TABOBAT OLAMI 📚📚
852 subscribers
635 photos
460 videos
2 files
768 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
19-ҳадис

ҚИРҚ ХИЛ ЯХШИЛИК

Абдуллоҳ бин Амр бин ал-Осдан:
"(Аллоҳ наздида) қирқ хил яхшилик бор. Кимки улардан
бирини савобга эришиш умидида ва ваъда қилинган мукофот-
га ишониб килса, Аллоҳ бу кишини ўша қилган яхши амали
эвазига жаннатга киритади.
Бу яхшиликлар ичида энг афзали, соғилаётган эчкини би-
pop муҳтож кишига сутидан фойдаланиши учун омонатга бе-
ришдир”
.
Бухорий, 2631

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍2
Яхшиликнинг кирк тури бор, дейишдан мақсад унинг сони
чекланмагани, беҳад кўплигини таъкидлашдир. Яхшилик-
нинг сони ва турини аниқ белгилаб бўлмайди.
Ҳадисдан кўзланган
мақсад қилинган яхшиликка савоб ва мукофот. берилишига ишонтириш кишиларни хайрли ишларни адо этишда мусобакага чорлашдир.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🏃‍♂🏃🏃‍♂🏃🏃‍♂🏃🏃‍♂🏃🏃‍♂🏃🏃‍♂🏃🏃‍♂
ИККИНЧИ ТАЪЛИМ. УНСУРЛАР ТЎҒРИСИДА
БИР ФАСЛ

Унсурларнинг кайси бири бўлса ҳам оддий жисмлар бўлиб, одам
танаси ва бошка нарсалар учун дастлабки бўлаклардир. Оддий жисм-
лар шундай нарсаларки, улар шакли турлича бўлган бўлакларга бў-
линмайди, [балки] мураккаб жисмлар уларга бўлинади. Оддий жисм-
ларнинг аралашишидан коинотдаги турли шаклдаги навлар пайдо
бўлади.
Табиб, унсурларнинг тўртта ва тўрттадан ортиқ эмаслиги тўғриси-
да табиатшунос олимларга ишонсин! Унсурнинг иккитаси
иккитаси огирдир. Енгиллари олов ва ҳаво, оғирлари сув ва ердир.
енгил ва
Ер оддий жисм бўлиб, унинг табиий ўрни ҳамма [жисмлар]нинг
ўртасидир. У, ўз табиати билан ўша ўринда туради, агар ўз ўрнидан
ажраса, яна ўшанга томон ҳаракат қилади. Бу ернинг мутлак оғир-
лигидир. Ернинг табиати совуқ ва қуруқдир, яъни унинг табиати шун-
дайки, ўз ҳолига қўйилса, четдан бирор сабаб уни ўзгартмаса, унинг
табиатидан совуқлик ва қуруқлик пайдо бўлади. Ернинг коинотдаги
[нарсаларда] мавжудлиги тутишга ва барқарорликка, шакл ва тузи-
лишнинг сакланишига ёрдамлашади.
-
Сувга келсак, сув - оддий бир жисм бўлиб, табиий ўрни билан,
ер ва ҳаво ўз табиий ўринларида бўлганларида, ерни ўрайди ва ҳаво-
га ўралиб туради. Шундай ўринда бўлиши унинг нисбий оғирлигидир.
Сув совуқ ва ҳўлдир, яъни унинг табиати шундайки, ўз ҳолига қўйил-
са, четдан бирор сабаб унга таъсир килмаса, унинг табиатида совук-
лик ва хулликдан иборат бир ҳолат пайдо бўлади. Бу ҳолат сувнинг
ЭНГ кичик сабаб
табиатида шундай бир хусусият бўлишидан, яъни
таъсиридан зарраланиб таркалиш ва бирика олиш, турли
кабул кила олишдан иборат. (6) Сув шу хил сабабга учраса ўз вазия-
тини саклай олмайди. Сувнинг коинотда бўлиши мавжуд бўлакларни
майии [юмшок] килиб, уларнинг истаган шаклларни, суратларни,
текисликларни ва тузилишни осон кабул килишлари учундир, чунки
сувнинг тузилиш ва шаклларни бузиши ҳам, қабул қилиши ҳам осон-

АБУ. АЛИ ИБН СИНО

🍇🍇🍉🍉🍐🍐🍍🍍🍑🍑🍓🍓


👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Жума айёми муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ
👍1
​​Думсиз тулкилар ҳийласи

Қопқон тулкининг думини қисиб, узиб юборди. Бошқа бир тулки ундан: «Думингни нега кесдинг?» деб сўради.

Думи узилган тулки: «Мен ўзимни шундай ҳис қиляпманки, гўё ҳаводаги қушдекман. Қанчалар ёқимли!», деди.

Бу гапни эшитган нариги тулки ҳам думини кесди ва ҳеч қандай роҳатни эмас, балки қаттиқ оғриқни сезди.

Унга жаҳл билан: «Нега мени алдадинг?!» деди.

Бу саволга: «Агар бошқа тулкиларга ҳам кесган жойинг оғриётганини айтсанг, улар думларини кесмайдилар ва бизни масхара қиладилар», деди.

Шу зайлда улар йўлида учраган тулкиларга ўзларини роҳатда юрганларини айтар, натижада, кўплаб тулкилар уларга алданиб, думларини кесиб, думсиз қолар эди.

Бориб-бориб думсиз тулкилар думли тулкини кўрсалар, уни масхара қиладиган бўлишди.

Агар фасод, бузуқилик кўплаб инсонларга ёйилса, улар солиҳларни масхара қилиб, уларнинг бу ишларида айблайдиган бўлиб қолишади.
👍2
20-ҳадис

ЭНГ ОҒИР КУНДА

Адий ибн Ҳатимдан:
"Сизлардан ҳар бирингиз Рабби билан ҳеч қандай восита-
чисиз гаплашади.
Киши (ўша кун) ўнгига қарайди, (дунёдан) келтирган хайр-
ли амалларидан бошқа нарсани кўрмайди.
Чап томонга қарайди, у ерда ёмон амалларини кўради.
Олд томонга қарайди, қаршисида дўзахни кўради.
Шундай экан, яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам, дўзах
оловидан қутулишнинг йўлини изланг. Шунга ҳам имкони бўл-
маган одам кишиларга яхши сўз айтиб, ўзини дўзахдан асра-
син".

Бухорий, 6023; Муслим, 1016


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴


Инсонни кутадиган энг катта хатар жаҳаннам азобидир. Бу
дунёда улкан хавфдан қутулишнинг чораси кўрилади. Дўзах-
га тушишдан сақланиш ниятида қилинган ҳар қандай яхши
амал уни бажарган киши билан дўзах орасига тўсиқ кўяди. Ин-
сон уни дўзахдан сақлайдиган бундай тўсиқларни кўпайтири-
ши керак. Бошқаларга берадиган ҳеч нарсаси бўлмаган киши
беҳуда сўзлар ўрнига кишиларга ширин сўзлар, яхши ниятлар
айтиб, ўзини дўзах оловидан ҳимоя этиши мумкин.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1😱1
Осондир Шунингдек, курук нарсаларнинг шаклий
тузилишларни қабул
қилиши ва бузиши қийиндир. Качон қуруқлик ҳўллик билан қўшилса,
курук нарса ҳўлликдан фойдаланиб, чўзилишни ва шаклланишни осон
қабул қилади. Ҳўллик қуруқликдан фойдаланиб, ўзида пайдо бўлган
қаттиқлик ва тикликни саклай олади. Қуруқ ҳўлга қўшилиб, сочилиш-
дан [қутилиб] тўдаланиб туради. Ҳўл қуруққа қўшилиб, оқиб кетишдан
сакланади.
Ҳаво оддий бир жисмдир. Табиий ўрни // - сувдан юкори, олов-
дан пастдадир. Шундай бўлишига сабаб нисбий енгиллигидир. Табиати,
юқорида айтганимизча, иссик ва ҳўлдир. Ҳавонинг коинотда мавжуд-
бўлиши
лиги бор нарсаларнинг сийракланиши, латиф бўлиши, енгил
ва кўтарилиши учундир.
гумбазининг
Олов оддий бир жисмдир. Табиий ўрни унсурларга тегишли ҳам-
ма жисмларнинг юқорисидадир. Оловнинг ўрни осмон
шундай бир ботик сатҳидаки, вужудга келиш ва бузилиш ўша ерга
бориб тугайди. Оловнинг шундай ўринда бўлиши унинг мутлақ енгил-
лигидир. Унинг табиати иссик ва қуруқдир. Оловнинг коинотда мав
жудлиги унсурларнинг етилиши, латиф бўлиши, аралашиши, улар ор-
кали ҳавога тегишли моддаларни ўтказиши ва икки огир совук унсур
[ер ва сув]дан совукликни кетказиш учундир. Шу икки унсурдан со-
вуклик кетиб, улар оддий унсурликдан аралашган ҳолатга ўтадилар.
Икки огир унсур [ер ва сув] аъзоларнинг пайдо бўлишига ва
туришига ёрдам берадилар. Икки енгил унсур [авова олов], гарчи
аъзоларни дастлаб ҳаракат қилдирувчи¹ нафснинг ўзи бўлса ҳам, руҳ-
ларнинг пайдо бўлишига ва ҳаракатланишига ёрдам берадилар. Ана
шулар унсурлардир.


АБУ АЛИ ИБН СИНО


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍2🥰2
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узбекистонда богчаларнинг бирида булган холат кайердалиги номалум илтимос видеони максимал даражада телеграм группаларга таркатинг масул шахслар бу аел билан шугулланиши ва изох бериши учун


Iltimos Azizlar bu videoni iloji boricha kòproq tarqating
😱4👍2
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳдан қўрқиш

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ниҳоятда гўзал, соҳибжамол бир аёл бор эди. Бутун гўзалликнинг учдан бири унга берилган эди. Бироқ у бузуқлик қилиб, танасини сотар, ҳуснига ишониб, юз динордан камига кўнмас эди.

Бир обид банда уни кўриб, ёқтириб қолди. Обид унга етишиш учун тер тўкиб меҳнат қилиб, юз динор пул тўплади. Сўнг аёлнинг олдига борди. Унга: «Мен сени кўриб, ёқтириб қолдим. Бориб, ўз қўлларим билан меҳнат қилиб, юз динор пул тўпладим», деди.

Аёл уни ичкарига таклиф қилди. У киши ичкарига кирди. Аёлнинг тилладан ясалган каравоти бор эди. Аёл каравотга ўтириб, уни ўзи томон чорлади. Обид аёлнинг олдига яқинлашган эди, шу пайт эртага Қиёматда Роббининг ҳузурида туриб жавоб беришини эслаб, қалтираб-титрай бошлади.

Аёлга: «Мени қўйиб юбор, кетаман. Майли, шу юз динор ҳам сенга», деди. Аёл: «Сенга нима бўлди? Ахир сен мени кўриб, ёқтириб қолган экансан. Кейин бориб, пешона теринг билан меҳнат қилиб, юз динор пул тўплабсан. Энди мақсадингга етганингда нега бундай қиляпсан?» деди.

Обид: «Аллоҳдан қўрқиб, эртага Қиёматда Унинг ҳузурида туриб жавоб беришимни эслаб шундай қиляпман. Энди сени ёмон кўриб қолдим. Мен учун дунёдаги энг ёмон одам сенсан!» деди. Аёл: «Агар гапинг рост бўлса, энди мен учун сендан бошқа эр йўқ», деди. Обид: «Мени тинч қўй, кетаман», деди. Аёл: «Йўқ, менга уйланмагунингча сени қўйиб юбормайман», деди. Обид: «Йўқ, кетаман», деди. Аёл: «Агар олдингга борсам, менга уйланасанми?» деди. Обид: «Билмадим», деди ва кийимини бошига ёпиб, чиқиб кетди.

Шундан сўнг аёл тавба қилиб, қилган ишларидан пушаймон бўлди, обидни қидириб, унинг шаҳрига борди. Одамлардан унинг исмини, манзилини сўради.

Одамлар унга обиднинг уйини кўрсатишди, обидга эса: «Сенинг уйингга бир малика келяпти», дейишди. Обид аёлни кўриб, қаттиқ оҳ урди-ю, шу заҳоти жон таслим қилиб, аёлнинг қўлларига йиқилди. Аёл: «Мен бу одамни йўқотдим. Унинг бирорта яқини борми?» деб сўради.

Одамлар: «Унинг бир камбағал укаси бор», дейишди. Шунда аёл: «Акасига бўлган муҳаббатим туфайли унга турмушга чиқаман», деди ва ўша кишига турмушга чиқди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
​​📝Ота-она сотилади: Ота 68 ёш, она 66.

Ота-она сотувга қўйилганлиги ҳақидаги эълон Токиода бир газетада чоп қилинган. Газетада:
- Ота ва она сотилади: Ота 68 ёш, Она 66. Нархи - 900 йен.
Бу эълонни ўқиган ҳар бир инсон шок ҳолатига тушди. Қандай замон бўлди! Ота оналар сотилса! Ҳукумат қаерга қараябди! Бу эълон шов-шувга сабаб бўлди.
Бу газета бир неча кун олдин автомобил ҳалокатида вафот этган ота-онасини дафн қилган бир ёш оиланинг қўлига тушиб қолди. Ота онасиз қолиб қайғуга тушган оила учун бу ҳолат ҳақида ўйлашлик дахшат эди. Шунинг учун улар бу қарияларни сотиб олиб улар меҳрибонлик қилишга қарор қилишди.
- Улар эълонда кўрсатилган ерга келиб ажабланишди. Уларнинг қаршисида данғиллама ҳовли турарди. Улар биз манзилда адашдик деган хулосага келишганда, эшикни очилди ва уларга ёши катта бир қария табассум қилди.
- Конничива! (салом) Қандайдир хатолик бўлганга ўхшайди. Аммо эълонда сизнинг манзилингиз кўрсатилган экан...
- Ҳаммаси тўғри, ичкарига киринглар! - деди қария, ҳаяжонланиб...
У меҳмонларга ўтириб туришини сўради ва аёлини чақиргани кетди.
- Кўрдингиз биз ҳақиқатда камбағал инсонлар эмасмиз. Аммо биз меъросимизни қолдиришимиз учун фарзандларимиз ва яқинларимиз йўқ. Шунинг учун биз эълон орқали меъросга номзод топишга ҳаракат қилдик. Биз бу эълонга фақат ҳақиқий меҳрибон инсонлар жавоб беришини билардик. Аммо тўғрисини айтсам, бундай инсон топилишига бироз шубҳаланиб қолгандик. Сизнинг бу ишингиз шарафга лойиқдир шунинг учун биз сизларни кўрганимиздан жуда хурсандмиз!
Аллоҳ таоло яхшиликга ошно кишиларни ҳаёти давомида кутилмаган мукофотлар билан тақдирлаб туради.
👍1
ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ.
ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.

1. Янглишса, кечиради;
2. Куз ёшига рахм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насихат қилади.
7. Дўстлигини химоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изхор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эхтиёжини қондиради.
17. Номуси обрусини химоя қилади.
18. Орзуларини  руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хохиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай холатда хам ёрдам беради.
28. Дўст булиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради.

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
❤️ Албатта  Яқинларингизга хам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ! 🤲
@Sirli_uzz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умар Ибн Хаттоб даврларида бир воқеа рўй берди... 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
❤1👍1
АЁЛИНГИЗНИ КАМЧИЛИГИ САБАБ ЁМОН КЎРМАНГ!

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«МЎМИН МЎМИНАГА (ЭР-ХОТИНИГА) ҒАЗАБ ҚИЛМАСИН, АГАР УНИНГ БИР ХУЛҚИНИ ЁҚТИРМАСА, БОШҚАСИНИ ЁҚТИРАДИ», дедилар».
Имом Муслим ривояти

Шарҳ: Аёллар ҳар тарафлама мукаммал бўлишлиги маҳол бўлган нарсадир. Бирини ҳусни гўзал бўлса, иккинчисини ахлоқи гўзал, учинчисини ахлоқи ўртача аммо эрини хурсанд қиладиган ширин таом пиширишга уста. Ҳар бир аёлни ўзига хос фазилатлари ва камчиликлари бўлади. Ҳар тарафлама мукаммал бўлишлик аёл кишига маҳолдир. Аммо бази эркаклар борки хотинини бази камчиликлари, майда чуйда хатолари сабабидан зулм қилади.

- Эркаклар огоҳ бўлсинким, қиёматда - бировни ҳаққига кирган, ғийбат қилган, зулм қилган инсонлар ҳаққини сўраб келишлигидан қўрқиб хавотирланиб атрофига қараб турган бир вақтда ёнидан бир киши бу ёққа қаранг дейди. Қараса хотини давогар бўлиб турибди. Хотинжон мен эринг эдим қўй энди кечир... деса Хотини ҳа майли деб кетмайди. Ҳаққини мукаммал қилиб савобларидан қилган зулми миқдорича тўлдириб олади.

- Эркак киши кўчада бир кишига зулм қилса ўзига кўринади, лекин хотинига қилаётган зулмлари ўзига сезилмайди. Хотиним, қандай муомала қилсам чидаши керак деб ўйлайди. Уни рози бўлиш бўлмаслиги билан қизиқиб ҳам ўтирмайди. Аммо охиратда қанча кечиришлигини сўраб ёлвориб йиғласа ҳам, хотини у кунда заррача ҳаққидан воз кечмайди. Эр қийналиб топган савобларни хотини олади.

- Ундан кўра эр дунёда хотинига зулм қилишдан сақланса ёки зулм қилиб қўйганда ҳам икки оғиз ширин гапириб қўйса кечириб юборади хотини. Охиратдаги қийинчиликдан эр қутулади. Насиҳатдан фақат ақл юргизадиганлар ибрат олади.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

http://t.me/+ATUyDpSS5UM2NzEy
👍4❤1
БИРИНЧИ ЖУМЛА. СУЯҚЛАР ТЎҒРИСИДА

УТТИЗ ФАСЛДАН ИБОРАТ

Биринчи фасл. Суяклар ва бўғинлар тўғрисида умумий сўз

Биз айтамиз: суяклар ичида шундайлари борки, улар гавдага асос
бўладилар ва гавда уларга қурилади. Масалан, умуртка устунининг
умуртқалари ана шундай. Умуртқа устуни гавдага асос бўлиб, гавда
унда кема дастлаб ёғоч устига курилгани каби қурилади. Баъзи суяк-
лар эса гавдага нисбатан калкон ва ҳимоя хизматини ўтайдилар, маса-
лан, бош тепа суяги; баъзи суяклар зарба ва азият берувчи [нарса-
ларни] кайтарадиган куролга ўхшайди. Масалан, умуртқаларнинг ўт-
кир ўсиғи, улар орка умурткаларида тиканакларга ўхшаб [жойлаш-
ганлар]. Баъзи суяклар бўғинлар ўртасидаги оралиқни тўлдириб ту-
радилар. Масалан, бармок бўғинлари орасидаги кунжутсимон суяк-
лар. Баъзи суяклар гавданинг осилиб туриши лозим бўлган [кисмла-
рини] [ўзларида] осиб турадилар; масалан, «лом» ҳарфи шаклидаги
тилости суягига ҳиқилдоқ, тил мушаклари ва бошка мушаклар осилиб
туради.
Суяклар мажмуи гавдага таянч бўлиб хизмат қилади. Бу суяклар-
дан суянч ва химоя учун керак бўладиган, аммо ҳаракат учун хизмат
қилмайдиганлари, гарчи бўлиши зарур бўлган ёриқ ва тешикларга эга
бўлса ҳам, яхлит килиб тузилган. Ҳаракат учун ҳам керак бўладиган
суякларда эса, коваклар ҳажми кенгайтирилган ва [суяк] ўртасидаги
ковак бир бутун қилинган. Суяк танаси бир-биридан ажралган озик
ўринларига муҳтож бўлмасин учун шундай қилинган. [Агар бир-бири-
дан ажралган озиқ ўринлари бўлганда], суяк бўш ва ғовак бўлиб қол-
ган бўлар эди. Ҳолбуки, суяк танаси мустаҳкамдир. Суякнинг озиги,
яъни илик унинг ичида йиғилган. Ковак микдорининг кенгайишидан
фойда - суякнинг енгилланишида, ковакнинг бир бутунлигидан фойда
суяк танасининг пишиқланишидадир. Суяк танасининг пишиқлигидан
фойда унинг кўпол ҳаракатлар вактида синмаслигида; суякдаги илик-
лардан фойда шундаки, у, олдин тўлиқ айтиб ўтганимиздек, суякни
озиқлантиради ва доимо намлаб туради, натижада суяк ҳаракатнинг
қуритиши орқасида уваланиб кетмайди; шундай қилиб суяк,


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1
22-ҳадис

АЛЛОҲ МАРҲАМАТЛИ ЗОТ

"Сиз ибодатдан зерикмагунингизча Аллоҳ ҳам савоб бе-
ришдан чарчамайди”

.
Бухорий ривояти

Диний ибодатлар чин дилдан, самимият билан Аллоҳнинг
розилиги учун адо қилинади.
Ибодат қилинаётганда инсон ўзини ортиқча толиқтир-
маслиги, мажбурламаслиги керак.
Киши ибодат амалларини бемалол, хотиржам бажари-
ши зарур. Аввалига зўр бериб, бир оз вақт ўтиб, зерикадиган,
ибодат қилишдан безор бўладиган ҳолга тушишдан ҳамиша
эҳтиёт бўлиш лозим.
Аллох бандасига савоб беришдан зерикмайди, чарчамайди,
банда Раббига ибодатдан чарчаб, одатларини тарк этмаса, бас.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍3