TASKIN - Psixologik markazi
2.48K subscribers
8.17K photos
4.07K videos
49 files
1.13K links
Ҳар қандай психологик муаммоларингизга биз орқали «Таскин» топинг!☺️

Консультацияга ёзилиш учун:
@azimov_admin ✅

Асосий гурухимиз:
@naimjon_azimov 🟢
Download Telegram
▶️ @motiv_uz
НАЖОТКОР

Юнус машинасида Қўқонга яқинлашар экан, йўл яқинроқ бўлиши учун постга етмасдан анча берироқда чапга бурилди. Шундай қилса вақтдан хам, йўлдан хам ютади. Хеч қанча юрмасдан чироқ нуриди узоқдан оқ шарпа кўринди. Юнус ҳар эҳтимолга қарши тезликни камайтирди. 20 қадам қолганда оқ кўйлакли аёл қўл кўтарди. Юнус қараса йўл четидаги тутлар остида, сувсиз ариқда бир йигит ётибди, ҳамма жойи қон. Сал нарида пачоқ велосипед, кимдир машинасида уриб юборган-у, ўзи қочиб кетган кўринади.
Юнус тезда тушиб салом бераркан, йигитчани машинасига олди. Йўлни шаҳар тез тиббий бўлими томон солди.
-Опа, нима бўлди ўзи? - кўзгу орқали савол берди йигит. Аммо, аёлнинг оқарган юзлари шундай аянчли эдики, саволни эшитмади чоғи, йигитга эътибор қаратмади. Бармоқлари эса тинмай ўғлининг сочларини силарди.
Касалхонага етиб келишгунча гаплашмадилар. Тез тиббийда йигитни носилкага олиб ичкарига олиб киришаркан, Юнусни коридордаги иккинчи кабинетга олиб кириб сўроққа тутишди.
- Мен танимайман-да бу йигитни, ана онасидан сўранглар.
- Онаси?! - ажабланди навбатчи ҳамшира. - Қани у?
- Хозир чақираман, - Юнус коридорга чиқди. Аёл кўринмади. Машинада хушидан кетдимикан, дея ташқарига чиқди. Машинасида ҳеч ким йўқ. Қайтиб кирдида, беморни носилкага олган оқ халатли йигитга учрашди.
–Ака, бояги опа қани, бу йигитни носилкага олишган опа?
-Ие, мен билмадим. Иккаламиз кўтардик-ку!?
Юнуснинг эти жимирлаб кетди. Гўёки чумолилар галаси баданидан юраётгандек. “Қанақасига кўрмайди? Ахир уччаламиз кўтариб олдик-ку носилкага?”
Шу пайт ёнига бир ҳамшира яқинлашди. Юнусни қўлидан тутиб қоларкан сўради:
- Тузукмисиз ака, мазангиз қочдими? Қани бу ерга ўтиринг-чи... Манави укангизни телефони, чўнтагидан чиқди.
Юнус сергакланди. Телефонни олиб, контакларни қарай бошлади. “Соли тоғам” деганига чақирувни босди. Нариги томон чақирувни тез қабул қилди.
-Ало, ҳа Алишер қалайсан?
-Соли ака, мен Алишер эмасман. Алишерни касалхонага олиб келдим. Шаҳар тез тиббий бўлимига. Хозир келоласми, уйидагиларга ҳам хабар бериш керак.
-Э, Худо, тинчликми, ўзи яхшими? Хоп, ҳозир поччамни олиб бораман.
-Ҳа ҳавотир олманг, ҳозир бехуш ётибди. Аммо, аҳволи қўрқинчли эмасакан, -таваккалига ёлғон гапириб юборди у.
Соли ака ёнида бир отахон билан келганда, бош ҳаким чақирган қидирув бўлими ходимлари ҳам етиб келишганди. Сўроқ-саволлардан кейин воқеа жойига жўнашди. Соли ака ҳам бирга борди.
Қидирув бўлимидагилар ўз ишларининг усталари экан. Машина фаралари ёрдамида воқеа жойини ўрганишар экан, қора рангли нексия машинаси уриб кетганини аниқлашди.
Бу гаплардан кейин Юнусга шубха билан қараётган Соли ака аста яқинлашди.
- Сизга раҳмат Юнусжон! Опамдан қолган ёлғиз ўғил эди. Сиз бўлмаганингизда билмадим нима бўларди?..
- Соли ака, мен хайрон бўлдим. Мени бир опа тўхтатганди. Касалхонагача машинамда борди. Ҳатто, носилкага кўтариб олаётганимизда ёрдам берди-ю, кейин сувга тушгандек ғойиб бўлди.
- Наҳотки!? - анграйиб қолди Соли ака. Кейин тутила-тутила сўради, - К-к-кўриниши... кўриниши қ-қанақа...??
-50 ёшларда, оқ кўйлакли опа эди. Ҳа эсимга тушди, бўйнида ва бир қўлида қизил норга ўхшаш излар бор эди. Агар бу аёл бўлмаса, ариқ ичидаги йигитни кўрмай ўтиб кетардим.
-Ё қудратингдан! - Соли ака нара тортиб юборди. - Айнан ўзи... ўша... ўша мени раҳматли опам...
Энди қидирув бўлимидагилар хам анграйиб қолишди. Биттаси сал ўзига келиб савол берди:
- Опангизга нима бўлганди?
- Опам ўтган йили қариндош – уруғлар тўпланиб сумалак солаётганимизда қозонга тушиб кетганди. Фақат битта қўли ва томоғидан тепаси қозонга ботмаган, бошқа жойлари пишиб қолганди.
Юнусни муздек тер босди. Бу воқеага ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмай қолган йигитлар, машинага ўтиришдида шаҳарга жўнаб кетишди.

Дониёр Ахмаджонов

👇🏼БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇🏼
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Наш хороший друг, умный химик и уважаемый админ @Tw1$TeR 😊 поздравляю вас с днём рождения🎊 От всей души желаю всего самого наилучшего 🔥 Любви, удачи и здоровья ✊ Желаю чтобы осуществлялись все Ваши цели и мечты в жизненном пути✨ Оставайтесь таким же хорошим, добрым и позитивным человеком в протяжении всей жизни ☺️ Долгих вам лет жизни!
Ассалому алайкум!

Кўп нарса билишга ҳожат йўқ. Меҳр-муҳаббат кўрсатган, фидокорлик қилган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қийматини билсак, кифоя...

Хайрли кун, ҚАДРЛИЛАРИМИЗ!

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда таъсирли видео
Оқибатни ёш болалардан ўрганинг😢!

Каналга уланиш👇🏼👇🏼👇🏼
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Жазм қилган қийналмайди. Ҳаракат қилган муваффақиятсизликка учрамайди. Ким ёшлигида илм ўрганса саййид бўлади.

▶️ @motiv_uz
Ro'zadorning uyqusi ham ibodat, charchoq tufayli jim turishi esa tasbeh 🌙 Bunday baxt boshqa birorta oyda berilmaydi ✨

▶️ @motiv_uz
Нима ҳодиса рўй бермасин, асло руҳан тушкунликка тушманг.

Жисман йиқилсангиз сизни туриб кетмоғингизга ёрдамга келувчилар топилади, аммо
руҳан йиқилсангиз сизни тепиб ўтиб кетадилар.
ЎЗИНГИЗНИ АСЛО РУҲАН СИНДИРМАНГ!

Нима бўлса ҳам бошингизни мағрур кўтаринг, ўта кучли сабр эгасига айланинг,
тишни тишга қўя билинг.
Йўқотишларга тайёр туринг ва кўникинг.
Сизга нохақ қалб азоби ва изтиробини торттирсаларда табассум қила билинг.
Асло ва асло кўз ёшингизни ҳеч кимга кўрсатманг.
Қалб йиғласада юзингиз табассум қилсин, ўзингизни қўлга олинг.
СИЗ ЭНГ КУЧЛИ ИНСОНСИЗ!

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сахарликда ухлаб колии диб утирганлага салом✌️🏼😉😅

#САЛАМУАЛЕЙКУМ

Тутган рузангиз кабул булиб, кунингиз файзу барокатли утсин✨🌦

▶️ @motiv_uz
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Бир йигит ёқтирган қизининг қўлини сўраб унинг уйига борибди. Қизнинг отаси уни очиқ чеҳра билан қарши олиб дебди:
- Сиз ўзингизда борини сўзлашингиздан аввал мен сизга олдин ўзимдаги борини айтмоқчиман.
Фақат биргина саволимга жавоб берсангиз. Агарда Аллоҳнинг инояти ила тўғри топа олсангиз марра сизники.
Йигит қувонганидан юраклари ховлиқиб дебди:
- Мен жавоб беришга тайёрман, сўрайверинг.

Қизнинг отаси йигитнинг кўзига тикилиб қисқагина саволини яшин тезлигида айтибди:
- Бомдодга азонни бугун соат нечида айтди?

Йигит дудуқланиб юзлари кўкариб кейин қизариб деди:
- Соат роппа-роса уч яримда... эээ йўқ, балки чоракта кам тўртда... айтганча йигирмата кам олтида...

Шу ерда ота йигитга юзланиб сўнгра деди:
- Менинг гавҳарим жудаям қиммат туради. Маҳрингиз етмас экан. Мени маъзур тутгайсиз.
Соатининг бонгини фақат ўқиш ёки иш учун созласа-ю, бомдод намозлари девор ичида ғойиб бўлиб кетаверса, қандай қилиб унга қизимни берайин?

{Ўз динини муҳофаза эта олмаган одамга қандай қилиб шаънимни ишониб топширайин?}

✨Кун ҳикмати✨
Аллоҳнинг зикридан ғафлатда ухламагин, лабларинг У Зотга тасбеҳ айтиб турсин!


БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👇🏼👇🏼👇🏼
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Биласизми нега кўп вақтимизни интернетга сарфлаймиз....?

Чунки баъзида шу интернетда бизни кўнглимиздаги гапни ёзишади...
Кўнглимизни кўтаради. Бепоён ташвишдан озгина чалғитади....
Интернетга кириш айб эмас...
У бир супермаркет кабидур , ким нимани олишни мақсадида кирса шуни олади...
Ғурбат излаган ғурбат, хикмат излаган хикмат топади.
Нима излаш эса бу сизни ахлоқингиз, маданият ва маърифатингизга боғлиқ...


Инсоннинг ичида бир дарди бўлгани яхши. Шунда осмонларга сакрайвермайди. . .
Ерда юради! Дардларимизни ичга ютамиз. Гўё бизни хасратлар четлаб ўтадигандек. Ўзгаларга ўзимизни шодон, мукаммал бахт соҳибидек қилиб кўрсатамиз.
Аслида. . . Аслида-чи?! Ҳар биримиз ҳатто Яратгандан сир тутишга интиладиган, яримта бўлса-да дарднинг эгасимиз!


БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇🏼👇🏼👇🏼
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
▶️ @motiv_uz
Биласизми нега инсонларни армони кўп? Чунки инсонлар тушунишдан кўра айблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра воз кечишни афзал кўрадилар.

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Невозможно смотреть без слез😢♥️

▶️ @motiv_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз қаерда яшайсиз? — Меҳрибонлик уйида. Сизни бу ерга ким олиб келган? — Онам. (кўринг, фақат йиғламанг)

▶️ @motiv_uz
👨‍🏫 Лев Толстойнинг хаётий коидалари...

Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

✅ Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.
* * *
✅ Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.
* * *
✅ Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.
* * *
✅ Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.
* * *
✅ Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.
* * *
✅ Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.
* * *
✅ Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.
* * *
✅ Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.
* * *
✅ Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.
* * *
✅ Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.
* * *
✅ Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.
* * *
✅ Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.
* * *
✅ Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.
* * *
✅ Иложи борича кам ухла.
* * *
✅ Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.
* * *
✅ Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.
* * *
✅ Яхшилик қилишга имкон изла.
* * *
✅ Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.
* * *
✅ Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.
* * *
✅ Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.
* * *
✅ Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.
* * *
✅ Бор нарсаларга қаноат қил.
* * *
✅ Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.
* * *
✅ Яқинларингнинг ҳаёти ширин бўлишига ҳисса қўш.

▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Erta turganning emas, yaxshi kayfiyat ila uyg'ongan оdamning kuni yaxshi o'tadi.
YANGI Kun Muborak Umri Azizlar.

▶️ @motiv_uz
Hayotingda mahkam tutadigan eng ajoyib hikmat - Sen haqingda aytiladigan gaplarga ahamiyat bermasligindir. Kimligingni o'zing yaxshi bilasan. Alloh sening holating va niyatingni o'zingdan ham yaxshiroq biladi. Qilayotgan ishlaringni oqlab, qadr-u qimmatingni tushurib yurma! Hayotdagi muvaffaqiyatsizlikning siri - barchani rozi qilishga urunishdir..!
#yangikun

▶️ @motiv_uz
▶️ @motiv_uz