Сирдарё вилояти "Ягона буюртмачи хизмати" ДМ директори ўринбосари матбуот анжуманида Қурилиш соҳаси мамлакатимиз иқтисодиёти, ҳудудларни ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Қурилиш объектининг сифатли, мустаҳкам, хавфсиз ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилиши кўп жиҳатдан буюртмачи хизматининг фаолиятига боғлиқлигини такидлаб ўтди.
Айниқса, давлат маблағлари ёки бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда маблағларнинг самарали сарфланиши, лойиҳа ечимларига риоя этилиши, қурилиш-монтаж ишларининг сифати, техника хавфсизлиги ва объектнинг фойдаланишга тайёр ҳолатда топширилиши устидан тизимли назоратни ташкил этиш муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатлардан биридир. Кодекс 2021-йил 22-февралдаги ЎРҚ-676-сон Қонун билан тасдиқланган ва 2021-йил 23-майдан кучга кирган.
Шунингдек, қурилиш объектларида буюртмачи хизматининг вазифалари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, техник ва муаллифлик назоратини ташкил этиш ҳамда назорат ўлчовларини амалга ошириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 20-майдаги 321-сон қарори билан батафсил белгиланган.
Шунингдек, ҳар бир қурилаётган объектлар ёки жорий таъмирланаётган объектларга бириктирилган назоратчи ходимлар томонидан доимий равишда мониторинглар олиб борилмоқда ва тўлиқ назоратда эканлиги бўйича тушунтириш берилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан юзланди ва раҳбарият томонидан барча саволларга жавоб бериб ўтди.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида иш ҳақининг энг юқори ўсиши кузатилган бўлса, Андижон вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида энг паст ўсиш қайд этилди. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида энг юқори ва энг паст ўртача иш ҳақи қайси соҳаларга тўғри келгани ҳам маълум қилинди.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси ташаббуси билан шаҳар солиқ инспекцияси ҳамда манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилмоқда.
Меҳнат бозорида ўз ўрнини топишни, муносиб иш ҳақи ва барқарор келажакка эга бўлишни истаган азиз гулистонлик ёшлар ва шаҳар меҳмонлари!
Сизни орзиқиб кутилган Катта Меҳнат ярмаркасига таклиф этамиз! Бу шунчаки бўш иш ўринлари тақдимоти эмас, балки ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юборувчи муҳим қадамдир!
Мўлжал: Марказий истироҳат боғи ёнбошида, "Ипотека-банк" филиали биноси ёнида.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#пресс_тур
Ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олишга эътибор кучайтирилмоқда
🗣 Янгиер шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими раҳбари Шерали Юлчиев иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олиш чоралари” мавзусида пресс-тур ўтказилди.
⚪️ Таъкидланганидек, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат масъул ташкилотлар, балки ҳар бир фуқаронинг экологик маданияти ва масъулиятига ҳам бевосита боғлиқ. Шу боис экологик талаб ва қоидаларга риоя қилиш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда яшил ҳудудларни асраш борасидаги тарғибот-тушунтириш ишлари изчил давом эттирилади.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олишга эътибор кучайтирилмоқда
Пресс-тур давомида иштирокчиларга шаҳарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда ҳаво ифлосланишининг асосий омилларини камайтириш, чиқиндиларни белгиланган тартибда бошқариш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, корхона ва ташкилотларда экологик меъёрларга амал қилиш, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини назорат қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Сув ресурсларини муҳофаза қилиш йўналишида эса сув ҳавзалари ва оқова тизимларига турли чиқиндилар тушишининг олдини олиш, сувдан самарали ва тежамкор фойдаланиш, санитария-экологик талабларни таъминлаш муҳим вазифалардан экани таъкидланди.
Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган амалий ишлар билан яқиндан танишиб, мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пресс-тур давомида Давлатобод маҳалласида аҳоли учун яратилаётган шароитлар, ҳудудни ободонлаштириш, кўп қаватли уй-жойлар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда аҳолининг кундалик муаммоларини манзилли ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Бугунги кунда Давлатобод маҳалласида 4 240 нафар аҳоли, 1 320 та хонадон ва 1 360 та оила истиқомат қилади. Маҳалла ҳудудида жами 46 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, уларнинг техник ва ташқи ҳолатини яхшилаш, аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, 2026-йил давомида 7 та икки қаватли ҳамда 3 та тўрт қаватли уйда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, яна 1 та тўрт қаватли уйнинг том қисми тўлиқ алмаштирилди. Мазкур ишлар кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг мурожаат ва эҳтиёжларини ўрганиш асосида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Маҳаллада болалар ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт билан шуғулланиши учун шароитларни яхшилашга ҳам эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 2 та болалар майдончаси таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 1 та спорт майдончаси янгидан қурилиб, аҳоли ихтиёрига берилди.
Ҳудудни ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилди. Жумладан, 1,2 километр узунликдаги ариқлар ҳамда 0,60 гектар майдон тозаланди. Амалга оширилган ободонлаштириш ишлари давомида ҳудуддан 16 тонна маиший чиқинди олиб чиқилди.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пресс-тур давомида иштирокчилар ўқув марказларидаги таълим жараёнлари, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, ёш тадбиркорларнинг фаолияти ва амалга ошираётган лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.
Тадбир давомида ёшлар бандлиги, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилиб, журналист ва блогерларнинг саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.
Мазкур пресс-тур ёшлар учун яратилаётган имкониятларни очиқ ва холис ёритиш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилади.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сувдан оқилона фойдаланиш, уни исроф қилмаслик ва сув ресурсларига масъулият билан муносабатда бўлиш — табиатга бўлган эътиборимизнинг муҳим кўринишидир.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги ёшлар орасида ўзининг фаоллиги, интилувчанлиги ва янгиликка бўлган қизиқиши билан ажралиб тураётган ёш қизлардан бири — Баротова Дурдона
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ИШ — ЯНГИ ИМКОНИЯТ!
Ўзингизга муносиб касб ва барқарор даромадли иш топишни истайсизми?
Унда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида иштирок этинг!
Меҳнат ярмаркасида сиз учун янги имкониятлар эшиги очилади!
📍 Янгиер шаҳар 16-сонли Маданият маркази (ДКС) биноси
🗓 8-октабр куни, соат 10:00 да
💼 Ярмарка давомида:
🔹 мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш;
🔹 иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш;
🔹 ўзингизга мос иш ўрнини танлаш;
🔹 ёшларни иш билан таъминлаш масалалари бўйича амалий ёрдам олиш имконияти мавжуд.
Азиз ёшлар!
Сизнинг билим ва салоҳиятингиз жамиятимиз учун муҳим. Ўз иқтидорингизни намоён этиш ва муносиб иш ўрнига эга бўлиш учун ушбу имкониятдан фойдаланинг!
📣 Барча иш изловчи фуқаролар ва ёшларни меҳнат ярмаркасида фаол иштирок этишга чорлаймиз!
Иш излаётган бўлсангиз — имкониятни қўлдан бой берманг!
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Ўзингизга муносиб касб ва барқарор даромадли иш топишни истайсизми?
Унда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида иштирок этинг!
Меҳнат ярмаркасида сиз учун янги имкониятлар эшиги очилади!
Азиз ёшлар!
Сизнинг билим ва салоҳиятингиз жамиятимиз учун муҳим. Ўз иқтидорингизни намоён этиш ва муносиб иш ўрнига эга бўлиш учун ушбу имкониятдан фойдаланинг!
Иш излаётган бўлсангиз — имкониятни қўлдан бой берманг!
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Суҳбат давомида ўқувчиларга замонавий ахборот технологияларидан хавфсиз фойдаланиш, интернетда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, шубҳали ҳаволалар ва хабарларга ишонмаслик, шунингдек, турли хил интернет фирибгарликлари ва киберҳужумлардан сақланиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик — бу нафақат эркинлик, балки ўз тақдиримиз, келажагимиз ва юртимиз тараққиёти учун масъулиятдир.
Мустақиллик — ўз тилимиз, миллий қадриятларимиз ва тарихимизни асраб-авайлаш, Ватан равнақи учун сидқидилдан меҳнат қилиш демакдир.
Бугунги тинч ва осойишта ҳаёт, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва келажакка бўлган ишонч — мустақилликнинг энг муҳим неъматларидандир.
Ватанимиз тинчлиги ва тараққиёти — барчамизнинг умумий мақсадимиз!
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM