У Зот шу қадар Меҳрибонки, эшикни ичидан беркитиб олиб, уй ичида гуноҳ қилаётган бўлсанг-да, ўлиб қолмаслигинг, тавба қилишга имконинг бўлиши учун эшик тирқишидан ҳавони киритиб туради.
▶️ @motiv_uz
▶️ @motiv_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bu multfilmni o'zim ko'rib to'g'risi ko'zimga yosh keldi biram yoqti ajoyib ibratli qilib ishlangan ekan sizga ham ko'rishni farzandlaringizga uka singllaringizga ham ko'rsatishingizni tafsiya qilardim🍀
Ketgan mb laringizga achinmaysiz ishonaverin🌹
▶️ @motiv_uz
Ketgan mb laringizga achinmaysiz ishonaverin🌹
▶️ @motiv_uz
ROZI BO'LING.
"Agarda kimdir sizga ajoyib imkoniyat taklif qilsayu lekin siz qo'lingizdan kelishiga ishonmasangiz, rozi bo'ling - va keyin qanday qilishni o'rganing"
Richard Brenson

Мен тақвода адашдим
Устозим бирдан "Юр, бир жойга борамиз!" дедилар. Хайрон бўлиб эргашдим. Охири сабрим тугаб, "Ака, қаерга кетаябмиз ўзи?" дедим.
"Бир танишим бор, қалин жўрам. Тақволи оила. Бўйи етган қизлари бор экан. "Яхши куёв бўлса далолат қилинг" деганди. Совчиликка борамиз" дедилар. Ҳайратим янада ошди, "Нима, мени кўнглимга қарамайсизми?" дейишимни биламан, кулиб юбордилар. Ўзим ҳам уйалдим лекин ).
Хуллас айтилган манзилга келдик. Кичик ховли. Озода, саришта. Айримлар таъмирталаб, эски ховли деса, мени тилимда жуда файзли дегани бўлади. Чунки инсонларни уй-жойига қараб баҳо бермайман.
Бир киши бизни ичкарига таклиф қилди. Шеригим билан жуда қалин кўришди. Уларнинг гап-сўзидан қалин биродар эканликлари яққол сезилиб турарди. Мен хижолатомуз сўрашдим. Бироз хижолатдаман. Бундай учрашувга на тайёр эдим ва на кутган эдим.
Уйга кирдик. Мезбон бироз баланд овозда "Меҳмон!" деди. Дарров нариги хонада чойнак овози эшитила бошлади. Машааллоҳ, уйдаги тарбия ва бошқарув мени ҳайратда қолдирган эди.
Улар ёшликдаги воқеаларни эслашиб ўтиришар, мен эса ҳудди кўринмас одамдек - улар мени пайқамасди.
Бироздан сўнг суҳбат менда айлана бошлади. Устозим шунча танишлари орасидан биродарига мени раво кўрганини ва менга қанчалик ишонишини фаҳр ила гапирарди. Мен эса шу онда бу йердан ғойиб бўлиб қолсаму, хижолат чекмасам дердим.
Шу пайт ошхонадан 3марта тиқирлаган овоз келди. Мезбон "Мен ҳозир" дея туриб кетди.
Шеригим "Қизи жуда яхши қиз. Одобли. Бу уйда эркак бошлиқ, шу сабабли хонадонда тартиб бор" дедилар. Шу он хона бурчагидаги китоб жавони мени ҳалоскорим бўлди. Аҳамият бермагандай ўрнимдан тўрдим ва китоб олдига келдим. Бирин-кетин разм солар эканман, энг четдаги эски Қуръонга кўзим тушди. Қўлимга олдим. Ичини очиб, разм солдим. Китобнинг вароқлари ўқилаверганидан деярли титилиб кетганди. Шу ондаёқ танамни титроқ босди.
Айрим саҳифаларни сиёҳи кўринмай кетганди. Диққат билан разм солсам, Жаҳаннам хақидаги оятлар экан. Қуръонхон айнан шу жойига келганида кўзидан дув-дув ёш тўкилиб, вароқдаги ҳарфлар оқай дебди. Мени танам энди музлай бошлаганди.
Шу пайт мезбон патнисда чой ва алланималардир олиб кирди. Унинг юзида мамнуният бор эди. Мен у кишига тикилиб "Бу Қуръонни ким ўқийди?" дедим. У киши таажжубланиб "Қизим!" дедилар.
Кўксимга ҳаво тиқилди, шу ондаёқ кўзимга ёш тўлди. Агар бир нафас олсам йиғлаб юбораман. Шундай ҳам бўлди...
"Кечирасиз, мен кетишим керак" деб уйдан чиқиб кетдим. Улар хайратда, мен эса кўз ёшда...
Кўчада йиғлар эканман, кўксим тез-тез тўлиб кетар, бир хўрсинсам, кўз ёшим шашқатор бўларди. Кўп ўтмай ортимдан устозим чиқди. "Нима бўлди?" дедилар тушунар-тушунмас.
"Мен бундай қизга мос эмасман. Бу қадар тақво соҳибаси мени қўлимда хор бўлса, эртага Аллоҳга нима деб жавоб бераман? Бу қиз хақиқий солиҳ ва зоҳид инсонга муносиб. Мени кечиринг" дедим...
Йўл-йўлакай минг хил ҳаёл билан уйга келдим. Хонамда мусхафим турарди: янги ва тиниқ.
Яна кўзларим ўзимга бўйсунмади. Ўзимга ачиндим. Мени ҳалок бўлганим шу!
Мен тақвода адашдим!
Мен тақвода адашдим!
Мен тақвода адашдим!
(с) Жаҳонгир Иброҳимов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
▶️ https://t.me/joinchat/AAAAAEHkN_bdDyQZY1vtzg

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Для кого-то становимся отдушиной и причалом покоя. Для кого домом, в который хочется возвращаться снова и снова..🌿
Спокойной ночи🌙
▶️ @motiv_uz
Спокойной ночи🌙
▶️ @motiv_uz
TASKIN - Psixologik markazi pinned «Мен тақвода адашдим Устозим бирдан "Юр, бир жойга борамиз!" дедилар. Хайрон бўлиб эргашдим. Охири сабрим тугаб, "Ака, қаерга кетаябмиз ўзи?" дедим. "Бир танишим бор, қалин жўрам. Тақволи оила. Бўйи етган қизлари бор экан. "Яхши куёв бўлса далолат қилинг"…»
TASKIN - Psixologik markazi
Бир бемор қизнинг кундалигидаги битиклар... Жудаям таъсирли... ▶️ @motiv_uz
Sizda ham shu kabi qiziqarli va ta'sirli hikoyalar hayotiy voqealar bo'lsa bizga yuboring☝️🏼
👇🏼Admin bn bog'lanish👇🏼
✨ @azimov3121 ✨
Hikoyamiz sizga manzur kelgan bo'lsa o'z fikringizni kanalimiz adminlari bilan o'rtoqlashing☺️
👇🏼Admin bn bog'lanish👇🏼
✨ @azimov3121 ✨
Hikoyamiz sizga manzur kelgan bo'lsa o'z fikringizni kanalimiz adminlari bilan o'rtoqlashing☺️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️ЎЗИГА БЎЛГАН БАҲОНИНГ ШАХСИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ
💑Кўпчилик йигитлар, қизлар ҳаётда ўз жуфтларини топишга қийналишади. Ёки топган жуфтлари кўнгилдагидек бўлмайди, ёки тополмайди. Бундай бўлишига эса сабаблар жуда кўп…
🥵Ўша сабаблардан бири – йигитни ёки қизни ўзига бўлган баҳосини пастлиги туфайлидир.
🤔 Бу қандай бўлади?
👼Улар ёшлигидан ота онасидан кам мақтов эшитган бўлади, уларни кўпроқ камситишган, ўзилигини англатишмайди.
🤨 Масалан, “Сен чиройли қиз (йигит) эмассан, хунуксан. Бу туришда ким бўласан. Сени ким келин қилади ёки ким сенга қизини беради”.
😔Бу каби гаплар инсонни ўзига бўлган баҳосини пасайтираверади ва натижада улар ҳаётда ўз ўрнини топишга жуда ҳам қийналишади ёки танлаган жуфти кўнгилдагидек бўлмайди.
💔Энг асосийси, улар ўзиданда пастроқ ёки ўзига умуман мос бўлмаган ноидеал жуфтларни танлашади.
☢️Сабаби уларнинг онг остида “Мен шу қизга (йигитга) мосман” деган ички ишонтиришлар ўрнашиб қолганлигидир. Ва шу тарзда турмуш қуриб ҳаёт кечиришни бошлайди.
⚠️Кейинчалик эса, мен идеалимдаги қизга уйланмадим, ёки турмушга чиқмаганман деб юришади.
👫Аслида бунинг ҳаммасини негизи бизнинг БОЛАЛИГИМИЗГА бориб тақалади.
🤦🏻♂️Унда бизга бўлган муносабатлар ҳозирги ҳаётимизда ўз натижасини кўрсатади.
☝️Шундай экан, фарзанд тарбиясида ўз қарашларингизни ўзгартиринг.
👯♀️Фарзандларингизга “Сен чиройли қизсан, ёки сен жуда ҳам кўркам йигитсан” деб тез тез мақтаб туринг.
🙋♂️Уларни ўзларига бўлган ишончини оширинг.
👼“Ҳамма нарсага қодирсан, ақллисан” деган мақтовлар билан сийлаб турсангиз, эркалатиб турсангиз, ўзига бўлган баҳосини оширсангиз, ўшанда фарзандингиз улғайиб ўз жуфтини танлашда қийналмайди.

Ҳаммаси яхшилигида ҳаракат қилмасанг, ҳаммаси ёмон тус олганда ҳаракат қилишга мажбур бўласан.
© Горатсий
▶️ @motiv_uz
© Горатсий
▶️ @motiv_uz
#истории💫
В древнем Китае, девушка, которая выходила замуж, жила в доме своего мужа и служила ему и его матери. Так случилось, что одна девушка, после свадьбы была не в состоянии выносить постоянные упреки своей свекрови. Она решила избавиться от нее.
Девушка пошла к торговцу травами, который был другом ее отца. Она сказала ему: — Я не могу больше жить со своей свекровью. Она сводит меня с ума. Не могли бы вы мне помочь? Я хорошо заплачу. — Что я могу для тебя сделать? — Спросил травник. — Я хочу, чтобы вы продали меня яд. Я отравлю свекровь и избавлюсь от всех бед — отвечала она.
После долгих размышлений, травник сказал: — Хорошо, я помогу тебе. Но ты должна понимать две вещи. Во-первых, ты не можешь отравить свекровь сразу, потому что люди догадаются о том, что произошло. Я дам тебе травы, которые будут постепенно убивать ее, и никому не придет в голову мысль, что ее отравили. Во-вторых, чтобы окончательно избежать любых подозрений, ты должна укротить свой гнев, научиться уважать ее, любить, слушать и быть терпеливой. Тогда никто не будет подозревать тебя, когда она умрет.
Девушка согласилась на все, взяла травы и стала добавлять их в еду свекрови. Кроме того, она научилась контролировать себя, прислушиваться к свекрови и уважать ее. Когда та увидела, как изменилась к ней отношение невестки, она всем сердцем полюбила девушку. Она рассказывала всем, что ее невестка самая лучшая, такая, о которой можно только мечтать. Через полгода, отношения между ними стали близкими, как между кровными матерью и ее дочкой.
И вот однажды девушка пришла к травнику и взмолилась: — Ради Бога, пожалуйста, спасите мою свекровь от яда, который я ей давала. Я не хочу убивать ее. Она стала самой прекрасной свекровью, и я люблю ее.
Травник улыбнулся и ответил: — Не волнуйся, я не давал тебе никакой отравы. То, что я тебе дал, это просто специи. Яд был только в твоей голове, и ты сама от него избавилась. 🌸

«ЁШИМ 25 БЎЛГАНИДА»
'
САВОЛ “25 эш бўлиб қолганингизда нима қилган бўлар эдингиз?" деган маънода савол бўлган эди..
ЖАВОБ: Жуда ажойиб ва қийин савол... 20-26 гача бўлган давр бир тарафдан "хали ҳаммаси олдинда" вақти, бошқа тарафдан соғлиқ яхшилиши ва мия ўткирлиги бўлган олтин давр. Гапни чўзмай ўзимни хозирги ёшлар ўринга қўйиб фикр юритиб кўраман:
‘
- Нима қилиб бўлса ҳам мамлакатнинг пойтахти ёки дунёнинг катта шахарларидан бирига кетишга интилган бўлардим. Бу "сурвориш керак" ҳақида эмас, балки ўзи учун касбини топиш ва қобилиятларини ўзи учун намоён қилиш имкониятлари мавжуд бўлган жой топиш ҳақида (хозир интернет тезлиги жуда муҳим омил!).
‘
- Инглиз тилини бу ёшда эркин китоб ўқий оладиган, ўз фикрларини оғзаки ва ёзма баён қила оладиган даражада етказиб олишга интилар эдим
‘
- Рус тилини яхшилаш имконияти бўлган жой бўлса, албатта бундан фойдаланган бўлардим
‘
- Ўзбек тилининг лотин, кирилл ва араб алифболарида бемалол ўқийдиган қилиб ўрганиб олган бўлардим
‘
- Нимага лаёқатим, қобилиятларим борлигини ошкор қилишда қаттиқ тиришар эдим. Қобилиятим бор ва қалбимга ёқадиган соҳани топиб унинг устида қаттиқ ишлаш йўлларини ахтарар эдим
‘
- Ҳафтасига икки ёки учта қалин китоб ва 10та мақола ўқиган бўлар эдим. Бунинг учун ўз рўйҳатим бўлиб, бир қисми касбимга таалуқли, иккинчиси бадъий асар, учинчиси руҳни тарбия қилувчи китоб бўлиши мумкин. Албатта ҳар ҳафта адабиёт жанрларини ўзгартириб туриш мумкин
‘
- Бекорчи "улфатлардан" кескин узоқлашиб, бекорчи ишлар, урф одатларга тортувчи "ақлли" маҳалладош ва "ўртоқларга" ташимда "хўп, ака" деб, ичимда "why don’t you just ffff…ade away!" деган бўлардим ва амалга оширган бўлардим
‘
- Тадбиркорлик билан шуғулланиб кўрардим. Хатолар ва ютқазишлар бўлади, улардан кўп ўгит олган бўлардим.
‘
- Қулай фурсат чиқиши билан мамлакат ичида ёки ташқарисида саёҳатга чиқиб турган бўлар эдим.
‘
- Ҳар куни фикр ва кузатишларимни кундалик тутиб ёзиб юрган бўлардим.
‘
- Веб дизайн асосларини ўрганиб, ўзим қизиққан мавзуларда сайтлар ясаган бўлардим. Оддий дастурлаш асосларини ўрганган бўлардим.
‘
- Нутқ санъати, ёзиш кўникмалари, тадбиркорлик мавзуларида кўпгина курсаларга қатнаб юрган бўлардим
‘
- Фото ва видеога тушириш техникасини яхшилаб ўзлаштирган бўлардим. График ва видео редакоторларини ўзлаштириб олган бўлардим. Булар ҳар қандай касб учун жуда керакли кўникмалардир!
‘
- Асосан ақлли тажрибали инсонлар билан суҳбатлашган бўлардим
‘
- Телевизорни умуман ёқмасдим
‘
- Аҳмоқ ва сафсатавозлар билан иложи борича ўтирмасдим. Умуман яқинлашмаган бўлардим.
‘
- Ишга кирадиган бўлсам, кўп нарса ўрганса бўладиган, ўзимга ёқадиган ишни танлар эдим маоши камроқ бўлса ҳам. Асосий мақсад ҳаёт тажрибаси ва билим бўлиши керак. Аммо ойилик кам дегани ойига 100 доллар эмас! Бу инсон устидан ҳақорат.
‘
- Инглиз, рус тилларидан ташқари яна бир хорижий тил ўргана бошлардим
‘
- Резюме ёзишни ўрганиб, ҳар ой такомиллаштириб юрган бўлардим
‘
- Ишхона, маҳалла, оилада турли ғийбат фитналардан ўзимни катта масофада сақлаган бўлардим.
‘
- Бу ёшда қизиққонлик, эҳтиросларга берилиш кучли бўлади. Шуни англаб, қабул қилиб, уларни жиловда ушлаш устида ишлаган бўлардим.
‘
- Кўп ютуқлар билим, ақл, меҳнат ва сабр бирлашганда етилишини яхшилаб ўзлаштирган бўлар эдим
'
- Харом топиш, бировлар ҳаққига тажовузкорлик ва бошқалар устидан зўравонлик йўлларидан хазар қилган бўлар эдим
'
- Ишларимда маслаҳатлашган, шу билан бирга маслаҳатларга танқидий назар билан қараган бўлардим. Режаларимда ақл билан ёндашган, шу билан бирга хато қилишдан қўрқмаган бўлардим.. Ва албатта барча ишларимда Аллоҳга сиғиниб унгагина таваккал қилган бўлардим.
‘
Бу ҳақда қанча кўп ўйласам, фикр кўп келаверар экан. Шу жойда тўхтаган афзал. : )