Sirdaryo Live | OAV
22.9K subscribers
30.9K photos
6.44K videos
30 files
14.6K links
Sirdaryo LIVE OAVни телеграм канали

•https://sirdaryo-live.uz
•fb.com/sirdaryolive.uzb
•instagram.com/sirdaryolive.uz
•https://x.com/sirdaryoliveuz

Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
Телефон: (20) 020-33-22

Гулистон шаҳар, вилоят Ёшлар маркази
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📺 "Диёр янгиликлари"

🎞 Бунёдкорлик ишлари.

📌
 Мирзаобод тумани

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
📌 Диққат, диққат! Сирдарёлик ёшлар Самарқанд ёшларини ютиб гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди.


Хабарингиз бор, футбол бўйича DXX КУБОГИ-2026 Республика босқичида Сирдарё вилояти Мирзаобод туманининг Боғистон маҳалласи жамоаси муносиб иштирок этишмоқда.

Бугун ёшларимиз самарқандлик ёшлар билан муносиб кураш олиб бориб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Барча сирдарёликларни Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси жамоаси номидан ушбу ғалаба билан табриклаб, вакилларимизга кейин ўйинларда ҳам омад ва зафарлар тилайди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#Тезкор #Расман

⚡️ Олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда янги ўқув йили бошланиш санаси белгиланди

2026/2027-ўқув йилида академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2 сентябрдан бошланади.

Олий таълим ташкилотларида эса:
✅ 1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан;
✅ 2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун — 14 сентябрдан ўқув жараёнлари ташкил этилади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨 ОТА-ОНАЛАР, ДИҚҚАТ! «ББАТ.апк» — ХАВФЛИ ФАЙЛ!

Телеграмдаги боғча гуруҳларида «ББАТ» номи остида зарарли АПК файллар тарқалмоқда. Киберфирибгарлар мавжуд дастур номидан фойдаланиб, фойдаланувчиларни чалғитмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚖️ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг навбатдаги мажлисидан репортаж.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💧 Гулистон туманининг 6 та маҳалласида томорқа учун сув таъминоти яхшиланмоқда

Гулистон туманининг 6 та маҳалласида аҳоли томорқа ерларидан унумли ва самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида Бандлик жамғармасининг грант лойиҳаси асосида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида жами 738 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, зовурлардан сув чиқариб, томорқа майдонларини суғориш учун махсус сув насослари ўрнатилмоқда.

Мазкур ташаббус натижасида аҳоли хонадонларидаги томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда оилалар даромадини ошириш учун қўшимча имкониятлар яратилади.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🔴 Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимдан олингани айтилмоқда

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Ҳайдаров лавозимидан олингани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
💼 #Тайинлов

Муҳиддин Мадаминов - Гулистон шаҳри ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

М. Мадаминов мазкур тайинловга қадар Сирдарё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛣 Сирдарёда халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобил йўлида реконструкция ишлари бажарилди

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

🇺🇿 Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан навбатдаги мулоқотини ўтказди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💼🛣🏘 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа!

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Сайхунобод туманида маҳаллаларни обод қилиш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш борасидаги бунёдкорлик ишлари тобора кенг қулоч ёзмоқда. ПҚ-298-сонли қарор асосида маҳалладаги 12 та ички кўчанинг жами 6,7 километр қисми асфальт қилинмоқда. Жумладан, Сутбулоқ, Сарой, Ҳақиқат, Сузона-1, Сузона-2, Ҳамкор, Солимаржон, Муштарак, Ғазалкент-1, Ғазалкент-2, Муҳташам ва Борлиқ кўчаларида ишлар давом этмоқда.

Туман ҳокими Комилжон Муллажанов қурилиш жараёнларини жойига чиқиб ўрганиб, маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди. Йиллар давомида аҳолини қийнаб келган йўл масалаларининг бугун амалий ечим топаётгани маҳалла аҳлининг кайфиятида ҳам яққол намоён бўлмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уч авлод учрашуви — авлодлар давомийлиги ва фидойилик эътирофи

🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Сирдарё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Сирдарё тумани ҳокими, туман ИИБ бошлиғи, туман прокурори, санитария-эпидемиология хизматининг туман миқёсида шаклланиши ва ривожланишига муносиб ҳисса қўшган фахрийлар, соҳа ходимлари ҳамда мутахассислар иштирок этди.

Учрашув Сирдарё туманида санитария-эпидемиология хизматини ташкил этиш ва ривожлантиришда катта хизмат қилган, Сирдарё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг илк бош шифокори Муҳаммадамин Бузурхоновнинг ёрқин хотирасига бағишланди.

Тадбир давомида соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрийларнинг ҳаёт йўли, касбга садоқати ва бой тажрибаси ҳақида сўз юритилди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🤝 Ширин шаҳрида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

🔰 Бугун “Пайшанба — ёшлар куни” доирасида Ширин шаҳар ҳокими Дилфуза Камбарова иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Самимий ва очиқ руҳда ўтган мулоқотда алоҳида эътибор ва кўмакка эҳтиёжи бўлган ёшлар билан суҳбатлашилиб, уларнинг кундалик ҳаётида учраётган муаммолари, мурожаатлари ва таклифлари тингланди.

Учрашув давомида ёшларни қийнаётган масалалар бирма-бир ўрганилиб, айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва муайян муддат талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси учун муддатлар белгиланди.

Билдирилган мурожаатларнинг натижадорлигини таъминлаш, берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг шахсий назоратига олинди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚖️ Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🇺🇿 Ўзбекистонда иккинчи АЭС қурилиши бўйича катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда — Президент

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистонда иккинчи атом электр станциясини қуриш бўйича катта тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Президент инвесторларни, аввало, электр энергияси нархи ва кафолатлар қизиқтираётганини таъкидлади.

Иккинчи АЭС қурилиши режалаштирилаётган ҳудуд, станция қуввати ва лойиҳани амалга ошириш муддатлари ҳозирча очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги биринчи интеграциялашган АЭС Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилмоқда. Станция тўлиқ қувватга чиққач, йилига қарийб 15,4 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариши режалаштирилган.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Сардоба туманида инсон қадрини улуғлаш, меҳр-оқибат ва саховат туйғуларини янада юксалтиришга қаратилган хайрли тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида 40 нафар болажонлар учун суннат тўйи ўтказилиб, уларга миллий либослар кийдирилди. Болажонлар ва меҳмонлар учун байрамона дастур ташкил этилиб, уларга қувонч ва унутилмас таассуротлар улашилди.

Байрам давомида янграган куй-қўшиқлар, болажонларнинг беғубор кулгуси ва самимий табассумлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.


Зеро, уларнинг бахтли кулгуси юртимиз тинчлиги ва фаровонлигининг ёрқин ифодасидир.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«СИРДАРЁДА БИЗНЕС ҚИЛИНГ» ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИГА МАРҲАМАТ!

📅 27–28 август кунлари Гулистон шаҳрида «Сирдарёда бизнес қилинг» халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. Форум маҳаллий ва хорижий инвесторлар, тадбиркорлар ҳамда бизнес вакиллари учун янги лойиҳаларни тақдим этиш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва истиқболли ҳамкорликларни йўлга қўйишга хизмат қилади.


💼 Форум доирасида:

🔹 Сирдарёнинг инвестиция салоҳияти ва бизнес имкониятлари тақдимоти;

🔹 истиқболли инвестиция лойиҳалари намойиши;

🔹 B2B ва B2G учрашувлар;

🔹 янги ҳамкорлик ва инвестиция битимларини йўлга қўйиш;

🔹 вилоятда бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлар билан танишиш имконияти яратилади.

🤝 Сирдарё — инвестиция, тадбиркорлик ва янги имкониятлар ҳудуди!

📍 Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Тадбиркорлар маркази

📅 Сана: 27–28 август

Сармоя киритинг. Ҳамкорлик қилинг. Янги бизнес имкониятларини Сирдарёдан кашф этинг!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#ДИҚҚАТ

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари !

⚡️21 август “Сирдарё Магистраль Электр Тармоқлари” филиали томонидан юқори кучланишли 110 кВли «Л-Ғалаба-1» ва «Л-Ғалаба-2» ҳаво тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.

📌Янгиер шаҳри: Бинокор, Маърифат, Юксалиш, Наврўзобод, Янгиобод, А. Жомий, Зиёкор маҳаллалари ва Янги Ўзбекистон массиви ҳудудида 09:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида;

📌Боёвут тумани: Навбаҳор маҳалласида ҳудудида 09:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида;

📌Ховос тумани: Ховос ситй ҳудудида 09:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Истеъмолчилардан барча эҳтиёт чораларини кўришларини сўраб қоламиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали матбуот хизмати

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Мустақиллик шукуҳи — Сирдарё туманининг Деҳқонобод маҳалласида!

Сирдарё туманининг Деҳқонобод маҳалласидаги 19-сонли умумтаълим мактабида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан байрам гала-концерти юқори кайфиятда ўтказилди.

Деҳқонобод маҳалласида янграган куй-қўшиқлар, самимий олқишлар ва байрамона кайфият Мустақиллик шукуҳини янада оширди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Йил якунигача камбағал ҳам, ишсиз ҳам қолмаслиги учун мен пул бераман» – Президент Хоразмга ташрифидан


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU