбердиев иштирок этди.
🎙 Учрашув давомида ёш спортчилар билан самимий мулоқот ўтказилиниб, уларнинг спортдаги ютуқлари, келгусидаги мақсадлари ва мусобақаларга тайёргарлик жараёни ҳақида фикр алмашилди.
🟡 Мулоқотда спортчилар ўз фикр ва таклифларини билдириб, мусобақаларда муносиб иштирок этиш ҳамда юқори натижаларга эришиш борасидаги мақсадларини баён этдилар.
💼 “Президент олимпиадаси” республика босқичи ёш спортчилар учун ўз иқтидор ва маҳоратини намоён этиш, тажриба орттириш ҳамда юртимиз спорти ривожига муносиб ҳисса қўшиш йўлидаги муҳим мусобақалардан биридир.
🟢 Учрашув якунида спортчиларга республика босқичида омад тилаб, Сирдарё вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилиш, юқори натижаларга эришиш ва Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришларига ишонч билдирилди.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан «Умуммиллий диктант» лойиҳаси доирасида тизим ходимлари ўртасида «Она тили - миллат кўзгуси» мавзусида диктант олинди.
Тадбирдан кўзланган мақсад ходимларнинг давлат тилида саводли ёзиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, имло қоидаларига риоя этиш маданиятини ошириш ҳамда ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни янада юксалтиришдан иборат.
Диктант жараёнида иштирокчилар ўзларининг ёзма саводхонлиги, имло қоидаларини билиши ва давлат тилида иш юритиш кўникмаларини синовдан ўтказдилар.
Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар ходимларнинг саводхонлигини ошириш, давлат тилида иш юритиш маданиятини юксалтириш ҳамда она тилига бўлган эҳтиромни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
SIRDARYOLIVE ОАВ — медиа соҳасида янги имкониятлар сари!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Эслаб-эслаб бир гапиринг қани», — президент актёр Фарҳод Абдуллаевга ҳазил қилди
Кинематография соҳаси ходимлари билан учрашувда Фарҳод Абдуллаев президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдириб, фарзандлари ва набиралари келажагидан кўнгли тўқлигини айтди.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Кинематография соҳаси ходимлари билан учрашувда Фарҳод Абдуллаев президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдириб, фарзандлари ва набиралари келажагидан кўнгли тўқлигини айтди.
«Очиқ айтаман, сиз президент бўлганингиздан кейин менинг чўнтагим пул кўрди», — деди актёр давлат раҳбарига юзланиб.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Менинг энг катта айбим Тошкентда туғилмаганим эди” — Президент прописка тизими ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев биринчилардан бўлиб имзолаган ҳужжатларидан бири прописка масаласига оид бўлганини эслади ва бунга ўз ҳаётидан мисол келтирди.
“Москвада илмий ишимни ҳимоя қилиб келганман. Ишлаган институтим менга уй берган. Иккита болам бор. Лекин ордер олиш учун прописка йўқ. Менинг энг катта айбим — Тошкентда туғилмаганман, лекин Ўзбекистон фуқаросиман. Беришмаган менга ордерни.
Биринчилардан қабул қилган қароримдан бири — Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонда прописка олиши мумкин, деган қарор эди”, — деди давлат раҳбари.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Президент Шавкат Мирзиёев биринчилардан бўлиб имзолаган ҳужжатларидан бири прописка масаласига оид бўлганини эслади ва бунга ўз ҳаётидан мисол келтирди.
“Москвада илмий ишимни ҳимоя қилиб келганман. Ишлаган институтим менга уй берган. Иккита болам бор. Лекин ордер олиш учун прописка йўқ. Менинг энг катта айбим — Тошкентда туғилмаганман, лекин Ўзбекистон фуқаросиман. Беришмаган менга ордерни.
Биринчилардан қабул қилган қароримдан бири — Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонда прописка олиши мумкин, деган қарор эди”, — деди давлат раҳбари.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Prezident Shavkat Mirziyoyev kino sohasiga zamonaviy boshqaruv usullarini joriy qilish va “Oʻzbekfilm” milliy kino brendini yaratish yuzasidan taqdimot bilan tanishdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по внедрению современных методов управления в сферу кинематографии и созданию национального кинобренда «O‘zbekfilm».
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по внедрению современных методов управления в сферу кинематографии и созданию национального кинобренда «O‘zbekfilm».
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU