TGStat UZ Channel
4.75K subscribers
43 photos
2 videos
52 links
Telegram Analytics лойиҳаси канали.
Бу ерда https://uz.tgstat.com лойиҳасининг охирги янгиликлари жойланиб борилади.

Гуруҳимиз: @tgstat_support_uz - саволлар, таклифлар, фикр ва мулоҳазалар бўлса, барчасини шу ерга ёзиб қолдиринг.
Download Telegram
Channel created
@crosser_bot дан ҳисобот ва обуначилар жинси ҳақида маълумот.

Дўстлар, бизда ажойиб янгилик бор (ҳаттоки иккита):

1) Энди сиз ўз каналингизни кроссербот орқали таҳлил қилганингизда оладиган ҳисоботларни TGStat сайтида кўра оласиз.

2) Кроссербот таҳлилидан ўтган каналлар учун биз обуначиларнинг жинси бўйича тақсимотини кўрсатамиз.

Биз 13 миллиондан кўпроқ фойдаланувчиларнинг исм ва фамилияларини таҳлил қилиб чиқдик, шу муносабат билан эндиликда Telegram'да биринчи бор каналдаги эркак ва аёлларнинг фоиз жиҳатдан қанча эканлигини билиш мумкин. Бизнинг рус тилидаги каналимиз учун 67% обуначиларимиз жинсини аниқлашнинг имкони бўлди, баъзи каналларда эса бу кўрсаткич 90% гача бориши мумкин. Қамров фоизи доимий равишда ошириб борилади.

Қўшимча маълумот: стандарт созламаларга кўра, канал ҳисоботини фақат унинг эгаси кўра олади, аммо ўз каналларида яширадиган маълумотлари йўқ бўлган администраторларга бу созламани барча учун кўринадиган қилиб қўйишни тавсия қиламиз (сайтда бундай имконият мавжуд), чунки бўлажак реклама олувчи учун канал ҳақида қанча кўп маълумот бўлса - бу икки тараф учун ҳам шунчалик яхши.

Бизнинг канал ҳисоботи намунасини бу ерда кўришингиз мумкин.
Канални таҳлил қилиш - бу ерда.
Каналлар ва калит сўзлари эсловлари ҳақида хабарномалар. ​

Дўстлар, канал администраторлари учун ҳам, тадбиркорлар, жамоат шахслари ва ОАВ вакиллари учун ҳам долзарб бўлган янги имкониятни тақдим этамиз.

Администраторлар:
Канал эсловлари ёки ундаги постларининг ҳар бир эсловлари ва репостлари ҳақида хабарномалар олиш имкониятига эгалар.

Брендлар, жамият шахслари ва ОАВлар:
Калит сўз ёки жумланинг ҳар бир эсловлари ҳақида хабарномалар олиш имкониятига эгалар.

Масалан, биз @tg_analytics канали ва "тгстат, tgstat" калит сўзлари эсловларига обуна бўлганмиз. Шу сабабли каналимиздаги янгиликлар билан ким ўртоқлашаётганини ва чатларда улар ҳақида муҳокама этаётганларини (деярли) реал вақтда кузатиб бормоқдамиз, шунингдек каналимиздаги эълонлар кўришлари (просмотрлар) сонининг тўсатдан ошиб бориши ва сайтга кирувчилар сони ортиши нима сабабдан эканлигини тушуниб турибмиз.

Бизнинг
tgstat.ru/research тадқиқотимиз ҳаволаси қандай тезликда канал ва чатларга тарқаб бораётганини айнан мана шу йўл орқали кузатиб бордик ва бу ҳақда командамизнинг барча вакиллари қўшилган иш чатига хабарномалар қабул қилиб турдик.

Асосийси:
▪️ Telegram-каналлари ва чатларнинг энг тўлиқ базаси бўйича эсловларни қидириш имконияти;
▪️ кузатувнинг қулай созламалари: тилни ва канал мавзусини танлаш, ортиқча канал ёки керак бўлмаган сўзларни чиқариб ташлаш мумкин;
▪️ хабарномаларни етказишнинг ўзингизга қулай бўлган йўлини танлаш имконияти: сиз хабарномаларни бот билан мулоқот ойнасида, e-mail'да, иш чатида ва ҳаттоки вебхук орқали берилган URL'да қабул қилишингиз мумкин, бу эса турли интеграциялар учун чексиз имкониятларни беради.

Қандай қилиб ёқиш мумкин?
@TGAlertsBot боти орқали ёки TGStat сайтида Шахсий кабинетингиздаги "Менинг кузатувларим" бўлими орқали.

Хизмат нархи:
Канал учун — 1 ойга 160 рубль
Калит сўз учун — 1 ойга 280 рубль.

TGStat командаси
Қидирув сўровномаларининг кенгайтирилган тили.

250 миллиондан ортиқ
Telegram-эълонлари базасидан қидириш имконини берувчи ажойиб қидирув функциясини янада такомиллаштирдик.

Энди мураккаб ифодалардан фойданиш мумкин — бир вақтнинг ўзида бир нечта сўз ёки жумлаларни санаб ўтиш, қайси сўзлар айнан киритилган кўринишда ва қайсилари сўзнинг бошқа шаклий кўринишлари билан изланиши кераклигини белгилаш, бутун жумла ёки унинг бирор қисми учун минус-сўзлар кўрсатиш имконияти қўшилди.

"Кенгайтирилган тил" деган ёзувнинг ёнидаги сўроқча белгисига боссангиз, қидирув сўровномалари учун батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Биз ўтган ҳафта эълон қилган мавзу бўйича янги эълонларни кузатиш созламасида ҳам худди шу имкониятлар қўшилди.

TGStat командаси