TASKIN - Psixologik markazi
2.49K subscribers
8.17K photos
4.07K videos
49 files
1.13K links
Ҳар қандай психологик муаммоларингизга биз орқали «Таскин» топинг!☺️

Консультацияга ёзилиш учун:
@azimov_admin ✅

Асосий гурухимиз:
@naimjon_azimov 🟢
Download Telegram
​​​​Куркув—Хар доим сиз хохлаётган вазиятлар.🧟‍♀️

Сиз шу куркувиз амалга ошса, нимагадир эришмокчи буласиз.

Куркувиз ортида сиз учун наф бор.

Агар сизда бирор ишни бошлашиздан олдин кандайдир куркувлар бошланса, "буни уша пайтда хал киламан"денг.
Шунда куркувларингиз чукурлашмасдан, хаёлингиз бошка фикрга алмашади. ☝️☝️

Яна куркувни енгишни бир усули сиз куркаётган вазиятга тикка бориш. Яьни куркаётган ишизни бажариб куриш.🙋‍♀️

Шунда сиз бу иш аслида осон, факат куркув сизни ушлаб турганини хис киласиз.
Куркувни енгиш осон эканлигини ургана бошлайсиз.

▶️ @motiv_uz
​​📝«МЕНИНГ ОЙИМ...»

Дада, ойижоним нега уйга келмаяптилар? Кеч бўлсаям келардилар-ку, нега энди эрталаблари ҳам кўрмаяпман. Қаердалар ўзи? Ишдами? Бугун келадиларми? А, айтинг, келадиларми?..
Мана, бир неча ҳафтадан буён тўрт ёшли ўғилчасининг мана шундай бир олам саволларига жавоб тополмай қийналади, у. Касалхонада беморлар жуда кўўўп экани, ойиси шифокор сифатида улар ёнида бўлиши зарурлигини ўғилчасига қайта-қайта тушунтириб чарчади. Ухлаб турибоқ, яна худди шу саволларни такрорлай бошлайди. Сўнгги кунларда телевизорда юз-кўзларигача ҳимояланган, оппоқ кийимдаги докторларни кўрсатиб, болакайни овута бошлади: “Улар ичида ойижонинг ҳам бор”. Бола экран қаршисидан нари кетмай қолди. Ана шундай кийимлилар кўриндими, тамом, овози борича бақиради: “Ана, ойимни кўрдим, ўзимнинг ойижонимни кўрдим!!!”
Ўғилчасининг бу қилиғини кўриб, томоғига нимадир тиқилади.
Ўзини чалғитиб улгурмасидан телефон садо беради. Қайнонаси хавотир олиб қўнғироқ қилаётган бўлади. Қизининг бугун ишдан келган-келмаганини, соғлигини сўрайди. “Келди, ойи. Аммо жуда чарчаган экан, дам олаётувди, уйғотайми?” – дейди юрак ҳовучлаб. “Йўқ, йўқ, майли, дамини олсин, тинчлигини билдим, менга шу етади. Уйғонса, ўзи қўнғироқ қилар...”, - дейди она шўрлик. У қизини неча ҳафтадан буён касалхонада, карантин ҳудудида хизмат вазифасини бажараётганини билмайди. Ёши саксондан ошган, шовқин, нохуш гап-сўзлардан қон босими бирданига ошиб кетаверадиган онадан ҳаммаси сир тутилган. Энг тўғри йўл - шу.
Кеча унга аёли ишлаётган шифохонадан қўнғироқ қилишди. Минг афсуски, жуфти ҳалоли иш жараёнида касалликни ўзига юқтириб олибди...
У туни билан ухлолмади. Яратгандан кўпга, улар қатори аёлига шифо сўради. Фидойи умр йўлдошининг меҳнатлари ҳаққи унинг тузалиб кетишини, яна бир оила бўлиб бахтиёр умр кечиришни насиб этишини, ўғлининг тобора соғинчдан сарғайиб бораётган юзи тез орада аввалгидек кулишини жуда-жуда истади, жуда-жуда...
У кўзларини юмган эди, икки томчи ёш думалади...
“Эй, дея ҳайқиргиси келди унинг, тоғни урса толқон қиладиган алп йигитларнинг кўзидан ёшини оқизган хасталик, қайдан бошимизга келдинг? Синов дедик, чиндан ҳам синов. Аммо бу оғир синовни менсимаётган ҳамюртим, оқибатни шу биргина оила мисолида тасаввурингга сиғдира олаяпсанми? Ўзгалар ҳаётини асраб қолмоқ учун курашган аёл – она, севимли рафиқа, жондан азиз қиз – ким учун ҳаётини таҳликага қўйди? Сиз ва биз учун. Буни инкор қилолмас экансиз, нега сабаб, бесабаб кўчага ошиқасиз? Нега барчамизнинг ҳаётимиз, соғлигимизни таҳликага қўймоқдасиз? Бунга нима ҳаққингиз бор?
Ўз болангизни ўша кўзларига соғинч мунг чўктирган тўрт яшар норасиданинг ўрнига қўйиб кўринг. Ўз аёлингизни кеча соппа-соғ бўлган, аммо хизмат вазифасини бажараётиб, касаллик юқтириб олган, иситма оташида ёнаётган аёл ўрнига қўйиб кўринг. Ўз онангизни қизининг тақдиридан бехабар кекса волида ўрнига қўйиб кўринг. Бу қўлингиздан келадими? Бирозгина бўлса-да, юрагингиз увишдими?..
У ҳолда дарвоза тутқичларидан қўлингизни олинг ва уйда қолинг. Зерикиб кетдим-ку, деган бемаъни баҳонани тилга олишдан уялинг. Не-не кучли, ривожланган давлатларни довдиратиб қўйган касаллик оқибатини англашга ҳаракат қилинг. Ҳатто, ювилиш ва кафанланиш насиб этмаётган, баъзи бир мамлакатларда ҳатто ўз қабрига эга бўлолмаётган жасадлар кўзингизни очсин, ҳеч бўлмаса...”
Пичирлаган овозидан чўчиб кетдими, ўғилчаси уйқу аралаш йиғлай бошлади: «Менинг ойим, ўзимнинг ойижоним...»

Ш.Х.Кадиров

▶️ @motiv_uz
#Мотивация

☝️ "Бугун Сизни йиғлатаётган кайгулар - эртага Сиз учун арзимас ва кулгили бўлиб туйилади."

✍ Оқил Турақул

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#travel 🌄⛰

Assalamu aleykum. Hayrli tong azizlar 🌞
Yangi kun muborak 💫
Yangi imkoniyatlar muborak 💪🏻

▶️ @motiv_uz
❤️❤️❤️

▶️ @motiv_uz
🌸АРАФА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !!!

✨Иймонимизнии энг комил, энг юксак даражаларга етказ. Ишонч ва эътиқодимизни мустаҳкам қил. Ниятларнинг энг яхшиси бизнинг ҳам ниятимиз, амалларнинг энг яхшиси бизнинг ҳам амалимиз бўлсин.🍃🌸🍃🌸

▶️ @motiv_uz
📝 Аёл... Ким у?

Аёл аввалига сизга яқинлашишдан
қўрқади. Охирида сиз ундан узоқлашганингизда, у аччиқ кўз ёш тўкади.
Буни кўпчилик тушунмайди.

Аёл сиздан имконсиз нарсани талаб
қилмайди. У фақатгина сиз ўз синглингизга қандай инсонни раво
кўрасангиз, унга ҳам шундай бўлишингизни хоҳлайди.

Аёл ё буюк макр, ё буюк севгидир. Қай бирини танлаш, ўз қўлингизда. Макр қилсангиз, макр қилади. Севсангиз,
жонини беради.

Аёл ўзи касал бўлса ҳам, даволайди. Ўзи
ғам ичра бўлса ҳам, тасалли беради.
Бемор бўлсангиз, чарчаган бўлсангиз ҳам,
туни билан ухламай қараб чиқади. Ўзи
танимаган инсонининг қайғусидан ташвишланади.

Аёл қанчалар улғаймасин, унга болаларга қилинадиган беғубор муомалани хоҳлайди.

Ўзингиз билан қайғулар оламини кўтариб
келган бўлсангиз, аёлнинг қалб эшигини
қоқманг!

Аёл... унга бағритошлик қилсангиз ҳам, у
меҳр - шавқатни тарк этмайди.

Аёлнинг тантиқлиги, рашкларини, фақат
уни чиндан севгангина кўтаради.

Аёлдан инсонийлик, мулойимликни ўрганиш, эркак учун айб эмас.

Аёл хиёнатдан, йукотишдан, айрилиқдан
қўрқади. Яхши кўрган инсонини осонликча
унутмайди.

Аёл отасиз боласини тарбиялай олади. Лекин, эркак киши онасиз болани улғайтириши амри муҳол.

Оиз Қорнийнинг ажойиб сўзлари бор:

«У ҳеч нарса бўлмайди. Истасанг «барча
нарса» бўлади.

Сенга руҳ пуфланганда аёлнинг қорнида
бўласан.

Йиғлаганингда аёлнинг қучоғида бўласан.

Ошиқ бўлганингда аёлнинг қалбида
бўласан.

Шундай экан, унга юмшоқ бўл! Аёл
омонат. Хор қилишинг учун яратилмаган.»

Турмушга чиққан,
Ҳали чиқмаган,
Ажрашган,
Бева қолган ҳар бир аёл ЯШАСИН!

Аёл кишининг турмушга чиқиши ё ажрашиши билан ҳурмати кўпайиб,
камайиб қолмайди. У Аллоҳнинг нозик хилқат

▶️ @motiv_uz
#hikmatlar_xazinasi

Кимлардир:
- "Гулнинг тикони бор экан", деб ғам чекадилар.
Бизлар эса:
- "Тиконнинг гули бор экан", деб шукр қиламиз...

Жалолиддин Румий

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

У ўртаҳол оилада дунёга келди. Дадаси фермер эди.....

Равон гапиролмаслиги, юзи чиройли бўлмаганлиги ва талаб даражасидаги қоматга эга бўлмаганлиги учун, қанча ҳаракат қилмасин, ТВ кўрсатувларга уни қабул қилишмаган. Нима қилмасин ҳамма жойдан РАД ЖАВОБИНИ олаверган ... Шундай бўлишига қарамасдан у Ўзига ишонишда давом этди ва ҳаракатдан тўхтамади.

Нихоят, узоқ ва қаттиқ уринишлардан сўнг, унга рад жавобини берганлар хато ўйлаганини исботлади.

👆🎥 МИСТЕР БИН роли орқали танилган Р. Аткинсоннинг кичик тарихи.

Ҳозирги кундаги бойлиги:
💰 132.000.000 $ 💸

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Тортиқ бўлсин сизга дуо саломлар,🌸

✨Дуога энг гўзал ширин каломлар.🌸

✨Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,🌸

ҚУРБОН ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎉🎉🎉


▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#travel 🌄⛰

Assalamu aleykum. Hayrli tong azizlar 🌞
Yangi kun muborak 💫
Yangi imkoniyatlar muborak 💪🏻

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#философия_жизнь

Иногда так хочется спрятаться от всех, уехать далеко-далеко, где никого нет, тихо и спокойно. Туда, где никто не будет мимо тебя ходить, о чем-то с тобой разговаривать и ничего не будет от тебя хотеть… А потом вернуться и с новыми силами жить дальше!🥀

▶️ @motiv_uz