TABOBAT OLAMI 📚📚
846 subscribers
635 photos
461 videos
2 files
768 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
БУЙРАК ТОШИ КАСАЛЛИГИ
Буйрак тоши касаллиги (нефролитиаз) — буйрак жомида тошлар ҳосил бўлиб, буйрак ва пешоб йўлларида турли ўзгаришлар пайдо қилади.
Моддалар алмашинуви ва сийдик кислотаси хоссалари бузилиши натижасида касаллик ривожланади. Пешобда ҳар доим эриган тусда ҳозир бўлувчи тузлар муайян шароитларда чукиндига айланади, бунинг натижасида аввал кристаллар вужудга келади, кейин эса улар турли катталикдаги тошчаларга айланади. Унча катта бўлмаган тошлар пешоб билан қовуққа келиб тушади ва пешоб чиқувчи йўлни жароҳатлаб ташқарига чиқиши мумкин.
Тош ҳосил бўлишига сийдик ва шовул кислоталари, фосфор ва кальций алмашинувининг ва гоҳо цистин аминокислотаси алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади. Буйрак ва пешоб йўлларида турли инфекциялар ҳар хил касалликларни қўзғатади (қ. Пиеонефрит, Цистит, Уретрит), шунингдек, пешобнинг туриб қолиши (Қ. Аденома Простота безининг аденомасига) ҳам сабаб бўлади.
Эримайдиган кальций фосфати ва фосфорнинг бошқа тузлари (фосфатлар)дан тошлар ҳосил бўлишига без ёнидаги жуфт қалқонсимон безларнинг фаолияти кучайиши, суякларнинг шикастланиши, Д гипервитаминозлар сабаб бўлиши мумкин ва ҳоказо.
Улар пешоб чиқадиган йўлда сийдикнинг ишқорли таъсирида вужудга келади (рН 7,0 дан баланд).
Шовул кислотаси тузларидан тош ҳосил бўлиши (оксалатлар) организмда оксилатларнинг ҳаддан ортиқ кўп ҳосил бўлиши ва ёки алмашув реакциялари натижасида (аскорбин кислотасини катта миқдлорда ичиш) оксалатларни вужудга келтирувчи шовул кислотаси ва моддаларининг овқат билан меъё ридан ортиқ даражада кириб келиши билан боғлиқ.
Улар сийдикнинг кислотали ҳолатида РН - 5,5 чўкинді ҳосил қилади. Пешобда магний ионлари кўпайганда оксалат ларнинг эрувчанлиги озади.
👍1
​​​​▪️Заъфарон ҳам тетиклантирувчи, ҳам озиқлантирувчи хусусиятларга эга шунингдек у қон, юрак ва репродуктив тизимига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

▫️Заъфарон нафас йўлларимизни тозалашга ёрдам беради, бу эса нафас олишни осонлаштиради. Шундай қилиб, ўпкамизни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз.

▫️Заъфарон стигма ва гулбарг экстрактлари оғриқ ва яллиғланишда фойдали

▫️Заъфарон атеросклерозда фойдали бўлиши мумкин.

▫️Заъфарон стимулятор ва антиоксидант вазифасини бажаради ва бутун танадаги қон айланишини яхшилайди.

▫️Заъфарон юрак соғлиғини яхшилашга ёрдам беради.

▫️Заъфарон хотиржам ақлга эришишга ҳаракат қилади, деб ишонилади ва шу тариқа уйқусизликдан ва безовталикдан азият чекадиган банд ҳаёт тарзига эга одамларга ёрдам беради.

▫️Заъфарон аёлларда оғриқни энгиллаштиради ва антиспазмодик таъсир кўрсатади.

▫️Заъфарон иммунитетни яхшилашга ёрдам беради

▫️Заъфарон таркибида танадаги баъзи саратон ҳужайраларига токсик ва ўлик реакциялар келтириб чиқарадиган каротеноидлар мавжуд.
👇 Каналимиз:
🌸🍃 @tabobat
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
Доктор Айман Сувейд шундай деди:

..Мен сизга ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ эътибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан...
Қабр қўрқинчли... албатта солиҳ бўлмаганлар учун
Мен бу ҳақда ўйладим , мен ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман.

100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан...
Тасаввур қилганмисиз???
Шундай қилиб, мен шундай бошладим ...
Мен ўламан..ва менинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи..Бу қабрга мебель керак бўлади .. Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга у ерда мени ёлғизлигимда кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим...
Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ..Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини бошладим...

Тасбеҳ айтарканман
Гўёки Қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбеҳлар билан тўлдираман...

Мана менинг бошимдан камида 300 та Қуръон ҳатми бор ...

Мен ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан...

Ҳамма мени ташлаб уйга қайтади...
ёлғиз қоламан...
балки миллион йил..
Шундай қилиб, менга нур ва дараҳтлар керак ва менинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши керак ...

Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азиим), зикр, Қуръон, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим келади ва бизнинг суҳбатимизга қўшилади. ..ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт....

Мен у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч келганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан ,
Аллоҳ учун қилган ҳеч нарсам йўқ ва мени ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳеч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?...

Бугун сизга маслаҳатим...
. Қабрингизни банк қилинг... унга сармоянгизни қўйинг...

Ибодатларингизга қаттиқ эътибор Беринг .

Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам менга раҳмат айтасиз.

У ерга дунёдан кўра кўпроқ эътибор қаратинг.

Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб,
еб -ичиб , ухлаб, ҳурсандчиликлар қилиб юрасиз,
Ва сизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз...

Қабр остида шундай бўлсачи, ....

Шунинг учун ҳар бир тасбеҳга яхши эътибор беринг.
Ва унга айтинг мендан олдин у ерга... қабримга бориб тургин...
Биз учрашамиз ва сен менга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамроҳ бўласан....

Илоҳим, бизга гўзал ҳотима насиб эт..

Мен ўқиган энг яхши нарсалардан бири ...
@XALQTABOBATIUYI
👍1
QR-kod bilan bizga boğlaning

@XALQTABOBATIUYI
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
ГУЛХАЙРИ (ALTHAEA L.) — АЛТЕЙ Доривор гулхайри (А. afficinalis L.) — А. лекарственный ва арман гулхайриси (А. armeniaca Ten.) — А. армянскийдан тиббиётда фойдаланилади. Бу турлар морфологик жиҳатдан бир-бирига жуда ўхшаш, фақат уруғи ва баргларининг тузилиши билан фарқ қилади. Шунинг учун уларга умумий тарзда тавсиф берилади.
Тавсифи. Гулхайридошлар (Malvaceae) оиласига мансуб, кўп йиллик ўт ўсимлик. Пояси, асосан, якка, тик ўсувчи, баландлиги 70 — 150 см оралиғида, юлдузчасимон, туклар билан қопланган. Кам шох, барги оддий, тухумсимон, бутун ёки 3-5 бўлакли (айниқса, арман гулхайрисида), қалин тукли бўлиб, банди билан кетма-кет ўрнашган. Гуллари бинафша, оч бинафша, баъзан оқиш рангли, барг қўлтиғида тўп-тўп бўлиб ўрнашган. Гул косачаси 2 қават, гултожи 5 бўлакли. Гултожи косачасидан 1,5—2,5 марта узун. Меваси юмалоқ, кўп уруғли мева (14-расм).
Июнь-августда гуллаб, июль-сентябрь ойларида меваси пишиб етилади.
👍1
Таркиби, Гулхайри турларининг илдизи таркибида 90 гача шиллиқ, моллалар, 31 % крахмал, 20 % дан кўпроқ клилар, пекти ва бошқа моддалар бор,
Иллининг асосий таъсир кўрсатувчи бирикмалари шиллиқ, моллалари ҳисобланади,
Кўлланилиши. Гулхайри турларининг илдизидаги шиллик, моллалар яллиғланган шиллиқ қаватларни коллаб олиб, уни Ташқи тусирлардан саклайди. Шу билан яллиғланиш тез бартараф бўлиши таъминланади. Бундан ташқари, балламни суюлтириб, унинг чиқиб кетишини осонлаштиради, йўтални камайтиради,
Гулхайри калдим замонлардан халқ табобатида турли касалликларда ишлатилиб келинган, Ибн Сино унинг илдизи, барги ва уруғидан тайёрланган дамлама билан йўтал, қон тупуриш зотилжам ва буйрак касалликларини даволаган. Ҳозирда хам гулхайри илдизидан халқ табобатила Йўтал, кўкЙўтал, ўпка шамоллаши, нафас қисиши, томоқ яллиғланиши, кўкрак огри
и хасталикларида юмшатувчи, оғриқ, қолдирувчи сифатида фойдаланилади,
Тиббиётла гулхайри Илдизининг фитопрепаратлари (дамлама, қуруқ экстракт, шарбат) нафас йўллари яллиғланишида (ларингит, фарингит, трахеит, бронхит, бронхопневмония, бронхиал астма) кенг миқёсда ишлатилади.
Ўсимлик илдизидан тайёрланган кайнатма (6 г майдаланган или 200 мл кайнатиб совитилган сувда дамланади) 1/2 - 1/3 стакандан кунига 3-4 марта ичилали,
Гулхайри балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган қатор йиғмалар таркибига киради.
Мукалтия препарати гулхайрининг ер устки қисмидан тайёрланган, у р таркибида полисахаридлар аралашмасини саклайди.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

@tabobat
👍1
​​​​📝 ЁЛҒИЗ ҚОЛГАН ОТА. (Хаётий вокеа)

Бу вокеани бир инсондан эшитганимда бутун вужудим зирқираб кетди. Наҳотки шундай фарзандлар бор? Сиз нима дейсиз?

Ота-она ўнта болани боқа олар экану, ўнта бола битта ота-онани боқолмас экан.

Махалламизда Азимжон ота деган мўйсафид бўлар эдилар. Кўримсизгина, деворлари нураб қолган уйда ёлғиз яшардилар. Ош- овқатларини ҳам, кирларини ҳам, супур-сидирни ҳам ўзлари қилардилар. Қўшнилар аҳилмиз. Бир кун унимиз, бир кун бунимиз, дегандек хабар олиб турамиз.
Фарзандлари йўқдирда деб ўйлаётгандирсиз-а? Йўқ, фарзандлари бор. Бир ўғил, бир қизи бор. Ўғли бир ҳафтада бир келиб бозорлик ташлаб кетади. Қизи эса чет элда.
Азим ота ҳар доим ҳам қўни-қўшниларни хабар олишини ёқтиравермайдилар. Қаричиликда одам кўпчиликни ёқтирмайди-да, десак, ўғлим уришади, кирманглар, дейдилар. Маҳалла раиси уғилларини топиб гапирди ҳам фойдаси бўлмади.
Бир куни Азим ота кўчага чиқиб, мени эртага ўғлим дўхтирга олиб борар экан. Овкат олиб чиқиб юрманглар, деб ҳаммага айтиб чиқибдилар.
Эртаси куни қарасак дарвозаларига қулф осилган. Ростдан ҳам ўғли олиб кетибди-да, инсоф киргани рост бўлсин, деб ҳаммамиз қувонибмиз. Икки кун ўтди. Отанинг ҳовлисидан қўланса ҳид кела бошлади. Ўтган- кетган бурнини беркитиб ўтади. Қўшнилар ҳайрон бўлиб, отани дарвозасини бузиб кирдик... Кириб не кўз билан кўрайлик-ки, Азим ота ўз иягини боғлаб нариги дунёга рихлат қилган эканлар. Қўни-қўшнилар югур-югур қилиб қолдик. Биримиз маҳаллага, биримиз қабристонга, биримиз тез ёрдамга. Ўғлини ҳам бир амаллаб топиб келдик. Хуллас, отани ерга қўйдик...
Бу воқеага ҳам мана икки йил бўлди.
Ҳозир ўша нураб ётган уйни ўрнида қаср пайдо бўлди. Ишни кўплигидан, тирикчилик важидан бўша олмаётган ўғил ҳар куни шу ерда.
https://t.me/Sirli_uzz
👍1
Forwarded from O'zing tabib (Zarish)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Suvsizlanishga qarshi 5 usul
Ассалому алайкум каналимизни кузатиб укиб борувчи мухлисларимиз биз яана сиз билан биргамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍ АЗИЗЛАРИМ
Омонат дунёда омонмисиз биродарим?!
Соғ-саломат уйқуга кетиб, яна уйқудан уйғонмоқлик кимларгадир армон экан...
Бизни шундай мўъжизага етказган Роббимизга хамду санолар бўлсин!
==========
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
ИНСОН УЧУН ЗАРУР ДАРМОНДОРИЛАР

✅ А дармондориси
Агар инсон организмида бу дармондори етишмаса, кўриш қобилияти пасаяди, жумладан, қоронғи бўлганида кўра олмайдиган ёки шабкўр бўлиб қолади, болалар, ўсмирлар организми ўсиши сусаяди.
👉🏼 А дармондориси сабзи, помидор, ўрик, кўк нўхат, қовун, апельсин, балиқ ёғида бўлади.

✅ В, В1 дармондорилари
В, В1 дармондорилари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари ҳадеб ёшланаверади, камқонлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблари бичилиб кетади, лаблар устида ажинлар пайдо бўлади.
👉🏼 Бу дармондори тухум, қўй гўшти, гуруч пўстлоғи, ёнғоқ, мол жигари, хамиртуруш, пишлоқда бўлади.

✅ В6, В витаминлари
В6, В гуруҳига кирувчи дармондорилар инсон организмида камайиши натижасида юрак ўйнайдиган бўлиб қолади.
👉🏼 Бундай дармондорилар карам, сабзи, қовоқ, сузма, балиқда бўлади.

✅ С дармондориси
С дармондориси инсон танасида камайиб кетса, унда милк оғриғи пайдо бўлади, бўғимлар оғрий бошлайди, яралар тез битмайди, одам бирпасда чарчайдиган бўлиб қолади.
👉🏼 С витамини ҳўл меваларда, кўкатларда, сабзавотларда, айниқса, лимон, апельсин, мандарин, карам, помидор, пиёз таркибида кўп бўлади.

✅ Д витамини
Д дармондориси организмда камайиб кетиши оқибатида кишини тез-тез офтоб урадиган бўлиб қолади, сочлари тўкила бошлайди.
👉🏼 Бу дармондори балиқ ёғида, тухум сариғида, сут, сут маҳсулотларида кўп бўлади. Шунингдек, қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида одам терисида ҳам ҳосил бўлади.

✅ К витамини
К дармондориси етишмаслиги сабаб одам жигар, буйрак, ичак хасталикларига чалинади, қони яхши ивимайди.
👉🏼 Бу дармондори пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, жигар, тухумда кўп бўлади.

✅ Н витамини
Н дармондориси инсон организмида камайиб кетиши оқибатида тананинг ёғ безлари хасталикка чалинади, фаолияти бузилади, сочлари тез оқаради, тўкилади.
👉🏼 Бу дармондори гуручли овқатлар, жўхори гўжа, жигарда кўп бўлади.

✅ РР витамини
РР етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар, буйрак дардига тез чалинувчан бўлиб қолади.
👉🏼 Шунинг учун карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, кўкатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, одам организмидаги барча ҳаётий муҳим физиологик жараёнлар нормал ўтишида, болалар ўсишида витаминлар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун кундалик овқат билан витаминларга бой маҳсулотларни, айниқса, кўкатларни, мевасабзавотларни янги узилган ҳолда, сут, сут маҳсулотларини, тухум, нўхат, ловия кабиларни мунтазам истеъмол қилиб туриш зарур.
@tabobat 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
ИХЛОС ЖУДА ҚИЙИН АМАЛ

Бир киши Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ олдига ҳажга кетиш олдидан зиёратга келди ва:
- Ҳажга боришга азм этдим, бирор нарса тайинлайсизми?- деди.
- Неча пул сарфлайдиган бўлдингиз?- деди Бишр.
- Икки минг дирҳам.
- Ҳаж қилишдан мақсадингиз нима? Бир айланиб келишми ё Оллоҳнинг розилигини олишми?
- Албатта, Оллоҳнинг розилигини олиш.
- Агар сафар қилмасдан уйингизда ўтирганча шу пулларни сарфлаб Оллоҳнинг розилигини аниқ олишнинг имкони бўлса, қиласизми?
- Ҳа.
- Унда боринг, бу пулларни ўн кишига бўлиб беринг: қарздор камбағалга беринг, қарзидан қутулсин... бир бечорага беринг, ўзини ўнглаб олсин... бир серфарзанд мискинга беринг, бола-чақасини эпақага келтирсин... етим боқиб юрганга беринг, етимни хурсанд қилсин... ва ҳоказо...
Агар дилингиз шу кабилардан бирига мойил бўлса, ҳаммасини ўшанга беринг. Зеро, бир мўминнинг қалбига сурур киритишингиз, муҳтожнинг мусибатини бошидан аритишингиз юз марта ҳаж қилишдан ҳам - фарз ҳажидан ташқари - афзалроқдир, - деди Бишр ва: - Туринг энди, бориб биз айтгандек сарфланг. Йўқса қалбингизда нима бор, уни айтинг, - деди.
У одам:
- Эй Абу Наср, қалбимда сафарга рағбат кучли, - деди.
Бишр Ҳофий унга юзланар экан, жилмайди ва деди:
- Пуллар кир тижоратлар ва шубҳалардан йиғилса, нафс ўзи хоҳлаб турган нарсани солиҳ амал қолипига солиб, рағбатини қондиришни истаб қолади. Ҳолбуки, Оллоҳ таоло фақат тақволи, чин ихлослилардангина амалларни қабул қилишга аҳд этган..

Одам йиғлаб юборди...

Бизчи, биродарлар, ўз
холимизга
йиглайликми кулайликми

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍ АЗИЗЛАРИМ
Омонат дунёда омонмисиз биродарим?!
Соғ-саломат уйқуга кетиб, яна уйқудан уйғонмоқлик кимларгадир армон экан...
Бизни шундай мўъжизага етказган Роббимизга хамду санолар бўлсин!
==========
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"