Taskin_uz
1.15K subscribers
5.01K photos
4.37K videos
32 files
10.2K links
☘بِسْــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــيم ☘
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Маслаҳат муҳаббат калитидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
👍1
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир
янги пайшанба тонгги барчамизга муборак бўлсин!

Ушбу тонг дуоларингизда
сўраган барча тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин
!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон!

https://t.me/taskin_uz
ОТА ОНАГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШНИНГ 32 ЙЎЛИ.

✔️ 1. Уларни олдида телефонингиз билан машғул бўлманг.
✔️ 2. Улар сизга гапираётганда эътибор билан тингланг.
✔️ 3. Уларни фикрини ҳам эътиборга олинг. Фақат ўзизникига кўра иш қилманг.
✔️ 4. Уларни суҳбатларига қатнашиб туринг, агарчи вақтингиз оз бўлса ҳам.
✔️ 5. Уларга ҳурмат билан қаранг.
✔️ 6. Уларга шукр қилинг.
✔️ 7. Уларга ўзингиздаги яхши хабарларни етказиб туринг.
✔️ 8. Уларга ёмон хабарларни етказишликдан иложи борича сақланинг.
✔️ 9. Уларнинг дўстлари билан яхши алоқада бўлинг.
✔️ 10. Уларни сизга қилган яхшиликларини доим эслаб туринг ва баъзан ўзларига айтиб беринг.
✔️ 11. Улар ҳақидаги ёмон хотираларни ичингизда кўтариб юрманг.
✔️ 12. Уларни олдида махфий суҳбат қуришдан сақланинг.
✔️ 13. Уларни фикрларини паст санаманг.
✔️ 14. Улар гапириб турганларида ҳеч қачон сўзларини бўлманг.
✔️ 15. Уларни ёшларини этиборга олинг. Инсон кексайса бироз инжиқ бўлиб қолади, бундан аччиқланманг.
✔️ 16. Уларнинг кўз олдида невараларини жазоламанг.
✔️ 17. Уларни насиҳатларига аҳамият беринг, беписандлик қилманг.
✔️ 18. Оилада уларни оилабошидек кўринг. Ва шунга кўра муомала қилинг.
✔️ 19. Уларга ҳар қандай ҳолатда овозингизни кўтариб гапиришдан сақланинг.
✔️ 20. Улар кетаётганларида йўлларини кесиб ўтманг.
✔️ 21. Таомни улардан олдин тановул қилишни бошламанг. Улардан кейин ейишни бошланг.
✔️ 22. Уларга қовоғингизни солиб хўмрайиб қараманг.
✔️ 23. Сизни жаннатингиз улар эканлигини айтиб, уларни севинтириб туринг.
✔️ 24. Уларга орқангизни қилиб ўтирманг.
✔️ 25. Уларни камчиликлари ҳақида гапирманг. Камчиликларини ёпишга ҳаракат қилинг.
✔️ 26. Уларни ҳақларига доим дуода бўлинг.
✔️ 27. Уларни олдида қайғули ғамгин кўринишдан сақланинг. Чунки улар сизни бу ҳолатда кўриб сизданда бир неча баробар кўп сиқилишади.
✔️ 28. Улар хато қилишганда, хато гап гапиришганда кулманг ёки тиржайманг.
✔️ 29. Уларни эҳтиёжларини айтишларини кутманг. Эҳтиёжларини айтишларидан олдин бажаринг.
✔️ 30. Уларни доимий равишда зиёрат қилиб туринг.
✔️ 31. Улар билан гаплашганингизда сўзларингизни танлаб одобли калималар истемол қилиб худди бошлиғингиз билан гаплашгандек гаплашинг. Ўртоқларингиз билан гаплашгандек гаплашманг.
✔️ 32. Уларга ёқадиган исмларни айтиб гаплашинг. Масалан: Меҳрибоним (ваҳо казо
).

❗️Унутманг агар сиз шу одобларга риоя қилсангиз, Аллоҳни ҳам ота-онингизни рози қиласиз. Аллоҳ таоло келажакда фарзандларингизни сизга ҳурматлаб, шундай муомала қилдиртириб қўяди.

https://t.me/taskin_uz
Саодатли бўлишни хоҳласанг:

Орқангдан гапирганларга парво қилма!

Бировнинг ризқига кўз олайтирма!

Бошқаларнинг насибасига қарама!

Ғийбатчининг сўзига парво қилма!

Юрагингни ғаш қиладиган миш-мишларга эътибор қилма!

Сени эътироф этмаганнинг, танқидига аҳамият берма!

Осмонга қара, дарахтларга қара, қўлингдаги неъматларга қара, қовоғингдаги ризққа қара, ойна қаршисига ўт, бу дунёда биттагина  бўлган ўзингга қара, сени севган Роббингнинг раҳматига қара! Ким нима деса десин, сен фақат ўз амалингга қара!

Сўнгра ўтир, ўгирилиб қалбингга қара, ана саодат, мана ҳаловат, ана шукр, мана улкан ташаккур!

©️ Умида Азиз

https://t.me/taskin_uz
🕊3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 18-Қисм

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
👇👇

✅ https://t.me/taskin_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 19-Қисм

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
👇👇

✅ https://t.me/taskin_uz
Шукурлар бўлсинки, Аллоҳ яна бир ёруғ ва фазилатли тонгни кўришни насиб айлади, ҳар бир онимизни қадрига етган холда, кунимизни гўзаллик билан ўтказайлик.
Атрофимиздаги барчага меҳр улашайлик- ки, хеч қайси қалб биздан озорланмасин
.

Кунингиз хуш дийдор ва қувончларга бой бўлсин Қадрдон
. Жума тонги муборак, Ассалому алайкум!

https://t.me/taskin_uz
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

https://t.me/taskin_uz
Kahf surasi.
#Тиловат

📖 "Каҳф сураси"
🎙 Расулжон қори

🤲 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
🤩1🕊1
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом жума кунини зикр қилатуриб:
“Унда бир соат бор. Бир мусулмон банда намозда қоим бўлса ва бу (ибодати) ана шу пайтга
тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради”,
дедилар ва у фурсат жуда оз эканини қўллари билан кўрсатдилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.me/taskin_uz
#Манзиллар


ҚИРҚДАН ОШГАН БИРОДАРИМГА!

Сизга айтар сўзларим бор эди.
Бугун "Қирқдалигингизда, ёшлигингиз энди бошланганига ишонтиришнинг тўрт услуби" номли мақолага кўзим тушиб, энди айтмасам бўлмас, деб ўйлаб қолдим.

Мақолани ўқимадим, чунки номи айтиб турибди, ёш эканингизга ўзингизни ишонтиришингиз керак. Ишонтираман деб овора бўлманг, чунки энди ёшмассиз!

Чаккангиз ва соқолингиздаги оқлар қарилик, тўғрироғи, интиҳонгиз элчилари.
Билиниб қолган ажинлар ҳақида гапириб ўтирмай.

Отангиз, ё онангиз елкасига қўлингиз қўйиб тушган суратингиздаги мамнунлик алдамчи. Хаш-паш дегунча ўзингиз ҳам мункиллаб қоласиз.

Бола-чақа каттайиб, ташвишлар ҳам улғайганда, наҳот бу муаммолар ғилдираги бир хил айланаверишини, улар айланганда анча умрингизни ямлаб кетаётганини сезмаётган бўлсангиз?

Сезасиз, фақат ёшингизга ярашмаётган кийимингиз ва қилиғингизни алмаштиргингиз келмаётгандек, уларни ҳам тан олгингиз келмайди.

Аслида қирқ ёш, ҳаётга теран боқиш, тажрибалардан хулоса чиқариш ва ақл-фаросат тўлишиб, умр қолдиғининг ғаниматлигини кўра оладиган ёшдир.

Ҳаётнинг ҳар босқичи синов ва имтиҳон. Болаликда ўйин ўйнаш билан синаласиз. Ўйинни афзал биладими ё ибодатни дея.

Йигитликда кучга мағрурлик ва бандлик билан имтиҳондан ўтасиз. Қариликда турли хасталиклар ибодатга имкон бермай қийналасиз.

Шунинг учун ақл тўлиб, қувват кетмаган бу ёшингизда энди бир тўхтанг.

Кўзингизни очинг, кимлар кетди, кимлар қолди. Кетганлар қаёққа, ким билан ва нима билан кетди. Буларни тўғри мулоҳаза қила оладиган ёшдасиз. Чунки киши қирқда охират бозорига киради. Бу бозордан тезроқ керакли нарсаларни харид қилиб қолиш лозим.

Абул Фатҳ Аздий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган асарда: "Ким қирққа кириб, яхшилиги ёмонлигидан ошмаган бўлса, дўзахга тайёрланаверсин", дейилади.

Қудсий асарларда келади: "Бандам, ёшинг улғайди, белинг букчайди, кўзингнинг қуввати йўқ ва сочинг оқарди. Энди Мендан ҳаё қил, Мен сендан ҳаё қиламан!"

Ҳа тенгдошим, энди ҳаё қилайлик!! Биз шундай ёшдамиз
https://t.me/taskin_uz!
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 20-Қисм

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
👇👇

✅ https://t.me/taskin_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 21-Қисм

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
👇👇

✅ https://t.me/taskin_uz
- Эҳтимол, сафардан қолганинг яхшиликдир...

- Эҳтимол, уйлана олмаётганингда ҳам баракот бордир...

- Эҳтимол, бир мансабдан четлатилганинг манфаатдир...

- Эҳтимол, фарзанд кўрмаётганинг сен учун хайрлидир...

«Эҳтимол, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхшидир.
Аллоҳ билади, сиз эса билмассиз!»
Бақара сураси, 216-оят.


https://t.me/taskin_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Дуо - бандалик белгиси
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 22-Қисм

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
👇👇

✅ https://t.me/taskin_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Юнус Эмро (Кўп қисмли исломий кино)
▶️ 23-Қисм

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
👇👇

✅ https://t.me/taskin_uz
⸺ Қайғу асли нимадир?  ⸺ деб сўрашибди бир донишманддан.
⸺ Қайғу асли худбинликдир, ⸺ жавоб берибди донишманд.
⸺ Нега энди?..
⸺ Ахир, ҳаётда қанча
яхшиликлар бор... Қайғу чекаётган инсон эса бошига тушган шу кичик ташвиш туфайли бутун дунёни зимистон  кўради.

Сўфийлар масали.


  Руҳингиз енгил бўлиб тинч ва осуда ором олинг.
Яхши тушлар ҳамроҳингиз бўлсин Эрталабгача Аллоҳим паноҳида бўлинг
Хайрли тун
...

https://t.me/taskin_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM