Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Биз мусулмонларнинг ишимиз ажиб.
Битта Илоҳга ибодат қиламиз. Битта Каъба атрофида тавофда бўламиз. Намозимизда бир қиблага йўналамиз. Масжидда бир сафга сафланамиз. Ҳаммамиз бир нафасда баробар "омийн" деймиз.

Шуларга қарамай ҳаммамизнинг ўзимизга хос исломимиз бор. Бу исломимиз бошқамизникидан фарқланади. Ҳар биримиз исломни ўз услубимизда тушунамиз. Ҳаётда унга ўзимизга тегишли йўсинда муомала қиламиз.

Мустафо Маҳмуд, "Жаннат ва дўзах узра баланд арқон" китобидан

© Мубашшир Аҳмад таржимаси

------------------------------------------

Мустафо Маҳмуд фавқулодда теран фикр эгаси. Ўзим учун янги кашфиёт десам муболаға бўлмайди. Бу ердаги фикрлари жуда ҳам қизиқ. Ҳарарининг «Сапиенс»ида ҳам шу каби мулоҳазалар бор эди. Яъни, кўпҳудолик динидагилар даврида деярли ҳеч қандай уруш-жанжаллар, қонли низолар бўлмаган. Яккаҳудолик динларида эса оммавий қирғинбарот жанглар бўлган ва бўлиб келмоқда. Ғалати парадокс. Бир неча хил ҳудоларга сиғинадиган одамлар мантиқан бир бирига душман бўлиши керак, воқеаликда эса улар ҳамжиҳат, биз эса бир Ҳудога ишониб, бир динга, бир пайғамбарга, битта қиблага қараб ибодат қиладиганлар доим жанжални, низони марказидамиз.

Ғалати, жудаям ғалати...

👉 @umarhalil 👈
Qalam o'ylari. Adham Sharqoviy.pdf
873.7 KB
Адҳам Шарқовий - айтишларича, ёш араб ёзувчиси экан. Ушбу китобда қисқача ўй-фикрлари, ҳаётий ибратлар, мулоҳаза ва хулосалар ўрин олган. Ўқиб кўринглар.

👉 @umarhalil 👈
Audio
@umarhalil
🎙 Омар Халил

Қуръонни билмаганларнинг (етиб бормаганларнинг) айби нима?

Доктор Мустафо Маҳмуднинг - «Даҳрий дўстим ила баҳс» китобининг аудиоварианти

4-қисм

👉 @umarhalil 👈
Бир обуначи менга туркиялик ёзувчи Нуриддин Йилдизнинг «Бу умматнинг қизи» номли асарини ўқишимни таклиф қилганди. Асарни Маҳмуд Маҳкам таржима қилган ва муслимат каналида эълон қилинган. Аммо, буни ўқиб беришим учун таржимонлардан руҳсат бўлиши керак (муаммо чиқмаслиги учун). Аслида тижорий мақсад бўлмаса ўқиса бўлади, лекин барибир муаммо бўлмаслиги учун огоҳлантирган яхши.

Бошқа қизиқарли, ҳозирда оммабоп ибратли бўлаётган ҳикоялардан тавсия қилинглар. Иложи борича, муаллифлик ҳуқуқи сўралмайдиган.
Audio
@umarhalil
🎙 Омар Халил

Кўр-кўрона эргашиш ва жоҳиллик ҳақида

© Фирдавс Шокирзода

Ёш ижодкор ёзувчидан ўткир тиғли мавзуда ривоят

👉 @umarhalil 👈
Audio
@umarhalil
🎙 Омар Халил

«Мунофиқ»

© Фирдавс Шокирзода

Ёш ижодкор ёзувчидан ўткир тиғли мавзуда монолог

👉 @umarhalil 👈
Audio
@umarhalil
🎙 Омар Халил

Жаннат ва Дўзаҳ

Доктор Мустафо Маҳмуднинг - «Даҳрий дўстим ила баҳс» китобининг аудиоварианти

5-қисм

👉 @umarhalil 👈
Audio
@umarhalil
🎙 Омар Халил

«Остига пул қўйилган Қуръон»

Ҳозирги кунда кўпчиликнинг Қуръони Каримга бўлган муносабати

👉 @umarhalil 👈
Фаолиятимни YouTube тармоғида ҳам бошладим. Контентни ривожланишига ва оммалашишига ёодамлашиб юборасизлар, деган умиддаман.

https://youtu.be/OjmRImAuFs0
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ниқобга аҳамиятни кучайтирмоқда экан. Сабаби, коронавируснинг юқиш йўли асосан ҳаво томчиларидан эканлиги аниқ бўлиб турибди. Ҳеч қандай дезинфекцион туннел ва антисептик геллар ниқобсиз инсонни ёки ниқобни хўжакўрсинга тақиб юрган одамни химоя қилолмайди. Автобусда ҳам инфекция юқтирган одамларни далил қилиб келтириш мумкин. Covid-19га чалиган беморни атрофида ўтирган ниқобли одамларга юқмаган, лекин ўзи узоқ ўриндиқда ўтиришига қарамай ниқобсиз йўловчига коронавирус юққан. Хулоса ўзингиздан.

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаррисон Фордни ролларида ўзим дублёр бўлганман. Мана исбот 😅
😁3😱3👍2🤣1
⚡️⚡️ЭКСКЛЮЗИВ ЯНГИЛИК⚡️⚡️

Авлиё қайнонанинг ютуб варианти тайёр бўлди. Фотообложкани ўзим ясадим. Қалай чиқибди? 😌

https://youtu.be/FC_Z5JQLvmY
​​НОТИҚЛИК

Обуначиларимиздан бир неча киши овозим устида ишламоқчиман, аудиокитоб қилмоқчиман, нутқимни равон ва чиройли қилмоқчиман. Ўргатинг, йўналиш беринг деб мурожаат қилишяпти. Шу мавзуга атаб қисқагина маълумот бериб қўйишни лозим топдим.

Нутқ маданиятининг бир неча соҳавий турлари бор:

1) Ифодали гапириш ва ўқиш;

Бунда гапларни тутилмасдан, ҳарфларни тиниқ талаффуз қилиб имло қоидалари билан равон сўзлаш назарда тутилади. Мисол учун ахборот кўрсатувларидаги дикторларни келтириш мумкин. Бунда матн ва нутқни ифодали ҳамда равонлигига эътибор берилади. Ҳис-туйғу ёки муносабат билдириш мумукин эмас.

2) дикламация;

Бу йўналиш асосан пафос ҳарактерида бўлиб эълон, оммавий тадбирлар намойиши ва шоирларни ижросида намоён бўлади. Текшириш учун истаган шоирни шеър ўқиганини эшитиб кўринг. Баъзида шундай услуб ғашга тегадиган нутқ одатига ҳам айланиб қолади. Масалан, Исмат Ҳушев )

3) бадиий ижро;

Театр, кино, радиоспектакл, телеминиатюра тармоқларида қўлланилади. Бунда кечинма санъати ва намойиш санъати фарқланади. Кечинмада табиий эмоция ва ростакам муносабат шакллантириш шарт. Намойишда эса бўрттириб ўйналади. Кечинмада бўрттириш, ёлғондан ўйнаш мутлақо мумкин эмас. Бадиий ижро аудиокитоблардаги диалог ва монологлар жонли чиқишига хизмат қилади.

4) нотиқлик

Бу услуб ифодали гапириш ва бадиий ижронинг ўртасида турувчи нутқ санъат тури ҳисобланади. Нотиқликда сўзларга бадиий ижро каби тўлиқ муносабат берилмайди, балки, меъёр сақланади. Ифодали гапириш каби ҳиссиз бўлмайди, балки, матнни ўзиники қилиб сўзлаш, ҳикоя қилиб бериш унсурларига амал қилади. Матндан ташқари гапга усталик, импровизация қилиши ҳам керак бўлади.

Бундан ташқари суҳандонлик, нарраторлик деган турлар ҳам бор. Суҳандон деб гапга чечанг, сўз бойлиги кучли шахсга айтилади.
Нарратор деб турли ҳил матнларни ўқиб овозлаштирадиган шахсга айтилади.

Агар сиз ўз нутқингиз устида ишламоқчи бўлсангиз, албатта нотиқлик курсларига қатнашинг. Мустақил ўрганиш яхши самара бермайди, сабаби, мутахассис сизни камчиликларингизни аниқлаб олади ва аввал уларни тузатади. Сўнгра назорат қилиб сизни бир йўналишга солади. Онлайн курслар ҳам, соатлик, кунлик вебинарлар ҳам кўзланган натижага эриштирмайди. Мутахассис сифатида айтаман, энг мақбули курсга мунтазам бориб қатнашиш. Нотиқлик 8 соатлик вебинар ёки бир ойлик курс билан олинадиган дарс эмас. Кучли нутқ эгаси бўламан деган одам йиллаб ўз устида ишлашига тўғри келади. Шахсан ўзим 3 ярим йил саҳна нутқи фанида Рамзиддин Қодировдан ва бир ой экспресс тарзда Шуҳрат Қаюмовнинг нотиқлик курсидан дарс олганман. Иккала устозим ҳам Ўзбекистондаги энг кучли нутқ мутахассислари. (Энг қизиғи икковлари курсдош бўлишган) шундай нотиқлардан амалий дарс олиб, шунча йил ўқиб ҳам устимда ишламаётганим учун нутқимда камчиликлар бисёр. Формадан чиқиб қолганман. Шунинг учун чинакам нотиқ бўламан деганлар бўлса, доим ўз устида ишлаб туриши керак. Шунда чиройли овоз соҳибига айланади. Гўзал ва салобатли нутқ ирод қила олади.

Катта амбициялари бўлмаганлар, шунчаки ўзи учун чиройли нутқ қилмоқчи бўлганлар учун эса уч ойлик курсга қатнаб, керакли машқларни қилиб ўзини формада ушлаб турса ҳам яхши натижа чиқарса бўлади.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Audio
👉 @umarhalil 👈
Audio
Радикал фикрли мусулмонлар қандай шароитда пайдо бўлади?

👉 @umarhalil 👈
Audio
Ўтмишимизда шундай жасур олимлар бўлган. Агар олимлар маддоҳлик йўлига ўтса, оддий халқдан жасорат кутиш амри маҳол

👉 @umarhalil 👈
Audio
Ҳақиқий муҳаббат садоқатни доим ўзи билан етаклаб юради. У хоҳ олим бўлсин, хоҳ оддий инсон

👉 @umarhalil 👈
❤1👏1
Audio
Mubashshir Ahmad
«Кучсиз мўмин қазои қадарни рўкач қилади. Кучли мўмин эса қадарнинг ўзи»

👉 @umarhalil 👈