TASKIN - Psixologik markazi
2.49K subscribers
8.17K photos
4.07K videos
49 files
1.13K links
Ҳар қандай психологик муаммоларингизга биз орқали «Таскин» топинг!☺️

Консультацияга ёзилиш учун:
@azimov_admin ✅

Асосий гурухимиз:
@naimjon_azimov 🟢
Download Telegram
❗️ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ🌷

🌻 Ҳар бир нарсани тўғирлаш имкони борлигига ишониб ДУО қилинг!

🌸 Ҳар бир нарсани тўғирлай олишингизга ишониб ДУО қилинг!

🌹 Ва бир кун барча нарса якун топишига ишониб, САБР қилинг!....

🌺 Шундай ДУО қилингки Дуонинг кучидан гуноҳ йиғласин...


▶️ @motiv_uz
Табассум ажойиб дори:

🙂 Уни дўстингизга берсангиз хурсанд бўлади.

🤨 Душманингизга берсангиз пушаймон бўлади.

👵🏼 Онангизга берсангиз умри узаяди.

🧒 Фарзандингизга берсангиз меҳри ошади.

😎 Танимаган кишингизга берсангиз сиз учун садақа ажри бўлади.

😇 Севган жуфтингизга берсангиз севгиси ортади.

☺️ Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингизга жойлаб қўйган.

😌 Салгина табассум қилсангиз бўлди, ажойиб бепул дори тайёр.

😁 Бир бирингизга табассум улашинг азизлар!

▶️ @motiv_uz
ФОЙДАЛИ 30 ДАҚИҚА ✅

🏋‍♂ Кунига 30 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;

🏡 Ҳар куни 30 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;

🤚Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 30 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;

🕌 Бир кунда 30 дақиқасини Намоз ибодатига сарф қилган инсон, ҳаётида баракани охиратида жаннатни топади.

📗 Бир кунда 30 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;

👨‍👧‍👧 Кунига энг камида 30 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;

🚶‍♂Бир кунда 30 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган киши нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;


Яқинларингизга улашинг!
▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон тупроқдан яралган. Уни меҳрибон қўллар силаб-сийпаб турмаса тошга айланади!

▶️ @motiv_uz
И все же за это время Солнце ни разу не сказало Земле: "Ты мне должна". Гляди, что делает такая любовь. Она освещает небо.

РУМИ

▶️ @motiv_uz
Нима ҳодиса рўй бермасин, асло руҳан тушкунликка тушманг.
Жисман йиқилсангиз сизни туриб кетмоғингизга ёрдамга келувчилар топилади, аммо
руҳан йиқилсангиз сизни тепиб ўтиб кетадилар. Ўзингизни асло руҳан синдирманг!
Нима бўлса ҳам бошингизни мағрур кўтаринг, ўта кучли сабр эгасига айланинг, тишни тишга қўя билинг. Йўқотишларга тайёр туринг ва кўникинг.
Сизга нохақ қалб азоби ва изтиробини торттирсаларда табассум қила билинг.
Асло ва асло кўз ёшингизни ҳеч кимга кўрсатманг. Қалб йиғласада юзингиз табассум қилсин, ўзингизни қўлга олинг. Сиз жуда кучли инсонсиз!

▶️ @motiv_uz
🏝 ЖАННАТДАГИ ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАР.

📌Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
➖«Жаннатдаги эркаклар ҳақида хабар берайми?!
- Пайғамбарлар жаннатда, сиддиқлар, шаҳидлар, чақалоқлар ҳам жаннатда ва шаҳарнинг нариги тарафидаги биродарини (Аллоҳ учун) зиёрат қилган киши ҳам жаннатда.

➖Жаннатдаги аёллар ҳақида хабар берайми?!
- Ҳар бир севадиган (яъни эрини), кўп туғадигандир. Агар у ғазаб қилса ё унга ёмонлик қилса [ё эри унга ғазаб қилса] у аёл айтади-ки: Манабу қўлим сизи қўлингизда, то мендан рози бўлгунингизгача ухламайман».

(📚 Насоий, саҳиҳ ҳадис.)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
▶️ @motiv_uz
Audio
#қалб_роҳати 💚

Гўзал нашид 😍🥺😭

Ё Хабиби, ё Мухаммад

•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•
Каналга уланиш учун 👇
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bdDyQZY1vtzg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#travel #nature

Assalamu aleykum. Hayrli tong azizlar 🌞

✨💫🌟Juma muborak ✨💫🌟
▶️ @motiv_uz
🌹 Бугун шундай ЖУМА бўлсинки:

🌸 Авф этилмаган БАНДА;
🌺 Қабул бўлмаган ДУО;
🌸 Даф бўлмаган БАЛО;
🌺 Шифо топмаган ХАСТА;
🌸 Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
🌺 "АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🌙 ЖУМАНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

▶️ @motiv_uz
АВВАЛ САЛОМ КЕЙИН КАЛОМ.

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Ким сизларга келиб салом бермасдан туриб гап бошласа унга жавоб берманглар.»
(📚Табароний ривояти)

✔️ Шарҳ: Бир киши сизга қалайсан деса, яхшимисан ёки Привет деса ёки Ҳелло деса унга жавоб бермаслик керак экан. Олдин саломингни бер кейин сўраш деб чиройли қилиб танбеҳ бериш керак.

Яна бу ҳолатни бази каналлардаги нашрларда баъзи ТВ кўрсатувларида кўриб қоламиз бошловчи ўзича ақллилик қилиб сўзини бошқа гаплар билан бошлайдида кейин Ассалому алайкум деб қўяди. Бу ҳам одобга ва ҳадисга зиддир. Аввал салом кейин калом.

© IymonliQalblar нашри

P.s. Tak shtoo, tanish bilishlaaa, ne salom bermadin disam hapa bo'mela😉😁
▶️ @motiv_uz
#психология #консультация

Ҳеч бир қулф калитсиз ясалмаган. Шундай экан муаммолар ҳам ечимсиз берилмайди!

▶️ @motiv_uz
​​ЭРИМНИ ЎЛДИРИБ БЕРИНГ!

#қисса

Оилада бўладиган тортишувлардан тўйиб кетган аёл дугонасини олдига келиб, эри ҳар кун урушиб тергайверишидан, бирор кун тинчлик йўқлигидан шикоят қилиб, бу ҳолатдан тўйиб кетганлигини зикр қилди. Ва эрини ўлдириб берадиган фолбин топиб беришлигини сўради. Дугонаси унинг бу ҳолатини тушуниб ачиндида бир фолбин манзилини берди. Аёл ўзида йўқ хурсанд ҳолатда дугонаси айтган фолбинга келиб эримни ўлдириб беринг деб сўради. Бу киши аёлнинг оиласи ҳолатини ўргангандан кейин рози бўлди.

Аёлга эрини ўлдиришлик режасини тушунтирди: Бирданига эрингни ўлдирадиган дори қилиб берсам сендан шубҳаланиб сезиб қолишади. Шунинг учун эрингни аста секинлик билан ўлдирамиз. Мен сенга дори бераман ҳар куни оз оздан овқатига қўшиб берасан. Фақат сен эрингга гўзал муомалада бўлгинки, ўлганидан кейин сендан инсонлар шубҳаланмасин деди. Аёл рози бўлди.

Аёл хурсанд ҳолатда уйига қайтди. Доридан эрининг овқатига ҳар куни оз оздан қўшиб бера бошлади. Эри урушганда, дакки дашном берганда ҳам гап қайтармасдан гўзал муомала қила бошлади. Эри аёлининг бу муомаласидан аввалига ажабланди. Кейинчалик эса аёлининг хато камчиликларига кўз юма бошлади. Оилада илиқлик пайдо бўлиб шу йўсинда оила муносабатлар ўрнига туша бошлади.

Бир куни аёл фолбиннинг ҳузурига келиб, эримни ҳаётини сақлаб қолинг уни ўлишини хохламайман. У дунёдаги энг яхши инсон дея йиғлай бошлади. Шунда фолбин деб гумон қилинган киши айтдики: Мен сенга заҳар эмас оддий гиёҳ берган эдим деди. Аслида касаллик камчилик сенда эди, мана энди тузалдинг деб тушунтирди. Аёл бу гапдан қувнаган ҳолатда севикли эрининг уйи томон шошганича чиқиб кетди.

Аёлнинг дугонаси солиҳа бўлгани учун уни фолбинга эмас диндор домла ҳузурига йўллаган эди. Дўстларимиз диндор солиҳ инсонлар бўлишлиги қандай ҳам яхши.

УЛАШИНГ!
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bdDyQZY1vtzg
🌸 Аллоҳ таоло яхшилик ва офиятни, хуш кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин! !

🌹 Қалбингиз иймонга,

🌺 Уйингиз қувончга,

🌼 Юзингиз нурларга,

🌈 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин Амийн

▶️ @motiv_uz
​​Музқаймоқ 🍦

Дилим хун бўлиб йўл четидаги скамейкада ўтиргандим. Қаёқдандир бир аёл чамаси беш ёшлардаги ўғилчасини етаклаб келди. Болакайни скамейканинг нарига четига ўтказиб қўлига музқаймоқ тутди, ва "Чиққунимча шу ерда ўтир", деб тайинлади-да ўзи йўлнинг у тарафидаги суд биноси томон кетди. Болакай бутун борлиқни унутган куйи музқаймоқни мароқ билан яларди.
- Музқаймоқни яхши кўрасанми? - болакайни саволга тутдим.
- Ҳа! - қисқагина жавоб берди у.
- Шошмай еявер, томоғинг оғриб қолади.
- Хўп! - деди-ю, менга бир қараб қўйди.
- Музқаймоқни кўп ейсанми? - зерикканимдан болакайни яна саволга тутдим.
- Йўқ! - яна қисқагина жавоб!
Шундан сўнг болакайга ҳалал бергим келмади. Бироқ зум ўтмай у гапига қўшимча қилгандай:
- Музқаймоқ олиш учун пул керак-ку, - деди.
Алланималарнидир тушунгандай бўлдим, индамадим, бироқ жим ҳам туролмадим.
- Кўп пулинг бўлса нима қилардинг?
- Кўп музқаймоқ олардим. - қўлидаги музқаймоқни авайлаб яларкан жавоб берди у.
- Жуда кўп пулинг бўлсачи?
- Жуда кўп музқаймоқ олардим, машинча, - қулочини ёзиб кўрсатди.
- Жудаям кўп пулинг бўлсачи?
- Бир қопми? - болакай кўзларини жовдиратиб менга қаради.
- Ҳа, бир қоп пулинг бўлса?
Болакай бу саволга жавоб беролмади, ўйланиб қолди. Музқаймоқ берсангиз дунёларча қувонадиган болакай. Уни шунчаки музқаймоқ билан бахтиёр этиш мумкин. Катталарничи, баъзан уларнинг нафси шунчалик ҳаталак отадики, бутун дунёни ютиб юборсалар ҳам яна камдай.
- Ойингни кўпроқ яхши кўрасанми, музқаймоқними? - болакайни яна саволга тутдим.
У бир менга, бир қўлидаги музқаймоққа қараб қўйгач:
- Ойимни, - деб жавоб берди.
Бирдан ҳалиги аёл (болакайнинг онаси) пайдо бўлди. У гоҳ йўлнинг у томонга, гоҳ бу томонига қарар, хуноби ортиб ўзига бир нималар деб қўярди. Шу пайт болакай "Ая яна музқаймоқ олиб беринг" деди.
- Музқаймоқ? - Ҳалиги аёлнинг бирдан жазаваси тутди.
- Катта холангни пулига олиб бераманми сенларга ҳадеб музқаймоқни? Ўзи анави аблаҳ отанг алиментни тўламаган бўлса... Устингни нима қилдинг? (болакайни кийимига бир икки томчи муқаймоқ томган экан) ешак, сенларга янги кийим олишга ҳадеб пул қаерда? Сен ҳам дадангдан баттар овсар бўласан. Мен сенга устингни кир қилмагин дегандим-а... Болакайнинг кўзларида ёш пайдо бўлди. Шу пайт ҳалиги аёл ўғилчасини билагидан ушлаб салтаркан ўшқирди:
- Кўчада йиғласанг, уйга боргач биласан-а нима қилишимни? Болакайнинг кўзига жиққа ёш тўлган куйи турарди. Ҳозир портлайди, пиқиллиб йиғлаб юборади. Йўқ, болакай йиғламади, кўзларида жиққа ёш қотиб қолган, лаби буришган, ўзи эса йиғламаслик учун тишини тишига босиб олиб жим турарди. Чунки уйга боргач нима бўлишини яхши билади. Ҳайратда эдим, болакай бундай нохақликка, разолатга қарши туришда ўзида куч топа олганди. Назаримда хозир шу болакай дунёдаги энг кучли инсон эди. Ҳалига аёл ўғилчасини қўлидан шарт ушлади-ю, судраганча қаергадир шошиб кетди.

Ўйга толаман, юрагим тирналади. Нега ахир ота-онасининг қилган хатоси учун болалар жавоб бериши керак? Нега онанинг ўз боласига нисбатан ҳам меҳри қолмаган? Болакайнинг отаси қилган хиёнати сабаблими?! Одамлар нега бир-бирига хиёнат қилади? Нега энди биз душманимиздан кўра кўпроқ дўстимиздан озор кўришимиз керак? Бир покиза мурғак қалбини арзимаган нарсалар учун синдириш инсонга хосми? Биз севмай қўйдик. Инсонлар юрагидан юз ўгирдилар. Дунёнинг ҳар томонида бир разолат, ҳар қаричида бир ноҳақлик, ҳар бурчаги адолатсизликка тўла...
Сўнги кунларда ҳаётимда содир бўлган ноҳақликлар кўз ўнгимда жонланади. Думоғим ачишиб кетaди. Бироқ мен ўша болакайчалик кучли эмасдим...


© Оқил Тўрaқул

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш 👇🏻

▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bdDyQZY1vtzg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊💐🌙АССАЛAМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН✨💐🌙


💐🤲 Сизни ва барча оила аъзоларингизни бугунги “РАМАЗОН ҲАЙИТИ” байрами билан муборакбод этаман.

💐🤲 Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.

💐🤲 Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб қоламан!

💐🤲 АЛЛОҲИМ!
Келаси йил шу кунларга Бизларни, Ота‑Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM