TABOBAT OLAMI 📚📚
821 subscribers
638 photos
464 videos
2 files
770 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
Лаганбардорлар шери

Каззоб Сталиндан зорланманг ҳадеб,
У ҳам фарзандидир битта инсоннинг.
Билмоқчи бўлсангиз, қабри қайда деб,
Лаганбардорлардан сўранг Чўлпонни...
Отабек Кумушин кўзларин ёпиб,
Ўзи ҳам ортидан қилгач сафарлар,
Қодирий бобонинг қўлларин ўпиб,
Чоҳга итарган ҳам-лаганбардорлар.
Улар Иблис билан тили бир ўртоқ,
Улар Азроилга содиқ чопарлар.
Аввал Усмонларни сотиб, кейинроқ
Фарёд кўтарган ҳам
- лаганбардорлар.
Ёв надир? Зўр келса ўлдиради ёв,
Булар қон сўргувчи искабтопарлар.
Қаҳҳорни қандкасал,
Ойбекни соқов
Қилиб қўйганлар ҳам-лаганбардорлар.

Каззоб Сталиндан зорланманг ҳадеб,
У ҳам боласида битта инсоннинг.
Билмогчи бўлсангиз, қабри қайда деб,
Лаганбардорлардан сўранг Чўлпонни!

Муҳаммад Юсуф

@tabobat 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
#Ҳикмат

Ибн Муборак розияллоҳу анҳу айтадилар: “Киши модомики илм излаб юрган экан, у олимдур. Қачон ўзини олим бўлдим деб ўйласа, жоҳил бўлиб қолади”.

Халил ибн Аҳмад розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Одамлар тўрт хил бўлади:
1. Биладиган ва билишини ҳам биладиган киши. У олимдур, унга эргашинглар.
2. Билади, лекин билишини билмайдиган киши. У уйқудадир, уни уйғотиб қўйинглар.
3. Билмайдиган ва билмаслигини биладиган киши. У йўл қидирувчидир, уни йўлга солинглар.
4. Билмайдиган ва билмаслигини ҳам билмайдиган киши. У жохилдир, ундан қочинглар”.
​​КАМҚОНЛИКНИНГ ДАВОСИ

Камқонлик, қондаги гемоглобин миқдорининг тушиб кетиши натижасида организмга кислород етказиб бериш қийинлашади. Бу эса жисмоний қувват камайиб кетишига олиб келади. Шу билан бирга, камқонликда юракда шовқин, умумий ҳолсизлик, иммунитет пасайиб кетиши кузатилади. Гемоглобин миқдори тушиб кетиши ёшу қарида бирдек кузатилади.

1. Бир стакандан ёнғоқ ва гречиха ёрмасини майдалаб эзиб, бир стакан асалга аралаштирилади. Камқонликда аралашмадан кунига икки маҳал 1 ош қошиқдан ейиш керак.

2. Бир стакан қуритилган олхўри, туршак, ёнғоқ, майизни майдалаб, 1 стакан асал қўшилади. 1-2 дона лимонни пўстлоғи билан бирга қиймалагичдан ўтказиб, аралаштирилади. Кунига икки-уч маҳал истеъмол қилиш лозим. Муолажа давомийлиги: 10-12 кун.

3. Сабзи, лавлаги, шолғом шарбатидан ярим стакандан чиқариб, аралаштирилади. Шишага солиб, музлаткичга қўйиш керак. Кунига уч-тўрт маҳал овқатланишдан аввал 2 ош қошиқдан ичилади. Муолажа давомийлиги: 3 ой.

4. Ҳар куни 1-2 дона сабзини қирғичдан чиқариб, бир қошиқ қаймоқ ёки бир ош қошиқ зайтун ёғи аралаштириб, истеъмол қилинади.

5. Кечқурун 0,5 стакан гречиха ёрмасини 1 стакан қатиқ билан аралаштирилади. Эрталаб аралашмага бироз асал қўшиб истеъмол қилиш лозим.

@tabobat 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ж" онингиз соғ,
"У" мрингиз узоқ
"М" артабангиз улуғ
"А" йёмингиз қутлуғ бўлсин

🕌 Жума айёмингиз
мубо рак булсин Азизлар
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик
​​КАСАЛЛИКНИ ЛАБЛАР  «ФОШ»  ЭТАДИ

Кўкимтир рангдаги лаблар – юрак фаолияти заифлигидан далолат беради.
Рангпар лаблар – ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яллиғланишига мойиллик ва қон-томир фаолияти сусайганини билдиради.
Ингичка, рангпар лаблар – аёлларда жинсий гормон – эстрогенлар етишмаётгани ва фарзанд кўриш функцияси бузилганлигини англатади.
Жуда қалин пастки лаблар – буйрак, сийдик халтаси ва сурункали колит хасталиклари нишонасидир.
Эркаклардаги қалин қизил лаблар – жинсий зафиликка мойилликдан далолатдир.
Аёлларнинг юқори лаблари устида мўй бўлса – жинсий безлар фаолияти бузилганлигини билдиради, ҳайз жараёни оғриқли кечади, аёллар жинсий безлари эркакларга хос жинсий гормонлар ишлаб чиқараётганидан дарак беради.
  Аёлларнинг юқори лабида вертикал ажинлар бўлса – климакс жараёни кечаётган ва бола кўриш функцияси заифлашган бўлади.
Оғиз атрофи сарғиш рангда бўлса – ошқозон-ичак фаолияти бузилганлигини англатади.
Оғиз атрофи жигарранг тусга кирса – йўғон ичак касалланган бўлади.
Оғиз бурчаклари қатланиб, атрофида оғриқли ҳуснбузарлар пайдо бўлса – жигар, ўт пуфаги ва ўн икки бармоқли ичак касалланганидан далолатдир.
Оғиздан қимсиз ҳид келиши – милк, тиш касалликлари, ошқозон-ичак ва ўпка хасталиклари ва бурун безовта қилаётганини билдиради.
 
@tabobat 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
☝️БУНИ ЁДДА САҚЛАНГ!

1. Ҳаддан зиёд асаббузарлик умрни қисқартиради.
2. Оёқни чалиштириб ўтириш оёқ учун зарарли. Бунинг устига ўта одобсизлик саналади.
3. Водопроводдан қайнамаган сув ичманг.
4. Ҳансираб келиб, суюқлик ичманг, овқат ҳам еманг, юракка юк бўлмасин.
5. Ноннинг куйган қисми зарарли ҳисобланади. У аста-секин инсоннинг бутун аъзоларини заҳарлаб, умрини қисқартиради.
6. Иссиқ кунларда яхдек совуқ, салқин ичимликлар соғлиқ учун ўта зарарли. Яхшиси, иссиқ ширин чой ичинг. Шунда қувват тез тикланади.
7. Музқаймоқни сурункасига ҳар куни истеъмол қилиш болаларнинг ҳам, катталарнинг ҳам асабига зиён етказади.
8. Ўта тўйиб овқатланиш нафас олишни қийинлаштиради, юракнинг тез уришига олиб келади.
9. Ҳар ким кунига биттадан кўп нон истеъмол қилса, саломатлигига зарар етади.
10. Асал билан ёнғоқни ҳеч қачон бирга тановул қилманг.
11. Янги овқатга эски овқатни аралаштириш асло ярамайди: таъми бузилади, ҳазм бўлиши қийинлашади.
12. Овқатланган заҳоти уйқуга ётманг. Орадан камида 1-1,5 соат вақт ўтсин.
13. Овқатланиш ораси 3-4 соатга фарқланиши лозим. Бу вақт ичида ҳазм жараёни осон кечади. Ошқозон хасталикларининг кўпи нотўғри овқатланишдан келиб чиқади.
14. Асал иссиқ чойда, иссиқ сувда куяди. Яхшиси уни илиқ чойга ёки илиқ сувга аралаштириб ичинг.
15. Бошингиздан сира ўта иссиқ сув қуйманг, чунки у кўзни хиралаштиради.
16. Кечқурун тўйиб овқатланиш ваҳимали туш кўришга сабаб бўлади.
17. Чойни, суюқ овқатларни доим илиқ ҳолда ичинг. Чунки иссиғи нафас йўлларини, қизилўнгачни касал қилади.
18. Кўк чойни оч қоринга кўп ичиш кўнгилни айнитади.

@tabobat 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Ривоятларда келадики, бир куни шайх Абдулқодир Жийлоний шогирдлари билан Боғдоднинг қадимги кўчаларидан ўтиб кетаётган эди. Йўл четидаги ариқда кийимлари абгор ҳолда бир маст одамнинг ётганини кўрдилар. Маст уларни тўхтатиб шайхга қараб "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шайх табассум қилиб "Албатта, Аллоҳ қодир" деди. У иккинчи марта "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шайх яна табассум қилиб "Албатта, Аллоҳ қодир" деди. У учинчи марта "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шунда шайх Абдулқодир йиғлаб саждага бош урди. "Албатта, Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир..." деди. Сўнг шогирдларига уни олиб бориб ювиб-тараб ҳурмат кўрсатишни буюрди. Шогирдлар шайхнинг ушбу ишидан таажжубга тушдилар ва маст кишининг сўзидаги маъноларни сўрадилар. Шайх " У биринчи саволида "Аллоҳ мени тавбамни қабул қилишга қодирми" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У иккинчи саволида "Аллоҳ мени сенинг мақомингга кўтаришга қодирми?" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У учинчи саволида "Аллоҳ таоло сени менинг ўрнимга тушириб юборишга қодирми?" деб сўради. Мен қалбимда қўрқинч пайдо бўлиб йиғладим ва албатта, албатта, албатта.., деб жавоб бердим. Сўнг Аллоҳга ўзининг макри (синови)дан хотиржам қилиб қўймаслигини сўраб дуо қилдим ва саждага йиқилдим" деди.
Ибрат..
Эй инсон! Мартабанг, амалинг, ибодатинг, илминг, соғлигинг, мол-давлатинг, болаларинг, насабинг ва кучингга мағрурланиб қолма!
Ўзгартирадиган, лекин ўзгармайдиган Зот ҳар қандай нуқсондан пок зотдир.
"Аллоҳнинг "макри"дан хотиржам бўлдиларми? Аллоҳнинг "макри"дан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар."
(Аъроф сураси 99-оят)
Куфр ва гуноҳга тушиб қолишдан қўрқиб яшанг. Ўзингизга ишониб қолманг. Чунки сиздаги барча яхшиликлар Аллоҳнинг тавфиқидан. Ўзингизга ташлаб қўйиши бу унинг "макри" дир.
Forwarded from TABOBAT OLAMI 📚📚
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
Forwarded from TABOBAT OLAMI 📚📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик
ИНСОН УЧУН ЗАРУР ДАРМОНДОРИЛАР

✅ А дармондориси
Агар инсон организмида бу дармондори етишмаса, кўриш қобилияти пасаяди, жумладан, қоронғи бўлганида кўра олмайдиган ёки шабкўр бўлиб қолади, болалар, ўсмирлар организми ўсиши сусаяди.
👉🏼 А дармондориси сабзи, помидор, ўрик, кўк нўхат, қовун, апельсин, балиқ ёғида бўлади.

✅ В, В1 дармондорилари
В, В1 дармондорилари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари ҳадеб ёшланаверади, камқонлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблари бичилиб кетади, лаблар устида ажинлар пайдо бўлади.
👉🏼 Бу дармондори тухум, қўй гўшти, гуруч пўстлоғи, ёнғоқ, мол жигари, хамиртуруш, пишлоқда бўлади.

✅ В6, В витаминлари
В6, В гуруҳига кирувчи дармондорилар инсон организмида камайиши натижасида юрак ўйнайдиган бўлиб қолади.
👉🏼 Бундай дармондорилар карам, сабзи, қовоқ, сузма, балиқда бўлади.

✅ С дармондориси
С дармондориси инсон танасида камайиб кетса, унда милк оғриғи пайдо бўлади, бўғимлар оғрий бошлайди, яралар тез битмайди, одам бирпасда чарчайдиган бўлиб қолади.
👉🏼 С витамини ҳўл меваларда, кўкатларда, сабзавотларда, айниқса, лимон, апельсин, мандарин, карам, помидор, пиёз таркибида кўп бўлади.

✅ Д витамини
Д дармондориси организмда камайиб кетиши оқибатида кишини тез-тез офтоб урадиган бўлиб қолади, сочлари тўкила бошлайди.
👉🏼 Бу дармондори балиқ ёғида, тухум сариғида, сут, сут маҳсулотларида кўп бўлади. Шунингдек, қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида одам терисида ҳам ҳосил бўлади.

✅ К витамини
К дармондориси етишмаслиги сабаб одам жигар, буйрак, ичак хасталикларига чалинади, қони яхши ивимайди.
👉🏼 Бу дармондори пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, жигар, тухумда кўп бўлади.

✅ Н витамини
Н дармондориси инсон организмида камайиб кетиши оқибатида тананинг ёғ безлари хасталикка чалинади, фаолияти бузилади, сочлари тез оқаради, тўкилади.
👉🏼 Бу дармондори гуручли овқатлар, жўхори гўжа, жигарда кўп бўлади.

✅ РР витамини
РР етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар, буйрак дардига тез чалинувчан бўлиб қолади.
👉🏼 Шунинг учун карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, кўкатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, одам организмидаги барча ҳаётий муҳим физиологик жараёнлар нормал ўтишида, болалар ўсишида витаминлар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун кундалик овқат билан витаминларга бой маҳсулотларни, айниқса, кўкатларни, мевасабзавотларни янги узилган ҳолда, сут, сут маҳсулотларини, тухум, нўхат, ловия кабиларни мунтазам истеъмол қилиб туриш зарур.
@tabobat 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Она ва дард

Кизалок жуда гу́зал бегубор шу́к еди унинг кайфиятини хеч кандай иш ёки нохушлик
бузолмасди
Унинг хусни танасининг сув текканда кумушдек товланиши Оллохнинг бир му́жизаси еди
Кунларнинг бирида унинг танасига пичок урилди Киз сесканди ва ку́ркиб кетди
Шу кундан бошлад танадаги жарохат остидан дард бошланди
Киз 13ёшда еди

Уу́здардига шифо топмади йиллар у́тди 18га кирган кизалок дард остида хам гу́зал еди
Она бу дард юкидан адо бу́ларди
Кизининг она мен хеч ким йу́к жойдая яшагим кетяпти деган шивирлаган овози уни яна тушкунлик гирдобида янчарди
Тонг сахар Киз борган сари дард огушида бутун танасига ёнар еди
Бомдоддан су́нг она ташкарига чикди бехосдан болгачага ку́зи тушди Уни ку́лигаолиб.
Юрагига урди Кизимни дардига шифо бермасанг шу дардни менга бер деб
Оллохга илтижо килди осмондан момакалдирок овози эшитилди бариглар беихтиер шивирлади осмон яана ертшгандай булди .
Она огрикдан зинага бориб утирди куксига кулини куйди
чукур хурсинди .
Кафтига кон тулган эди .
У беихтиер куркиб кетди .
Онанинг туш кисми болгачадан зохланди.
Кунлар утди зохланган болга изи дард билан копланди .
Не куз билан курсинки
Онага кизининг дарди утиб колган эди .
Киз кундан кун согайди
Она эса нураб борар эди .
Йиллар утди Онани дард енгди танаси кумишдек товланган гузал кизалок
Кундан кунга очилиб борар эди.
Она ва Оллох уртасидаги битимдан бехабар эди .Она уша тонг битим тузилганида
Шивирлаган бариглар осмон ва чакмок гувохликка у тган бутин борлик Она курбонлигига тасаннолар айтар эди.

Онодек мехрибон зот кайда
Отодек гам гисор кайда.
Жигарбандига ук отса куксин тутган Онадир
Боласидан жудо булса
Юурагидан жудо булган
Отодир.

@tabobat ❤️😭👍❤️😭👍❤️😭👍❤️😭👍❤️😭👍❤️😭👍
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда бир кайфияатларни кутариб олайлик
НЕГА КАСАЛ БЎЛАМИЗ ???

ДУНЕДА 26 МИНГТА ДИАГНОЗ БОР!!!

САБАБЛАРИ ЭСА БОР ЙЎҒИ 12 ТА ХОЛОС...

1-САБАБ :

Психология, яъни биз касаллик сабабини ўрганишни истамаймиз.

Касал бўлмаслик учун соғлом турмуш тарзига риоя қилмаймиз.

Геморройни, гастритни бир умр даволаймиз, лекин сабабини билмаймиз...

2-САБАБ

Озуқа --хужайраларимизга керакли бўлган озуқа етказиб бермаймиз, уларга нима керак?

1. Аминокислоталар -20та
2. Минераллар -15 та
3. Витаминлар -12 та
4. Ферментлар - 7 та
5. ЯТЁК - ОМЕГА - 3; 6; 9

ХУЖАЙРАЛАРИМИЗГА БИЗ СЕВИБ ЕЙДИГАН ОШ, ЛАГМОН, КАБОБ, ШЎРВАЛАРДАН ХЕЧ ҚАНДАЙ ОЗУҚА БОРМАЙДИ.

САБЗИДА - 5 ТА АМИНОКИСЛОТА БОР. ПОМИДОРДА- 3 ТА
КЎКАТЛАРДА - 4 ТА ВА Х.К.З

ИНСОНГА МИС ЕТИШМАСА, СОЧЛАР ТЕЗ ОҚАРАДИ, ТЕЗ ҚАРИЙДИ.

ХРОМ БУЛМАСА, ҚАНДЛИ ДИАБЕТ КЕЛИБ ЧИКАДИ.

ЦИНК ЕТИШМАСА, ЭРКАКЛИК СПЕРМАСИ БЎЛМАЙДИ

ВИТАМИН А БЎЛМАСА, КЎЗЛАР ХИРАЛАШАДИ.

ВИТАМИН Е БУЛМАСА, ФОЛЛИКУЛА ЁРИЛМАЙДИ.

ШУНИНГ УЧУН ДОИМО СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ТАРТИБИГА РИОЯ ЭТИШ КЕРАК....

3-САБАБ :

СУВ -- СУВСИЗ ХАЁТ ЙЎК, СУВНИ ХАР ОВҚАТЛАНИШДАН 0,5 СОАТ ОЛДИН ИЧИШ ЛОЗИМ.

АГАР СИЗ КУНЛИК 1,5-2 Л СУВ МЕЪЁРИНИ ИЧМАСАНГИЗ:

- ҚОН ҚУЮЛАДИ, ҚОН БОСИМИ ОШАДИ, ЮРАК ТЕЗ УРАДИ

- ТЕРИДА ХАР ХИЛ ТОШМАЛАР ПАЙДО БУЛАДИ.

- ҚОНДА ҚАНД МИҚДОРИ ОШАДИ, ҚАНД СУВДА ЯХШИ ЭРИЙДИ, ЧОЙДА ЭМАС...

- НОРДОН МУХИТ ҲОСИЛ БЎЛАДИ.

БУНДАЙ МУХИТДА ПАРАЗИТЛАР КЎПАЯДИ.

АЧИМСИҚ МУХИТ --- ГИЖЖАЛАР, ҚУРТЛАР, ЗАМБУРУҒ, ВИРУС ВА ИНФЕКЦИЯЛАРГА ЗИЁФАТ ДЕГАНИ.

- ПЕШОБ САРҒАЯДИ ВА САССИҚ БЎЛАДИ...

4-САБАБ

ДОРИ, ТАБЛЕТКАЛАР -- АПТЕКАДАГИ БАРЧА ДОРИЛАР ИМКОН ҚАДАР МЕЪЁРИ БИЛАН ИЧИЛИШИ ЗАРУР.

УЛАР ФАҚАТ СИМПТОМНИ ЯШИРАДИ,
ЯЪНИ ОҒРИКЛАРНИ БОСАДИ, ИССИҚНИ ТУШИРАДИ, ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРАДИ ВА Х. К.

ХИМИКАТ ДОРИЛАРНИНГ ТОКСИК ТАЪСИРИ БОРЛИГИНИ УНУТМАНГ.

5-САБАБ

КАМХАРАКАТЛИЛИК -- КЎП КАСАЛЛИКЛАРНИНГ САБАБИ ХАРАКАТНИНГ ЙЎҚЛИГИДАДИР.

БИЗ КУНИГА 3-5 КМ ПИЁДА ХАРАКАТ ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК.

ПИЁДА ЮРИШ ОШҚОЗОН-ИЧАКЛАР ХАЗМ ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ,
ҚОН ЯХШИ АЙЛАНАДИ, НАФАС ОЛИШДА - ЎПКАЛАРНИ КЕНГАЙТИРАДИ,
ТОЗАЛАНИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ.

АГАР 1 СОАТ ПИЁДА ЮРСАК,
2 Л ТЕР АЖРАЛАДИ...

6-САБАБ

ОРГАНИЗМДАГИ АХЛАТЛАР, ИФЛОСЛАНИШ ЯНА БИР САБАБЛАРИДАН БИРИ.

КАСАЛЛИКЛАР ОРГАНИЗМДА
ИН ҚУРИБ ОЛГАН ПАРАЗИТЛАР ЭВАЗИГА КЕЛИБ ЧИҚАДИ.

ЧУНКИ УЛАР УША ЖОЙДА ОЗИҚЛАНАДИ, КЎПАЯДИ ВА АХЛАТИНИ ЧИҚАРАДИ.

МАСАЛАН, УРҒОЧИ АСКАРИДА БИР КУНДА 40 ГРАММ ГАЧА ҚОН СЎРАДИ ВА 3-5 ЙИЛГАЧА ЯШАЙДИ...

ИНСОНЛАРДА 10 ЙИЛДА 15 КГ ГАЧА АХЛАТЛАР, ШЛАКЛАР ЙИГИЛАДИ.

ИЧАКЛАРДА,
ТЕРИДА ЯРАЛАР, ХАР ХИЛ ТУРДАГИ ТОШМАЛАР ЧИҚСА, ХУРСАНД БУЛИШ КЕРАК.

АГАР ТАШҚАРИГА ЧИҚМАСА, ИЧИМИЗДА ҚОЛИБ, РИВОЖЛАНИБ РАККА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН...

7-САБАБ
БИЗ БАЛАНД ЁСТИҚЛАРДА ЁТИБ, БЎЙИНДАГИ УЙҚУ ТОМИРИНИ ҚИСИБ ҚЎЙИБ, МИЯГА К,ОН -- КИСЛОРОД БОРИШИНИ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШИМИЗ.

8-САБАБ
ЭКОЛОГИЯ -- ИДИШ-ТОВОҚЛАРНИ ФЕЙРИДА ЮВИШ, СОЧЛАРНИ, ТИРНОҚЛАРНИ ХИМИЯВИЙ БЎЁҚЛАРДА БУЯШ ВА ХОКАЗО ХИМИКАТЛАРНИ ИШЛАТИШДИР.

ИММУНИТЕТНИ ТУШИРИБ, ТЕЗ-ТЕЗ КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНИШГА ОЛИБ КЕЛАДИ.

БУНДАН ҚЎРҚИНЧЛИСИ РАК.

9. САБАБ
БИОЭНЕРГЕТИКА - ЯХШИ ГАПЛАРНИ ГАПИРИШ, ЭШИТИШ, КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШ, ЯХШИ ИНСОНЛАР БИЛАН ХАМСУХБАТ БЎЛИШ -- УМРИНГИЗНИ УЗАЙТИРАДИ.

10 САБАБ:
ЖАРОХАТЛАРДАН САҚЛАНИШ -- БУНИНГ УЧУН БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР ИСТЕЪ'МОЛ ҚИЛИШ, КЎПРОҚ МЕВА + САБЗАВОТЛАР +
КЎКАТЛАРДАН СМУЗИЛАР ТАЙЕРЛАБ ИЧИШ ОРГАНИЗМИМИЗНИ БАҚУВВАТ ҚИЛАДИ..

11 САБАБ:
НАСЛИЙ КАСАЛЛИКЛАР -УЛАРНИ АВЖ ОЛДИРМАСЛИК АВВАЛО УЗИМИЗ, ТУРМУШ ТАРЗИМИЗГА БОҒЛИҚ
5 ТА ОЛТИН ҚОИДАГА РИОЯ ЭТИШ КЕРАК.

12 САБАБ:
ВАҚТ -
КАСАЛ БЎЛИШНИ КУТИБ ЎТИРМАНГ!
СОҒЛОМ БЎЛИШГА ЕТАРЛИЧА ВАҚТ АЖРАТИНГ,
ЯЪНИ ЮРИБ ТУРГАНИЗДА СОҒЛИКНИНГ ҚАДРИГА ЕТИНГ!!!
👍2