Taskin_uz
1.16K subscribers
5K photos
4.37K videos
32 files
10.2K links
☘بِسْــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــيم ☘
Download Telegram
«Агар биронтангиз Аллоҳдан бирор нарсани орзу қилиб сўраса, афзалини сўрасин. Чунки у чек-чегарасиз хазиналар Соҳиби бўлган ўз Роббисидан сўрамоқда».

(«Саҳиҳул Жомеъ», 437).
https://t.me/taskin_uz
🤔1🤩1
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу: «Агар дўзах аҳлидан бўлган биргина кимса бу дунёга чиқарилса, дунёдаги барча одамлар унинг кўринишидаги даҳшат ва ундан анқиб турган бадбўй ҳиднинг кучидан вафот этган бўлардилар», дедилар.

Ибн Абу Дунёнинг “Риққату вал букаи” асаридан.
https://t.me/taskin_uz
😢5
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар:
“Аллоҳуммағфир лий хотийъатий ва жаҳлий ва исрофий фий амрий, ва маа анта аъламу биҳий минний. Аллоҳуммағфир лий ҳазлий ва жиддий ва хатояя ва ъамдий, куллу заалика ъиндий. Аллоҳуммағфирлий маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту. Ва маа анта аъламу биҳи минний. Антал муққоддиму ва антал муаххиру, ва анта ъалаа кулли шайин қодийр.


Маъноси: Аллоҳим, хатоларимни, жоҳиллигимни, ишдаги исрофларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Аллоҳим, жиддийлигимни, ҳазилимни, хатоимни, қасдимни ва менинг ҳузуримдаги барчасини кечиргин. Аллоҳим, олдинги қилган гуноҳларимни, кейингиларини, яширин қилганларимни, очиқча қилганларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Сен аввалги-ю охиргисан. Сен ҳар бир нарсага қодирсан.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
https://t.me/taskin_uz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅ БУ — БАХТ
🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла
   Абдуллаев


#Бош_имом_минбари
🌐
ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ!  😎УЛАШИНГ
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
👍1😁1
Иссиқ кучайганда

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иссиқ кучайганда намозни «салқинлатиб» ўқинглар, чунки иссиқнинг шиддати жаҳаннамнинг тафтидандир», дедилар
.

Имом Муслим ривояти.
https://t.me/taskin_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Оилалар аҳил бўлсин

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
👍1
Ашуро куни тарихи

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ашуро куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида бундан кейин ҳар йили шу куни рўза тутганлар».

Имом Аҳмад ривояти

https://t.me/taskin_uz
Гуноҳларимизга каффорот бўлувчи рўзага шошилинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси, Аллоҳдан умид қиламанки, бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар.

(Имом Муслим ривояти)

https://t.me/taskin_uz
#Сабаб


Истиғфорни кўп айтади-да, кейин нега ризқи кўпайиб кетмаганидан ажабланади...
Аслида эса (ўша истиғфорлари сабаб) Аллоҳ ундан қанча балони даф қилганини, уни қанча ёмонликлардан асраганини ва қанча гуноҳларини кечирганини билганида эди, истиғфорнинг баракаси кўз кўриб турган (моддий) нарсалардан анча улуғроқ эканини англаган бўларди.

Аллоҳ таоло айтади: «Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас", Анфол сураси, 33-оят.

Истиғфор айтишдан асло тўхтаманг! Уни ўзингиз учун ҳар кунлик вазифа қилиб олинг.

🕯Астағфируллоҳал ъазийми ва атуубу илайҳ.

https://t.me/taskin_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Муҳаббат-оилавий бахтнинг пойдевори

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
👍1
Ашуро рўзаси

📜Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг каффороти бўлса», деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

🔖Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўза тутиб, унинг рўзасини тутишга буюрган чоғлари: «Эй Аллоҳнинг Расули, у яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз», дедилар. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келаси йил келмасдан вафот этдилар».

Имом Муслим ривояти.

▫️Уламолар: “Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини жамлаб рўза тутиш мустаҳаб бўлади”, дейишган. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнинчи куни рўза тутиб, кейинги йили тўққизинчи куни ҳам тутишни ният қилган эдилар

https://t.me/taskin_uz
“Юсуф буни кўнглига тугиб қўйди, уларга ошкор қилмади”, Юсуф сураси, 77-оят.

Муносабатлар бардавом бўлиши учун (баъзи нарсаларни) кўрмаганликка олиш - тағофул шундай бир санъатдирки, уни фақатгина пок ва беғубор қалб эгаларигина мукаммал уддалай оладилар.

https://t.me/taskin_uz
Хотиржам бўл, сен омонликдасан.
Сенинг тақдирларинг юксак ҳикмат, битмас-туганмас лутф ва чексиз меҳрибонлик билан битилган. Ҳаётда бошингдан кечираётган барча синовларинг зоҳиран аламли ва оғриқли туюлса-да, аслида ўз бағрида муҳаббат ва раҳматни яширган.
Ҳозирги лаҳзада бошингдан ўтаётган бу кунлар сенга жуда кўп яхшиликлар олиб келаётгани ҳақиқатини англаб етмассан, эҳтимол. Лекин вақт ўтиб, буни албатта тушунасан.
Ўшанда Аллоҳ сенга ато қилган неъматлари учун ҳам, сени асраб, ман этган нарсалари учун ҳам Унга шукроналар айтасан...

https://t.me/taskin_uz
😢4
#Тасалли..

▫️Сиз йўқотган нарса Аллоҳнинг мулкидир...
▫️Қалбингизни оғритган кимса Аллоҳнинг бандасидир...
▫️Сиз орзулаётган ризқ Аллоҳнинг хазиналаридандир...
▫️Сиз хавотирланаётган келажак Аллоҳнинг қўлидадир...
▫️ Ўлимидан қалбингиз куйиб-ёнган (жудо бўлган инсон) эса Аллоҳнинг раҳматига кетди...

Биз Аллоҳданмиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Сиз Уники бўлсангиз ва Унга қайтсангиз, У сизни ташлаб қўяди деб ўйлайсизми?


https://t.me/taskin_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Камҳарж тўйда барака бор

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ҲАЛОЛ КАСБ ШАРАФДИР
🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла
   Абдуллаев


🔗 https://t.me/ubaydullohdomla
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Муносиб танлов саодат калитидир

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

25 июнь пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Фарғона вақти билан):

9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:01
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:52

10 Муҳаррам - 25 июнь - пайшанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:01
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:52

11 Муҳаррам - 26 июнь - жума
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:01
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:52

Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

#тавсия
🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ!  😎УЛАШИНГ
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
👍1