Sirdaryo Live | OAV
23K subscribers
30.9K photos
6.43K videos
30 files
14.5K links
Sirdaryo LIVE OAVни телеграм канали

•https://sirdaryo-live.uz
•fb.com/sirdaryolive.uzb
•instagram.com/sirdaryolive.uz
•https://x.com/sirdaryoliveuz

Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
Телефон: (20) 020-33-22

Гулистон шаҳар, вилоят Ёшлар маркази
Download Telegram
✅Сирдарё вилояти адлия бошқармасида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди

«Мамлакат келажаги — қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан» мавзусида ўтказилган тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азизжон Мавлонов Сирдарё юридик техникуми ўқувчилари билан очиқ мулоқот қилди.

Учрашувда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори, катта лейтенант Муҳиддин Ортиқбоев иштирок этиб, ёшлар ўртасида кўп учрайдиган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари юзасидан тушунтиришлар берди.
 
Шунингдек, реал ҳаётий мисоллар асосида интерактив савол-жавоблар ташкил этилиб, ёшларни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар юзасидан батафсил жавоблар берилди.

Учрашув ёшларда ҳуқуқбузарликларга муросасиз муносабатни шакллантириш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини янада оширишга хизмат қилди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
ЖАРАЁН

✅ 2026-йил давомида автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ИНФОГРАФИКА.

Сирдарё вилояти Автомобил йўллари Бош бошқармаси матбуот хизмати.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Мурожаатлар тингланди — масалаларга амалий ечим топилди

🗣 Бугун туман ҳокими Азизбек Турдимуродов иш кунини Президент Халқ қабулхонасида фуқаролар билан шахсий қабул ўтказишдан бошлади.

4 соат давом этган шахсий қабулда 54 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилди.

Мурожаатларда асосан бандлик, уй-жой, кадастр, ижтимоий нафақалар, коммунал хизматлар ҳамда бошқа масалалар кўтарилди.

Ҳар бир мурожаат бўйича масъуллар иштирокида вазият ўрганилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш ва фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди. Айрим мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари эътиборда бўлиб, ҳар бир масаланинг ечими ва берилган топшириқлар ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎉 1-октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Сирдарё туманида катта байрам тадбири бўлиб ўтди

🎗Тадбир аввалида Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Турдимуродов байрам муносабати билан барча устозларни табриклаб, таълим соҳасидаги янгиликлар ва яратилаётган имкониятларга алоҳида тўхталди. Шунингдек, устозларнинг таълим-тарбия йўлидаги фидокорона меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ

Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

📍10 СОАТ ДАВОМ ЭТГАН САЙЁР ҚАБУЛДА 400 ДАН ОРТИҚ ФУҚАРОНИНГ МУАММОСИ ТИНГЛАНДИ

⏰ Соат 23:55 ўз навбатини кутган сўннги фуқаро қабул қилинди. Андижондаги сайёр қабулда кадастр ҳужжатини расмийлаштириш, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш, хатлов, ноқонуний қурилиш, жарима ва бошқа кўплаб масалалар бўйича мурожаатлар бўлди. Ҳаммани ягона савол қизиқтиради "Муаммойимга ечим бормикан?".

400 дан ортиқ фуқаро ва тадбиркорларнинг аксарияти бугун уйларига қувонч билан қайтишди. Уларнинг муаммосига ва ниҳоят ечим топилди. Қолганлари ҳам хафа эмас, тўлиқ ўрганиш учун тегишли масъуллар бириктирилди, ҳаммаси назоратга олинди.

Бугун ким учундир йиллар сонияга айланди. Вақт нақадар унумли ва мазмунли ресурс эканини, йиллар давомида ечилмаган муаммо сонияларда ҳал бўлганини кўпчилик кўрди, ҳис қилди.

Асосийси бу йўлнинг бошланиши. Манзиллар ва мақсадлар кўп.
Кейинги сайёр қабул жойи ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берамиз.
Бугунги, тўғрироғи кечаги сайёр қабул бугун тугади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨🔐 “Хавфсизлик — ҳодисадан кейин эмас, ҳодисадан олдин кўриладиган чора.”

❗️Объектда хавф юзага келганда Қўриқлаш хизмати ходимлари қандай ҳаракат қилади?
🔵 Сигнал қандай қабул қилинади?
🔵 Мониторинг қандай амалга оширилади?
🔵 Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ воқеа жойига қандай етиб боради?
🔵 Буларнинг барчасини видеоролигимизда кўринг!
Хавфсизлик — ҳодисадан кейин эмас, ҳодисалар олдидан кўриладиган чора!

🔐Хонадон, тадбиркорлик ва бошқа объектларни ишончли қўриқловга олиш ҳамда Қўриқлаш хизмати турларидан фойдаланиш учун:
📞 1131
📱 55-651-45-06
📱 55-651-45-07

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Болалар_контенти

🗣Хавфсизлик доимо ёнимизда!

Болажонларга хавфсизлик, табиатга меҳр ва тўғри ҳаракат қилишни ўргатувчи тарбиявий лойиҳа

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣"Қурилиш объектларида сифат ва хавфсизлик назорати" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

🔵Сирдарё вилояти "Ягона буюртмачи хизмати" давлат муассасаси раҳбарияти томонидан ОАВ ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Сирдарё вилояти "Ягона буюртмачи хизмати" ДМ директори ўринбосари матбуот анжуманида Қурилиш соҳаси мамлакатимиз иқтисодиёти, ҳудудларни ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Қурилиш объектининг сифатли, мустаҳкам, хавфсиз ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилиши кўп жиҳатдан буюртмачи хизматининг фаолиятига боғлиқлигини такидлаб ўтди.

Айниқса, давлат маблағлари ёки бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда маблағларнинг самарали сарфланиши, лойиҳа ечимларига риоя этилиши, қурилиш-монтаж ишларининг сифати, техника хавфсизлиги ва объектнинг фойдаланишга тайёр ҳолатда топширилиши устидан тизимли назоратни ташкил этиш муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатлардан биридир. Кодекс 2021-йил 22-февралдаги ЎРҚ-676-сон Қонун билан тасдиқланган ва 2021-йил 23-майдан кучга кирган.
Шунингдек, қурилиш объектларида буюртмачи хизматининг вазифалари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, техник ва муаллифлик назоратини ташкил этиш ҳамда назорат ўлчовларини амалга ошириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 20-майдаги 321-сон қарори билан батафсил белгиланган.

Шунингдек, ҳар бир қурилаётган объектлар ёки жорий таъмирланаётган объектларга бириктирилган назоратчи ходимлар томонидан доимий равишда мониторинглар олиб борилмоқда ва тўлиқ назоратда эканлиги бўйича тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан юзланди ва раҳбарият томонидан барча саволларга жавоб бериб ўтди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️📊 Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7,1 млн сўмга етди

Жиззах, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида иш ҳақининг энг юқори ўсиши кузатилган бўлса, Андижон вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида энг паст ўсиш қайд этилди. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида энг юқори ва энг паст ўртача иш ҳақи қайси соҳаларга тўғри келгани ҳам маълум қилинди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Автомобил йўлларида фақатгина транспорт воситалари эмас балки пиёдалар ва велосипедчилар ҳам йўл ҳаракати иштирокчиси ҳисобланади

Барафсил видеода
⬆️

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣Диққат, муҳим имконият! Келажагингизни ўз қўлингиз билан қуринг!
 
Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси ташаббуси билан шаҳар солиқ инспекцияси ҳамда манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилмоқда.
 
Меҳнат бозорида ўз ўрнини топишни, муносиб иш ҳақи ва барқарор келажакка эга бўлишни истаган азиз гулистонлик ёшлар ва шаҳар меҳмонлари!
 
Сизни орзиқиб кутилган Катта Меҳнат ярмаркасига таклиф этамиз! Бу шунчаки бўш иш ўринлари тақдимоти эмас, балки ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юборувчи муҳим қадамдир!
 
👉Ярмарка манзили ва вақти:
⚪️Сана: 5-октябрь
⚪️Вақт: Соат 10:00 да
⚪️Жой: Гулистон шаҳар, "Шодлик" МФЙ ҳудудидаги "Келажак маркази” (эски “Баркамол авлод") биноси.

Мўлжал: Марказий истироҳат боғи ёнбошида, "Ипотека-банк" филиали биноси ёнида.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Савол: Зарғалдоқ ёки сариқ рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар билан ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳам махсус имтиёзларга эгами
❓

Батафсил видеода ⬆️

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#пресс_тур

Ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олишга эътибор кучайтирилмоқда


🗣Янгиер шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими раҳбари Шерали Юлчиев иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олиш чоралари” мавзусида пресс-тур ўтказилди.

Пресс-тур давомида иштирокчиларга шаҳарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда ҳаво ифлосланишининг асосий омилларини камайтириш, чиқиндиларни белгиланган тартибда бошқариш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, корхона ва ташкилотларда экологик меъёрларга амал қилиш, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини назорат қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Сув ресурсларини муҳофаза қилиш йўналишида эса сув ҳавзалари ва оқова тизимларига турли чиқиндилар тушишининг олдини олиш, сувдан самарали ва тежамкор фойдаланиш, санитария-экологик талабларни таъминлаш муҳим вазифалардан экани таъкидланди.

Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган амалий ишлар билан яқиндан танишиб, мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.


⚪️Таъкидланганидек, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат масъул ташкилотлар, балки ҳар бир фуқаронинг экологик маданияти ва масъулиятига ҳам бевосита боғлиқ. Шу боис экологик талаб ва қоидаларга риоя қилиш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда яшил ҳудудларни асраш борасидаги тарғибот-тушунтириш ишлари изчил давом эттирилади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM