Taskin_uz
1.15K subscribers
5K photos
4.37K videos
32 files
10.2K links
☘بِسْــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــيم ☘
Download Telegram
Ақлинг туячига ўхшайди. Сен туясан. Ақлинг сени ром қилади, истар истамас хоҳлаган жойига тортиб олиб боради

Жалолиддин Румий
https://t.me/taskin_uz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар бир намоздан олдин мисвок қилиш (оғиз ва тишларни тозалаш)га буюрган бўлар эдим", – дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

https://t.me/taskin_uz
😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Беҳисоб неъматлар ичидамиз

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Оила

📜Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иблис ўзининг тахтини сув устига қўйиб, лашкарларини юборади. Уларнинг фитнаси энг кучлиси мартабада унга энг яқини бўлади. Улардан бири келиб, «Ундай қилдим, бундай қилдим», дейди. У бўлса: «Ҳеч нарса қилмабсан!» дейди. Кейин бошқа бири келиб, «Эр-хотинни ажратиб юбормагунча тинч қўймадим», дейди. Шунда у ўшани ўзига яқин қилиб, «Қандай яхшисан!» дейди».

(Ровий) Аъмаш айтади: «Менимча, «уни қучоқлаб», деган эди».

Имом Муслим ривояти.
https://t.me/taskin_uz
Давоми

🔖Изоҳ: «Кейин бошқа бири келиб, «Эр-хотинни ажратиб юбормагунча тинч қўймадим», дейди.
Яъни: эр-хотин ўртасига адоват ва нафрат солиб, улар орасидаги аҳиллик ва муҳаббатни барбод қилмагунимча, эрни хотинини талоқ қилишга ёки хотинни эридан хулуъ (ажрашиш) талаб қилишга мажбур қилмагунимча уларни тинч қўймадим, дейди. Шунда катта Иблис уни ўзига яқинлаштиради, сафдошларидан кўра юқорироқ мартабага кўтаради ва эр-хотинни ажратганидаги бу ишини мақтаб, унинг қилган ишидан қойил қолганини ҳамда ўзи истаган олий мақсадга эришганини билдириб: "Қандай яхшисан!» дейди.

Бу мақтов эр-хотинни ажратиш ортидан келиб чиқадиган қуйидаги зарарлар туфайлидир:
Наслнинг узилиб қолиши;
Болалар тарбиясининг барбод бўлиши;
Гуноҳи кабираларнинг энг хунуги, энг кўп шармандалик ва бузғунчилик келтириб чиқарадигани бўлмиш зинонинг содир бўлиш эҳтимоли;
Одамлар ўртасида ўзаро нафрат, адоват ва гина-кудуратларнинг авж олиши.


Иблис учун инсонларни тўғри йўлдан уришнинг энг олий чўққиси — эр-хотинни ажратишдир. Чунки битта оила бузилса, жамиятнинг бир бўлаги вайрон бўлади, фарзандлар тирик етимликка маҳкум бўлади ва бунинг ортидан бошқа катта гуноҳлар (адоват, қариндошлик ришталарининг узилиши, зино ва ҳаказолар) келиб чиқади.
Оилада учрайдиган арзимас баҳслар ёки совуқчиликлар аслида шайтоннинг катта режаси асосидаги кичик қадамлар бўлиши мумкин.

Эр-хотин бир-бирларига нисбатан ғазабланган ёки орага совуқчилик тушган пайтда бунинг ортида шайтон турганини ҳис қилиб, Аллоҳдан паноҳ сўрашлари («Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм» дейишлари) ва бир-бирларини кечира олишлари лозим.


https://t.me/taskin_uz
Тасалли


📜"Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: «Роббим уларни мутлақо совуриб юборажак», – дегин", (Тоҳо сураси, 105 - оят.)

Тоғни бир лаҳзада чанг-ғубор каби текислаб, совуриб юборишга қодир бўлган Зот, ғаминг қанчалик катта бўлмасин, уни ҳам бир лаҳзада кетказишга қодирдир. Зеро, Аллоҳ барча нарсадан улуғдир, буюкдир.

https://t.me/taskin_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ҳаж шукуҳи

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
👍1
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!
Бугунги фазилатли кунни Роббим Сизга муборак қилсин. Кун давомида кўтаринки кайфият, руҳий қувват, сиҳат-саломатлик, ақлий теранлик насиб этиб, турли иллат, дард, ғийбат, туҳмат ва залолатдан Яратганни ўзи асрасин. Бошлаган кунингиз эзгуликка бой бўлсин.
https://t.me/taskin_uz
🕊2
Ҳавойи нафс зиндонидан кўра торроқ зиндон йўқдир, шаҳват кишанидан кўра оғирроқ кишан йўқдир. Шундай экан, асир олинган, зиндонбанд қилинган ва кишанланган қалб қандай қилиб Аллоҳ сари ва охират диёри томон юра олсин?! Қандай қилиб биргина қадам бўлса ҳам боса олсин?!
https://t.me/taskin_uz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Хатми Қуръон ва дуолар баракоти

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
👍1
Хулқ

📜Ғийбат - бу намоз ўқишинг, рўза тутишинг, садақа беришинг, Қуръон хатм қилишинг, тунлари ибодатда қоим бўлишинг, дуолар қилишинг ва одамларнинг ҳожатларини раво қилишинг, сўнгра эса — ўзи ҳеч вақо қилмай ўтирган, сен ғийбат қилган кишига бориб ҳамма савобларингни топшириб қўйишингдир.

https://t.me/taskin_uz
👍4🕊2
«Ҳой, одамлар, билган нарсаси ҳақида савол берилган одам билган нарсасини айтсин. Билмаган нарсаси ҳақида савол берилган одам эса «Аллоҳу аълам» («Аллоҳ буни яхшироқ билади»), десин. Билмаган нарсасини «билмайман» дейиш ҳам илмнинг бир туридир».

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)

https://t.me/taskin_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қочқоқ туя ўз эгаларидан қочганидек, Аллоҳдан қочган кимсалардан бошқа ҳаммангиз жаннатга кирасиз», дедилар.
 
Имом Аҳмад ривояти.
 
Изоҳ: Туя ўзини боқадиган, унга сув ва ем берадиган, хавф-хатардан ҳимоя қиладиган меҳрибон эгасидан аҳмоқлиги ва қайсарлиги сабабли қочади ва чўлда ҳалок бўлади. Худди шунингдек, баъзи инсонлар ҳам ўзларини йўқдан бор қилган, ризқ берган ва ҳар лаҳзада асрагувчи меҳрибон Холиқига (Аллоҳга) осий бўлиб, Унинг тоат-ибодатидан ва раҳматидан қочадилар. Натижада ўзларини жаннатдан маҳрум қиладилар.

https://t.me/taskin_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ўзганинг ҳаққидан сақланайлик!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Энг яхши ҳадя дуодир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Агар қалбинг суҳбатга ташна бўлса, фақирлар, дил шикасталар ва Аллоҳни севувчилар билан ҳамсуҳбат бўл.
Абдухолиқ Ғиждувоний

https://t.me/taskin_uz
😍2
Қайс ибн Мулавваҳ (Мажнун) Лайлонинг итини кўриб қолди ва у севгилисининг манзилини кўрсатиши учун итнинг ортидан шошиб кетди.
Йўлда намоз ўқиётган бир қавмнинг ёнидан ўтиб кетди. Қайс қайтиб келаётганида, ўша одамлар ундан сўрашди:
«Сен ёнимиздан ўтдинг, биз эса намоз ўқиётган эдик. Нега биз билан бирга намоз ўқимадинг?».

Қайс жавоб берди: «Аллоҳга қасамки, мен сизларни кўрмадим.
Яна Аллоҳга қасамки, агар сизлар Аллоҳни мен Лайлони севганимдек севганингизда эди, мени кўрмаган бўлардингиз.
Сизлар Аллоҳнинг ҳузурида туриб мени кўрдингиз, мен эса Лайлонинг итининг ортидан бориб сизларни кўрмадим. Намозингизни қайта ўқинг, Аллоҳ сизга раҳм қилсин».

https://t.me/taskin_uz
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Зиёратнинг ўз одоби бор
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
👍1
Бир куни устоз ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган, ҳамиша нолиб юрадиган шогирдига бир пиёла сув билан бир сиқим тузни узатибдида, аралаштириб татиб кўришини сўрабди.

Шогирд устози айтганини қилибди.
      – Таъми қанақа экан? - дея сўрабди шунда шогирдидан.
      – Шўрлиги тилни ўяман дейди.
      Устоз жилмайибди ва уни дарё бўйига олиб борибди.
      Яна бир сиқим тузни узатиб дебди:
      – Энди буни дарёга ташла-да, сўнг мазасини татиб кўр.
Шогирд бу сафар сувни хузур билан ичибди. Йигитнинг лабларидан томаётган томчиларга қараб устоз:
      – Хўш мазаси қандай экан? Шўрлиги сезилдими деб сўрабди.
      – Мазаси ажойиб. Шўрлиги ҳам сезилмади.

      Шунда устоз шогирдига шундай насиҳат қилибди:
      – Ҳаёт қийинчиликлари худди туз миқдорига ўхшайди. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас. Фақат у аралашадиган қалбни кенгроқ қилмоқ керак.  Демак сен ҳаётда бир пиёла сув бўлиб эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган!

https://t.me/taskin_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Фарзандларингизни машаққатга қўйманг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
👍1