ТАРИХИЙ ФОТО
2.13K subscribers
2.04K photos
47 videos
1.95K links
Ўзбекистон ва жаҳон тарихига фотоназар.
Download Telegram
Эски шаҳарда тўй, куёвновкар.

Бухоро. 1964 йил.
👍53❤11
Тошкент бозорларининг бирида сотилаётган «торпеда» қовунлари. 1974 йил.

Тарихий фото. Обуна бўл!
👍51❤3🔥3👏2🤔1😢1
Тошкент, 1998 йил. Амир Темур шохкўчаси. «Тошкентлэнд» бекати.

📷 Тарихий фото
👍28🔥5❤2⚡2😢2👌1
Тошкент, 1930 йил. Таниқли хореограф ва балетмейстер Уста Олим Комилов шогирдлари билан. ЎзССР халқ артисти.

📷 Тарихий фото
👍16🙏4👌2❤1
Тошкент, 1928 йил. Фарзандлари билан йўлга чиққан ўзбек аёли.

📷 Тарихий фото
👍40👎2
Яқин тарих: Тошкент, 1998 йил. Ўн тарафда NBU банкининг биноси, Амир Темур шохкўчаси.

📷 Тарихий фото
👍16❤1🔥1
Тошкент, 1954 йил. Хадрадаги Тоғ-кон техникумига тегишли «общежит». Ҳозирда ушбу бинода «ЎзКимёСаноат» жойлашган.

📷 Тарихий фото
👍22🔥1
Тошкент, 1914-1916 йиллар. Навоий кўчасидан кетаётган Белгия трамвайи.

📷 Тарихий фото
🔥12👍6❤1
Тошкент, 1978 йил. ГУМ (собиқ Туркуаз) томидан Кўкалдош мадрасининг кўриниши.

📷 Тарихий фото
👍17❤1
Тошкент, 1986 йил. Эски Жува бозоридаги оёқ кийим сотувчилари. Орқада планда «Чорсу» метро бекатининг қурилишини кўриш мумкин.

📷 Тарихий фото
👍19😁2
Тошкент, 1978 йил. ГУМ яқинидаги бўм-бўш кўчалар.

📷 Тарихий фото
👍22❤1👌1
Тошкент, 1978 йил. Чорсу яқинида сотувга чиқмайдиган «дефецит» товарга навбат. Нима деб ўйлайсиз, нима сотилмоқда?

📷 Тарихий фото
👍14❤1
Тошкент, 1930-1932 йиллар. Тандир-ўчоқ устаси.

📷 Тарихий фото
👍8👎1
Тошкент, 1970-йил. Навоий кўчасидаги бино. Ҳозирда бу бинода АОКА жойлашган.

📷 Тарихий фото
👍11
Тошкент, 1890-1900 йиллар. Эски Жува бозорига кетишдаги кўча. Ҳозир бу жойда Жар спорт мажмуаси жойлашган.

📷 Тарихий фото
👍18❤10😭3
1975-1976 йиллардаги тунгги Тошкент. Навойи кўчаси, собиқ Хамза (ҳозирги Миллий) театри.

📷 Тарихий фото
👍20❤4
Бир суратда — Чўлпон, Миртемир ва Йўлдош Охунбобоев. Сурат 1928 йилда Самарқандда олингани айтилган.

Тик турганлар орасида чапдан иккинчи — ўша пайтда Йўлдош Охунбобоевнинг котиби бўлган шоир Миртемир. Чапдан тўртинчи — Абдулҳамид Чўлпон.

Ўтирганлар орасида чапдан тўртинчи — Йўлдош Охунбобоев.

Бир кадрда ХХ аср ўзбек адабиёти ва сиёсий тарихининг уч машҳур вакили.
👍22❤4🔥3🤔2😢1👌1
Сукунат тугади. Биз қайтдик.

Сиз учун энг сара ва ноёб тарихий фотосуратларни жамлаб қўйдик.

Бизни кузатишда давом этинг! 😇
👍30🔥6❤3🤔3
Тошкентдаги Максим Горький метро бекати атрофи, 1980-йиллар.

Суратда ҳозирги Мирзо Улуғбек ва Буюк Ипак йўли кўчалари ҳамда Доғистон кўчаси туташган чорраҳа. Яшил майдон оралаб ҳаракатланаётган икки вагонли трамвай, атрофда эса кўп қаватли уйлар.

Кўплаб тошкентликлар бу ҳудудни ҳали ҳам эски номи билан умумий қилиб «Максим Горький» деб атайди.
👍15❤5🤔4😢3🔥2🥱1