TABOBAT OLAMI 📚📚
854 subscribers
635 photos
460 videos
2 files
768 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
унинг ичида ковак бор бўлса ҳам, яхлитга ўхшайди. Ковак махкамлик
керак бўлган жойда кам бўлади, енгиллик керак бўлган жойда кўп бў-
лади.
иши учун
Найсимон суяклар юкорида айтиб ўтилган озикланиш
ана шундай қилиб тузилгандирлар. Яна, улар орқали ҳаво билан иска-
ладиган ҳид ғалвирсимон суяк оркали утгани каби, бирор нарса ути-
ши керак; миядан ҳайдаладиган чиқиндилар ҳам улар орқали чиқариб
ташланади.
ва
Барча суяклар [узаро] шундай ёпишган учрашгандирларки,
бирор суяк билан, унга ёндошиб турадиган [суяк] ўртасида катта ора-
лиқ бўлмайди. Аммо, улардан баъзилари ўртасида тоғай ёки тоғайси-
мон «қистирма» лар тўлдириб турган оз миқдордаги оралик бўлади.
Улар тоғайларга хос фойдали вазифани бажариш учун яратилганлар;
бу фойдали вазифа кўзланмаган ерда, суяклар ўртасидаги бўғинлар
«кистирма сиз яратилган. [Масалански жағ.
Суяклар ўртасида қўшниликлар2 турлича бўлади. Улардан баъзи-
лари букиладиган бўғинлар оркали, баъзилари ҳаракатсиз бўлмаса
ҳам қаттиқ бўғинлар орқали қўшиладилар, баъзилари сукиб
ган, тикилган ёки ёпиштирилган бўғинлар орқали қўшиладилар.
Букиладиган бўғин шундай [бўғиндирки], ундаги икки суякдан
киритил-
бири енгил ҳаракат қилади, бошкаси эса ҳаракатланмайди. Масалан,
билак билан билагузук суяклариз ўртасидаги бўғин. Таранг, аммо ҳа-
ракатсиз бўлмаган бўғин шундай бўғинки, [унда] суяклардан бири-
нинг ҳаракати қийинлашган ва оз бўлади. Билагузук ва кафт суяклари
ўртасидаги бўғин ёки кафт суягининг иккала суяги ўртасидаги бўғин
зна шундайдир.
Ҳаракатсиз бўғинларга келсак, у шундай бўғиндирки, унда иккала
суяклардан биронтаси ҳам айрим ҳаракат қила олмайди; масалан,
тўш суягининг бўғинлари.
Икки суякнинг бирида дунглик, бошкасида чуқурлик бўлиб, ўша
дунг жой ўша чукурчага қимирлай олмайдиган булиб урнашган бўлса,
[у] сукилиб кирган бугин булади. Масалан, тиш суяклари ўзларининг
ўсиб чиккан ерларида ана шундай жойлашганлар. Иккала суякнинг
ҳар бирида аррадагига ухшаш тишлар ва чукурчалар булиб, суяклар-
дан бирининг қирра ва тишлари мискарлар мис тахталарни бирлаш-
тиргандек, иккинчи бир суякнинг чукурчаларида жойлашади. (25)
66 Бундай бирикишни // «чок» ёки «тикма» деб аталади. Бош суяклари
ана шундай [кушилган].
Епиштирилган бўғинлар узунасига ёпиштирилади. Масалан, би-
лакнинг икки суяги ўртасидаги бугин. Баъзан кундалангига ҳам ёпиш-
ган бўлади. Масалан, умуртка устунининг думғаза суягидаги бўғинла-
ри; устки умуртқалар ҳаракатсиз бўлмаган бўғинлар билан қўшилади.



АБУ АЛИ ИБН СИНО .

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍2
26-ҳадис

ЙЎЛНИНГ ҲАҚИ

Абу Саид ал-Ҳудрийдан:
келган
“Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в): “Йўл бўйида яшашдан сақ-
ланинг”, – дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Яшаб
жойимизда бошқа ерга кўчиб кетишимизнинг имкони йўқдир.
Чунки биз у ерда тегишли масалалар ҳақида гаплашамиз”,
дедилар Расулуллоҳга жавобан.
Аллоҳнинг Расули (с.а.в): “Йўл ёқасида яшашга мажбур
бўлсангиз, йўлнинг ҳақини беринг”, дея марҳамат қилдилар.
Саҳобалар сўрадилар: “Йўлнинг ҳақи нима, ё Расулуллоҳ?”.
"Ҳаромга қарашдан кўзни тийиш, йўлдан ўтган-қайтганни бе-
зовта қилмаслик, саломга алик олиш, кишиларни яхшиликка
даъват қилиб, ёмонликдан қайтариш (Қоидалар бўйича яшаш
ва ўзгаларнинг шундай яшашини ҳам таъминлаш...), - деб
марҳамат килдилар".

Бухорий. “Истиъзон”, 2; Муслим. “Либос”, 114;

Абу Довуд. “Адаб", 15


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1
Сийдик тутилиши. 100 г дан бузноч, буимадорон
олинади ва икки ош қошиғини кечкурун термосга солиб, устига икки стакан қай-
ноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат ол-
дин қийналиб сийганда 100 мл дан ичилади.
Суяк оғриғи. 100 г дан бўзноч ва мавракдан олинади ва уч ош қошиғИНИ
кечкурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб
олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 мл дан ичилади.

Талоқ касаллиги.

Бўзноч, кулмоқ ғуддаси ва тирноқгулдан 75 г дан олиб
аралаштирилади ва уч ош қошиғини кечкурун термосга солиб, устига уч стакан
қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат
олдин 150 мл дан талоқ оғриганда ичилади.

Фалажлик
, титроқ касали. 100 г дан бўзноч, газанда, қирқбўғин, ялпиз ва
тограйҳон олинади ва аралаштирилади. Шундан уч ош қошиғини кечкурун тер-
мосга солиб, устидан уч стакан қайноқ сув куйиб қўйилади. Эрталаб сузиб олиб,
кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 мл дан ичилади.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍1
28-ҳадис

АЖИБ ИМТИҲОН

Абу Мусо ал-Ашъарийдан:
"Шубҳасиз, Аллоҳ золимга фурсат беради. Аммо уни бир
қўлга туширгач, қўйиб юбормайди”.


Бухорий, 4686; Муслим, 2583


Дунёвий ҳаётда золимлар ғалаба қозонган пайтлар кўп ку-
затилади.
Аллоҳ, имтиҳон талабига биноан, баъзида зулм қилган
кимсаларга дарҳол жазо бермайди. Золимга муҳлат ва имкон
беради. Бу эса золимнинг ўзидан кетиб, зулмини орттиришига
замин яратади.
Аллоҳ золимни ва зулмни асло унутмайди, аммо маълум
муддат уни эркин қўяди. Зулм ҳаддан ошганида золимни шун-
дай жазолайдики, бу жазо бошқаларга ибрат бўлади.



🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍3
#Солиҳлар_гулшани

Қалб ва тил

Луқмон исмли ҳабаш қул бор эди. Хожаси унга қўй сўйишни буюрди. Луқмон қўйни сўйди. Хожаси: «Қўйнинг энг яхши иккита гўштини олиб кел», деди. Луқмон қўйнинг юраги билан тилини олиб келди.

Орадан бир неча кун ўтгач, хожаси Луқмонга яна қўй сўйишни буюрди. У қўйни сўйди. Бу сафар хожа: «Қўйнинг энг ёмон икки гўштини олиб кел», деди. Луқмон яна қўйнинг юраги билан тилини олиб келди.

Хожаси: «Аввалги сафар қўй сўйганингда «Энг яхши иккита гўштини олиб кел» десам, юраги билан тилини олиб келгандинг. Энди «Энг ёмон икки жойини олиб кел» десам, яна юраги билан тилини олиб келибсан-ку?» деди.

Шунда Луқмон: «Шу иккиси яхши бўлса, булардан яхши нарса йўқ. Бу иккиси ёмон бўлса, булардан ёмон нарса йўқ», деб жавоб берди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4❤1
Биринчи фан

Иккинчи фасл. Калла суягининг анатомияси ва унинг
фойдалари ҳақида
Калладаги барча суякларнинг манфаати шундаки, [улар] мия
учун қалқон бўлиб хизмат қиладилар, [и] беркитиб турадилар ва
[ҳар турли] офатлардан саклайдилар. Калла суягининг битта эмас,
бир неча суяклардан тузилганидан келадиган фойдалар икки туркум-
га бўлинади. Биринчи туркум суякнинг ўзига оид шароитлар билан
богланган, иккинчи туркуми суяк уз ичига олган нарсаларга боғлиқ.
Биринчи туркум икки фойдага булинади. Улардан бири шуки, агар
ёки чириш касаллиги
калла суягининг бир қисми зарарланиб, синиш
[юз берса], улар бутун калла суягига тарқамайди; агарда у битта су-
якдан иборат бўлганда, таркаган бўлар эди. Иккинчиси, бир суякда
каттиклик ва юмшоклик, сийраклик ва зичлик, юпкалик ва калинлик
жиҳатидан баъзи шароитлар талаб қиладиган фарқлар бўлмайди. Бу
шароитлар тўғрисида биз қуйида сўзлаб ўтамиз. Бошқа туркум-чок-
лар томонидан амалга ошириладиган фойдалардир. Улардан баъзила-
ри миянинг ўзига богликдир, чунки чоклар миядан ажрайдиган, аммо
суякларнинг калинлиги натижасида чикиб кетиш учун йўл тополмай-
диган буғларга йўл берадилар, шундай қилиб, мия, бу буғларни аж-
ратиб, ўзи тозаланади.
Чокларнинг бошка фойдаси бошнинг турли қисмларида ўсадиган
ва миядан чикадиган асаб толаларига богликдир: чоклар уларга йўл
беради. Ҳар иккала фойда мия ва бошка икки нарса учун умумийдир.
Бу фойдалардан бири бошнинг ичига кириб борадиган томирлар
ва артерияларга боглик- [чоклар] уларга йул беради. Бошка фойда
миянинг қалин ва оғир пардасига [кобигига] богликдир: у парданинг
кисмлари чокка ёпишиб турадилар ва шу тариқа мияга тегмасдан
кўтарилиб уни эзмайдилар.
Бу суякнинг2 табиий шакли юмалокдир, [юмалоклик] икки ша-
роит ва икки фойда билан аникланади. Улардан бири [калла суяги-
нинг] ички қисмига богликдир. Юмалок шакл, агар ҳажми баробар
бўлганда, тўғри чизиклар билан ўралган шакллар эгаллайдиган май-
донга караганда купрок майдонни эгаллайди.
Бошка фойда калла суягининг ташқи томонига богликдир. Юма-
лок шаклз зарбалардан бурчакли шакл таъсирланган даражадан кўра
озрок таъсирланади. Калла суяги юмалок бўлиш билан бирга чузин-
ўсиб чикадиган жой
чок шаклда ҳам тузилган, чунки мия асаблари
узунасига жойлашган, бу уларнинг сикилиб колмаслиги учун зарур-
дир. Калла суягидаа оркага чикиб турган] иккита дўнглик
бор, [улар] ҳар иккала томондан пастга тушадиган асабларни сақ-
лаб туришлари керак. Бундай шаклдаги [калла суяги] учта ҳақиқий


АБУ. АЛИ ИБН СИНО


👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍
👍2
Жума муборак!

🍃🌹🍃АЛБАТТ
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
29-ҳадис

МУСУЛМОННИНГ ТАЪРИФИ


Абдуллоҳ ибн Амр бин Осдан:
“Мусулмон - қўли ва тили билан ўзгаларга озор етказмай-
диган кишидир”.

Бухорий, 10; Муслим, 40

Бу ҳадисда мусулмонларнинг энг асосий фазилатларидан
бири айтилган. Чин мусулмон кўли ва тили билан ҳеч қандай
жонзотга, яралмишга азият етказмайди.
Мусулмон кишига ишонилади. Мусулмон ҳурмат қилинади.
Мусулмон ўзгаларни хавотирга солмайди. Шундай мусулмон-
нинг шахсияти гўзал бўлади.



🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Тиб қонунлари. Биринчи китоб
46
кетадиган
ва икки ёлгон чокларга эгадир. Биринчи чокларга, пешона билан кў-
ёй шаклидаги ва тож чоки деб аталадиган чок
шилиб
ва калланинг қоқ ўртасидан узунасига иккига бўлиниб, тўғри ўтадиган
тўгрн чок киради. Бу чокни алоҳида олганда «ўқсимон» деб атайди-
лар, тож чоки билан солиштириб караганда, «сихсимон» чок дейдилар.
Шакл бўйича у, ўртасидан тик чизиққа ўхшаган тўғри чизик ўтадиган
ёйга ўхшайди. У бундайдир:-)
Учинчи чок бошнинг орка томон ва туби ўртасидаги умумий чок-
дир. У, учи ўқсимон чокнинг охирига бориб тақаладиган бурчак шак-
билан қўшилганда
лига эгадир ва сломга ўхшаш>>¹ деб аталади, чунки юнонлар алифбеси-
даги 2. ҳарфига ўхшайди. Олдинги
унинг шакли мана бундай бўлади: >-)
чок
икки
Иккита ёлгон чокларга келсак, улар бошнинг ҳар иккала томони-
да ўксимон чокка параллел равишда узунасига борадилар. Улар суяк-
билан қўшилганда,
ка бутунлай ботиб кетмайдилар ва шунинг учун «тангасимон»>³ деб ата-
ладилар. Бу чоклар олдинги уч ҳақиқий чоклар
(26) уларнинг умумий шакли бундай булади.
Калланинг табиий шакли ана шундайдир. Калланинг гайритабиий
шаклига келсак, улар уч [хилдир]. Биринчи шакл - калла суягининг
олдинги дўнглиги етишмаганлигидир. Бундай вактда чоклардан тож
-ортки дунглик етишмаганлиги-
17а чоки бўлмайди. // Иккинчи [шакл]
дир. Бундай вақтда калладаги чоклардан <<лом» шаклли чок етишмай-
ди. Учинчи шакл каллада ҳар иккала дўнглик ҳам бўлмайди ва калла
соққага ўхшаган бўлиб — узунасига ҳам, энига ҳам бир хил бўлади.
Табибларнинг фозили Жолинус бундай дейди, «[Калланинг бу шак-
лида масофалар баробар бўлгани учун ҳақиқат юзасидан, чокларнинг
таксимланиши ҳам баробар бўлиши керак. Аммо [калланинг] бирин-
бир чок,
чи шаклида]5 чоклар.бундай таксимланадилар: узунасига
кўндалангига -икки чок, бу ерда эса узунасига ҳам, кўндалангига
хам [бир чок жойлашган]. Шунингдек, кўндаланг чок калла энининг
ўртасида энига - кулокдан кулоккача* <<х>> шаклида, узунасига чў-
зиладиган чок ўртада узунасига ётгани каби ётади». Бу фозил табиб
яна бундай дейди:-«Мия қоринчалари ёки мия жисмининг ўзи шак-
лан бирор даражада «кичикланмай туриб, калла узунлиги энидан кам
бўладиган тўртинчи ғайритабиий шаклга эга бўлиши мумкин эмас,
[миянинг ёки мия коринчаларининг ана ўшандай камайиши эса] ҳаёт-
га ва [жисм] тузилишининг тўғрилигига хилофдир». [Шундай қилиб
Жолинус] калла суягининг фақатгина турт шаклда бўлишини аникла-
ган Букрот сўзларини тугри топади, холос; шуни билиб куйинг.



АБУ АЛИ ИБН СИНО


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍3
#АЁЛЛАРГА

Бир аёл шайхдан:
“Шайх, турмушга чиқишимдан аввал кундузлари рўзадор ва тунлари эса ибодатда қоим қиз эдим. Қуръон тиловатида ажиб лаззатни туяр эдим. Ҳозир эса турмушга чиққанимдан сўнг, ибодат ҳаловатини йўқотиб қўйгандекман”, деб айтган эди, шайх:
«Эрингга эътиборинг қанақа?» деб сўради. Аёл:
«Эй шайх, мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва ибодат ҳаловатини гапирсам, сиз мендан эримни сўраяпсизми?», деди.
Шунда шайх:
«Ҳа синглим, шундай. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловати, тоат лаззати ва ибодат асоратини тополмай қолишади, биласанми? Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда:
«Аёл киши токи эрининг ҳаққини адо этмас экан, иймон ҳаловатини топа олмайди», деб айтганлар», дея жавоб берди.
Эр розилигини ўрнига Аллоҳ билан ўзим келишиб оламан, шу эрни розилигисиз ҳам Аллоҳ билан ўртамни чиройли қилиб оламан, деган аёл қаттиқ адашади.
Бундай аёл Каъбайи муаззамани ичига кириб ибодат қилса ҳам иймон ҳаловатини, тоат-ибодат лаззатини асло топа олмайди.

@Sirli_uzz
👍3
33-ҳадис

МАРҲАМАТЛИ БЎЛИНГ

Абу Ҳурайрадан:
"Бир куни мажлисда ҳазрати Пайғамбар (с.а.в) неваралари
ҳазрати Ҳасанни ўпдилар. Мажлисдагилардан бири бу ҳолдан
таажжубланиб: "Менинг ўн нафар фарзандим бор, аммо (шу
пайтгача) бирортасини ўпмаганман”, деди. Аллоҳнинг Расули
(с.а.в) унга қарадилар ва: “Марҳаматли бўлмаганга марҳамат
қилинмайди”, дедилар”.

Бухорий. "Адаб", 78; Муслим. "Фазоил", 43

* * *

Мўмин киши ўз рафиқаси, фарзандлари ва неваралари-
ни меҳр билан бағрига босиши, яхши кўриши ғоят табиий
туйғудир. Аллоҳ бу туйғуни инсоннинг руҳига сингдирган.
Бу туйғуга бефарқ бўлиш, уни яшириш кишини Аллоҳнинг
раҳматидан бенасиб қилади.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍2
#Садақа_Радди_бало

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу:
“Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман”
демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
- Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди
.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади.

📪Якинларизга хам улашинг 👇

@Sirli_uzz
https://t.me/+ATUyDpSS5UM2NzEy
34-ҳадис

ИМОМЛАРГА ЭСЛАТМА

Абу Ҳурайрадан:
"Бирортангиз жамоатга имом бўлсангиз, осон йўл тутинг.
Зеро, жамоат орасида заиф, ногирон ва кекса кишилар бўлиши
мумкин.
Ўзингиз ёлғиз намоз ўқиганда истаганча давом этишингиз
мумкин..
."
Бухорий. “Азон”, 62; Абу Довуд. “Салавот”, 127;
Термизий. "Салавот", 175; Насоий. "Имомат", 35

Кишиларни диндан бездирадиган, исломдан узоқлаш-
тирадиган ҳаракатлардан тийилиш керак. Киши динда ин-
тизомли бўлишни аввало ўзига нисбатан қўллагани маъқул.
Бошқаларни динга даъват этганда ёки диний амалларни ба-
жартирганда сабрли, хушмуомала, самимий бўлиш зарур .Одамларни диндан совитиш у билан куркитишга хеч камнинг хакки йук .

👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍🤲
👍2
Audio
🎤 #Мансурхон_домла

▶️Ширк келтириш катта зулмдир_2
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•

📌 #МАЪРУЗА



📌Яқинларингизга ҳам улашинг 👇
https://t.me/Sirli_uzz
https://t.me/+ATUyDpSS5UM2NzEy