TABOBAT OLAMI 📚📚
826 subscribers
638 photos
464 videos
2 files
769 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
Қарғиш олган ёмондир!

Бойни қамаганларида ўғли билан учраштирган пайтларини айтганда тингловчиларнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Қанча романлар ўқиганман, қанча фожиали саҳифаларни варақлаганман, кўзимдан ёш чиқмаган. Аммо Уста бобо ҳикоя қилган воқеа мендек дийдаси қаттиқ одамни ҳам йиғлатиб юборган эди.

Чориқулбойни ўзи қуриб берган клубга қамайдилар. Бир ўзини эмас, қариндош-уруғларини ҳам қамаб қўядилар. Шу жойда бойни якка-ю ягона ўғли билан бетма-бет қиладилар. Бой: “Яхшимисан, болам, эсон-омонмисан, чироғим?” – дея унга қучоқ очиб келади. Лекин ўғил отасига тескари қараб: “Нега мен бойнинг ўғли бўлиб туғилдим? Камбағал ёки косибнинг ўғли бўлиб туғилсам бўлмасмиди?” – дейди. Шунда Чориқулбой турган ерида ўтириб қолади. Бир оздан кейин чуқур уф тортиб: “Менга қара, ноқобил фарзанд, – дейди. – Мана бу ерга ўтир, ҳали бўз бола эдим, ният қилардимки, бир кун келиб мен ҳам уйланарман, хотиним ўғил туғар, тўй қиларман, деб. Худойи Карим мани ниятимга етказди. Тўй-томошалар билан онангни олдим. Вақт-соати етиб онангнинг бўйида бўлди. Худога илтижо қилардимки, илоҳо, ўғил бўлсин, деб. Онангни еру кўкка ишонмасдим, чунки унинг бўйида менинг зурриёдим, мол-мулкимнинг эгаси, гўштдан айирганим – темир тирноғим бор деб... Ниҳоят сен туғилдинг... Чўлда эдим, суюнчи келтирган чўпонга оқ туя ва уч кишига учта оқ арғумоқ миндирдим, санинг йўлинг оқ бўлсин деб. Сани йўргаклаб чиққан доя кампирга бошдан-оёқ адрас-кимхоб ёпдим, бошингдан кумуш, тилла тангалар сочдим, серуруғ, серфарзанд бўлсин деб бешик тўйи, соч тўйи, суннат тўйларингни ўтказганда ҳам юртга ош бердим. Чавандозлар сани номингни қайта-қайта тилга олиб, давраларда оқ фотиҳа бердилар. Сан ҳамиша бағримда, тиззамнинг кўзида ўтирардинг. Тўй-томошалар қилиб эшигингни очиб бердим. Яхши кўрган қизингга уйлантирдим. Гўдакликдан сани номинг бойвачча эди. Қаерга борсанг, иззат-ҳурматда эдинг. Водариғ! Энди бойнинг ўғли бўлганингдан ор қиласанми? Ўз пушти камаримдан бино бўлган сан ноқобил фарзанд энди отангдан юз ўгирасанми? Шу умидлар билан сенга яхши от қўйганмидим? Ўзим шу қоронғу ертўлада ётсам-да, ташқарида чироғим ёниб турибди-ку, деган умидда эдим... Ё Парвардигор, не гуноҳим бор эдики, ўз пушти камаримдан бўлган фарзанд таъна-ю маломат чилвири билан бўғса!.. Илоё, кўкармагайсан, илоё, тирноққа зор бўлгайсан!”

Таниш миршаблар ҳам йиғлаб юборадилар, турманинг тошлари ҳам бу фарёддан эриб кетгандек бўлади... Бойнинг ўғли ҳушини йиғиб: “Тавба қилдим, отажон!” – дея ўзини отасининг оёғи остига ташлайди. Юзларини отасининг кавшига суртиб, ҳўнграб йиғлайди. Шунда Чориқулбой ўғлининг қучоғидан оёғини суғуриб олиб: “Тур ўрнингдан, ноқобил ўғил, энди от кетди, қорда қоп-қора изи қолди”, дея юзини тескари ўгиради.

Мен сизга айтсам, жўра, Чориқулбойнинг ўша ўғли тирноққа зор бўлиб, хорликда ўлиб кетди.

Отанинг қарғиши – ўқ! У охиратда эмас, шу дунёнинг ўзида нишонга тегади.

© Саид Аҳмад
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик
#Долзарб
#Ҳижама_Ғарб_Европа

Улар биздан ўзлари учун фақат фойдали нарсаларни оляпти, ўрганаяпти.
Биз эса улардан фақат ўзимизга зарарли нарсаларни оляпмиз, ўрганаяпмиз.
@t.me/tabobat
ЗВЕРОБОЙ ОБЫКНОВЕННЫЙ (заячья кровь, зверобой желтый, красная травица,
хворобой, зверобой продырявленный)
HYPERICUM PERFORATUM L. Бўйи 30-100 см атрофидаги кўпйиллик ўт ўсимлик. Ўзбекистоннинг баn туманларида ўсади. Йўл ёқаларида, ариқ бўйларида, боғларда, ўтлоқларда, бела зорларда, суғориладиган ерларда, бутазорларда, тоғлар ёнбағирларидан бошлаб урта қисмигача бўлган майда тош-тупроқли жойларда ўсади. Июнь-августда гун. лаб, меваси июль-сентябрда пишади. Пояси бир ёки бир нечта тик ўсувчи силлик туксиз, икки қиррали, юқори қисми шохланган. Барги кенг ёки чўзиқ тухумси. мон, текис қиррали, пояда бандсиз, қарама-қарши жойлашган. Гуллари тилла ранг, қалқонсимон рўвакка ёки шингилга тўпланган. Меваси уч хонали кўсакча Турларини гуллаш даврида ер устки қисмининг учидан 15-20 см узунликда ўриб, Соя ерда қуритиб, янчиб, ғалвирда элаб, йирик поялари ташлаб юборилади.
Таркибида флавоноидлар (рутин, гиперозид, кверцетин, кверцетрин), антрацен унумлари, эфир мойи, витамин С, каротин, смолалар, қандлар, бўёқ, ошловчи ва бошқа моддалар бор.

Табобат Комуси.
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Бод (ревматизм). Утидан 10 г олиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади ва ярим соат паст оловда қайнатилади, совигач сузиб олинади. Кунига уч махал овқатдан ярим соат олдин 0,3 стакандан ичилади. Қайнатма уч кун сақланади.
* Утини майдалаб, ўсимлик мойига бироз солиб қўйилади. Кейин скипидар аралаштириб, оғриган бўғимларга суртилади.
* Мойини салфеткага қўйиб, боғлов тарзида ишлатилади.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Бош оғриғи. Ўтидан бир ош қошиғини чойнакка солиб, устига қайнаб турган бир стакан сув қуйилади. 15 дақиқа қайнатиб, совигач сузиб олинади. Кунига чорак стакандан овқатдан кейин уч маҳал ичилади.
* Далачойдан 100 г, кийикўтидан 75 г олиб йиғма қилинади. Икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Бронхлар яллиғланиши. Далачой ўтидан ва тирноқгул гулидан 15 г дан олиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади ва 15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал 1/3 стакандан ичилади.

@tabobat 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
КИЛМИШ КИДИРМИШ...
ОЛЛОХ ХЕЧ БИР ИШНИ ЖАВОБСИЗ КОЛДИРМАГАЙ...



Одил шифохонага бош шифокор бўлди-ю ўзгарди.
Қўлида ишлайдиган ҳамширасини ёқтириб қолди. Малика биргина ўғли билан ёлғиз ўзи яшар эди. Турмуш ўртоғи бевақт оламдан кўз юмган эди. Одилга бу жуда қўл келди. Тез-тез хонасига чақиртириб, унга енгил топшириқлар юклай бошлади. Имкон борича ўзининг хонасидаги хужжатни тўғрилаш ишларини буюрди. Иш давомида унинг кўнглини олишга харакат қилди. Хотини эса кўнглига жуда хунук кўриниб кетди. Қани Маликани кўнглини забт эта олсам хаёл қила бошлади Одил, Маликани аёли ўрнига қўя бошлади. Уч нафар фарзанднинг отаси бўлган Одил қирқ бешдан ўтиб элликка яқин келганида айниди қолди. Хотинни иккита қилмоқчи ҳам бўлди, лекин аёлининг акаларидан қўрқди, чунки унинг бош шифокор бўлишига айнан аёлининг акалари сабабчи бўлган эди. Кўп вақт ўтмай, Маликанинг кўнглини забт эта олди.
Малика, сиз меникисиз, сизсиз менга хаёт қоронғу. Одил ака ундай деманг, ахир сизни оилангиз борку!
Э ўша оиласини ҳам, зерикдим ўша хотиннинг машмаларидан, уйга боришим билан бош оғриқ бошланади. Ахир мен ҳам яхши яшашга хаққим борку!
Тўғри айтасиз, лекин Фарида опа эшитиб қолгудек бўлса, иккимизга ҳам яхши бўлмайди.
Билса билсин, тўйдим ундай хаетдан, ўзи билиб қолмасидан аввалроқ ўзим айтмоқчи бўлиб турибман.
Уларнинг сухбати тугаб улгурмасидан, эшик очилиб аёли Фарида кўринди.
- Дадаси, бу нима қилганингиз? Ахир сизга нима ёмонлик қилган эдим.
Фарида... Фарида..., -Фарида эрининг чақириғига ҳам қулоқ тутмади, эшикни ёпиб ортига бурилиб кетди.
Вой энди нима бўлади Одил ака? - деди Малика устига чойшабни тортиб.
Хеч нима қилмайди, сен куйинма Маликам, яхши бўлди қайтанга билгани, энди болалари учун сабр қилади ёки бўлмаса ана катта кўча, мақтанчоқ акалари боқиб олаверади.
Фарида эриниг хиёнатини кўтара олмади. Дунёларга сиғмай кетди бечора. Бутун борлиғича севар эди уни. Эрининг унга қилган инсофсизлигига чидай олмади. Оғир касал бўлиб ётиб қолди. Одил эса бирорта шифокорга тузукроқ кўрсатмади ҳам...
Акалари келиб шифокорга олиб кетмоқчи бўлганида, Фарида эрининг қилмишини уларга айтмади ҳам.
- Нима мен ўз хотинимни ўзим кўрсата олмайманми? Ўзим ҳам шифокорман ахир, сингилларингни бўлгани шу, тез орада соғайиб кетади, -деб Одил Фариданинг акаларини кузатиб қўйди хар гал. Дард ўз сўзини айтди, бора-бора оғирлашиб бораётган касаллик уни ажал домига олиб борди. Касалхонада жон берди. Катта қизи яҳши хонадонга келин бўлиб улгурган эди, лекин уйда қолган бир қиз бир ўғли етим қолди. Одил эса, хотинининг ўлимидан атиги бир икки ойгина куйинди холос.
Фариданинг ўлимига ҳам бир икки ой бўлиб улгурмасидан, уйланиш харакатига тушди Одил.
- Кирсам майлими? - юз кўзларига атир упа суртган алламбало кийим кийиб олган Малика хонага кирди.
- Ие келинг Маликахон. Бугун жа очилиб кетибсизми? - хушомадни жойига қўйди Одил, - бу ерга ўтиринг деганча стол атрофидаги стуллардан бирини қўллари билан тўғрилаб жой кўрсатди.
- Ассалому алайкум Одил ака, яҳшимисиз, - мулойимгина қилиб саломлашди Малика ва Одил кўрсатган стулга ўтирди.
Иккиси ҳам хаяжонда, Маликанинг тепасида турганча унинг чиройли юзларига термулганча бир вақт жим бўлиб қолди.
- Чақиртирган экансиз, - жимликни бузди Малика.
- Ха, ха, чақирган эдим, - дедида яна бир муддат хеч нима демай, Маликанинг тўғрисига ўтиб, чўкка тушиб ўтирди ва унинг қўлларини ушлаганча, унинг юзларига тик боқиб,
- Малика сизни яхши кўраман, сизга уйланмоқчиман, менга тегишга розимисиз?
Кутилмаган таклифдан, хайрон қотди Малика, икки юзи қизарди Маликанинг.
- Одддил ака, ахир...
- Нима ахир?- ўрнидан туриб кетди Одил. Хона бўйлаб у ёқдан бу ёққа юра бошлади.
- Келинойимни жанозаларига ҳам хали икки ой ҳам бўлиб улгурмадику!
- Нима қилибди бўлмаган бўлса, нима мен сўққабош бўлиб юраверишим керакми, айтинг! Ўлган ўлдида, яна қанча аза тутишим керак?
- Ҳа энди, хеч бўлмаса йил ошиларигача сабр қилсакмикин...

- Йўқ мен сабр қилмайман, сизсиз бир кун ҳам яшай олмайман, нега тушунмайсиз Маликам?
- Тушунаман Одил ака, фақат мен... Одамлар нима дейишаркан?
- Э тупурдим ўша одамларнинг гап сўзларига, мен ҳам одамман

давоми кейинги кунларда
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик
Forwarded from TABOBAT OLAMI 📚📚
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
Forwarded from TABOBAT OLAMI 📚📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик
Камқонликнинг белгилари ва оқибатлари


❗️Ҳозирги кунга келиб экологик муҳитнинг ёмонлашуви, кундалик истеъмол қилинаётган маҳсулотларда керакли дармондориларнинг етишмаслиги натижасида бир қанча касалликлар юзага келмоқда.

❗️Бугун ана шундай касалликлардан бири бўлган камқонлик яъни, анемия ҳақида тўхталмоқчимиз. Қон таркибидаги гемоглобин миқдорининг пасайиб кетиши камқонлик касаллигига сабаб бўлади.

❗️Мияга кислород етказиб бериш эса айнан қондаги гемоглобиннинг асосий вазифасидир. Бу касаллик билан оғриган беморларда турли инфексион хасталикларга чалиниш хавфи юқори бўлиб, уни тезда бартараф этиш қобилияти паст бўлади. Қон таркибида организмнинг ҳаётий ўсиб ривожланиши учун муҳим бўлган озиқ моддалар мавжуд.
Камқонлик (анемия)га чалинмаслик учун қондаги гемоглобин миқдорининг меъёрда бўлишига аҳамият беринг ҳамда кундалик таомномангизни темир моддасига бой бўлган маҳсулотлар билан бойитинг.

❗️Ушбу касаллик болаларнинг жисмоний ва руҳий ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бемор болалар ўз тенгдошларидан ақлий қобилияти пастлиги сабабли ортда қола бошлайди. Камқонлик боланинг дарс жараёнида вазифаларни яхши ўзлаштира олмаслиги, уйқучанлик, хотиранинг пасайиши, тез касалликка чалиниши, бош оғриғи ва бошқа шу каби кўринишларни юзага келтириши мумкин.

❗️Болаларда камқонлик касаллигини тезда аниқлаш ва уни вақтида даволаш зарур. Уларнинг ўз вақтида овқатланиши, витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиши келажакда соғлом бўлиб вояга етишини таъминлайди.

❗️Шунингдек, камқонлик касаллиги аёлларда ҳомиланинг нормал етилишига ва соғлом ривожланишига таъсир этиб, туғиш пайтида кузатиладиган асоратларнинг кўпайишига олиб келади. Бундан ташқари, темир танқислиги, яъни камқонлик аниқланган она туғилажак фарзандига етарли миқдорда темир заҳирасини бера олмайди. Оқибатда чақалоқ руҳий ва жисмоний ривожланишдан ортда қолади.

❗️Камқонликнинг белгилари қуйидагилар:
Терининг қуруқлашиши, оғиз бурчагининг ва товоннинг ёрилиши, сочнинг тез синиши ва тўкилиши, тишларнинг мўрт бўлиб емирилиши, тирноқларнинг юпқалашиши, кўчиши ва синиши, тирноқ шаклининг ўзгариши, ҳид сезишда (қуруқ ердан сув сепилганда чиқадигин ҳид, шунингдек, керосин, бензин, тамаки, машина моторидан чиқадиган ҳидларни ёқтириш) ва таъм билишда (кесак, гилвата, чой шамаси, хом гўшт, макарон, гуруч ейишга мойиллик) каби ўзгаришлар кузатилади.

❗️Темир моддаси табиий ҳолда озиқ-овқатлар таркибида етарлича мавжуд. Фақат темир моддасини кўп тутадиган ва инсонга зарур бўладиган озиқ-овқатлардан етарли миқдорда ёшликдан бошлаб, узлуксиз истеъмол қилинса бўлгани.
#Томорқадаги_шифолар

🍅 Помидор шарбатини ичиш учун 10 сабаб


⚜ Иммунитетни оширади ва камқонликни олдини олади
⚜ Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради
⚜ Организмдан токсин ва ортиқча суюқликни чиқариб юборади
⚜ Ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради
⚜ Қон босимини меъёрлаштиради
⚜ Тромб ва тиқинларни бартараф қилади
⚜ Стрессдан ҳимоя қилади
😅⚜ Озишни рағбатлантиради
⚜ Ишчанлик қобилиятини оширади
⚜ Тетиклаштиради.

🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅🍅

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

@fabobat ...🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
н!
Шундай дейсизку...., - Малика гапини тугатмасидан, Одил яна Маликанинг қаршисига тиз чўкди ва қўлларини яна ушлади, юзига босди.
Илтимос Маликам, менга турмушга чиқинг, нима истасангиз мухайё қиламан, хохласангиз ойни олиб бераман.
Нималар деяпсиз а Одил ака? Қўйинг бундай гапларни, майли сизга турмушга чиқишга розиман, фақат битта шартим бор, - дедида қўлларини Одилнинг қўллари орасидан тортиб олиб, ўрнидан турди.
- Айтинг гулим қандай шарт?
- Ўғлимни ўз ўғлингиздек кўрасиз, фарзандларингиз бизни камситишига йўл қўймайсиз, қонуний никохдан ўтамиз. Ҳа яна бир гап, ўзаро ишонч учун уйингизни ўғлимни номига хатлаб берасиз.
Мухаббат Одилнинг кўзларини кўр қилиб бўлган эди.
Хеч нима кўринмай турганди кўзига, ўз фарзанди зурриёти, ўғли борлигини унга ҳам асли уй кераклигини хис қилиб турган бўлсада, азалий орзуси ушалай деб турганда ховлини хисобга олиш кўнглига ҳам сиғмади.
- Бўпти мен розиман Маликам, сизни ҳамма айтганларингизга розиман, хўш энди менга турмушга чиқасизми? Ҳа.
Кичик даврада Одил билан Маликанинг никох тўйлари бўлиб ўтди. Одамлар бир икки ой гапиришди. Парво ҳам қилмади улар. Бир вақтлар машинани орқа ўриндиғида кетадиган Фариданинг ўрнида, энди Малика ястаниб олиб ишга кетар эди. Одил ўзини жуда бахтли хис қилар эди. Қўни қўшнилари, айрим таниш билишлари эса ундан юз ўгирган эди.
Унга нисбатан нафрат кўзи билан боқар эди.
Кун ўтди. Ой ўтди. Йил ўтди. Кунлар ўтгани сайин Малика борган сари ўзгариб борди. Ўн гулидан бир гули очилмасдан эрдан қолган Малика элликка кирган чол билан яшашни ўзига эп кўрмай қолди.
Одил ака кечга дугоналарим билан зиёфатимиз бор эди, шунга салгина кечроқ қоламан.
Болаларга кечки овқат нима бўлади?
Ана қизингизга айтинг, у ҳам эплай оладику, билмаса каттасини чақиринг, нима фақат мен учун керак эмассизку!
Эй нималар деяпсан Малика?
Хўш бормайми ўша зиёфатга? - жахл қилди Малика Одилга жавобан.
Майли борақол ўша зиёфатингга.
Малика борган сари ўзгариб борди, ўзига оро берадиган бўлиб қолди. Одилнинг фарзандларини қул қилиб ишлатди. Катта қиз ота уйига умуман келмай қўйди.
Иккинчи қизини ҳам бўйи етиб қолди. Унга келган совчиларга рад жавоби берилди. Сабаби, қизига сеп сидирға қилиш ўрнига Маликани кийинтирар, базму жамшидларга юборар эди. Авваллари ўзи хохлаб пул сарфласа, энди Маликадан қўрққанидан пул сарфлар эди. Шунда ёдига тушди Фарида.
Дадаси камроқ харж қилинг, қизимизни бўйи етиб қолди, унга сеп сидирға қилишимиз керак, бир пасда иккинчи қизингизни ҳам бўйи етиб қолади. Раҳматли аёлини ушбу сўзларини эслаб куйинди, "эссизгина аёлима, хечам ўзини ўйламас эди-я, болаларим дерди у, ўзига қарамай ҳам қўйганди бечора, мен уни гап сўзларини ортиқча хархашага чиқарибман а, мен нонкўр уни бесўнақай аёлга чиқарибман а" деб, кўп сиқилди.
Маликадан яшириб бироз пул йиғди ва опаси билан маслхатлашиб иккинчи қизининг сеп сидирғасини олди. Сепини йиққунча она сути оғзига келди. Хар гал опаси билан сеп йиғиш учун бозорга чиққанида, унинг қанчалик машаққат эканлиги хис қилди.
Оёқлари толиқиб чарчаб уйга келиб ўтирганида, яна Фарида ёдига тушди. У ҳам доим "чарчадим" дерди, "у ер бу ерим оғрияпти" дерди. Мана бугун Одил ҳам ўша оғриқларни хис қилиб ўтирибди. Унга осон эмаслигини пайқаб турибди. "Бечора аёлим а" деб аёлига куйинишидан бошқа чораси ҳам қолмаган эди.
Эплаб сиқтаб бир хонадонга иккинчи қизини ҳам узатди.
Бир куни ўғли Маликанинг ўғлини урганини куриб қолди. Хар қанча эхтиётлаб, Маликадан ўғлининг қилган ишини яширишга харакат қилмасин Малика барибир сезиб қолди. Одилни ўғлини урдиришга ундади. Илож қолмади Одилда, кенжа ўғлини, зурриётини икки юзига тарсаки туширди.
Ўғли дадасига хеч нима демади, индамай кўчага отилиб чиқиб кетди. Эртасига дадасига хат қолдириб кетди.Дадажон мендан хавотир олманг, дўстимнинг акаси Мурод билан Россияга ишлагани кетяпман, бу хонадонда бошқа яшай олмайман, ишлаб пул топиб, ўзимга бошқа уй сотиб олмагунимча қайтмайман". Одил хатни ўқиб хўнграб йиғлади.
Малика эса ўзи билан ўзи овора эди. Одилга умуман эътибор ҳам қилмас эди. Онда сонда уйга келмай қўядиган одат ҳам чиқарди. Одилга "дугонамникида эдим" деб ортиқча хисобот бериб ўтирмас эди.
Кунларн
❤1
​🌱⚘Биласизми, инсон анжир билан зайтунни бирга еса, жисмига қандай таъсири бўлади?

🌱⚘Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тийн сурасини 1 оятида: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам», (Тийн: 1) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида, инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди.

🌱⚘Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтунни қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабаримиз. Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишнинг бирга ейишдек таъсири йўқ. Улар биргаликда қўйидаги фойдаларга эга:

🌱1 — Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;
🌱2 — Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади;
🌱3 — Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради;
🌱4 — Қарилик аломатларини кетказади;
🌱5 — Озуқа сифатида қўллашга қулай;
🌱6 — Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада бажаришига сабаб бўлади;
🌱7 — Иш қобилиятини оширади. Танага қувват бағишлайди;
🌱8 — Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита;
🌱9 — Юракни қувватлантиради.
🌱10 — Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади

🌱Биз билан бирга булинг.яқинларингизни хам таклиф килинг.Файизли илим канали

🌱Каналга уланиш учун линкни босинг 👇

@tabobat
Гиёхлар Билан даволаш илмий номда к, андай аталади?
Anonymous Quiz
11%
Апунктура
16%
Хижома
67%
Фитотерапия
6%
Физиотерапия