TABOBAT OLAMI 📚📚
821 subscribers
638 photos
464 videos
2 files
770 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
ҚИШЛОҚ КЎНГИЛЛИ ТИББИЁТ ХОДИМИ КИМ?
Қишлоқ кўнгилли тиббиёт ходими - уз оиласи ва қўшниларининг соғлиги тугрисида кайгурувчи жонкуяр одам. Кўпинча, бу вазифага қишлоқ аҳоли томонидан меҳрибон, билимдон ва тажрибали одамлар сайланади.
Баъзи қишлоқ кўнгилли тиббиёт ходимлари бирор ташкилот томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкил этган дастур асосида ўқитилган ва улардан ёрдам олиб турадиган бўлади. Бошқалари эса расмии лавозими бўлмаса ҳам, табиб ёки халқ анъанавий тиббиёт марказларининг вакили бўлади. Умуман олганда, қишлоқ тиббиёт ходими ўз ҳамқишлоқлари саломатлиги тўгрисида қайғурувчи инсон булади.
Бу юқоридаги фазилатларга эга бўлган ҳар бир одам кўнгилли тиббиёт ходими бўлиши мумкин деганидир:
• Ота-оналар болаларига тозаликка риоя қилишни ўргатиши керак. • Одамлар биргаликда ишлаб, ер кўпроқ ҳосил берадиган бўлиши учун ҳаракат қилишлари лозим. • Уқитувчилар мактаб болаларига кўплаб оддий касаллик ва жароҳатларнинг олдини олиш ва даволашни ўргатишлари зарур. • Мактаб болалари билганларини ота-онасига айтиб беришлари керак. • Сотувчилар ўзлари сотаётган дориларнинг тўгри ишлатилиши ҳақида билиб олиб, харидорларга маслаҳат ҳамда эҳтиёт чоралари тўғрисида маълумот беришлари керак Доялар эса ота-оналар билан гаплашиб, яхши овқатланиш, эмизиш ва оиланинг соглиги хакида сухбатлар олиб бориш керак ..
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
1. МЕХРИБОН БЎЛИНГ. Баъзан ширин сўз, табассум, елкасига меҳрибонлик билан кун с кўрсатишно мумкин бўлган ерламдан ҳам азир. Бошқаларга у оила аъзоларинишек мира синг хатто шошилган ёки безовталанаётган пайтларингизда ҳам бошқаларнинг иссиёт этиёжларини унутмасликка ҳаракат қилинг. Бунда сизга «Агар оу одам оилам аъзоси булганда диган бўлар эдим?» деган савол катта ёрдам беради.
Беморни инсон сифатида кўринг. Жуда огир ётган ёки жон бераётган одамларга, айниқса, мехриб бўлинг. Шунингдек, уларнинг оиласига ҳам. Уларга ғамхўр эканлигини кўрсатинг
тогалик қоидаларига PADA KANKHEN

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴


2. БИЛИМИНГИЗНИ БАҲАМ КЎРИНГ. Тиббиёт ходими сифатида биринчи вазифангиз ўқитишдир. Бу - одамларга касал бишдан сақланишни ўргатишдир. Бунга касалликни қандай қилиб аниқлаш ва даваа, Уй муолажалари ва олий дориларни ишлатишни ўргатиш ҳам киради.
Агар сиз билганларингизни батафсил тушунтирсангиз, барчага тариш саладиган хавфнинг олди олиниши мумкин. Баъзи шифокорлар одамларнинг ўз соғлиқлари ҳақида ўзлари кайгуришлари зарарли, деб ҳисоблайдилар. Аслида эса кўпгина оддий хасталиклар беморнинг уйида тезроқ ва яхшироқ давааниши мумкин.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

3. ОДАМЛАРНИНГ АНЪАНА, УРФ-ОДАТ ВА Билимингизни БошКАЛАРГА ТУІШУНЧАЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ. Замонавий УРГАТИШ ЙЎЛЛАРИНИ ИЗЛАНГ тиббиётдан хабардор булиш бу эскича даволаш аманалари ва йулларини унутиш, дегани эмас. Кўп ҳолларда замонавий тиббиёт фани асосий роль уйнаган жойларда даволаш сапатининг халқчил амаллари йуқолади. Бу нотугри.
Агар сиз замонавий тиббиёт ва халқ табобатининг энг яхши даволаш усулларидан биргаликда фойдалансангиз, иккаласи алоҳида ишлатилганидан яхшироқ натижаларга эришишингиз мумкин.

ХАММАБОП ТИББИЕТ КУЛЛАНМАСИ ..

@tabobat 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Forwarded from Malham Uz 🌹
Вилоятга Янги рахбар сайланди

Жорий йилининг октябрь ойида
Ўзбекистон тиббий –илмий фаолият билан шуғулланувчилар Табобат Академиясининг сайёор тадбири Фарғона шахрида Азия мехмонхонаси мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда Табобат академиясининг раиси,профессор Иброхимжон Аскаров унинг мовини кимиё фанлари бўйича фалсафа доктори Миржалол Муминжонов ва назорат инспектори Абдуқодир Саттаров ва химия фанлари бўйича фалсафа докторилари Мамарахмонов Мухамадин ва Саттарова Барнохонлар иштирок этди. Табобат Академияси Рахбари Фарғона вилоятида ютик ва камчиликларни гапириб ва келаётган прздент сайловни уюшкоклик билан ўтказишни гапириб ўтди ва прзденликка номзод Мирзаев Шавкат Миромонович билан Табобат академияси раиси Иброхимжон Аскаров сайловчилар даврасида сўзлаган нутки катта магнитронда кўйиб берилди.Тадбирда биология фанлар номзоди Абдурахман Собиров ,табиб Эргашбой Холматовлар сўзга чикиб ўз фикр мулохазаларини айтишди. Йиғилишдан сўнгида ташкилий масала кўрилди Жумладан фарғона...давоми 👉 @malhamuz👈 да
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:

«Аллоҳумма соййибан наафиъан», дер эдилар» (Бухорий ривояти).

(Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин»)

👉 @tabobat
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

4. БИЛИМИНГИЗ ЧЕГАРАСИНИ БИЛИНГ. Сизнинг билимингиз тажрибангиз кўп ёки озлигининг аҳамияти йўқ, сиз ўз имкониятларингиз чегарасида ҳам анча иш қила оласиз. Бу «Фақат қулингиздан келадиган ишни қилинг», деганидир. Сиз яхши билмаган еки уни бажаришга малакангиз етарли даражада булмаган нарсаларни қилишга уринманг. Сиз ўзингиз билмаган ҳолда беморга зарар етказиб қўйишингиз ёки унинг ҳаётини хавф остига қўйишингиз мумкин. Узингизнинг аниқ қарорингизга асосланиб иш тутинг.
Қабул қилган қарорингиз кўпинча сизнинг малакали тиббий ёрдам беришга қанчалик тайёрлигингизга боғлиқ бўлади.
Масалан, туғруқдан сўнг аёл Одатдагидан кўпроқ қон йўқотмоқда. Агар сиз тиббий марказдан ярим соатлик узоқликда бўлсангиз онани марказга олиб борган маъқул. Лекин у жуда ҳам кўп қон йўқотаётган
бўлса, тиббий марказ эса узоқда бўлса, сиз ўзингиз билган усуллар: УЗ БИЛИМИНГИЗ ЧЕГАРАСИНИ бачадонни уқалаш ёки окситоцин укол қилиш БИЛИНГ.
кабиларни бажаришингиз мумкин. Зарур бўлмаган ҳолда таваккал қилманг. Лекин агар сиз ҳеч нарса қилмаган тақдирда хавф жуда ортиб кетишига, ўйлаган чорангиз ҳақиқатда ёрдам беришига ишонсангиз фикрингизни амалга оширишдан қўрқманг.
Уз билимингиз чегарасини билинг, ақлингизни ишлатинг. Беморни доим ўзингиздан аъло кўринг.
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
5. ЎРГАНИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИНГ
Кўпроқ Ўқиб-ўрганиш имкониятидан фойдаланинг. Сизнинг яхши ишчи, ўқитувчи ёки инсон бўлишингизга ёрдам берувчи ҳар қандай китоб ва маълумотларни ўқиб боринг.
Сизга билим бериши мумкин бўлган шифокор, тиббиёт ходимлари, қишлоқ хўжалик мутахассислари ёки бошқа одамларга савол беришдан тортинманг.
Малака ошириш курслари ёки малака ошириш имкониятларидан унумли фойдаланинг.
Сизнинг биринчи вазифангиз ўқитиш, лекин ўқишни давом эттирмасангиз, тез орала бошқаларга ўргатадиган ҳеч қандай билимингиз колмайди

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
6. ЎҚИТГАН НАРСАЛАРИНГИЗГА АМАЛ ҚИЛИНГ
Одамлар кўпроқ айтганларингизга эмас, қилаётган ишларингизга эътибор берадилар. Тиббиёт ходими сифатида сизнинг ҳаёт тарзингиз ва хаттиҳаракатларингиз бошқаларга намуна бўладиган даражада бўлиши керак.
Бошқа одамларга қандай ҳожатхона қуриш зарурлиги ҳақида гапирганингизда , ўз хонадонингизда худди шундай ҳожатхона борлигига амин булинг
Шунингдек, гуруҳ ташкил қилиб ишлаётганда, масалан, ҳаммага керак бўладиган ахлат ташлайдиган чуқур ковлатганда сиз ҳам бошқалар сингари жон-жаҳдингиз билан ишланг.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1
7. ИШИНГИЗДАН МАМНУН БЎЛИБ, КАНОАТ ХОСИЛ КИЛИШ УЧУН ИШЛАНГ

Агар қишлоқни ободонлаштиришни ва одамларнинг ўз соғлиқлари тўғрисида қайғуришини хоҳласангиз, ўз
ишингиздан мамнун эканлигингизни кўрсатинг. Агар бундай бўлмаса, ким ҳам сизга эргашади?
Жамоанинг иш дастурларини завқ-шавқ билан амалга оширишларини таъминланг. Масалан, одамлар сув оладиган қудуқ атрофини турли ҳайвонлардан тўсиш анча қийин бўлиши мумкин. Лекин бу ишни бутун қишлоқ ҳашар йўли билан, мусиқа садолари остида амалга оширса, бу байрамга айланиб кетади. Агар болалар ишни ўйинга айлантириб юборсалар, улар ҳам берилиб меҳнат қилиб, ўз ишларидан мамнун бўладилар.
Сиз қилган ишингиздан фойда топишингиз ёки топмаслигингиз ҳам мумкин. Лекин ҳеч қачон камбағал
ПУЛ УЧУН ЭМАС, ОДАМЛАР УЧУН ёки ночорларга эътиборсиз ёки беписанд бўлманг.
ИШЛАНГ (Одамлар азизроқдир.) Шунда сиз аҳолининг ҳурмат ва эътиборини қозонасиз. Булар пулдан азиз.
Сиз улар дардларининг асл сабабларини топишингиз керак .

Хаммабоп тиббиет кулланмаси..

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
@tabobat
🍍👍😔 Абдуқодир Нурмухаммад ўғли🌹Сабзи қандай хавфли касалликлар билан курашишда ёрдам беради?
Сабзи - кўплаб витамин, минерал ва микроэлементларга эга энг фойдали сабзавотлардан бири. Кўпчилик унинг фойдали хусусиятларини қадрлашмайди. Масалан, сабзидаги A витамини ҳеч қандай дори воситаларисиз кўриш қобилиятини яхшилай олади. Шунингдек у тери ва организмнинг шиллиқ қаватига ижобий таъсир кўрсатади ва уларнинг ҳолатини яхшилайди.
Кимлар кўпроқ сабзи ейиши керак ва у қандай хавфли касалликларда ёрдам беради?
Юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчилар. Сабзи ўз таркибидаги целлюлоза ҳисобига қон томирларни ортиқча холестериндан тозалайди. Хом сабзини ҳар куни истеъмол қилинса, инсон ўзини атерсклероз ва юрак-қон томир тизимидаги бошқа касалликлардан кучли ҳимоя билан таъминлаган бўлади.
Шифокорлар барча аёлларга сабзини ҳар қандай кўринишда истеъмол қилишни тавсия қилишади, зеро бу сабзавот - саратон профилактикаси учун айни муддао. Ҳамма гап сабзида бошқа маҳсулотларга нисбатан A витаминининг кўплигидадир. Аёлларда энг кўп тарқалган онкология тури - кўкрак бези саратони бўлиб, бунга касалликка чалинган аёлларнинг организмида A витаминининг жиддий етишмаслиги сабаб бўлган.
Эркакларга ҳам сабзи истеъмоли зиён қилмайди, зеро ундаги фойдали моддалар эркакларнинг репродуктив функциясига ижобий таъсир кўрсатади.
Милк ва тиш оғриғидан азоб чекувчи кишиларга ҳам сабзи ейиш тавсия этилади. Бу сабзавот тиш эмалини мустаҳкамлайди, оғиз бўшлиғини паразитлардан тозалайди, милкларнинг қонашини олдини олади ва ҳ.к. Шунинг учун шифокорлар болаларга ҳам, катталарга ҳам хом сабзи истеъмол қилишни маслаҳат беришади.
Паришонхотир ва диққатини жамлай олмайдиган кишиларга ҳам сабзи фойда беради. У мияга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Мунтазам равишда сабзи истеъмол қилган кишиларда хотира ва диққатни жамлашга доир муаммолар бўлмайди.
Сабзини имкон қадар хом ҳолатида ейиш тавсия этилади, зеро термик қайта ишлаш жараёнида сабзавотдаги фойдали моддаларнинг муайян қисми чиқиб кетади
(манба КУН Уз) #Бизга_қўшилинг👍🏻🕊☝🏻МАҚОЛА ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг⏰👉🏻#Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈 ва юртимиз ва #жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!🌤янги-КУН МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☎️+998-99-906-33-66 🌹Эҳсоннинг мукофоти,фақат эҳсондир.(Роҳман-60)
💞Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг,Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади
#Яқинларингизни хам таклиф қилинг "ТИБ" #илм излаганларга илм канали"👉 https://t.me/malhamuz 🌸МЕН сизларни қадирлайман
💐🌼🌹 🏝🌴 ⛅️🔥🌨 💞
🌻Яқинларга хам юборинг🌻
БОНУ.


(ҳикоя)

Тақдир тақазоси билан бугун бир эҳсон дастурхонида иштирок этишимга тўғри келди.

Таклиф қилинган хонадон жуда файзли экан. Остонадан оёқ босиб ичкарилашдан кўнгил яйрайди.
Мен ва олдинма - кетин келган аёлларни тўрдаги уйга олишди. Бу хона янги тушган келинга аталган меҳмонхона эканлиги ярақ - ярақ қилган янги жиҳозларидан кўриниб турибди.
Меҳмонхона ташриф буюрган аёллар билан деярли тўлай деб қолибди. Безатиғлик столни айланиб таниш - нотаниш аёллар билан кўриша кетдик.
Стол тўрида бир гуруҳ юзларидан нур таралган ҳожи оналар жой эгаллашибди. Уларни бундай атаганимга ҳайрон бўлманг. Ҳожи оналарни таниб олиш жуда осон-да . Кимга қанақа билмадим- у, мен учун уларнинг чеҳраси офтобнинг ердаги аксини эслатади. Кўнгил қурмағур ҳам улар билан кўришаётганда ўз сўзини пинҳона шивирлайди: "Илойим мен ҳам сизларга ўхшай" ...
Дуои фотиҳа ўқилди . Сўрашиб - исташиб бўлганимиздан сўнг даврабоши Муборак Ҳожи она чиройли , ибратли ҳикоят айтиб бердилар. Уларнинг ҳикоятлари тугаганда мезбон келинчаклар бежирим ҳалли косаларда барчага манпар тарқата бошлашди.
- Овқатдан бош тортиш айб , аммо менга ёғсиз қилиб озроқ сузинг , парҳезда эдим,- дедилар Муборак Ҳожи она тавоъзе билан ийманибгина.

- Аммажон , ичақолинг буни Бону опам пиширганлар ...

Хонадон келинчакининг сўзи бир уй аёлга бунчалик таъсир қилади деб ўйламагандим .

Барча бирдан ҳаяжонга тушиб кетди. Барчанинг зумда кайфияти кўтарилди.
Салобат билан тўрда қўр тўкиб ўтирган Муборак Ҳожи она ҳам безовталаниб қолдилао :

- Нима ? Бону ? Бону қизим шу ердами ? Тез қизимни чақирақолинг...

Мен бир уй аёлни ҳурматига сазовор бўлган Бонунинг кимлигига қизиқдим.

Аста ёнимдаги суҳбатдошимдан шивирлаб сўрадим "Ким у ?"

Суҳбатдошим "Хозир кўрасиз " дегандек им қоқди .

Кўп ўтмай хонага қўлини кўксига қўйганча ўттиз ёшлар атрофидаги оппоқ юзли, дилбаргина жувон кириб келди. У бирор- бир пардозсиз ҳам жуда латофатли эди.

Бир уй аёл гур этиб ўрнидан турди.

- Бу ёққа ўтинг , бу ёққа ўтинг,- йиғилганлар Бонуга жой кўрсатиб ўз тарафларига тортқилай бошлашди. Бону айланиб даврабоши Муборак Ҳожи онанинг ёнига етганда уни интиқ бўлиб кутиб турган онахон қаттиқ бағрига босди. Юзларидан шап - шап ўпганча , кўзларига ёш олди :

- Ўзим ўргилай сендан, бирам соғингандим. Сени кўрсам Фотима опамни кўргандек бўламан. Келақол ёнимга...

Мен нималарнидир тушунгандек бўлдим. Демак , Бону ҳожи оналарнинг азиз дугонаси бўлган марҳума аёлнинг қизи. Ўша аёл бу даврадаги барча меҳмонлар учун бирдек азиз бўлган...

Менинг ўйланиб қолганимни кўрган суҳбатдошим аста пичирлади:

- Бону Фотима опа деган аёлнинг ёлғиз келини бўлган. Фотима опа бир фалокат сабаб тўшакка михланиб қолган эдилар. Ўшанда Бону олийгоҳдаги ўқишини ташлаб уч йил қайнонасига қаради . Оқ ювиб , оқ таради. Шу йиллар мобайнида уйидан бир қадам ҳатлаб остонадан ташқарига чиқмади.
Охирги ярим йил Фотима опа хотирасидан айрилди . Кўпчилик қариндошлар :

- Бироз дам олиб олинг . Қайнонангизга биз қараб турамиз , барибир сизни танимайдилар- ку ,- дейишганда Бону :
- Мен-чи , менинг ҳотирам жойида-ку . Улар мени кимлигимни билмаслар , аммо мен уларни кимликларини жуда яхши биламан,- деган экан.

Вақти соати келиб Фотима опа Бонуни қўлида жон бердилар.

Шунга ҳам уч йил бўлипти. Бону ҳозир олийгоҳдаги ўқишини тиклаб , битириб ҳам олди. Яқиндан буён ишга тушибди.

Бу аёллар эса қайнонасига берган меҳри сабаб уни жуда яхши кўришади. Мен ҳам..

Суҳбатдошимнинг сўзларини тинглар эканман Бонуга боқдим. У Муборак Ҳожи онанинг бағрига сингиб ўтирар ва ширин энтикиб қўярди.
Мен ҳам ўзимча унинг кўнглидан ўтаётган сўзларни ўқиётгандек бўлдим .
Чамамда у қайнона ойисини жуда яхши таниган бу аёлларга қараб :

- Ойижонимни кўрган кўзларингиздан ўргилай ... - деяётгандек эди.
👍1
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик