TABOBAT OLAMI 📚📚
858 subscribers
635 photos
460 videos
2 files
768 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
O'ZBEK KINO | YUSUF ALAYHISSALOM 8 QISM | ЮСУФ ПАЙГАМБАР | 1080р | Ислом...
https://youtube.com/watch?v=_4busCSj6XQ&si=bedAg9AMdrPV1ZNw
ИНСОН УЧУН ЗАРУР ДАРМОНДОРИЛАР

🌴А дармондориси
Агар инсон организмида бу дармондори етишмаса, кўриш қобилияти пасаяди, жумладан, қоронғи бўлганида кўра олмайдиган ёки шабкўр бўлиб қолади, болалар, ўсмирлар организми ўсиши сусаяди.
👉🏼 А дармондориси сабзи, помидор, ўрик, кўк нўхат, қовун, апельсин, балиқ ёғида бўлади.
🥕🥕🍅🍅🍑🍑🥦🥦🥩🍋🍋

🌴В, В1 дармондорилари
В, В1 дармондорилари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари ҳадеб ёшланаверади, камқонлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблари бичилиб кетади, лаблар устида ажинлар пайдо бўлади.
👉🏼 Бу дармондори тухум, қўй гўшти, гуруч пўстлоғи, ёнғоқ, мол жигари, хамиртуруш, пишлоқда бўлади
🍖🍗🦴🦴🍛🍛🥜🥜🫘🫘.

🌴 В6, В витаминлари
В6, В гуруҳига кирувчи дармондорилар инсон организмида камайиши натижасида юрак ўйнайдиган бўлиб қолади.
👉🏼 Бундай дармондорилар карам, сабзи, қовоқ, сузма, балиқда бўлади.

🥬🥬🥕🥕🥔🥔🧁🧁🐠🐟

🌴С дармондориси
С дармондориси инсон танасида камайиб кетса, унда милк оғриғи пайдо бўлади, бўғимлар оғрий бошлайди, яралар тез битмайди, одам бирпасда чарчайдиган бўлиб қолади.
👉🏼 С витамини ҳўл меваларда, кўкатларда, сабзавотларда, айниқса, лимон, апельсин, мандарин, карам, помидор, пиёз таркибида кўп бўлади.
🍋🍋🍅🍅🧅🧅🥦🥦🍈🍈

🌴 Д витамини
Д дармондориси организмда камайиб кетиши оқибатида кишини тез-тез офтоб урадиган бўлиб қолади, сочлари тўкила бошлайди.
👉🏼 Бу дармондори балиқ ёғида, тухум сариғида, сут, сут маҳсулотларида кўп бўлади. Шунингдек, қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида одам терисида ҳам ҳосил бўлади.

🐟🐠🍼🥛🍼🥛🥪🥪🥚🥚
🌴 К витамини
К дармондориси етишмаслиги сабаб одам жигар, буйрак, ичак хасталикларига чалинади, қони яхши ивимайди.
👉🏼 Бу дармондори пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, жигар, тухумда кўп бўлади.
🧅🧅🥔🥔🫛🫛🥗🥗🥚🥚 Н витамини
Н дармондориси инсон организмида камайиб кетиши оқибатида тананинг ёғ безлари хасталикка чалинади, фаолияти бузилади, сочлари тез оқаради, тўкилади.
👉🏼 Бу дармондори гуручли овқатлар, жўхори гўжа, жигарда кўп бўлади.

🍚🍲🌽🌽🌽🌽🍯🧁🌽🌽

🌴РР витамини
РР етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар, буйрак дардига тез чалинувчан бўлиб қолади.
👉🏼 Шунинг учун карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, кўкатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.

🥬🥬🫛🥔🫛🥦🥬🥒
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, одам организмидаги барча ҳаётий муҳим физиологик жараёнлар нормал ўтишида, болалар ўсишида витаминлар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун кундалик овқат билан витаминларга бой маҳсулотларни, айниқса, кўкатларни, мевасабзавотларни янги узилган ҳолда, сут, сут маҳсулотларини, тухум, нўхат, ловия кабиларни мунтазам истеъмол қилиб туриш зарур.
🥪🥒🫛🥦🥬🥚🍋🫛🍒🍈🍇🍉🍑

@tabobat
👍13❤1
САБР ЭТГАН ЕТАР МУРОДГА
БЕСАБИР КОЛАР УЯАТГА .

САБР ТАГИ -- РАХМОН
ШОШГАН ИШИ -- ШАЙТОН

СОВУК КИРНИ ОЧАР
САБРСИЗ -- СИРНИ


САБРЛИ БУЛСАНГ -- УЗАРСАН
САБРСИЗ БУЛСАНГ -- ТУЗАР--
САН

🌸🥀🌺🌹🌺🌸🥀🌹🍄🍁🍂🌷🥀🌺🌹🌸💐🌹🌺💐🍂🌺🌸🥀

КЕЛИНИНГ ЕМОН БУЛСА УГЛИНГДАН КУР
КУЕВИНГ ЕМОН БУЛСА
КИЗИНГДАН КУР .

ТОГНИНГ КУРКИ КОР БИЛАН
ЭРНИНГ КУРКИ ЁР БИЛАН


ЯАХШИ ХОТИН ЖУН КАРЗ ОЛАР
ЁМОН ХОТИН УН КАРИЗ ОЛАР.

ХОТИННИНГ САРИШТАСИ
ОДАМНИНГ ФАРИШТАСИ.

🍉🍌🍋🍊🍐🍎🍏🍍🥭🍒🍈🍓🍇🍏🍎🍐🍊🍋🍌🍉🍇🍓🍈🍒

ДУСТ ДЕГАНИ ДАРАХТ ЯАПРОГИГА УХШАЙДИ
БАХОР ЧОГИ --БЕХИСОБ
КУЗ КЕЛГАНДА -- САНОКЛИ
ЁШЛИК ЧОГИ -- БЕХИСОБ
КЕКСАЙГАНДА -- САНОКЛИК.


АРПА БУГДОЙ БИР КУНИНГГА ЯРАЙДИ
СОДИК ДУСТИНГ УЛГУНИНЧЧА ЯРАЙДИ

@tabobat

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
👍5
Forwarded from Ma'rifat
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 16-куни

📆 26-март, сешанба

⌛️ Ифторлик вақти: 18:45


Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.


📲 Яқинларингизга ҳам эслатинг!

@Sirli_uzz
Турли тери касалликларини қисқа муддатда тез ва фаол даволашда ёнғоқ барги

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Унинг баргларида темиратки ва экзема (чилла яра)ни даволашдек мураккаб ишда ёнғоқнинг қуритилган барглари қайнатмаси билан алоҳида ванна қилишни тавсия этиш мумкин.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Уни тайёрлаш учун 300 грам қуритилган ёнғоқ барги устига 1 литр қайноқ сув қуйиб, 20 минут қайнатилади, сўнгра 3-4 соат давомида тиндирилади. Дори докадан ўтказилиб, мақсад бўйича ишлатилади.

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Ёнғоқ баргларининг инсон учун шифобахш хусусиятлари мағзига қараганда кам эмас. Унинг баргларида бошқа шифобахш табиий воситаларда учрамайдиган аскорбин кислотаси, флавоноидлар, каротин ва гликозидлар

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Баргининг қайнатмаси томоқ шамоллашини олиб, милкларни мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Бундан ташқари баргининг қайнатмаси пешоб ҳайдаш хусусиятига эга, бу эса, пешоб йўллари иллатларини даволашда ундан кенг фойдаланишга сабаб бўлади.

Ёнғоқ мағзи

🫘🫘🫘🫘🫘🫘🫘🫘🫘🫘🫘
#Ёнғоқ мағзи хотирани кучайтириб, қандли диабетни даволашда ёрдам берувчи турли микроэлементларга бой. Бу моддалар шунингдек гипотензив (артериал қон босимини туширувчи) фаолликка ҳам эга.

Ёнғоқ шарбати

🥤🥤🥤🥤🥤🥤🥤🥤🥤🥤🥤🥤🥤
Ёнғоқ шарбати 100 дан ортиқ турли паразитларни бартараф қилиш хусусиятига эга. Кучли гижжа ҳайдаш фаоллиги билан бир қаторда, бу шарбат ўт ҳайдаш фаоллигига ҳам эга. Ёнғоқ дамланмаси ниҳоятда фойдали восита бўлиб, тухумдондаги ўсма, бачадон миомаси, йўғон ичакдаги полипларда, шунингдек, қалқонсимон безларда пайдо бўлган тугунчаларни даволашда ажойиб фойда бериб, яхши натижаларга сабаб бўлади. Сезиларли натижага эришиш учун бундай муолажа давомийлиги бир ойдан кам бўлмаслиги лозим. Дамланма хроник ичкетар муаммосини ҳал қилишда яхши таъсирчанлик ва фаолликка эга.

Хом ёнғоқ дамланмаси.

🧋🧋🧋🧋🧋🧋🧋🧋🧋🧋🧋🧋
Бундай шифобахш восита б қанча турли касалликларни даволашда ёрдам бериши мумкин. Буларга ошқозон-ичак касалликлари, пешоб ва жинсий йўллар касалликлари, лейкемия, сил каби касалликлар киритиш мумкин. Бундан ташқари хом ёнғоқ дамланмаси модда алмашинув жараёнини тезда меъёрига келтириб, организмни турли токсин ва хилтлардан тозалайди.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

@tabobat
👍8
ИХЛОС ЖУДА ҚИЙИН АМАЛ

Бир киши Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ олдига ҳажга кетиш олдидан зиёратга келди ва:
- Ҳажга боришга азм этдим, бирор нарса тайинлайсизми?- деди.
- Неча пул сарфлайдиган бўлдингиз?- деди Бишр.
- Икки минг дирҳам.
- Ҳаж қилишдан мақсадингиз нима? Бир айланиб келишми ё Оллоҳнинг розилигини олишми?
- Албатта, Оллоҳнинг розилигини олиш.
- Агар сафар қилмасдан уйингизда ўтирганча шу пулларни сарфлаб Оллоҳнинг розилигини аниқ олишнинг имкони бўлса, қиласизми?
- Ҳа.
- Унда боринг, бу пулларни ўн кишига бўлиб беринг: қарздор камбағалга беринг, қарзидан қутулсин... бир бечорага беринг, ўзини ўнглаб олсин... бир серфарзанд мискинга беринг, бола-чақасини эпақага келтирсин... етим боқиб юрганга беринг, етимни хурсанд қилсин... ва ҳоказо...
Агар дилингиз шу кабилардан бирига мойил бўлса, ҳаммасини ўшанга беринг. Зеро, бир мўминнинг қалбига сурур киритишингиз, муҳтожнинг мусибатини бошидан аритишингиз юз марта ҳаж қилишдан ҳам - фарз ҳажидан ташқари - афзалроқдир, - деди Бишр ва: - Туринг энди, бориб биз айтгандек сарфланг. Йўқса қалбингизда нима бор, уни айтинг, - деди.
У одам:
- Эй Абу Наср, қалбимда сафарга рағбат кучли, - деди.
Бишр Ҳофий унга юзланар экан, жилмайди ва деди:
- Пуллар кир тижоратлар ва шубҳалардан йиғилса, нафс ўзи хоҳлаб турган нарсани солиҳ амал қолипига солиб, рағбатини қондиришни истаб қолади. Ҳолбуки, Оллоҳ таоло фақат тақволи, чин ихлослилардангина амалларни қабул қилишга аҳд этган..

Одам йиғлаб юборди...

Бизчи, биродарлар, ўз
холимизга
йиглайликми кулайликми

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

@tabobat
👍7
Forwarded from Ma'rifat
Ҳижрий 1445  18 Рамазон
2024 йил  28 Март Пайшанба куни учун Намоз вақтлари тақвими Тошкент, Тошкент вилояти  Паркент  вақти  билан.

 
🟢 🤐Саҳарлик 4:53
⏰ БОМДОД 4:53 5:40 жм/бн
⏰ ҚУЁШ -     06:16
⏰ ПЕШИН - 12:30 жм/бн 13:00
⏰ АСР -        16:52
⏰ ШОМ -      18:46
👏
Ифторлик 18:46
⏰ ХУФТОН
20:00


🕌 Таровеҳ 20:30


❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси 103-оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Бир амалга далолат қилувчи ўша  амални қилганлик ажрига  эга бўлади! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
Ҳотиржамлик истаган қалблар учун 👉
@Sirli_uzz
🕌 Сирли жоме масжидининг расмий канали
🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗
🌴​​Жигар хасталикларини даволовчи табиий маҳсулотлар

🌴Жигардаги касалликларни баҳорда даволаган маъқул, ҳар қандай жигар хасталигини беҳи суви яхши даволайди. Бунинг учун беҳи шарбатидан кунига бир-икки коса ичиш керак бўлади. Неча кун ичиш касалликнинг оғир-енгиллигига, эски-янгилигига қараб белгиланади.

🌴Ошқовоқ суви жигарга ниҳоятда фойдали, у сариқ касаллигининг олдини ҳам олади.

🌴 Қуруқ ўрик (туршак) пешоб ҳайдовчи бўлгани учун жигар фаолиятини яхшилашда қўл келади.

🌴Бодринг, сабзи ва лавлаги сувини олиб, аралаштириб ичилса, жигар хасталикларини даволайди.

🌴Жигар қуриши касалини бартараф этишда 60 гр. асалга 3 гр. боғ ялпиз сувини қўшиб уч маҳалдан ичилади.

🌴 Жигар кучсизлигини даволашда заъфарон, анор дони ва майизни уруғи билан чайнаб ейиш қўл келади.

🌴Ҳар куни 3,5 гр. зира истеъмол қилиб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.

🌴 Ширин анор сувини мунтазам истеъмол қилиб юрилса, жигар тозаланади ва қуввати ортади.

🌴 Балиқни оловда кабоб қилиб ейилса, заифлашган жигарга жуда фойдали.

🌴 Кунига уч донадан аччиқ бодомни асалга қўшиб еб юрилса, жигар хасталикларига даводир

🌴 Ўн беш грамм қовун уруғи янчиб ейилса, жигардаги тиқинларни очади.- Қурутни сувда эзиб ичилса (қуртоб) жигар ҳароратини пасайтиради.

🌴Лимон сувини шакарли чойга аралаштириб ичилса, жигарга қувват бағишлайди.- Кунига 80-100 грамм шавел еб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.

🌴 Йигирма грамм семизўт уруғини янчиб элакдан ўтказиб, шакарли сув билан ичилса, жигар ҳароратини пасайтиради.

🌴 Ширин олма шарбати ва анжир жигарни қувватли қилади.

🌴 Хом хондон писта мағзи жигар совуқлигига даво.- Ошқовоқни сувда қайнатиб ейилса, жигар ҳароратини пасайтиради.

🌴Бир ярим-икки грамм қалампирмунчоқни янчиб, янги соғилган сигир сути билан наҳорга ичилса, жигарга қувват беради.

🌴 Сабзини сувда қайнатиб, сўнг у асалга қўшиб ейилса, қонни тозалайди ва жигарга ёрдам беради.- Сирка ва асал қўшиб еб турилса, жигар хасталикларига шифо бўлади.

🌴 Жигари хасталанган беморлар товуқ гўшти, анор, майиз, нўхат истеъмол қилишлари, қатиқ ичиб туришлари керак.- Агар жигарингиз камқувват бўлса, равоч илдизини майда кесиб, қуритиб, ҳавончада янчиб шиша идишга солиб қўйинг-да, ундан эрталаб еб туринг.- Жигар оғриғини қолдиришда наъматакдан дамланган чой энг шифобахш малҳамлардан саналади.

МЕХИРЖОН

ШИФОБАХШ ТАБИЙ ГИЁХЛАР
ДАМЛАМАСИ.
ЖИГАР
КАСАЛЛИКЛАРИ УЧУН
таркиби .7 ХИЛ ГИЕХ .

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
@tabobat
👍5❤1
БАЛЛИ САБР СЕНИНГ САБРИНГА
ЧИДАДИМ ЕЙ БЕРГАН ЖАБРИНГА
ПОЙМОНАНГ ТУЛГАН ЧОГ
ДАРДДАН
ТОШ КУЯАМАН УЗИМ
КАБРИНГГА

🌺🥀🌹🌷💐🌺🥀🌹🌷💐🌺

БАЛИК СУВСИЗ ЯАШАМАС
ИНСОН ДУСТСИЗ .

🐠🐟🐠🐟🐠🐟🐠🐟🐠🐟🐠

ГИНАЛИ ДУСТ АДОВАТЛИ ДУШМАН

👨‍👨‍👧👭👬👨‍👩‍👧‍👧👬👭👨‍👨‍👧‍👦👨‍👨‍👧‍👦👫👫👨‍👨‍👧

ДАРАХТ ИЛДИЗИ БИЛАН
ОДАМ ДУСТЛАРИ БИЛАН

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

ДУШМАН ЧАКИРСА БОРМА


ДУСТ ЧАКИРСА КОЛМА

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

@tabobat
👍3
Майнинг кашф этилиши
🍾🍷🍾🍷🍾🍷🍾🍷🍾🍷🍾

Кадим замонда бир табиб май тайёрлаш усулини кашф килиб, подшох хузурига йул олибди:
Мен шундай бир ичкилик яратдимки, у кўрнинг кўзини оча- ди, шолни оёкка турғизади, гадойни эса бой килади.
Бу гапдан ҳайратга тушган подшох уни синаб кўрмоқчи бўлиб- ди. Бир кур, 👨‍🦯
шол 👨‍🦽
ва гадони 🧎‍♂
топиб келишибди. Табиб уларга бир пиёладан май ичирибди. Улар кайф кила бошлагач, табиб яна май куйиб, курнинг қўлига тутказибди.
🍷👨‍🦯🍷👨‍🦯🍷👨‍🦯🍗🍷👨‍🦯
Кўр пиёлани кулига эхтиёткор лик билан ушлаб:
Бай-бай-бай, рангинг мунча тоза ва тинига!- деб майни ти нимсиз мактайверибди.

👩‍🦽👩‍🦽👩‍🦽👩‍🦽👩‍🦽👩‍🦽👩‍🦽👩‍🦽👩‍🦽👩‍🦽👩‍🦽👩‍🦽
Шунда замбилда икки оёгини кимирлата олмай ётган шол:
Эй кур, тезрок пиелани бушат, булмаса корнинга бир тепиб ичак чавагини чикараман деб бакирибди
🧎‍♂🧎‍♂🧎‍♂🧎‍♂👨‍🦽👨‍🦽👨‍🦽👨‍🦽🤺🤺🤺🤺🤺
. Кайфи ошган гадой эса.
Э шол, бу курн тезрок тепиб улдир, унинг хунини узим тулайман дебди.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

@tabobat.
👍8
Forwarded from Ma'rifat
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 18-куни

📆 28-март, пайшанба

⌛️ Ифторлик вақти: 18:46


Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

@Sirli_uzz
👍3
Forwarded from Ma'rifat
Ҳижрий 1445  19 Рамазон
2024 йил  29 Март Жума куни учун Намоз вақтлари тақвими Тошкент, Тошкент вилояти  Паркент  вақти  билан.

 
🟢 🤐Саҳарлик 4:51
⏰ БОМДОД 4:51 5:35 жм/бн
⏰ ҚУЁШ -     06:14
⏰ ПЕШИН - 12:30 жм/бн 13:00
⏰ АСР -        16:53
⏰ ШОМ -      18:47
👏
Ифторлик 18:47
⏰ ХУФТОН
20:00


🕌 Таровеҳ 20:30


❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси 103-оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Бир амалга далолат қилувчи ўша  амални қилганлик ажрига  эга бўлади! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
Ҳотиржамлик истаган қалблар учун 👉
@Sirli_uzz
🕌 Сирли жоме масжидининг расмий канали
🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗🔗
👍1
Men tinglayapman
Ayollar haqida - Fozil Qori
Google play'dan ko'chirib oling https://play.google.com/store/apps/details?id=com.maruza.fozilqori
Men tinglayapman
Ayollar haqida - Fozil Qori
Google play'dan ko'chirib oling https://play.google.com/store/apps/details?id=com.maruza.fozilqori
👍2