TASKIN - Psixologik markazi
2.48K subscribers
8.17K photos
4.07K videos
49 files
1.13K links
Ҳар қандай психологик муаммоларингизга биз орқали «Таскин» топинг!☺️

Консультацияга ёзилиш учун:
@azimov_admin ✅

Асосий гурухимиз:
@naimjon_azimov 🟢
Download Telegram
С новым добрым утром!☀
Весна подарила нам ещё один прекрасный тёплый день. 😊 Так пусть в этот замечательный день все будет легко и не принужденно. Новых побед, открытий, 💪 свершений и изумительного настроения.


▶️ @motiv_uz
▶️ @motiv_uz
​​"Жаннат оналар оёғи остидадир" дейилади хадисда.

Буни икки хил талқин қилиш мумкин.
1) Онангнинг оёғини остида бўл, унга хизмат қил, жаннатни топасан ✨
2) Оналик шу қадар бахтки, жаннат бир қадам қолади ✨

Ҳар не бўлганда ҳам, умр мазмунининг энг олий мукофоти бўлмиш Жаннатни аёлнинг оёғи остига келтириб қўйган диннинг байрами - Жума муборак 🌙

▶️ @motiv_uz
▶️ @motiv_uz
#Ibratli_hikoya
Бир бурда нон...

Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида: "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт”, деб дуо қилар экан. Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофидагиларнинг эътиборини тортибди. Улардан бири сўрабди:

– Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт", деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими?
Ҳаммол жавоб берибди:
– Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг, сен ҳам шундай дуо қилган бўлардинг. Атрофидаги одамлар қизиқиб сўрабдилар:
– Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик.
Ҳаммол сўзлаб берибди:
– Бир куни оғир юк кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим. Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим. Пешонамдан оқаётган терни артар эканман, ич-ичимдан фарёд чекдим: "Эй Аллоҳ, насибам бўлган бир бурда нонни қандай қийинчиликлар билан берасан-а! Мени жиққа терга ботирмай, ейдиган нонимни ўтирган жойимдан қўзғатмай, эҳсон қилиб қўя қолсанг бўлмайдими?!" Бу илтижо оғзимдан чиқар-чиқмас, бирдан қаршимда икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим. Жим қараб тура олмай, уларни ажратишга уриндим. Шу пайт улардан бири шундай мушт туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди. Етиб келган миршаблар мени ҳам жанжалкашларга қўшиб, ҳибсга олдилар. Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни нон олиб келардилар. Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу текин нон ўтмасди. Ўз-ўзимга: "Энди юк ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қуйилмаяпти. Мана сенга текинга келган нон. Тўйгунингча еб ол”, дердим. Чунки озодликда манглай терим эвазига топилган кулча тутқунлиқда берилган текин нондан лаззатли эди. Нотўғри дуо қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан эътиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим хайрли ризқ беришини сўрайман.

▶️ @motiv_uz
▶️ @motiv_uz
Markaziy Osiyoning eng keksa dargohi, dorilfununi hisoblanmish - O'zbekiston Milliy Universiteti bugun 100 yoshga to'ldi. Ayyoming muborak Muqaddas dargoh..!

▶️ @motiv_uz
Ҳаётингизни осонлаштирувчи психологик усуллар ☝️

1. Бир гуруҳ одамлар кулганида, ҳар ким беихтиёр ўзига ёққан ёки яқин олишни истаган кишисига қарайди.

2. Агар асабийлашиб турганингизда муҳим вазифа топшириб қолишса, сақич чайнанг. Чунки инсон мияси таом тановул қилиш чоғида тинчланади.

3. Бошлиқ сизга бақирганида индамай туринг. Бу билан балки бирор ютуққа эриша олмассиз. Аммо бир муддат ўтгач у қилган иши учун ўзини айблай бошлайди.

4. Суҳбатдошингизнинг жавоби сизни қониқтирмаяптими? Унда саволингизни қайта-қайта сўрашга шошилманг. Яхшиси унинг кўзига қараб, жим тураверинг. Шунда у суҳбатни давом эттиришга мажбур бўлади.

5. Агар кун бўйи турли мижозлар билан ишлашингизга тўғри келса, стулингиз орқасига кўзгу қўйиб олинг. Ишонаверинг, кўпгина мижозларингиз бундан анча мулойим тортиб қолишади. Ахир ҳеч ким ўзининг баджаҳл ва асабий аксини кўришни истамайдида.

6. Агар мажлисда сизни танқид қилишларини кутаётган бўлсангиз, имкон қадар танқидчингизнинг яқинига ўтиришга ҳаракат қилинг. Шунда у бироз «юмшаб», енгилроқ муносабатда бўлади.

7. Муҳим учрашувдан аввал суҳбатдошингизни ўзингизга қадрдон кишидек, юз йиллик танишингиздек тасаввур қилиб кўринг. Шунда учрашувда анча эркин бўлиб, камроқ ҳаяжонга бериласиз.

8. Оғзаки нутқда «менимча», «назаримда» деган сўзлардан имкон қадар камроқ фойдаланишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда, суҳбатдошингизда ўзига ишонмаётган кишидек таассурот уйғотасиз.

▶️ @motiv_uz
▶️ @motiv_uz
➖ Ёш жувон такси ҳайдовчисининг ёнига ўтирди. Орқа ўриндиқ эса, бўш!

У ҳайдовчининг турмуш ўртоғи; аёли эди.

•┈┈┈••✵☁️✵••┈┈┈•

➖ Соқоллари узун бир киши одамлар намоз ўқиётган вақтда масжидга кирмай, ёнидан ўтиб кетди.

Чунки у азон айтилиши биланоқ намоз ўқиладиган бошқа масжидда ибодатини адо этганди...

•┈┈┈••✵☁️✵••┈┈┈•

➖ Поездга чиқдингиз, бир кишининг ёнига ўтирдингиз, салом бердингиз, алик олмади.

Сабаби сизни эшитмаганлигидир.

•┈┈┈••✵☁️✵••┈┈┈•

➖ Қаҳва ичиб келиш учун курсдошингизни таклиф қилдингиз, у эса бош тортди...

У бахил, қуримсоқлигидан бундай қилмади.
У ҳар ой унга маблағ юбориш учун отасининг қанча тер тўкишини, қийналишини билади...

•┈┈┈••✵☁️✵••┈┈┈•

➖ Тобеинлардан бирлари: «Бирор биродаримни соқолидан хамр оқиб тушаётганини кўрсам, эҳтимол унинг устига тўкилиб кетгандир» дейман. Агар уни тоғ устига чиқиб олиб «Мен сизларнинг олий роббингизман» деб айтаётганига гувоҳ бўлсам, у оятни уқияпти дейман» дедилар.
Бошқа тобеин: «Аллоҳга қасам, банданинг ўз амалидаги ниятини тушиниб етишининг ўзи унга машаққат. Шундоқ экан, қандай қилиб халқнинг ниятини билсин?!», дедилар.
Кўпинча ҳолатни баъзи қисмини кўрамиз.

•┈┈┈••✵☁️✵••┈┈┈•

🔴 Хабаримиз бўлмаган жиҳат ҳақида ҳам бошқаларга зулм қилмасдан яхши гумон қилайлик. Уни бу ишни қилишига биз билмаган узрли сабаби бордир. Ўзгаларни хатосини қўйиб, ўзимизни ислоҳ қилишга шошилайлик.

Дўстларингизга ҳам улашинг!


БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇🏼
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Ҳикмат, айрим аёллар учун ибрат!!!

“Соқов” аёл ҳақида ҳикоя...


Қайсидир замон, қайсидир юртда яшаган бу аёл гапга чечан, доим оила аъзолари, қариндошлари, қўни-қўшниларию ҳамкасблари – ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиларкан-у, негадир ҳеч ким билан тил топиша олмас экан. Назарида, ўзи ақлли, мулоҳазакору, атрофдагилар уни тушунмас, бировга ёмонлиги йўғу, яқинлари яхшилигини ҳам кўролмас экан. Кимгадир юриши, кимгадир туриши, яна аллакимга қарашлари ёқмас, ҳақлигини исботлайман, деб мудом куйиб-пишар экан. Ҳеч ким уни тушунмаётганини, айтганлари ҳавога учаётганини, умри сафсата билан ўтаётганини англаган аёл қақраган гулдек тобора сўлий бошлабди. Бир куни уй юмушларидан толиққан жувоннинг кўзи илинибди. Тушига мўйсафид чол кирибди ва бундай дебди: - “Нега бу қадар маҳзунсан, кўнглинг чўккан? Ахир бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага эгасан-ку! Оиланг бут, ота-онанг соғ-омон, шириндан шакар фарзандларинг, ёқтирган касбу коринг бор. Ўзингни бахтли ҳис қилишинг учун сенга нима етишмайди?”
Аёл саволга тайинли жавоб беролмабди. Фақат улкан бу оламда ўзини ниҳоятда ёлғиз, ношуду нотавон ҳис қилаётганини айтиб, юм-юм йиғлабди. Мўйсафид мийиғида кулимсираб:
- “Ҳаммаси яхши бўлади”, - дебдию ғойиб бўлибди.
Аёл эшикнинг зарб билан тақиллашидан уйғониб кетибди. Ишдан чарчаб келган эри дастурхон тузалмаганини кўриб, дарғазаб бўлибди, хотинини тергабди. Аёл кун бўйи уй юмушларидан ортмаганини, озгина кўзи илинганини тушунтирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган экан, не ажабки тили гапга айланмабди. Ўзини оқлашга ҳарчанд уринмасин, миқ эта олмасмиш. Нуқул кўзлари жавдираб турармиш. Хотинининг одатдагидек дийдиё қилишига шай турган эр бу ҳолатдан ҳайрон бўлибди. Кўнгли юмшаб, сабр билан кечки овқатни кута бошлабди. Ҳар сафар аёл атрофдагиларга ниманидир уқтирмоқчи бўлганида айнан шу вазият такрорланаверибди. Уйда эрию қайнонаси, ишхонада бошлиғи, боғчада тарбиячи, кўчада бегоналарга гапираман деб оғиз очиши билан тилдан қолармиш. Олдинига жуда қийналибди. Гапи ичида, заҳри тилида қолаверибди. Аста-секин тақдирга тан берибди. Жимгина ишини қиладиган, гап-сўзларга парвосиз йўлида кетадиган бўлибди. Кунларнинг бирида кўчадан ўтиб кетаётса, ортидан қўшнилари гапирганини эшитиб қолибди:
– Анави жувон бирам оқила-я. Гап-сўзлари ҳам жойида!
Аёл ҳайратдан қотиб қолибди:
“Мени гапиришяптими? Наҳотки?! Ахир оғзимдан ҳеч бир сўз чиқмаса...”

Вақт ўтиб, бундай гапларни тез-тез эшитадиган бўлибди. Эри уни итоатли рафиқа, қайнонаси сабрли келин, қўни-қўшнилари доно суҳбатдош, бошлиғи яхши ҳодим сифатида кўра бошлабди.
Аёл «соқов» бўлиш тили бийронликдан кўра кўпроқ фойда беришини тушунибди.

Хулоса сизлардан...


БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇🏼
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР!

(Ажойиб қисса экан, сизларга ҳам илиндик).

Бир киши ўқитувчилик касбига тайинланишидан олдин онаси вафот этибди. Онаси (ҳаётлик чоғида) тикувчи бўлиб ишларди ва унга пул берар, уни ишлашдан қайтарар ва ўқишини тамомлашга уни рағбатлантирарди. У онаси истаган нарсани бажарди ва Аллоҳ уни (муаллимлик) вазифасига муваффақ қилди. Онаси унга қилган яхшиликларини гўзал тарзда қайтариш учун ўз ойлигидан (маълум миқдорни) онасига бериб туришни нийят қилган эди.
Лекин, Аллоҳнинг хоҳиши экан, онаси вафот этди, унинг қалби маҳзун бўлди ва онасиниг фироқига кўп кўз ёш тўкди. Сўнг, ажрини онасига етишини нийят қилиб, Аллоҳ учун (ҳар) маошининг тўртдан бирини фақирларга беришни назр қилди. Онасининг ўлимидан 30 йил ўтган бўлсада, биронта саждани ҳам онасининг ҳаққига дуо қилмай ўтказмади. Ва яна (савобини онасига бағишлаб) сув тарқатиб эҳсон қилар, қудуқлар қаздирарди. Бир қанча масжидларга сув совутгичларини вақф қилиб қўйди. Бир куни намозга чиққанида бир гуруҳ кишилар маҳалланинг масжидига сув совутгичи ўрнатаётганликларини кўрди.
Шарқу ғарбга (бошқа жойларга) (совутгич) қўйибману, ўз маҳаллам масжидига қўймабман, - дея юраги сиқилди. У шу ҳолда ўйлаб турганида, тўсатдан масжиднинг имоми уни олдига келиб:
- Эй Абу Муҳаммад, сув совутгичи учун Аллоҳ сени яхши мукофотласин! - деди.
У ажабланиб:
- Аллоҳга қасамки у мендан эмас (уни мен олиб келмадим) - деди. Имом:
- Йўқ, у сендан. Бугун уни ўғлинг олиб келиб у сени номингдан эканини айтди, - деди.
Шунда ўғли Муҳаммад унинг қўлларини ўпиб:
- Отажоним, уни мен олиб келдим ва унинг ажрини сиз учун деб нийят қилдим, уни қабул қилинг, Аллоҳ сизни унинг ажри ўлароқ жаннат салсабили (жаннатдаги булоқ) ила суғорсин, - деди. Отаси ундан:
- Болам, сен ўқисанг, ишламасанг, унинг пулини қаердан олдинг? - деб сўради. Шунда ўғли:
- Беш йилдан бери харажатларимдан тежаб, ҳайитликларимни ва барча эга бўлган пулларимни сизга худди марҳум бувимга яхшилик қилганингиздек яхшилик қилиш учун йиғиб келаётган эдим, -деб жавоб берди. Субҳаналлоҳ!

Араб тилидан: Абу Абдуллоҳ таржимаси.


БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇🏼
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ризқ ва барака...
(сизни мулоҳазага чорлайдиган ибратли лавҳа)

▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
САККИЗ МЎЪЖИЗА

Дунёда 8 мўъжиза борлигига ишонамиз лекин аслида айнан қайсилар ҳақиқий мўъжизалар эканини биласизми???
Билмаслигингиз аниқ!!!
Мен сизга бугун айтмоқчи бўлганларим асл мўъжизалардир. Пирамида ва ҳоказолар эса аслида инсон томонидан бунёд этилгандир, ҳақиқий ҳаётимиздаги мўъжизалар эса қуйидагилардир:

1. Эшитаяпмиз!!!

Бир зумга эшимай қолишни тасаввур қилиб кўринга! Буни олдида мана ман деган медицина ҳам ожиз бўлиб қолади.

2. Кўраяпмиз!!!

Инсон кўзи 296 мегапиксел кўришга қодир. Кўзларингизни бир зумга юмиб зулматга чўмиб кўрингчи! Бир умр шундай юришни тасаввур қила оласизми?!

3. Ҳис қилаяпмиз!!!

Ушлаган нарсаларингизни ҳис қилишга, ҳидларни ҳис қилишга қодирсиз, дунёни бемаза, шаклсиз ҳис қилиб кўрингчи!

4. Гапираяпмиз!!!

Кимдир сизга гапираяптию, сиз жавоб қайтаролмай фикрларингизни айтолмай қандай яшашингизни тасаввур қилиб кўринг!

5. Фикрлаяпмиз!!!

Инсоннинг ҳайвондан ҳам фарқи айнан шунда эканини унутманг, зеро фиклаш қобилиятимизни, онгимизни яхшиликларга сарфлаш керак!

6. Ҳурсанд бўламиз!!!

Бахтсиз, қувончсиз ғам қайғуда бир умр яшашга сабр бардошингиз етармиди?!

7. Меҳр-муҳаббат!!!

Ҳаётда меҳр олмай, меҳр бермай тош юрак билан яшашдан на маъно? Зеро гул ҳам меҳр билан суғорилгандагина униб ўсади!

8. Оналик бахти!!!

Аёлнинг вужудида, қоқ юрагининг тагида митти юракча уриб, 9 ой давомида шаклланиб, митти одамча ҳолига келиб дунё юзини кўради, не азоб уқубатларда дунёга келтирган она, биргина йиғисини эшитиб чексиз қувонади, катта бўлгунча жонини беради, азобларини ичига ютади, фарзандининг биргина табассуми табассумига дунёларни алмашади. Оналик мўъжиза бўлмай нима аҳир!!!

Мана сизга ҳақиқий мўъжизалар!!! Мўъжизаларингиздан фақат ва фақат яхшилик йўлида фойдаланишингизга тилакдошман!!!



БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇🏼
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Муҳаббат бу - ноодатий нарсаларни бажариш ёки буюк куч-қувватга эга бўлиш эмас, балки, оддий нарсаларни раҳмдиллик, меҳрибонлик ила амалга оширишдир.

▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw