TASKIN - Psixologik markazi
2.48K subscribers
8.17K photos
4.07K videos
49 files
1.13K links
Ҳар қандай психологик муаммоларингизга биз орқали «Таскин» топинг!☺️

Консультацияга ёзилиш учун:
@azimov_admin ✅

Асосий гурухимиз:
@naimjon_azimov 🟢
Download Telegram
▶️ @motiv_uz
Выходи из зоны комфорта и развивайся!
Хорошего дня!⭐️

▶️ @motiv_uz
☝️Кун узундир, уни беҳуда нарсалар билан қисқартирманг!
💐 Кун мусаффодир, уни гунохлар билан кирлатманг!

🤲 Кунингиз ҳайрли ва файзли ӯтсин!

•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••
▶️ @motiv_uz
#Таъсирли_воқеа

ОТА-ОНАМНИ ЁМОН КЎРАМАН...

4-синф ўқувчилари орасида шундай сўровнома ўтказишибди: “Нимани яхши кўрасизу, нималарни ёмон кўрасиз?” Саволга ҳар ким билганича жавоб ёзибди. Гап ана шу “жавоблар”дан бири ҳақида.

“…Мен ота-онамни ёмон кўраман”. Сал кам ўттиз йиллик иш стажига эга муаллима бошини чангаллаб қолибди. Бола қандай қилиб ўз ота-онасини ёмон кўради? Инсон табиатига хос ишмас-ку бу?! У секингина ўқувчисини ёнига чақирибди:
– Нега бунақа бемаъни сўзларни ёздинг?
– …
– Менга қара, одам ўз ота-онасини ҳам ёмон кўрадими?
– …
– Сени оқ ювиб, оқ тараётган ота-онангга раҳматинг шуми ҳали?
Бола изиллаб йиғлаб юборибди.

– Ёмон кўраман, дадам аямни ҳар куни уради. Ҳар куни кечқурун уйимизда жанжал бўлади, – дебди бола ҳиққиллаб.
– Болам, ҳамма оилада жанжал бўлади. Бундан хафа бўлиш керакмас, – дебди муаллима ўқувчисини овутиб.
– Бизнинг уйда ҳар куни тўполон бўлади. Дадам ичиб келиб, аямини калтаклайди. Дадам кетганидан сўнг аям дадамни қарғайди. Кейин мен билан синглимни уради…


Сизни билмадиму, ана шу бола менга таниш. Уруш-жанжал, бақир-чақирлардан юраги зада, кўнгли ногирон бўлиб қолган бу боланинг ичида НАФРАТ улғаймоқда.

Нима у, нафрат? НАФРАТ – умидсизлик ва хубдинлик! Ичида нафрати бор одам ҳаётга табассум билан қарай олмайди. Кўнглининг туб-тубида нафрат чўкиб ётган одамда эзгу хаёллар бўлмайди.
Нафрат инсон қалбини емириб, тошга айлантириб қўяди. Кўнгилни синдиради, умидларни барбод қилади, хусуматни барпо қилади.

Каналга уланиш учун !👇🏼👇🏼
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Шайтоннинг «таржимаи ҳоли»

Энг саралари👇👇
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Шайтоннинг «таржимаи ҳоли»

«Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди» (Иброҳим, 22 ).

Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз:

Исми: Иблис;

Шаҳри: Ғофилларнинг қалблари;

Қариндошлари: Бут-санамлар;

Доимий макони: Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !

Даражаси: Биринчи даражали фосиқ;

Мамлакати: Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;

Кўзлаган мақсади: Қинғирлик, бузуқлик;

Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;

Мажлиси: Бозорлар;

Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;

Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;

Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;

Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;

Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;

Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;

Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;

Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);

Уйи: Ҳожатхона, бозор;

Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;

Шайтонлиги зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;

Шериклари: Мунофиқлар;

Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;

Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;

Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;

Буйруқлари: Фаҳшга буюради;

Диёнати: Куфр;

Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;

Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;

Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;

Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;

Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;

Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатдан кўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;

Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;

Минадиган улови: Ёлғон;

Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;

Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);

Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;

Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;

Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;

Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;

Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;

Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;

Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;

Тузоғи, ов қиладиган тўри: Аёллар;

У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;

Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;

Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;

Боғланадиган, кишанланадиган вақти: Рамазон ойи;

Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;

Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;

Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;

Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу;

Қаттиқ уяладиган одами: Усмон розияллоҳу анҳу;

Суҳбатдоши: Судхўр;

Дўсти: Зино қилувчи;

Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;

Меҳмони: Ўғри;

Элчиси: Сеҳргарлар;

Кўзининг нури: Талоқ;

Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;

Кўзларини кўр қиладиган нарса: Кечаси ўқилган намоз;

Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.
Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик. Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик ! Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин!

▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Сўроқ белгиси ўрнига қайси рақам тўғри келади?

Жб админга 👉🏼 @azimov3121

Энг саралари 👇🏼👇🏼👇🏼
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Ҳеч қачон таслим бўлманг! Ишонинг ҳамиша йўл топилади.
Борди-ю, йўл тополмасангиз, у ҳолда ўша йўлни ўзингиз қуринг...

▶️ @motiv_uz
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.


👶 Фарзандингиз ёлғон
гапиряптими?


Ечими: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.

👶🏻 Фарзандингиз қайсарми?

Ечими: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.

👶🏼 Фарзандингиз сер ҳаракатми?

Ечими: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулятликни топшириб қўйинг.

👶🏽 Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?

Ечими: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.

👶🏾 Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?

Ечими: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтимом кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.

👶🏿 Фарзандингиз электрон ўйинларига ўчми?

Ечими: Ўйин вақтларини секин асталик билан камайтириб боринг. Тўсатдан уни ўйинлардан маҳрум этманг. Акс холда ўйинга бўлган эҳтироси илгарига нисбатан янада кучлироқ бўлиб, зўрайиб кетади.

👶 Фарзандингиз ахлоқсиз ва одобсиз сўзларни талаффуз этаяптими?

Ечими: Унга овозингизни кўтариб оввора бўлманг. Балки, юмшоқлик билан тушунтиринг. Ва унга "тилнинг поклиги дилнинг покизалигидан" деб айтинг ва масдарини ҳам келтиришга ҳаракат қилинг.

👶🏻 Фарзандингиз намоз ўқимаяптими?

Ечими: Аллоҳга бўлган муҳаббатини оширинг. Жамиики неъматлар шунингдек, ўйинчоқлар ва ширинликларнинг бари Аллоҳдан эканлигига хис этдиринг.

👶🏼 Фарзандингизда бармоғини сўриш ёки тирноғини тишлаш одати борми?

Ечими: Демак фарзандингиз осойишталикга муҳтож. Унда бирон-бир таҳдиддан ёки ёмон нарсаларни сезиш эвазига, қўрқиш хисси бор.

👶🏽 Фарзандингизнинг ғазаби тезми?

Ечими: Унга ғазаб билан жавоб қайтарманг. Балки, ғазабланганида таҳорат олишни ўргатинг. Сўнгра унга "тинчлан, кейин келишиб оламиз" деб айтинг.

👶🏾 Фарзандингизнинг шахсияти заифми?

Ечими: Унга ишонч бахш этинг. Ёшига мос келган бирон-бир нарсага бўлган масъулиятликни топшириб қўйинг. Унга осойишталикни ато этинг. Унга шахсияти заиф эканлигини билдирманг ва уни спорт клубларига аъзо эттиринг. Чунки спорт руҳи ва бадани учун фойдалидир.

👶🏾 Фарзандингиз ўғирлик қилдими?

Ечими: Уни "ўғри" деган сўз билан ҳақорат қилманг. Балки, танхоликда унга насиҳат қилинг. Олган нарсасини дарров қайтарсин. Ва уни ўғирлик қилишига сабаб бўлган масдарни аниқлаб, фарзандингизни даволанг. Унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиринг.

👶🏼 Фарзандингизда балоғатлик аломатлари билиндими?

Ечими: Уни поклик одобига ўргатинг. Ва унинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкам этинг. Асло унинг кўринишидан ва овозидан кула кўрманг. Бундан буён ўз ахлоқлари учун ўзи масъул билдиринг.

👶🏽 Ўғлингизда аёлларга хос аломатларни пайқадингизми?

Ечими: Секин асталик билан қизлар билан бўлган алоқасини четлатиб, уни кўпроқ эркаклар сафига қизиқтиринг. Ҳамда бироз дағалликни ҳам ўргатинг.
Агарда қизларда эркакларга хос ҳаракатларни сезсангиз, бунинг аксини қилинг.

👶🏾 Фарзандингиз қайсарлик қилиб, уйғониши билан йиғлайдими?

Ечими: Унинг бошини меҳр билан силанг ва унинг севган лақабларини айтиб эркаланг. Сўнгра «оят ал-курси»ни паст овоз билан ўқинг.


БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланглар, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан! 🌙

Хайрли тун, Азизлар!

▶️ @motiv_uz
🍂Япроқсиз қолдим деб, бутун шохларингни кестириб ташлама.!
🍀Ҳали бу кунларнинг баҳори ҳам бор!

▶️ @motiv_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мотивация дня!

@motiv_uz
Люби меня тогда, когда я меньше всего этого заслуживаю, потому что в этот момент это то, что мне безумно необходимо.

Шведская пословица

@motiv_uz
Ты никогда не пройдёшь свой путь до конца, если будешь останавливаться, чтобы бросить камень в каждую тявкающую собаку.

Уинстон Черчилль

@motiv_uz
Человек, знающий, что ему делать со своей собственной жизнью, никогда не вмешивается в чужую 🌈

▶️ @motiv_uz
💰 Хитойнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири вафот эдти. Банкда 1.9 млрд долларга яқин пули аёлига мерос қолди. У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди. Шофёр: «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим. Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан» деди. Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз.

📱 Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.

🚗 Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобильларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезлигида юрмаймиз.

🏘 Ҳашаматли қасрингиз бўлса ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз. 70%и чанг босиб ётади.

👔 Кийим- кечакларни айтмайсизми? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди.

💵 Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз. Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз. Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз. Бошқалар эга чиқадилар.

✅ Шундай экан, дунёни деб сиқилманг. Тақдирингизга битилганидан ортиғига эриша олмайсиз. Кучли, бой бўлсангиз хокисорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг.

⚰️ Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қимаганларингиз қаршингизда зарарингизга гувоҳ бўлади.

🤲 Аллоҳ ҳар лаҳзангизни саодатга тўлдирсин!


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄••
https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw
Доброе утро🌙

▶️ @motiv_uz
Juma muborak!
@muxlisuz
Жума муборак бўлсин!
👉 @motiv_uz

Каналга обуна бўлинг!👇
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bNAH-OUUOdrw