TABOBAT OLAMI 📚📚
826 subscribers
638 photos
464 videos
2 files
769 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
Халқ табобати рецептлари (суртмалар) Каштан пўсти бўлиши эҳтимол тутилган ҳолат. Биринчидан
(уруг пўсти) қайнатмасидан оёқдаги оғриқларни йўқотишда, болдир мушакларининг тунги томир тортишларида фойдаланилади. 100 гр пўстлоқ уруг пўстидан ванна тайёрлаш учун 2 л сув қуйилади, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади, 4 соат тиндирилиб, сузгичдан ўтказилади. Муолажа вақти 15 дақиқа, бир курс муолажа муддати 10 кун, кунора бажар
са ҳам бўлади. Оёқ ваннаси учун ботқоқ ўсимлиги настойкаси (димламаси)
қуйидагича тайёрланади: 100 гр қуруқ ўтга 2 лқайнаган сув солиниб, тиндирилади, сузгичдан ўтказилади. Ванна ҳар куни ёки кунора қилинади, қичитқиўт настойини ичиб, муолажа бирга олиб борилади. Амал муддати 15 дақиқа, муо
лажа муддати — тузалгунча. 200 гр асалга бир ош қошиқ йирик туз аралаштирилади. Ара
лашма касал веналар бўйлаб оёқ терига юпқа қилиб суртилади. Пергамент қоғоз ёпиб (целлофандан фойдаланиш тав- - сия этилмайди), дока билан ўралади. Компресс икки кун сақланади, кейин бир кун дам берилади. Муолажа муддати
— 9 кун. Сувли ва пишган помидор майда қилиб тўғралади ва қаттиқ
шамоллаган веналарга ёпиштириб чиқилади, устидан дока билан енгил боғлаб қўйилади. 3—4 соатдан кейин янги помидор тўғрамлари билан алмаштирилади.
АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ

Артериал гипертензия — артериал босимнинг (АБ) бир текис ва муттасил кўтарилиши билан изоҳланувчи ҳолат. Симоб устунининг 140 дан баланд систолик (юқори) ва 90 мм дан қуйи диастолик (қуйи) босимидан иборат. Ташхис АБ нинг камида уч ўлчамли натижасида қўйилади. Ўлчамлар турли вақтда тинч ҳолатдаги пайтда ўлчанади, бунда бемор АБга таъсир қилувчи озиқ-овқат ва дори истеъмол қилмаслиги керак.
Тахминан 5 % ҳолларда иккиламчи артериал гипертензия учрайди – бу билан АБ айрим касалликлар аломати бўлиши эҳтимол тутилган ҳолатдир. Биринчи галда бу буйрак касалликлари ва буйрак артериялари шикастланишидир. Бундан ташқари артериал гипертензия қалқонсимон без ва буйрак усти касалликларида келиб чиқиши мумкин. Бунда АБ ошишини келтириб чиқарувчи гормонлар ишлаб чиқариш кучаяди. Касаллик сабабларини шифокор аниқлаши шарт, сабабларни тўғри аниқлаш эса тегишли муолажа тайинлаш учун зарур. Бироқ босим ошишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа аломатлар бўлмаганда, бирламчи артериал гипертензия ҳақида гапирилади.
Бирламчи артериал гипертензия нима? Гипертоник касаллик, оддий тилда «гипертония» барча АБ кўтарилиш ҳолатларининг 95 % дан кўпроғини ташкил этади. У одатда 30 билан 60 ёшли беморлар ўртасида кузатилади. Бу сурункали касаллик бўлиб, гоҳ тузалиб, гоҳ ёмонлашиб тураверади.
Гипертоник касалликнинг асосий хавфли омиллари асосан қуйидагилардир:
• сурункали қаттиқ ҳаяжон (стресс); • ош тузини кўп истеъмол қилиш; очекиш; • алкоголли ичимликларга ружу қўйиш;
• гиперхолестеринемия (қонда холестерин даражасининг ошиши);
• вазн ортиши, семириб кетиш.
Артериал гипертензия юрак, бош мия, буйрак ва бошқа аъзс парга зарарли таъсир кўрсатади, атеросклероз, юрак нуқсонла би касаллигининг ривожланишида хавфли омил бўлиб, инсулть миакард инфаркт сурункали юрак нуксонларининг асосий сабабларидан бири булиб хисобланади ..

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
- - -

.
ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ9 табобати рецептлари (дамламалар) Бир ой мобайнида арслонқуйруқ настойкасидан кунига 3-4
махал 30—40 томчидан ичилади. 10 кунлик танаффусдан
кейин муолажа яна такрорланади. 30—40 кун давомида дўлананинг қип-қизил гул настойкасидан
кунига 2-3 маҳал 20-30 томчидан ичилади. Зарурат туғилса, 10 кунлик танаффусдан кейин муолажани яна такрор
лаш мумкин. Ёнғоқнинг ички тўсиқ пардалари настойкаси, уни тайёрлаш
учун бир стакан туйилган ёнғоқ пардаси олинади, 2 стакан қайнаб совитилган сувга солиб, OFзи ёпиқ идишда 10-12 кун офтобга қўйиб тиндирилади, сузгичдан ўтказилади ва
кунига бир марта бир чой қошиқдан ичилади. Борди-ю, гипертоник касаллик атеросклероз туфайли келиб
чиққан бўлса, ёнғоқни асал билан ейиш фойдалидир. Қора мевали (четан) ребинанинг 50 гр янги шарбатини ку
нига збора, овқатдан 40 дақиқа олдин ёки овқатдан кейин 1-1,5 соат ўтгач бир ярим ой давомида ичилади. Эҳтиёт чоралари: четан ошқозонда ва ўн икки бармоқли ичакда
яраси борларга тўғри келмайди. Сувда 36 соат ивитилган долчин шарбати (бир стакан), қизил
сабзи шарбати (бир стакан), табиий асал (1 стакан), битт; лимон суви. Барчаси сирли идишда қорилади. Оғзи зич ёпил ган идишда қоронғи жойда сақланади. Уч ой здавомида кун да уч марта овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан 2-3 соа кейин икки чой қошиқдан ичилади.
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Forwarded from Malham Uz 🌹
😢💞🥀 БЕЧОРА ЕТИМЧА...
Бир қизалоқнинг отаси у дунёга келмасдан олдин дунёни тарк этади. Қизнинг тили "ая" деб чиқади. Кўчадаги болалар сумкани тўлдириб келаётган отасининг ёнига чопиб бориб, "дада" деб эркаланганда унинг ҳам "дада" дегиси келар, лекин кимнинг ёнига чопишини билмасди. Мушфиқ она ота
йўқлигини билдирмасликка уриниб, қизига ҳам оналик, ҳам оталик қилди. Ўгай ота барибир ўгайлигига боради, деб қизини ўйлаб, турмушга чиқмади. Она-бола доим бирга. Она қизидан олдин уйқудан уйғониб нонушта тайёрлар: иккита пиёла, иккита ликоб, иккита қошиқ дастурхон устига қўяр, ва нонушта тайёр бўлганда қизни оҳиста уйғотар, қиз эса эркаланиб, онасининг бўйнига осиларди.
– Асалим, нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат.
– Хўп бўлади, ойижон.
Қизалоқ юз-қўлини ювиб келиб онасининг қаршисига эмас, ёнига ўтиради. У эсини танигандан бери шу ҳолат ҳар куни такрорланади. Бир куни нима бўлди-ю қиз онасидан олдинроқ уйғонади. Қараса, онаси ҳамон уйқуда. Етти яшар қизча онани суюнтиришни истаб, ўзи нонушта тайёрлашга тушди. Одатдагидек дастурхонга иккита пиёла, иккита ликоб, икки-та қошиқ қўйиб, онасини уйғотгани ётоқхонага кирди. Қуш уясида кўрганини қилади деганларидек, онасини оҳиста уйғота бошлади.
– Нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат.
Онаси уйғонмади.
– Ойи, нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат.
Она ҳамон уйқуда. Қиз эса ҳафсала билан эринмай:
– Асалим, нонушта тайёр... – деб такрорларди.
Она қимирламай осуда ухлар, бола эса йиғламсираб:
– Ойижон, туринг, мен ўзим чой дамлаб қўйдим. Ойижон, илтимос, уйғонинг, – деб ялинишга ўтди. Сўнгра зорланиб йиғлашга тушди. Селдек кўз ёшлар она юзини юва бошлади.
– Ойижон, кўзингизни очинг. Ялинаман, менга бир қаранг. Агар сизни хафа қилган бўлсам, кечиринг
. Энди эркаланмайман, ёмонлик қилмайман, ҳамма айтганингизни сўзсиз бажараман.
Қиз жажжи қўли билан онасининг нурли юзини сийпалаб, унинг теппасида узоқ ўтирди. Она эса кўзини юмганча жим ётарди. Қиз ён қўшнисини чақириб чиқди. Катта ёшли жувон ёш қўшнисининг жони узилганини пайқаб, қизни бағрига босди. У қизга нима дейишни, қандай тушинтиришни билмасдан унсиз йиғлай бошлади. "Онанг ўлди, энди уйғонмайди, меҳрибонинг мангу уйқуга кетибди", дегани тили бормади.
Эртасига маҳалла эркаклари аёлни тобутга солиб ҳовлидан олиб чиқиб кетишди. Бегона эркакларнинг онаси ётган уйга кираётганини кўрган қиз аввалига ҳайрон бўлди. "У уйда онам бор, кирманглар!" – деб уларнинг йўлини тўсди. Кимдир "сабр қил, қизим", деса, кимдир "бечора етимча", деди...
Шундан бери қизни ҳеч ким нонуштага уйғотмай қўйган. Шундан бери қиз "ойижон" дейишни қумсагани қумсаган.
..🌤#янги-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🌹Мен сизларни қадрлайман🌹⏰🌼#Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈 ва юртимиз ва #жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!🌙☎️99-906-33-66 🌹Эхсонни мукофоти,фақат эҳсондир.(Роҳман-60)
🕊💞Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг,Аллоҳ ҳам эвазига сизга эҳсон килади ИНШААЛЛОҲ👉 @malhamuz👈 #Биз билан бирга бўлинг.
#Яқинларингизни хам таклиф қилинг. "ТИБ" #илм излаганларга илм канали"👉 https://t.me/malhamuz 🌸✨ Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур(Зарият сураси 55)
💐🌼🌹 🏝🌴 💞🥀 🌺🐝 ⛅️🔥🌨
Камқонликнинг белгилари ва оқибатлари


❗️Ҳозирги кунга келиб экологик муҳитнинг ёмонлашуви, кундалик истеъмол қилинаётган маҳсулотларда керакли дармондориларнинг етишмаслиги натижасида бир қанча касалликлар юзага келмоқда.

❗️Бугун ана шундай касалликлардан бири бўлган камқонлик яъни, анемия ҳақида тўхталмоқчимиз. Қон таркибидаги гемоглобин миқдорининг пасайиб кетиши камқонлик касаллигига сабаб бўлади.

❗️Мияга кислород етказиб бериш эса айнан қондаги гемоглобиннинг асосий вазифасидир. Бу касаллик билан оғриган беморларда турли инфексион хасталикларга чалиниш хавфи юқори бўлиб, уни тезда бартараф этиш қобилияти паст бўлади. Қон таркибида организмнинг ҳаётий ўсиб ривожланиши учун муҳим бўлган озиқ моддалар мавжуд.
Камқонлик (анемия)га чалинмаслик учун қондаги гемоглобин миқдорининг меъёрда бўлишига аҳамият беринг ҳамда кундалик таомномангизни темир моддасига бой бўлган маҳсулотлар билан бойитинг.

❗️Ушбу касаллик болаларнинг жисмоний ва руҳий ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бемор болалар ўз тенгдошларидан ақлий қобилияти пастлиги сабабли ортда қола бошлайди. Камқонлик боланинг дарс жараёнида вазифаларни яхши ўзлаштира олмаслиги, уйқучанлик, хотиранинг пасайиши, тез касалликка чалиниши, бош оғриғи ва бошқа шу каби кўринишларни юзага келтириши мумкин.

❗️Болаларда камқонлик касаллигини тезда аниқлаш ва уни вақтида даволаш зарур. Уларнинг ўз вақтида овқатланиши, витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиши келажакда соғлом бўлиб вояга етишини таъминлайди.

❗️Шунингдек, камқонлик касаллиги аёлларда ҳомиланинг нормал етилишига ва соғлом ривожланишига таъсир этиб, туғиш пайтида кузатиладиган асоратларнинг кўпайишига олиб келади. Бундан ташқари, темир танқислиги, яъни камқонлик аниқланган она туғилажак фарзандига етарли миқдорда темир заҳирасини бера олмайди. Оқибатда чақалоқ руҳий ва жисмоний ривожланишдан ортда қолади.

❗️Камқонликнинг белгилари қуйидагилар:
Терининг қуруқлашиши, оғиз бурчагининг ва товоннинг ёрилиши, сочнинг тез синиши ва тўкилиши, тишларнинг мўрт бўлиб емирилиши, тирноқларнинг юпқалашиши, кўчиши ва синиши, тирноқ шаклининг ўзгариши, ҳид сезишда (қуруқ ердан сув сепилганда чиқадигин ҳид, шунингдек, керосин, бензин, тамаки, машина моторидан чиқадиган ҳидларни ёқтириш) ва таъм билишда (кесак, гилвата, чой шамаси, хом гўшт, макарон, гуруч ейишга мойиллик) каби ўзгаришлар кузатилади.

❗️Темир моддаси табиий ҳолда озиқ-овқатлар таркибида етарлича мавжуд. Фақат темир моддасини кўп тутадиган ва инсонга зарур бўладиган озиқ-овқатлардан етарли миқдорда ёшликдан бошлаб, узлуксиз истеъмол қилинса бўлгани.
@tabobat
Bir kuni Umar ibn Xattob Rasululloh Sallallohu alayhi vassalamning xuzurlariga kirib:

- Ey Allohning Rasuli, men qachon Abu Bakrga yo'liqsam u avval meni salom berishimni kutadi! - dedilar.

Shu Payt oldilariga Abu Bakir Roziyallohu Anhu kelib qoldilar. Nabiy sallallohu alayhi vassalam u kishidan bu haqida so'radilar. Abu Bakr Roziyallohu anhu :

Ya Rasululloh, Men eshitdimki, kimda kim birodariga yo'liqqanida avval salom bersa o'sha kishiga jannatda qasr barpo etilar ekan. Men ana shunday qasr birodarim Umarda bo'lishini istadim..

♻️ Дўстларингиз билан баҳам кўринг!

📔 @Sirli_uzz
👨‍⚕️Организм учун D витамини муҳимлигининг сабаблари


🌱D витамини суяклар, мушаклар, тишлар ва ҳатто иммун тизими соғломлиги учун жуда муҳим. Агар организм бу витаминни етарли миқдорда қабул қилиб турмаса, соғлиқ билан боғланган муаммолар пайдо бўла бошлайди.

👨‍⚕️Мушаклардаги оғриқлар ва заифлик

🌱D витамини мушаклар тўғри фаолият кўрсатишига ёрдам беради, унинг етишмаслиги эса оғриқ ва заифликни келтириб чиқаради. Танангиз грипп билан касалланган ҳолатдаги каби оғрий бошлайди. Агар бу етишмовчилик бартараф этилмаса, аҳволингиз тезликда ёмонлаша бошлайди.

👨‍⚕️Бош оғриғи ва айланиши

🌱D витамини етишмаслиги қон босимининг кўтарилишига олиб келади. Кўпчилик бу касалликни ўз вақтида пайқамаслиги оқибатида юрак билан боғлиқ ҳолатлар рўй беради. Агар ўзингизда тез-тез бош оғриғи ва айланиши ҳолатларини сезсангиз, тезда шифокорга учрашинг.

👨‍⚕️Тез-тез касал бўлиш

🌱Агар сиз грипп ва шамоллаш билан тез-тез касаллансангиз, бу иммун тизимингиз заифлашганини билдиради. Бу муаммонинг сабабларидан бири иммун ҳужайралари фаолияти учун зарур бўлган D витамини етишмаслиги ҳам бўлиши мумкин.

👨‍⚕️Қорин билан боғлиқ муаммолар

🌱Агар сизга селиакия, ичаклар шамоллаши деб ташхис қўйилган бўлса ёки сизни меъда қайнаши ва ич қотиш безовта қилса, бу касалликларни енгиллаштиришда D витамини ёрдам беради.

👨‍⚕️Кўп терлаш

🌱Агар сиз ҳеч қандай сабабсиз ҳаддан ташқари кўп терлаётганингизни сезган бўлсангиз шифокорга учраганингиз маъқул. Кўп терлашнинг сабабларидан бири D витамини етишмаслигидир.
Б12 витамини жудаям фойдали анемияда
@tabobat
Долчин фойдалари

Долчинни чой, қаҳва ва суюқ таомларга таъм беришда фойдаланиш мумкин. Совуқ кунларда сутга асал ва бир чимдим долчин қўшиб ичилса, баданни иситиб, шамоллаш аломатларига даво бўлади. Қуйида сизни долчиннинг шифобахш хусусиятлари билан таништирамиз.

1. Мия фаолиятини яхшилайди

Хотира, диққатни жамлаш ҳамда тасвирни эслаб қолиш қобилиятини яхшилайди. Кексаликдаги Альцгеймер касаллигидан ҳимоялайди. Жиззакилик, депрессия ва бош оғриқларига даво бўлади.

2. Ёғларни парчалайди

Қаттиқ қовурилган таом ёки егулик истеъмол қилингач, долчин қўшилган чой ичилса, овқат ҳазм бўлиши яхшиланиб, ичакларда ёғ тўпланиши юзага келмайди.

3. Қоматни ихчамлатиради

Албатта тўғри озиш учун овқатланишни назорат қилиш ҳамда спорт машқларини канда қилмаслик керак. Шу билан бирга долчин қўшилган чой ёки қаҳва ҳам асқатади. Ушбу маҳсулот қонда қанд миқдорини назорат қилиб, метаболизм жараёнини фаоллаштиради. Бу эса ортиқча вазндан ҳимоядир.

4. Ошқозонга ёрдам беради

Меъда фаолияти билан боғлиқ ўзгаришларда долчин қўшилган сабзавотли шўрва истеъмол қилиш мумкин. Айниқса, бир чимдим долчин солинган қовоқли таомларнинг мазаси оғзингизда қолади.

5. Асабни тинчлантиради

Долчинда магний кўп бўлиб, бу модда кайфият ўзгарувчанлигини назорат қилади. Қолаверса, долчиндаги бирикмалар яхши кайфият учун жавобгар гормонларни фаоллаштиради.

6. Милкларни мустаҳкамлайди

Долчин антибактериал таъсирга ҳам эга бўлиб, милк яллиғланишини бартараф этади. ҳатто, тиш эмалини турли зарарланишлардан ҳимоялаши ҳам мумкин. Бундан ташқари, оғиз бўшлиғини тозалаб, ёқимсиз ҳидлардан ҳалос этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Ўзбекистон халқ табобати академияси аъзози
⭕️Табиб Умаров Зуҳриддин

⭕️Тиш касалликларининг уй шаоитида даволаш усуллари ҳақида маълумот берадилар!
@Tabobat
🍃Қуръон_фазилати🍃

БЕМОРГА ДАМ СОЛИШ УСУЛИ

Имкони бўлса, ҳар ким ўзига-ўзи дам солгани яхши. Чунки беморнинг овози бегоналарникидан кўра яхшироқ таъсир қилади. Лекин баъзи вақтларда беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун ўзи ўқий олмаслиги мумкин. Шундай пайтда бошқа одам Қуръон ўқиб дам солади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини ўқиб, ўзларига дам солардилар. Аҳволлари оғирроқ бўлса, Оиша онамиз у зотга дам солганлари тарихдан маълум.
Бошқа одамга дам солдирилса, дам солувчи тақводор, солиҳ инсон бўлгани маъқул. Зеро, дам солиш ҳам дуонинг бир тури. Дам солувчининг нафаси ўткир бўлса, солган дами яхшироқ таъсир қилади, бемор шифо топади.
Ривоят қилинишича, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу “Фотиҳа” сурасини ўқиб, хасталарга дам солса, тезда таъсир қилар экан. У киши дунёдан ўтганидан кейин бошқалар дам солишса, аввалига самара бермабди. Шунда бунинг асл сабабидан бохабар кишилар: “Фотиҳа” сураси-ку, ўрнида турибди, аммо уни ўқийдиган Умар қани?” дейишган экан .
Дам солаётганда овозни бемор эшитадиган даражада – бироз кўтариб қироат қилинади. Чунки танадаги касал ҳужайралар шифо топиши учун овоз чиқариб ўқиш керак. Қуръон ўқилганда инсоннинг териси, ҳар бир ҳужайраси эшитади. Шунинг учун Қуръонни сал баландроқ овозда ўқиган маъқул. Қуръон билан даволаниш учун белгиланган маълум вақт йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ўқиса бўлади. Бироқ эрталаб, кечқурун шифо оятларини ўқиб дам солиш афзал. Оятлар етти марта ўқилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзи шифо оятларини, дуоларни етти мартагача такрорлаганлар .

🍀🍃🌿🌱☘️

📚"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан...

@Sirli_uzz
✍🏻Бўғин оғриқларини даволаш

‼️Ёнғоқнинг баргини ёки пўстлоғини эзиб, оғриган жойга суртилса, оғриқни қолдиради.

‼️Қари хўроз гўштидан тайёрланган шўрва ичилса, бўғим оғриқларидан тезда халос бўлинади.

‼️Туйилган қалампирмунчоқ сут билан аралаштириб фойдаланилса, бўғим оғриқларида фойдаси тегади.

‼️Шотут баргини сувда қайнатиб ичсангиз, бел оғриғидан қутиласиз.

‼️Кунига 7-8 граммдан ялпиз баргини янчиб сув билан ичилса, бел оғриғидан асар ҳам қолмайди.

@tabobat
#ФАКТ

😁 Жилмайиш, танада ендорфин ҳосил бӯлишига олиб келади, бу БАХТ ГОРМОНИ.

❗️Кулиш натижасида ӯпка атриясидаги қолдиқ ва газ ӯпкани тозалайди ва тозалайди.

❗️Кулиш - бу стрессни енгиллаштирадиган усул.

❗️Фақат ақлли одамлар ӯзларини устидан кулишлари ва ӯзларини танқид қилишлари мумкин!

❗️Юракни унутиш қалбингизни, онгингизни ва фикрларингизни ойдинлаштиради.

❗️Ҳавас сизга "ма'навий иммунитет", ҳасад еса "заҳарли токсинлар" келтиради.

@tabobat
🔴 Тишларни ғижирлатишингизни қандай аниқлаш мумкин.

Тишларни ғижирлатиш – тиббиёт тилида – бруксизм деб аталади. Бу организм ўзи идрок этмаган холда жағларни юмиш ва тишларни ғижирлатиш одатидир. Одатда бруксизм инсон ухлаётганда ёки мухим бир нарсага диққатини жалб қилган пайтида кузатилади. Шу сабабли инсон бу қилиғини ўзи сезмаслиги мумкин. Агарда жағларингизда оғриқ бўлса ва тишлар сезгирлигини ошганини, уларни синувчан бўлиб қолганини ва тушиб қолаётганини сезсангиз, демак бруксизм Сизни хам четлаб ўтмабди дегани. Бундай пайтларда бруксизм сабабини аниқлаш ва стоматологга учраш тавсия этилади.

Тишлар ғижирлатиши сабаби нима?
Тишлар ғижирлатишини сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин:
• Стресс ва чарчаш;
• Антидепрессантлар қабул қилиш;
• Уйқунинг бузилиши;
• Зарарли одатлар;
• Нотўғри прикус.

Тишларни ғижирлатишнинг энг бош сабабчиси ичакдаги гижжалар бўлиши мумкин деган тахминлар мавжуд. Аммо олимлар бу фикрга қўшилишмайди. Уларнинг фикрича тишларни ғижирлатадиган одатингиз бўлса дархол бориб ичак қуртига тахлил топширмасдан, ёмон одатлардан қутилишга, бўшашишга ва турли муаммолардан чалғишга харакат қилиш зарур.

Тишлар ғижирлатишини қандай йўқотиш мумкин.
Бруксизмдан қутулиш учун дам олиш ва чекишни ташлаш доим хам ёрдам бермайди. Бундай пайтларда даволашнинг қўшимча усулларидан фойдаланилади:

1. Махсус мосламалардан фойдаланинг.
Тишларни химояловчи «капа» тишларга тушаётган босимни камайтиради ва уларнинг эмалини кейинча зарарланишини олдини олади. Капани танлашда стоматолог билан маслахаташиш талаб этилади.

2. Машқлар бажаринг.
Қуйидаги махсус машқларни бажариш жағ мускулларини бўшаштиради ва тишларни ғижирлатиш одатидан қутулишга ёрдам беради.
• Оғзингизни худди эснаган сингари катта очинг. Уялмай оғизни каттароқ очаверинг ва жағ мускулларини иложи борича чўзилишига шароит яратинг.
• Оғзингизни юмиб, остки жағингиз билан хар икки ёнга 10 мартадан қимирлатинг.
• Оғзингизни 8-10 марта катта очиб ёпинг.

3. Психологга учранг
Агар тишлар гижирлатишининг сабаби стресс ва нотинчлик бўлса, унда ўз мутахасиси – психологга мурожаат қилинг.

https://t.me/tabobat_academy
Forwarded from Nasiba Kulova
Forwarded from Malham Uz 🌹
😢💞🥀 Таъсирли воқеа
Ўқитувчи дарс чоғида ҳалокатга учраган кема ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. Кемада эр - хотин хам бор экан. Улар қутқарув кемасигача сузиб боришди. Биргина жой бор экан. Эр хотинини итариб юборди. Шунда чўкаётган аёл эрига нима деди? Қани ким айтади?
... Кўпчилик бир овоздан "Сендан нафратланаман", ёки, "Кўзим кўр бўлган экан" деган сўзни айтган деди.
.. Шу пайт ўқитувчининг кўзи жимгина ўтирган болага тушди.
- Нима деб уйлайсан, аёл эрига нима деган?
- Боламизни эҳтиёт қилинг,- деган.
- Сен бу воқеани биласанми?- ҳайратланиб сўради ўқитувчи.
- Йўқ, мени ойим ҳам ўлими олдидан дадамга шундай деган - деди.
.. Ўқитувчи кўзига қалқиб келган ёшни кўрсатмаслик
учун четга бурилди.🌤#янги-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🌹Мен сизларни қадрлайман🌹⏰🌼#Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈 ва юртимиз ва #жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!🌙☎️99-906-33-66 🌹Эхсонни мукофоти,фақат эҳсондир.(Роҳман-60)
🕊💞Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг,Аллоҳ эвазига эхсон килади
Саримсоқ пиёз (чеснок), пиёздошлар оиласига киради. Атеросклерозга қарши курашувчи энг кучли доривор ӯсимликдир. Оғиз бӯшлиғидаги бактерияларни ӯлдиради. Ичак атониясида ижобий натижа беради. Ӯзида селен микроэлементини йиғади.