Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Кибр
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

19-Боб: Кибр


«Қалбида заррача кибри бор инсон жаннатга кирмайди».

© Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍6👏1
​​Омар Халилдан нотиқлик бўйича 5 маслаҳат

Ушбу кўрсатмалар нотиқлик санъатининг муҳим этикетлари бўлиб, бунда мулоқот қилиш психолигияси: гапирилган гапни, хатти-ҳаракатни, мимикани тингловчига психик таъсири инобатга олиниб одамлар билан мулоқотда самарали натижаларга эришишга хизмат қилади.

1. Табассум - бу нотиқнинг биринчи рақамли мулоқот инструментидир. Табассум қаршингиздаги тингловчингизга сиз у билан яхши ниятда мулоқот қилишга тайёр эканингизни, уни кўрганингиз, у билан суҳбатлашишингиз ва уни ёнида бўлишингиз сиз учун яхши эканини у учун англатиб беради ҳамда унга ҳам яхши кайфият улашади. Набий алайҳиссалом ҳам «Табассум қилиш садақадир» деб марҳамат қилганлар.

2. Самимийлик - бу нотиқнинг энг муҳим фазилатидир. Самимий инсоннинг ҳузурида ҳар қандай одам ўзини эркин ва яхши кайфиятда ҳис қилади. Самимийлик табассум қилишни, фақатгина яхши кайфиятни ифодаламайди. Бу қаршингиздаги одамга нисбатан тоқат ва бағрикенгликни ҳам ўз ичига олади. Суҳбат қилаётган одамингизнинг дунёқараши, қарорларини, гарчи сизники билан қарама қарши ва зид келса ҳам, унга бўлган ҳурматни сақлаган ҳолатда тоқат билан эшитиш ва бағрикенглик ила жавоб қайтариш самимийлик дейилади.

3. Камтаринлик ва тавозелик - бу нотиқнинг бошқалар назарида чинакам муҳаббатга сазовор қиладиган сифатларидир. Нотиқ жамоатчиликнинг олдида, юқорисида туради ва ўзини еткачи мақомида ҳис қилади. Мана шундай вазиятда у ўзини камтаринлик ва тавозу билан химояламаса, унда жамоатдан мақом жиҳатидан ўзини устун деб билиш ва шу нуқтаи назардан кибр ҳосил бўлиш хавфи келади. Оқибатда ўзига бино қўйган нотиқ гапига эмас энди кўпроқ ўзига эътибор беришни бошлайди. Такаббур ва манмансираган нотиқ одамларнинг кўнглидан жой ололмайди. Бу эса нотиқнинг олий ҳадафидан тўсиб қўяди.

4. Фаҳм ва фаросат - бу нотиқнинг хато қилиш эҳтимолини камайтирадиган ақлий етуклик воситасидир. Нотиқ тингловчиларининг зеҳнияти, кайфияти ҳамда уларнинг саъвиясини ҳисобга олиб гаплашиши лозим. Нотиқ рўпарасидаги одамнинг ёқтирадиган ва ёқтирмайдиган нарсаларини, ҳурсанд ва ғаш қиладиган, иштиёқ ёки зериктирадиган жиҳатларига эътиборли бўлиши керак ва шунга қараб вазиятни оқилона бошқариши даркор.

5. Китобхонлик - бу ҳар бир нотиқнинг тамал вазифаси. Нотиқни нотиқ қиладиган куч бу китобдир. Нотиқ қанча кўп китоб ўқиса, ҳаётга шунча кўп тафаккур кўзи билан қарайди, ҳаётга ҳам, инсониятга ҳам теран назар ташлай олади. Бундай инсоннинг интеллектуал салоҳияти юқори бўлади. Бундай нотиқ эса бошқаларга чинакам соғлом билим ва эффектив маслаҳатлар бера олади.

Ушбу тавсияларнинг ҳаммаси тажрибадан ўтган бўлиб, бу борада шахсий муваффақиятга эришилгандан кейингина тақдим этилди.

Ҳурмат ила Омар Халил
👍7
Шайтонваччанинг найранглари 12-қисм
@umarhalil
#Шайтонвачча

Шайтонваччанинг найранглари

12-ҚИСМ


Биринчи китоб: Одобли болалар ёки оналарнинг ҳайратга тушишлари

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍8🔥1🤪1
Эътиқод сабоқлари 2-қисм
@umarhalil
#Эътиқод_сабоқлари

2-қисм

Ислом ва мусулмонлар

Ушбу аудиокитоб
@bola_tarbiyasi ва @umarhalil каналлари ҳамкорлигида амалга оширилди
👍4
Шайтонваччанинг найранглари 13-қисм
@umarhalil
#Шайтонвачча

Шайтонваччанинг найранглари

13-ҚИСМ


Биринчи китоб: Шайтонларга тухмат ёки шайтон қиёфасидаги одамлар

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍8👏1
Эътиқод сабоқлари 3-қисм
@umarhalil
#Эътиқод_сабоқлари

3-қисм

Иймон


Ушбу аудиокитоб
@bola_tarbiyasi ва @umarhalil каналлари ҳамкорлигида амалга оширилди
👍2
Сенга рўмол ярашади
@umarhalil
#Шеърият

Рўмол ярашади муслима қизга

Бугунги кунда иффатлари учун атрофларидан азият чекаётган муслима сингилларим ва опаларимизга бағишладим. Иффатли аёлларимизнинг маънан обрўларини химоялашдан ҳеч қачон тўхтамаймиз!

👉 @umarhalil 👈
👍10🥰1😢1
Шайтонваччанинг найранглари 14-қисм
@umarhalil
#Шайтонвачча

Шайтонваччанинг найранглари

14-ҚИСМ


Биринчи китоб: Амал дафтари ёки шайтонваччаларнинг озод бўлиши ва уйга қайтиш

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍4❤2
Эътиқод сабоқлари 4-қисм
@umarhalil
#Эътиқод_сабоқлари

4-қисм

Пайғамбарлар


Ушбу аудиокитоб
@bola_tarbiyasi ва @umarhalil каналлари ҳамкорлигида амалга оширилди
👍1
Иҳтикор
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

20-Боб: Иҳтикор (Монополия) ҳақида


Тўкинчиликда йиғиб қўйиб, одамларга зарур бўлганда ушлаб туриб қимматга сотадиган одамга лаънат бўлсин

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍10
Шайтонваччанинг найранглари 15-қисм
@umarhalil
#Шайтонвачча

Шайтонваччанинг найранглари

15-ҚИСМ


Биринчи китоб: тўрт кўзли шайтон ёки она шайтоннинг қандай қилиб кўзларидан ажралиб қолиши

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍5❤4
Эътиқод сабоқлари 5-қисм
@umarhalil
#Эътиқод_сабоқлари

5-қисм


Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам

Ушбу аудиокитоб
@bola_tarbiyasi ва @umarhalil каналлари ҳамкорлигида амалга оширилди
❤1👍1
Кулишдан қайтариш
#Танбеҳул_ғофилин

21-Боб: (Қаттиқ) Кулишдан қайтариш


Ҳали сиротдан ўтмаган, гуноҳлари кечирилмаган, амаллари қабул бўлмаган, жаннат ёки дўзаҳий экани маълум бўлмаган одамнинг қаҳқаҳа қилиб яшаб юрганига ажабланаман.

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍6👏1🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Франциядан фазога янги авлод «Жеймс Уебб» телескопи учирилди.

Ушбу энг илғор технологик телескоп илм-фанга коинотни янги харитаси ва хронологиясини яратишга хизмат қилади. Телескопнинг асосий миссияси оламни бошланиш нуқтаси қачон, маъжозий маънода тарихга саёҳат, биздан бошқа галлактикалардаги ҳаёт борми, дунё қандай яралган каби саволларга янада аниқлик билан жавоб излайди.

Шу вақтгача коинот ҳақидаги маълумотларимиз: Биг-банг, сингулар нуқта ва галлактикалар ХХ асрнинг иккинчи ярмида яратилган Ҳаббл телескопи ютуқлари эди.

Жеймс Уебб телескопи эса 30 йиллик мехнат ва изланиш ҳамда 10 миллиард долларлик бюджет билан ваниҳоят коинотга чиқарилди. Энди янада мукаммалроқ маълумотлар олиш орқали коинотни қайтадан кашф қилинади.

Илм-фан изланиши инсониятга буюк Яратувчининг қудратини тасаввур қилдиришга хизмат қилиши билан менга завқ беради.

👉 @umarhalil 👈
👍7
Бир неча кун аввал инстаграм дайректимга бир қиздан (фикрлашига қараганда ёш зед авлод қиз) мактуб келди. У хатида ўзини ўлдирмоқчи эканини ва буни ҳукми нима бўлади дея маслаҳат ҳам сўрабди. Бундай қарорга нима сабаб деб сўраганимда, атрофидагилар ўзига эътибор бермаслиги, оиласи ёмон кўриши ва ўзидан бошқа ҳамма бахтли эканини айтди. Бу ўзи учун энг катта фожеа эканини ҳам эътироф қилди.

Келажакда талаб кучаядиган соҳалардан бири психология, руҳият-қалб билан боғлиқ соҳалар бўлиши фараз қилинади. Сабаби, ижтимоий тармоққа муккадан кетган авлод виртуал актив ижтимоийлашув жараёнида шаклланди. Болалигидан ҳар бир гапи, ҳар бир сурати, ҳар бир ҳатти-ҳаракатини ижтимоий тармоқлардаги муносабатлар билан шакллантирди. Одамлар лайк ёки юракча босса кайфияти яхши бўлди, дизлайк босса асабийлашди. Яхши комментга ҳурсанд бўлди, танқиддан тушкунликка тушди. Энди бу авлод омманинг муносабати билан ҳам шахсияти, ҳам ҳаётини шакллантирди. Энди мана шу омманинг эътибори унинг жамиятда (виртуал оламда) унинг борлигини, ҳаёт мазмунини ҳал қилувчи унсурга айланади. Бу авлод кишиси учун ёлғизланиш энг оғир мусибат ва ниҳояси ўлим билан якунланадиган қисмат ҳисобланади.

Шунинг учун эътибордан четда қолаётган виртуал болаларда кучли депрессия ва стресс ҳолатлари кузатилмоқда. Уларни вақтида реал ҳаёт ва реал жамият қонуниятлари билан тарбиялаб олинмаса, охири аянчли якун топадиган муваффақиятсиз лойиҳага айланишади.

Ижтимоий тармоққа муккадан кетган ёш авлод фазилатларни шакллантириш, ихлос ва иймон асосларини ўзида жам қилиш, ўзини мустақил шахс сифатида намоён қилиш устида ишламайди, балки виртуал омманинг кайфияти ва эътиборини олишдаги унсурларга бирламчи мақом сифатида қарайди. Публиканинг назари, кайфияти ҳамда муносабати унинг ҳаёт мазмунига айланади.

Аслида эса ҳар бир банданинг ҳаёт миссияси, компаси Аллоҳга қаратилган бўлиши, иккинчи ўринда эса халқ билан соғлом муносабат ўрнатишга қаратилган бўлиши лозим эди. Бўлмаса юқоридаги синглимиз каби кўнгилсизликларга олиб келиш хавфи кутмоқда.

Болаларингизга ижтимоий тармоқдан оқилона фойдаланишни ўргатиш билан бирга, уларга реал ҳаёт ва умрнинг ҳақиқий асосларини ҳам сингдиришги унутманг.

👉 @umarhalil 👈
👍8🔥3
Шайтонваччанинг найранглари 16-қисм
@umarhalil
#Шайтонвачча

Шайтонваччанинг найранглари

16-ҚИСМ


Биринчи китоб: шайтонларнинг кўзи ёки шайтонваччанинг болалар билан боғчага йўл олиши

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍11
Эътиқод сабоқлари 6-қисм
@umarhalil
#Эътиқод_сабоқлари

6-қисм

Аллоҳнинг китоблари


Ушбу аудиокитоб
@bola_tarbiyasi ва @umarhalil каналлари ҳамкорлигида амалга оширилди
👍1🎉1
Эътиқод сабоқлари 7-қисм
@umarhalil
#Эътиқод_сабоқлари

7-қисм

Қуръони Карим


Ушбу аудиокитоб
@bola_tarbiyasi ва @umarhalil каналлари ҳамкорлигида амалга оширилди
👍2
Ғазабни енгмоқ
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

22-Боб: Ғазабни муолажа қилиш


Тик турганда ғазаб келса ўтиринг, шунда ҳам кетмаса ётинг, бунда ҳам кетмаса думаланг.

© Росулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи ва саллам

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍4👏1
Эътиқод сабоқлари 8-қисм
@umarhalil
#Эътиқод_сабоқлари

8-қисм


Исломдаги беш фарз: иймон ва намоз

Ушбу аудиокитоб
@bola_tarbiyasi ва @umarhalil каналлари ҳамкорлигида амалга оширилди
👍4🤩1