TASKIN - Psixologik markazi
2.48K subscribers
8.17K photos
4.07K videos
49 files
1.13K links
Ҳар қандай психологик муаммоларингизга биз орқали «Таскин» топинг!☺️

Консультацияга ёзилиш учун:
@azimov_admin ✅

Асосий гурухимиз:
@naimjon_azimov 🟢
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#философия #жизнь

Если к кому-то потянулась душа, не сопротивляйтесь. Она единственная точно знает, что нам надо.

© Эрих Мария Ремарк
▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#travel #nature

Assalamu aleykum. Hayrli tong azizlar 🌞

Juma muborak ☺️
▶️ @motiv_uz
#juma_muborak 🌙

🌺 Қалбимиз тўрида иймон порласин
🌺 Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
🌺 Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
🌺 Жума аёмингиз муборак бўлсин!

🌸 Яратган Роббимга ҳамду санолар,
🌸 Унинг Расулига бўлсин дуолар.
🌸 Исму амалингиз Жаннатда турсин,
🌸 Жума айёмингиз муборак бўлсин!


🌙🌹ЖУМА МУБОРАК!🤲
▶️ @motiv_uz
Профессор талабалар гурухида кулгили латифа айтибди. Талабалар мазза килиб кулишибди. Бироздан сунг, худди шу латифани профессор яна такрорлабди, бир нечта талаба кулибди холос. 10 дакика утгач, профессор латифани 3чи бор такрорлаб айтибди, хеч ким кулмабди.
Шунда профессор "нега кулгили нарсани такроран эшитсангиз, кулмайсиз. Лекин хаётингиздаги салбий нарсаларни кайта-кайта эслаб йиглаб, бугилиб юраверасиз", дебди...

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FAKT

💵 Statistikaga ko'ra, erkak qanchalik ko'p pul ishlab topsa, ortiqcha vazndan shunchalik ko'p qiynaladi.
Ayollarda esa aksincha semizlik kam mablag'lik belgisi.

▶️ @motiv_uz
Бойлик сари элтувчи 4 хислат

Ҳаётда катта муваффақиятларга эришган одамларнинг аксариятида мавжуд бўлган 4 хислат бор.

✅ 1. Руҳан кучлилик

Муваффақият сари элтувчи йўлда, айниқса, дилозорликлар кўп учрайди. Одатда булар мижозлар, ҳамкасблар, раҳбариятнинг қўполлиги, қўрслиги билан боғлиқ ҳиссий кечинмалар бўлади. Бундай босқичлардан ўтиш учун одам ўзини тайёрлаши лозим.


✅ 2. Ўзи ва ўз қарашларига содиқ қолиш

Муваффақиятли одамлар кўпроқ пул келтирадиган нарсаларни эмас, балки ўзларининг кўнгиллари истаган нарсаларни танлашар экан. Маънавий ва қонуний тамойиллар эса ҳеч қанчон эътибордан четда қолмаслиги шарт!


✅ 3. Ўрганишдан тўхтамаслик

Бу хислатни одам умр бўйи ўзида тарбиялаши даркор. Камида келгуси 5 йил ичида ўрганиш керак бўлган нарсаларни режалаштириб олиш зарур. Булар тил ўрганиш, малака ошириш, компьютер курслари, спорт тури кабилар бўлиши мумкин. Буни қарангки, муваффақиятли инсонлар молиявий захирасининг деярли 20%и айнан шундай ишларга сарфлашаркан. Улар ўз соҳасида эксперт даражасига эришишга, замондан ортда қолмасликка айнан шулар ёрдам беради.


✅ 4. Ижодкорлик

Ҳар соҳага ижодкорлик билан ёндашиш мумкин. Замон ҳам ижодкорлик асосида ривожланиб бормоқда. Ҳамма юрган йўлдан эмас, ҳали қадам босилмаган жойларни изланг, таҳлил қилинг. Ҳеч ким изламаётган соҳаларда изланинг. Ҳеч ким сотмаётган усулларда товарларни таклиф этинг. Ҳаммадан ажралиб туринг. Янги маҳсулотлар, янги хизматлар кашф этинг.

Биз эса қайси йўлни танлашингиздан қатъи назар омад сизга кулиб боқишини, ўз истаган мақсадларингизга албатта етишингизни тилаб қоламиз.

▶️ @motiv_uz
▶️ @motiv_uz
​​Онажоним.. ❤️
Қалбимнинг энг нафис чечакларисиз..
🌺

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️🏻Har bir ishdan hikmat izlang!

▶️ @motiv_uz
​​“Соқов” аёл ҳақида ҳикоя.

Қайсидир замон, қайсидир юртда яшаган бу аёл гапга чечан, доим оила аъзолари, қариндошлари, қўни-қўшниларию ҳамкасблари – ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиларкан-у, негадир ҳеч ким билан тил топиша олмас экан. Назарида, ўзи ақлли, мулоҳазакору, атрофдагилар уни тушунмас, бировга ёмонлиги йўғу, яқинлари яхшилигини ҳам кўролмас экан. Кимгадир юриши, кимгадир туриши, яна аллакимга қарашлари ёқмас, ҳақлигини исботлайман, деб мудом куйиб-пишар экан. Ҳеч ким уни тушунмаётганини, айтганлари ҳавога учаётганини, умри сафсата билан ўтаётганини англаган аёл қақраган гулдек тобора сўлий бошлабди. Бир куни уй юмушларидан толиққан жувоннинг кўзи илинибди. Тушига мўйсафид чол кирибди ва бундай дебди: “Нега бу қадар маҳзунсан, кўнглинг чўккан? Ахир бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага эгасан-ку! Оиланг бут, ота-онанг соғ-омон, шириндан шакар фарзандларинг, ёқтирган касбу коринг бор. Ўзингни бахтли ҳис қилишинг учун сенга нима етишмайди?” Аёл саволга тайинли жавоб беролмабди. Фақат улкан бу оламда ўзини ниҳоятда ёлғиз, ношуду нотавон ҳис қилаётганини айтиб, юм-юм йиғлабди. Мўйсафид мийиғида кулимсираб, “Ҳаммаси яхши бўлади”, дебдию ғойиб бўлибди. Аёл эшикнинг зарб билан тақиллашидан уйғониб кетибди. Ишдан чарчаб келган эри дастурхон тузалмаганини кўриб, дарғазаб бўлибди, хотинини тергабди. Аёл кун бўйи уй юмушларидан ортмаганини, озгина кўзи илинганини тушунтирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган экан, не ажабки... тили гапга айланмабди. Ўзини оқлашга ҳарчанд уринмасин, миқ эта олмасмиш. Нуқул кўзлари жавдираб турармиш. Хотинининг одатдагидек дийдиё қилишига шай турган эр бу ҳолатдан ҳайрон бўлибди. Кўнгли юмшаб, сабр билан кечки овқатни кута бошлабди. Ҳар сафар аёл атрофдагиларга ниманидир уқтирмоқчи бўлганида айнан шу вазият такрорланаверибди. Уйда эрию қайнонаси, ишхонада бошлиғи, боғчада тарбиячи, кўчада бегоналарга гапираман деб оғиз очиши билан тилдан қолармиш. Олдинига жуда қийналибди. Гапи ичида, заҳри тилида қолаверибди. Аста-секин тақдирга тан берибди. Жимгина ишини қиладиган, гап-сўзларга парвосиз йўлида кетадиган бўлибди. Кунларнинг бирида кўчадан ўтиб кетаётса, ортидан қўшнилари гапирганини эшитиб қолибди: – Анави жувон бирам оқила-я. – Гап-сўзлари ҳам жойида! Аёл ҳайратдан қотиб қолибди: “Мени гапиришяптими? Наҳотки?! Ахир оғзимдан ҳеч бир сўз чиқмаса...” Вақт ўтиб, бундай гапларни тез-тез эшитадиган бўлибди. Эри уни итоатли рафиқа, қайнонаси сабрли келин, қўни-қўшнилари доно суҳбатдош, бошлиғи яхши ҳодим сифатида кўра бошлабди. Аёл «соқов» бўлиш тили бийронликдан кўра кўпроқ фойда беришини тушунибди.

▶️ @motiv_uz
Кунингизни яхшилик билан бошланг!

1. Яхши ният.
2. Яхши гап.

Биринчиси: Ризқ эшикларининг калитидир.

Иккинчиси: Қалб эшикларининг калитидир.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

▶️ @motiv_uz
#Fakt

Otani qiz farzandiga mexri boshqacha bo'ladi deb shunga aytishsa kerak... 😌
Qizlar ham otalariga mehribon bo'lishi ko'p bora isbotini topgan.

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#философия #жизнь

Родители, никогда не вмешивайтесь в семьи своих детей. Иначе вы разрушите и их семью и в вашей счастья не будет...

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#travel 💫🏞

Assalamu aleykum. Hayrli tong azizlar 🌞

▶️ @motiv_uz
🌞 Ассалому Алайкум 🌞

☘️ Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
☘️ Қалбимизни кенг;
☘️ Қадримизни баланд;
☘️ Сўзимизни олий;
☘️ Ҳаётда муваффақиятли;
☘️ Охиратда саодатли;
☘️ Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
☘️ Қарзларимизга нажот;
☘️ Ризқимизга кенглик;
☘️ Кунимизга барака;
☘️ Бандаларига суюмли қилиб;
☘️ Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
☘️ Дунёда муборак;
☘️ Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!

☀️ Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!

•┈┈┈••✵🌤✵••┈┈┈•
Бизга уланинг!👇🏻
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bdDyQZY1vtzg