To’rtko’l So'fi Oxun masjidi
5.62K subscribers
4.94K photos
871 videos
1 file
6.66K links
Andijon viloyati Izboskan tumani To'rtko'l

Savol yuborish uchun quyidagi manzilga yozing
👇👇👇
@masjid_tortkol
Download Telegram
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳрода Бану Саъд қабиласида кимнинг қарамоғида яшадилар?
Anonymous Quiz
10%
Шифо бинти Амр
36%
Умму Айман
49%
Ҳалима Саъдийя
5%
Билмайман
👍12😢4
Боболарининг ўлимидан сўнг пайғамбар алайҳиссалом қайси амакисинг қўлида қолганлар?
Anonymous Quiz
7%
Абу Лаҳаб
90%
Абу Толиб
3%
Хамза
👍12😢4
ЭРКАКЛАРНИНГ БОШЯЛАНГ НАМОЗ ЎҚИШЛАРИ
#намоз

❓109-CАВОЛ:
Эркак киши бош кийимсиз намоз ўқиши мумкинми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намоз банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида туришидир. Унда киши энг чиройли ва кўркам кийимларини кийиб туриши мақсадга мувофиқ. Зотан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, аҳли солиҳ уламолар ва ўтган барча улуғлар намозни бош кийим билан адо этишни одат қилишган.

Қолаверса, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ

яъни: "Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингизни (кийиб) олингиз!" (Аъроф сураси, 31-оят).
Муфассирлар ушбу оятдаги зийнатдан мурод – киши учун виқор бағишлайдиган кийимлар эканига иттифоқ қилишган.

Кўплаб мўътабар уламолар бундан бир неча аср муқаддам ўз китобларида ушбу масалага тўхталиб, унинг ҳукмини очиқ-ойдин ёзиб кетганлар. Жумладан: Аллома Ҳаскафий ўзининг “Дуррул мухтор” китобида намоздаги макруҳ амалларни санаб, шундай деган:

وَصَلَاتُهُ حَاسِرًا  رَأْسَهُ لِلتَّكَاسُلِ, وَلَا بَأْسَ بِهِ لِلتَّذَلُّلِ ، وَلَوْ سَقَطَتْ قَلَنْسُوَتُهُ فَإِعَادَتُهَا أَفْضَلُ إلَّا إذَا احْتَاجَتْ لِتَكْوِيرٍ أَوْ عَمَلٍ كَثِيرٍ

яъни, “Намозхон (бош кийим кийишга) эринчоқлик қилиб, ялангбош ҳолда намоз ўқиши намознинг макруҳларидандир. Агар ўзини хокисор тутиш учун шундай қилса, зарари йўқ. Агар бош кийими (намоз асносида бошидан) тушиб кетса уни қайтариб олиши афзалдир. Лекин, уни ўрашга ёки кўп ҳаракат қилишга эҳтиёж бўлса, бундай қилмайди”.

Қолаверса, бош кийим билан намоз ўқиш одоб, намозга ҳурмат ҳисобланади. Шунинг учун намозни бош кийим билан ўқиш афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


t.me/TortkolMasjidi
👍3
#ҳикмат

Аллоҳни севган қалб, бу йўлдаги барча чарчоқларни ҳам севади.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ


https://t.me/TortkolMasjidi
👍7
Ассаламу алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Душанба  тонги муборак бўлсин!

📆 26.10.2026 —
мелодий-шамсий йил.
(октябрь ойи)

☀️ 15.05.1448 —
хижрий-камарий сана.
(Жумадул-аввал ойи)

АЗОН ВАҚТЛАРИ

Бомдод -05:15
Қуёш   -  06:29
Қиём     - 11:58
Пешин  -  12:50
Аср        - 15:40
Шом      - 17:24
Хуфтон - 18:50

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Бомдод—06:00
Пешин —13:00
Аср      —15:50
Шом    —17:24
Хуфтон—19:00

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

🕌 Тўрткўл қишлоғи, "Сўфи Охун" жомеъ масжиди

https://t.me/TortkolMasjidi
👍11
ЭР-ХОТИН ЎРТАСИНИ ЯХШИЛАЙДИГАН ДУО
#дуо

2219-САВОЛ: Интернет тармоғида оилавий муносабатларни яхшилашга оид турли дуолар учрайди. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик, совуқчилик ва бефарқликни бартараф этиш, оилага меҳр-оқибат ҳамда хотиржамлик қайтариш учун қайси дуоларни ўқиш тавсия этилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиси шарифларда келган дуоларни ўқиб юрсангиз, иншааллоҳ, оилада барака, иноқлик пайдо бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“У зот (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизга калималарни ўргатар эдилар:
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ، وَنَجِّنَا مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ، وَجَنِّبْنَا الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ، وَبَارِكْ لَنَا فِي أَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُلُوبِنَا وَأَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا، وَتُبْ عَلَيْنَا، إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ، وَاجْعَلْنَا شَاكِرِينَ لِنِعْمَتِكَ، مُثْنِينَ بِهَا، قَابِلِيهَا وَأَتِمَّهَا عَلَيْنَا
“Аллоҳумма аллиф байна қулубина ва аслиҳ зата байнина ваҳдина субулас салам ва нажжина миназ зулумати илан нури ва жаннибнал фаваҳиша ма зоҳаро минҳа ва ма батон, ва барик лана фи асмаъина ва абсорина ва қулубина ва азважина ва зуррийятина, ва туб алайна, иннака антат таввабур роҳим, важъална шакирина линиъматика, муснийна биҳа, қобилиҳа ва атиммаҳа алайна” (Имом Абу Довуд ривояти).
(Маъноси: Эй Аллоҳ, қалбларимизни бирлаштир, орамизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига бошла, зулматлардан нурга қутқар, фаҳш ишларнинг ошкоридан ҳам, яширинидан ҳам бизни узоқ қил, бизга қулоқларимиз, кўзларимиз, қалбларимиз, жуфтларимиз ва зурриётларимизда барака бер, тавбамизни қабул қил, чунки Сен тавбани қабул қилувчи ва Раҳийм зотсан. Бизни неъматингга шукр қилувчилар, у билан Сенга сано айтувчилар, уни қабул қилувчилар қил ва уни бизга батамом қилиб бер!).
Оилада тинчлик-тотувликни таъминлаш учун яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим: оилавий бахт ва хотиржамликка фақат ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш билан эришиб бўлмайди. Бунинг энг гўзал йўли – жуфтининг кўнгли ва ҳурмати учун гоҳида ўз ҳақидан кечиб, ўзаро меҳр, кечиримлилик ҳамда фидойилик асосида турмуш кечиришдир. Чунки оила мустаҳкамлиги талаблар устига эмас, ўзаро муҳаббат, бир-бирига ён босиш ва кечиримлилик устига қурилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🕌 t.me/TortkolMasjidi
👍9
#ҳикмат

Толҳа ибн Мусарриф айтади: «Ҳайсамадан: «Қайси нарса ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семираверади? Қайси нарса иккала ҳолатда ҳам озаявера-ди? Қайси нарса асалдан ҳам ширин ва тугаб қолмайди?» деб сўрашди.

«Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семирадиган нарса мўмин кишидир. Аллоҳ ризқ берса, шукр қилади, мусибат келса, сабр қилади. Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам озаяверадиган нарса кофирдир. У берганига шукр қилмайди, мусибатга учраса, сабр қилмайди. Асалдан ҳам ширин ва тугамайдиган нарса – Аллоҳ таоло мўминлар орасига солиб қўйган дўстликдир», деди».

📖 «Солиҳлар гулшани»

https://t.me/TortkolMasjidi
👍6
Аллоҳ учун энг суюкли амал

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган охирги сўзим шу бўлган:

«Аллоҳга энг суюкли амал қайси?» деб сўрадим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Тилинг Аллоҳнинг зикри билан нам бўлган ҳолда вафот этмоғинг», дедилар»

(Имом Ибн Абу Дунё ва Имом Табароний ривояти).


🕌 t.me/TortkolMasjidi
👍8😢2
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шаҳидлар саййиди деб кимни айтганлар?
Anonymous Quiz
15%
Мусъаб ибн Умайрни
58%
Ҳамза ибн Абдумуталибни
28%
Зайд ибн Хорисани
👍10😢5
Ёсин сураси тартиб бўйича нечанчи сура ҳисобланади?
Anonymous Quiz
77%
36 чи
17%
55 чи
6%
99 чи
👍15
Қуръонда энг кўп қайси пайғамбарнинг исми зикр қилинган?
Anonymous Quiz
37%
Иброҳим алайҳиссалом
58%
Мусо алайҳиссалом
5%
Нуҳ алайҳиссалом
👍16
Ислом одоби!

– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир»
(Луқмон сураси, 19-оят);

– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма»
(Луқмон сураси, 18-оят);

– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!»
(Ҳижр сураси, 88-оят)

– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» 
(Ҳужурот сураси, 12-оят)

– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар»
(Аъроф сураси, 31-оят).

– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг»
(Бақара сураси, 83-оят).

🕌 t.me/TortkolMasjidi
👍6
Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди.

Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади.

Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар.

Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", дедилар.

Муттафақун алайҳ.

📚"Риёзус солиҳийн" китобидан.



🕌 t.me/TortkolMasjidi
👍6
Ибн Лубайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардаги энг хавфсирайдиган нарсам махфий ширкдир”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, махфий ширк нима?” деб сўрашди. У зот бундай дедилар: “Бу риёдир. Қиёмат куни одамлар ўз амаллари билан келишганида Аллоҳ таоло: “Дунёда риё қилганларингизнинг олдига боринглар. Назар солинглар-чи, уларнинг олдида мукофот бормикан?” дейди».

Имом Аҳмад ривояти.
👍8😢3
Ассаламу алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Сешанба  тонги муборак бўлсин!

📆 28.10.2026 —
мелодий-шамсий йил.
(октябрь ойи)

☀️ 16.05.1448 —
хижрий-камарий сана.
(Жумадул-аввал ойи)

АЗОН ВАҚТЛАРИ

Бомдод -05:15
Қуёш   -  06:29
Қиём     - 11:58
Пешин  -  12:50
Аср        - 15:40
Шом      - 17:24
Хуфтон - 18:50

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Бомдод—06:00
Пешин —13:00
Аср      —15:50
Шом    —17:24
Хуфтон—19:00

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

🕌 Тўрткўл қишлоғи, "Сўфи Охун" жомеъ масжиди

https://t.me/TortkolMasjidi
👍11
​​#ДУО

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кўп қилган дуолари  "Роббанаа атинаа фид дуня ҳасанаҳ ва фил ахироти ҳасанаҳ ва қинаа азаабан наар" дуоси эди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг олдиларида кўпчилик таълим олаётган эди. Орадан бироз вақт ўтгач, баъзилар кетмоқчи бўлиб, устоздан дуо сўрашди. Ҳазрати саҳоба "Роббанаа атинаа фид дуня ҳасанаҳ ва фил ахироти ҳасанаҳ ва қинаа азаабан наар" деб дуо қилдилар. Шунда ўтирганлардан бири "Фалончилар кетишмоқчи. Уларнинг ҳақига дуо қилинг" деган маънода гап гапирди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг аччиқлари чиқди, юзлари ўзгарди ва ҳалиги кишига қараб "Аллоҳ таолодан дунё ва Охират яхшилигини сўраганим, дўзахдан нажот беришини сўраганим, барча нарсани жамловчи дуони қилганим кифоя эмасми?!" дедилар.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬


🕌 t.me/TortkolMasjidi
👍5
TAҚBO

–  қиёмат кунида ҳеч ким сенинг ёқангдан олмаслиги;
–  қалб истакларини гавдалантириб бир лаганга қўйилиб бозорларда (ҳаммага) намоён қилинганда ҳам ҳеч қандай надомат бўлмаслигидир.
* * *
Биз илм ва тақво билан сифатланган салафи солиҳлар паноҳ сўраган замонда яшаяпмиз.
Қалбга васваса келиши раҳмат ҳисобланади, тақвога зид иш саналмайди. Бунинг ҳикмати шуки, бу туфайли инсоннинг ўзига бино қўйиш асоси кесилади. Зеро, ҳадиси шарифда: «Ўша нарса очиқ-ойдин иймондир», дейилган.
Валийлик иймонга ва тақвога боғлиқ. Бу иккиси эса инсоннинг қалбига алоқадор бўлади.
Тақвосизнинг пешқадам кўриниши худди пуфлаб шишириб қўйилган руҳсиз гавдага ўхшайди.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
.
👍3
Масжидда бажариш макруҳ бўлган амаллар.
Улар қуйидагилардир:
1. Масжиднинг ичидан узрсиз йўл қилиб олиш макруҳ;
2. Масжидда ухлаш макруҳ, аммо эътикоф ўтирувчи ёки жойи йўқ мусофирнинг масжидда ухлаши макруҳ эмас;
3. Эътикоф ўтирувчи кишилардан бошқалар учун масжидда овқатланиш макруҳ;
4. Зикр-тасбеҳларда овозни кўтариб намозхонларга халақит бериш ёки ухлаганларни уйғотиб юбориш макруҳ;
Агар намоз ўқиётган кишига халақит бермаса, ухлаб ётганларни уйғотиб юбормаса, масжидда жаҳрий Қуръон ўқиб, Аллоҳни зикр қилишлик афзалдир. Чунки жаҳрий зикрда зокирнинг қалби уйғоқ туради, уйқуси қочиб, ибодатни сергаклик билан адо этади.
5. Масжидга дунё ишларидан бўлган гап-сўзларни гаплашиш учун киришлик макруҳ;
6. Масжидда олди-сотди қилишлик макруҳ;
7. Таҳоратини ушлаб туролмайдиган, масжидни нажосат қилиб қўйиш эҳтимоли бўлган гўдакларнинг ҳам масжидга кириши макруҳ;
8. Масжидга тупириш ва бурун қоқиш ҳам макруҳ;
9. Йўқотган нарсасини масжидда эълон қилиш ҳам макруҳ;
10. Масжидда шеър айтиш ҳам макруҳ;
Аммо ҳаққа даъват қилишлик, ҳикматли сўзлар билан Аллоҳнинг неъматини эслатиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сифатларининг зикри, тақводорларнинг сифатлари ва шунга ўхшаш мавзулар бўлса, шу шеърдан даъват асносида фойдаланиш яхшидир.
11. Масжид ичида тиланчилик қилиш ёки тиланчига пул бериш ҳам макруҳ;
12. Масжидда таҳорат қилиш ҳам макруҳ. Аммо масжид ҳовлисида алоҳида таҳорат учун жой тайёрланган бўлса, у ерда таҳорат қилиш макруҳ эмас.

Масжид одоблари

1. Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқиш;
2. Кириш-чиқишда суннатда ворид бўлган маъсур дуоларни ўқиш;

Масжидга кираётгандаги дуо:

بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَسَلَّمَ اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Бисмиллаҳи, аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала олиҳи ва соҳбиҳи ва саллам. Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматика».
Маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадга ва у зотнинг оила аъзоларига ҳамда саҳобаларига саловот-у саломлар бўлсин. Аллоҳим, менга раҳмат эшикларингни очгин».

Масжиддан чиқаётгандаги дуо:

بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَسَلَّمَ اللَّهُمَّ إِنِّى أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

«Бисмиллаҳи, аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала олиҳи ва соҳбиҳи ва саллам. Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика».
Маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадга ва у зотнинг оила аъзоларига ҳамда саҳобаларига саловот-у саломлар бўлсин. Аллоҳим, мен Сендан фазлингни сўрайман».

3. Масжидга кирганда намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақт бўлса, икки ракат таҳийятул масжид намозини ўтирмасдан олдин ўқиб олиш;
4. Масжидга таҳоратли кириб, ўзини турли нажосатлардан пок тутиш;
5. Имом одамларга масжидда ваъз-иршод қилиб, уларга таълим бераётган бўлса, овозини кўтармаслик;
6. Хутба ўқилаётганда жим туриш. Чунки хутбага қулоқ солиб, диққатини бериб туриш вожибдир;
7. Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, хусусан, жума кунлари одамларнинг елкаларидан ошиб олдинги сафга ёриб ўтмаслик лозим. Чунки булар ҳаромга яқин макруҳлардандир;
8. Покликка риоя қилиш;
9. Масжидга бадбўй ҳид билан кирмаслик;
Мисол учун пиёз, саримсоқ, нос, сигарет каби нарсаларни истеъмол қилиб, сўнг масжидга кирса, ўзидан келаётган сассиқ ҳид билан намозхонларга озор беради. Бу ҳам ҳаромга яқин макруҳлардан ҳисобланади;
10. Масжидда виқор ва осойишталик билан юрмоқлик;
Ховлиқиш ва шошқалоқликдан сақланиш лозим. Агар жамоатга ёки бирор ракатга кеч қолаётган бўлса ҳам, шошилмаслик даркор. Секин-асталик билан жамоатга келиб қўшилади. (Ета олмаган ракатларини юқорида баён қилганимиздек ўқиб қўяди).
11. Сафардан қайтган кишининг ҳам дастлаб масжидга тушиши масжид одобларидандир

https://t.me/TortkolMasjidi
👍3
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кимга: «Сенинг Аллоҳ яхши кўрадиган иккита хулқинг бор...», деб айтганлар ва улар қайси хулқлар эди?

"Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Anonymous Quiz
47%
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анху. Сиддиқлик ва ҳаё
16%
Ашажж Абулқайс розияллоҳу анху. Илм ва ҳаё
32%
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анху. Ҳаё ва илм
6%
Энди билиб оламан
👍7😢3
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ...ga раҳм қилмаса ва ...ни улуғламаса биздан эмас», дедилар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг

"Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Anonymous Quiz
33%
қулларимиз, кичигимиз
50%
кичигимиз, каттамиз
11%
фақирмиз, боймиз
5%
Энди билиб оламан
👍7😢2
"Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз устунсизлар!

Мўминларни ҳамма инсонлардан устунлигини билдиргувчи ушбу оятлар қайси сура оятларидир?
Anonymous Quiz
32%
Бақара сураси 280 оят
45%
Оли Имрон сураси 139 оят
24%
Тавба сураси 50 оят
👍9😢2