TABOBAT OLAMI 📚📚
858 subscribers
635 photos
460 videos
2 files
768 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
Кемадан қўрққан қул

Бир куни подшоҳ билан қул бир кемага чиқишибди. Умрида денгиз кўрмаган қул кема ҳаракатланганида қўрқиб бақира бошлабди. Қул огоҳлантиришларга қарамай бақираверибди. Қулнинг бақириб-чақиришидан подшоҳнинг ҳаловати йўқолибди.
Кемадаги доно кишилардан бири подшоҳга:
– Рухсат берсангиз, уни жим қила оламан, – дебди. 
Подшоҳ жуда хурсанд бўлишини айтибди. Подшоҳнинг рухсати билан доно киши қулни денгизга ташланишини буюрибди. Сузишни билмаган қул жон ҳолича ёрдам сўрабди. 
Қулнинг сувда чўкаётганини кўрган доно киши:
– Бўлди, етади. Уни олиб чиқинглар. Доно кишининг сўзига биноан қулни денгиздан олиб чиқишибди. Қул уни олиб чиққанларга раҳмат айтиб бир чеккада тинчгина ўтирибди. 
Доно кишининг бу иши подшоҳга ёқибди. Подшоҳ табассум билан қараб:
– Бу қулни қандай қилиб жим қилдинг?
Доно киши жавоб берибди:
– Ўтирган жойида бақириб-чақирган бу қул бундан олдин денгизда чўкмаган. Шунинг учун кемадаги ҳузур-ҳаловатнинг қадрини билмайди. Бу қул каби соғлик ва ҳузурнинг қадрини фақат уни йўқотганлар билади. Одамнинг бошига бир кулфат ва дард келсагина ҳузурнинг ва роҳатнинг қадрига етади. Бу борадаги қуйидаги муборак тавсия машҳурдир: “ Беш нарсанинг қадрини олдиндан билинг:
Касал бўлмасдан олдин соғлиқ қадрини;
Қариликдан олдин ёшлик қадрини;
Машғул бўлмасдан олдин бўш вақтнинг қадрини;
Камбағал бўлмасдан олдин бойлик қадрини;
Ўлимдан олдин тириклик қадрини

Тафаккур қилинг!

@Sirli_uzz
👍5
Forwarded from Ma'rifat
#Ramazon_2024

11 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КУНИ ДУШАНБА

САҲАРЛИК: 05:23
⏰ (Тошкент вақти билан)


САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

@Sirli_uzz
👍1
Forwarded from Ma'rifat
РЎЗАГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Савол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими?


Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Савол: Ассалому алайкум! Эр хотин рўза пайтида, ифторликдан сўнг яқинлик қилса бўладими?

Жавоб: - Ва алайкум ассалом! Жуда бўлади. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Савол: Укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими?

Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Савол: Тиш олдирса рўза очиладими?

Жавоб: Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

Савол: Эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими?

Жавоб:
1) Эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?

Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?

Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Рўзадор кундузи ухлаб, тушида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

Савол: Рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа рўзаси очиладими?

Жавоб: Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?

Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Савол: Рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими?

Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Савол: Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?

Жавоб: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

Савол: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (геморрой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйишса, рўза очиладими?

Жавоб: Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

“Мўминнинг қалқони” китобидан

@Sirli_uzz
👍6
СНИЖЕНИЕ ПОТЕНЦии
Заваривать сушеные листья кипрея как чай и пить 2-3 раза в день.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

УСТАЛОСТЬ, УТОМЛЕНИЕ
Залить 2 столовые ложки травы Кипрея 0,5 л кипятка, довести до кипения и настаивать 30 минут. Пить по 1/3 стакана 3—4 раза в день за 30 минут до еды в течение 2-3 недель.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Цистит ХРОНИЧЕСКИЙ
Залить 1 столовую ложку кипрея 1 стаканом кипятка, настаивать 2 часа, процедить. Пить в теплом виде по 1/3 стакана 3 раза в день за 20 минут до еды.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

ЯЗВЕННАЯ БОЛЕЗНЬ ЖЕЛУДКА И ДВЕНАДЦАТИПЕРСТНОЙ КИШКИ
Залить 2 столовые ложки кипрея 1 стақаном Кипятка, кипятить 15 минут, охладить при комнатной температуре, процедить. Пить по 1 столовой ложке 3 раза в день до еды для профилактики заболевания, особенно в периоды возможного обострения — весной и осенью.


@tadodat 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1
Forwarded from Ma'rifat
#Ифторлик_вақти
🌙 Рамазоннинг 1-куни

📆 11-март, душанба

⏳ Ифторлик вақти: 18:27



Оғиз очиш дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

📲 Яқинларингизга ҳам эслатинг!

@Sirli_uzz
👍2
Имом Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ким Аллоҳнинг махлуқларига қандай муомала қилса, Аллоҳ ҳам унга дунё ва охиратда айнан ўша сифатда муомала қилади. Аллоҳ таолонинг бандасига муносабати, банданинг Аллоҳнинг махлуқларига муносабатига қараб бўлади. Бас, шундай экан, қандай бўлишни истасангиз бўлаверинг, албатта Аллоҳ таоло ҳам сизга ўзингиз истаганингиздек бўлади.

- Ким Аллоҳнинг бандаларига мулойим бўлса, Аллоҳ ҳам унга мулойим бўлади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларига раҳм қилса, Аллоҳ ҳам унга раҳм қилади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларига яхшилик қилса, Аллоҳ ҳам унга яхшилик қилади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларини кечирса, Аллоҳ ҳам уни кечиради.
- Ким Аллоҳнинг бандаларига саховат қилса, Аллоҳ ҳам унга саҳоват қилади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларига ёрдам берса, Аллоҳ ҳам унга ёрдам беради.
- Ким Аллоҳнинг бандаларини айбини яширса, Аллоҳ ҳам унинг айбини яширади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларини айбини ошкор қилса, Аллоҳ ҳам унинг айбини ошкора қилиб шарманда қилади.
- Ким Аллоҳнинг бандаларидан яхшиликни ман қилса, Аллоҳ ҳам ундан яхшиликларини ман қилади.
- Ким макр қилса, Аллоҳ ҳам унга макр қилади.
- Ким алдаса, Аллоҳ ҳам алдайди.
- Ким душманлик қилса, Аллоҳ ҳам душманлик қилади.

(Ал-Вобил ас-Соййиб)

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
@tabobat
👍4
ВОСПАЛЕНИE Слизистой ОБОЛОЧКИ РТА
Залить 1 столовую ложку листьев кирея І етаканом кипятка, настаивать 1 час, процедить
. Полоскать рот.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Конъюнктивит
Залить 1 столовую ложку кипрся 1 стаканом кипятка, кипятить 15 минут, настаивать 1 час процедить. Промывать глаза.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

РАНЫ
Прикладывать к ране чистые листья кипре. Или измельчить листья и прикладывать их на бинете.
Приготовить настой, какш было указано в рецете лечення головной боли. Настоем промы нать раны.
Сухую траву кипрея измельчить до состояния порошка. Присыпать ссадины и раны.


@tabobat

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍2
Ибн Синонинг илтимоси

Абу Али ибн Сино подшоҳлардан бирининг касалини даволаб тузатгандан кейин, подшох тила тилагингни, деганда, Сино: Кутубхонангиздаги китоблардан фойдаланмокка рухсат этсангиз
кифоя, - деган экан.
Буни эшитган амалдорлардан бири енидагиларга.
Бу табиб девонорок шекилли.
Сог булса, вазирликни сурамай, бир уй когоз сурармиди деган экан.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
@tabobat
👍2❤1
🌙🌙🌸🌸, [9 мар. 2024 в 20:28]
Тошкент шаҳрида Akfa Medlineда тугма юрак пороги билан туғилган 15 ёшгача бўлган болаларни 2 апрелдан 2 майгача Руза ойи учун бепул операция қилиб берилади. 1141 га мурожаат қилишингизни сўралади. Иложи бўлса тарқатинглар савоб учун
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МИЯГА ДАМ БЕРИНГ.
ГУЗАЛ МАНЗАРАЛИ УЙН

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

@tabobat
❤2👍2
Forwarded from Ma'rifat
#Ифторлик_вақти
🌙 Рамазоннинг 2-куни

📆 12-март, сешанба

⏳ Ифторлик вақти: 18:29


Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
@Sirli_uzz
👍3
Forwarded from Ma'rifat
Ҳижрий 1445  3 Рамазон
2024 йил  13 Март Чоршанба куни учун Намоз вақтлари тақвими Тошкент, Тошкент вилояти  Паркент  вақти  билан.


 
🟢 🤐Саҳарлик 5:20
⏰ БОМДОД 05:20 6:00 жм/бн
⏰ ҚУЁШ -     06:40
⏰ ПЕШИН - 12:34 жм/бн 13:00
⏰ АСР -        16:42
⏰ ШОМ -      18:30
👏
Ифторлик 18:30
⏰ ХУФТОН -19:4
1

🕌 Таровеҳ 20:30


❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси 103-оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Бир амалга далолат қилувчи ўша  амални қилганлик ажрига  эга бўлади! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
Ҳотиржамлик истаган қалблар учун 👉
@Sirli_uzz
🕌 Сирли жоме масжидининг расмий канали
🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗
Ишк дардининг давоси

Абу Али ибн Сино беморнинг чакка ва билак томирларини ушлаб, баданда кечаётган сир-асрорлардан батафсил вокиф буларди. Томир бир маромда урадими, суст ёки тез-тез эмасми, уриш куввати кандай ва яна канака сифатга эга эканлигини билиб, ҳаттоки ишк дардини аниклашда ҳам муваффакиятларга эришганди.
Хуросон ва Ҳиндистоннинг кудратли султонлари кахридан яши- риниб юрган Ибн Сино Гургон шаҳрига келади. У шаҳардаги кар- вонсаройлардан бирида тўхтайди ва хамхонасини даволайди. Шун- дан сунг бошка беморлар кела бошлади. Табибнинг шуҳрати Гургон шоҳи Кобус кулогига етибди.
Уни топиб, жиянимнинг ҳузурига келтиринглар. Жиянимнинг дардини даволасин. Ажаб эмас, у туфайли жияним шифо топса, баъ зи кишиларнинг кўли енгил бўлади, - дебди шаҳаншоҳ.
Бунгача кўп табиблар ва дуохонлар шоҳнинг жиянини даволаш- га уриниб кўрган эдилар. Улар беморни пайпаслаб кўрар, кузини, тилини, терисини текширишарди. Улар беморга тош, туморлар бери- шар, бурун тешикларига туфлашар, хеч фойдасиз ирим-сиримларни килишар эди. Бирок бирортасининг «шифоси» йигитга наф бер-
масди.
Абу Али ибн Синони беморнинг ёнига олиб келдилар. У нихоят- да хушруй, мўйлаби эндигина сабза урган, хомуш навжувон эди. Ибн Сино йигит ёнига тиз чукиб, томирини ушлаб кўрар экан, шундай
деди:
Гургон шахридаги даҳалару кўчаларни беш кулдек биладиган одамни топиб келинглар.

Дачоми бор

@tabobat

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍9
АНДИЗ
(қораандиз, сариқандиз, занжабил)
ДЕВЯСИЛ ВИСОКИЙ (девясил большой)
INULA HELENIUM L.
Андиз-ўзбекча ва туркчада муштарак исмдир. Занжабили шомий - форсча. Буйи 100-175 см бўлган кўпйиллик ўт-ўсимлик. Узиб олувчи ва сийраклашти- рувчи хусусиятларга эга. Андиз гиёҳ илдизи бўлиб, қаттиқ ва ёғочли, хушбуй ва аччиқ таъмлидир. Икки хил бўлади. Биринчиси хўллик пайтида ёкут ранг- ли кизил ва қуриганда корага мойил бўлади. Иккинчиси хўл ва янги пайтида кўкка мойил, куриганда эса сариқ бўлади. Биринчиси ўзбек тилида қораандиз, иккинчиси сариқандиз дейилади. Поясидан барг чиқаради. Барги кенг ва узун, дағалроқ, зич, гули бирозгина кўкка мойил бўлади. Уруғи куртум уруғига ўх- шайди, бир оз ёзикроқ, мазаси аччиқроқ. Ўсиш жойи - тоғлар ва тошлок жой- лар. Илдизи ёз вақтида ковлаб олинади ва ишлатиладиган қисми шу илдиздир. Иссик ва III даражанинг аввалида қуруқ.
Андизнинг илдизи ва илдизпояси кузда ёки эрта баҳорда ковлаб олинади. Тупрокдан тозалаб, сув билан ювилади, йўғон илдизи ва илдизпоялари кун- далангига қирқилиб, очиқ ҳавода куритилади. Ўсимликнинг илдиз, илдиз- пояси таркибида эфир мойи, лактонлар, қандлар ҳамда алкалоидлар, сапонин- лар ва бошка бирикмалар бор.

Табобат комуси.

@tabobat.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍3😢2
Муолажалардан тавсиялар.

Андиз
👍Артерия қон томирлари торайиши.
Қуритилган илдизидан 30 г ни май- далаб, жигарранг шишага солинади, устига 100 мл спирт куйилади ва 20 кун ко- ронғи жойда сақланади. Сузиб олиб, 20% ли прополиснинг спиртли дамламаси билан аралаштириб, кунига икки-уч маҳал 25-30 томчидан истеъмол қилинади.

🌚🎋🌴🪴🌲🍀🎄☘🍁🌿🌱🍃🌳

👍Бавосир.
Куритиб майдаланган илдизидан бир ош қошиғи устига 250 мл қайнатилган совук сув қуйиб, саккиз соат қўйилади. Сузиб олиб, кунига тўрт ма- ҳал 50 мл дан овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади.

🍇🍉🍌🍋🍑🥭🍍🍊🍐🫐🫒🥑

👍Илдизидан икки чой қошиғи устига икки стакан қайнатиб совитилган сув куйилади ва олти соат тиндириб қўйилади. Кунига уч-тўрт маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин чорак стакандан ичилади.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

@tabobat
👍1